Latest posts

𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
22 Sept, 19:00
#ҲАБИБИМЙўлга чиқдик, йўллар узун, Йўллар бизни кузатар жим. Гўзал демам ойнинг юзин, Ҳабибим, сизни соғиндим!Ўн тўрт аср эмас йироқ, Чироқ йўқдир сиздан порлоқ, Ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ, Ҳабибим, сизни соғиндим!Оламларга сарвар бўлган, Бу умматга раҳбар бўлган, Ичу таши анвар бўлган, Ҳабибим, сизни соғиндим!Мадинага эсган еллар, Мендан сизга салом йўллар! Дилни қийнар ўтган йиллар,
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
22 Sept, 09:14
#КУН_ҲИКМАТИБугун вақтингни бекорчи ишларга сарфлаб, эртага пул зарур бўлганда тақдирни айблама.✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
22 Sept, 04:09
#ИБРАТҚўлимда тутганча ботиний фонус, Фаросат аҳлини излайман ҳануз..✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
22 Sept, 03:08
#ТАМАЁстиқлар соҳиби бўлиб аҳволинг, Саййидлар манзили бўлди хаёлинг!✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
21 Sept, 19:00
#КУН_ҲИКМАТИГапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.✏️Имом Ғаззолий✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
21 Sept, 11:16
#КУН_ҲИКМАТИСўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин, Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин.🪶 Юсуф Хос Ҳожиб✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
20 Sept, 20:01
#ШЕЪРИЯТВАТАНГА 🇺🇿Шоқоллардан тўйганмиз, Арслон керак ватанга! Вақтида кўп йиғладик, Хандон керак ватанга!Юксакликга йўл керак, Тўғри ишлар қўл керак, Шу бўлсин олий тилак, Даврон керак ватанга!Берилмай кўп кулгуга, Ҳалқим, кетма уйқуга. Илм кирсин ҳар уйга, Вулқон керак ватанга!Соямиз ҳам салобат -
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
20 Sept, 16:21
#ШЕЪРИЯТВАТАН 🇺🇿Ватан хоинига қардош демасман, Тилини сотганга юртдош демасман, Номуси йўқларга сафдош демасман, Менинг юрагимнинг жонисан, Ватан.Ғафлат уйқусида ухламасман ман, Ҳақни ботилларга едирмасман ман, Оримни ерларга урдирмасман ман, Томиримда қайнаган қонимсан, Ватан.Сенсиз қолмас баданда жоним, Розиман йўлингда тўкилса қоним, Муқаддас тупроқсан, шуҳратим- шоним, Сен менга шараф шонсан, ЎЗБЕКИСТОНИМ.✏️Сафарий
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
20 Sept, 07:12
Қуръон ва илм📚Юсуф алайҳиссалом қиссасидаги илмий мўъжиза ва ҳиднинг шифо билан боғлиқлиги◽️Юсуф алайҳиссаломнинг ҳиди (ҳид хотираси): "Карвон йўлга чиққан вақтда оталари: «Мени ақлдан озган деманглар-у, албатта, мен Юсуфнинг ҳидини сезмоқдаман», – деди", Юсуф сураси, 94-оят. Замонавий неврология фани ҳид билиш туйғуси миядаги ҳиссиётлар ва хотира учун масъул бўлган лимбик тизим (Limbic system) билан бевосита боғлиқлигини исботлаган.◽️Физиологик тикланиш: Кучли ҳиссий шок ёки юқори таъсирга эга ижобий ҳид (фарзанднинг ҳиди) организмдаги стресс гормонларини кескин камайтириб, асаб ва қон томирлар фаолиятини нормал ҳолатга қайтаришга туртки беради.◽️Ҳид билиш ва миянинг лимбик тизими Қуръони каримда Юсуф алайҳиссаломнинг кўйлаги ҳиди узоқ масофадан сезилгани ва унинг шифобахш таъсири замонавий нейробиологияда қуйидагича изоҳланади:Тўғридан-тўғри
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
20 Sept, 04:09
#СОҒИНЧЮракка қадалди дўстимнинг гапи, Кўнгил дарвозасин мен таққа ёпдим. Чорасиз инграган мусофир каби Курашдан тўхтадим, чарчадим, Роббим!Тилларда достондир бу кун садоқат, Тинглаблар толиқдим осмон сўзларни. Энди учратсанг ҳам учратгил фақат Қиёматда туриб берар дўстларни!🖋 Хайрулла Ҳамидов✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
20 Sept, 03:08
#КУН_ҲИКМАТИНатижани ҳаракат ва тўғри танланган восита кафолатлайди.✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
19 Sept, 18:23
#МАҚОМОлим - жоҳилнинг мақомини яхши билади! — Чунки олим бир пайтлар жоҳил мақомида бўлган! Жоҳил - олимнинг мақомини билмайди! — Чунки жоҳил олимнинг мақомига келмаган!🖊 Ибн Таймия✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
19 Sept, 14:19
#МУНОСАБАТ🌙Исломда муносабатларнинг энг олийси🌙 Дўстликнинг энг содиғи — сизни гуноҳдан қайтариб, жаннатга етаклайдиган содиқ дўст.🌙 Таомларнинг энг баракалиси — кўпчилик билан бирга ва шерикликда ейилган таом.🌙 Яхшиликларнинг энг ҳақлиси — аввало ота-онага, сўнг аҳли аёл ва фарзандларга қилинган яхшилик.🌙 Қўшничиликнинг энг афзали — қўшниси унинг ёмонлигидан (тили ва қўлидан) омон бўлган қўшничилик.🌙 Қарзнинг энг чиройлиси (Қарзи ҳасан) — Аллоҳ йўлида эҳтиёжмандга берилиб, қайтиши қистаб сўралмайдиган қарз.🌙 Тарбиянинг энг намуналиси — фарзандга сўз билан эмас, шахсий гўзал амал билан берилган тарбия.✈️𝐇𝐢
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
19 Sept, 13:18
#ЭСЛАТМААйтилишича, ким беш вақт намозни жамоат билан мунтазам адо этса, Аллоҳ таоло унга беш хислатни ато этади:1⃣ Ризқидаги тангликни ундан кўтаради. 2⃣ Қабр азобини ундан кўтаради. 3⃣ Амаллар китоби ўнг қўлига берилади. 4⃣ Сиротдан чақмоқдек тез ўтиб кетади. 5⃣ Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради.📚«Танбеҳул ғофилийн» 102-бет✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
19 Sept, 03:08
#ЭСЛАТМА⏳САБР ҲАҚИДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОЯТЛАРҚуръони Каримда сабрнинг фазилати ва сабр қилувчиларга бериладиган улуғ мукофотлар ҳақида кўплаб оятлар келган.📖 «Инсон» сураси, 12-оят: «Ва уларни сабр қилганлари учун жаннат ва ипак билан мукофотлади».📖 «Наҳл» сураси, 127-оят: «Сабр қил! Сенинг сабринг фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир».📖 «Бақара» сураси, 45-оят: «Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар».📖 «Бақара» сураси, 153-оят: «Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир».📖 «Бақара» сураси, 155-оят: «Сабр қилувчиларга хушхабар бер».
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
19 Sept, 02:07
#КУН_ҲИКМАТИАгар сен фақат чиройли нарсаларни кўришга қодир бўлсанг, бу сенинг қалбинг гўзаллигидан далолатдир. Чунки дунё — ҳар кимса ўзининг аксини кўрадиган ойнага қиёсдир.🖋 Жалолиддин Румий✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
18 Sept, 14:19
#ЭСЛАТМАТанага таъсир қиладиган жисмоний касалликларнинг аксарияти, масалан, қандли диабет, қон босими, иситма ва бошқалар — жиддий касалликлардир. Аммо улардан ҳам хавфлироғи ва кўпинча уларга сабаб бўладиган нарса ички руҳий касалликдир. У инсонда кўп ғазабланиш, қайғуриш, ташвиш ва ғам-ғуссанинг ортиши сабабли пайдо бўлади. Шунинг учун ақлингизни салбий фикрлардан поклашга, руҳингизни тозалашга ҳаракат қилинг. Салбий ва тушкун фикрларни некбинлик, умид ва ижобий фикрлар билан алмаштиринг.🖌Доктор Оиз Қарний✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
18 Sept, 09:14
#ТЎРТЛИКДунёда учрайди шундайлар, билсанг, «Алиф» ҳам чиқмайди қорнини тилсанг. Ҳаммани ўзига ўхшатади у, – Қанча олдинг, – дейди, яхшилик қилсанг.🖊 Абдулла Орипов✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
18 Sept, 02:07
forwarded from @hikmat_daftar
#САЛАВОТРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кишининг отасига кўрсатган яхшилигидан саналади.Чунки одамларнинг салавотларини Расулуллоҳга етказиб турувчи фаришта: «Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам... Фалончининг ўғли фалончи сизга саловот йўлламоқда», дейди.Шундай қилиб, киши отасининг исмининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида зикр қилинишига сабабчи бўлади. Бу эса энг улуғ бир - яхшилик ва эҳтиромдир.اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ🖌 Шайх Шинқитий✈️𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
17 Sept, 06:11
#ҚАСИДА ЎЗБЕГИМ Тарихингдир минг асрлар Ичра пинҳон, ўзбегим, Сенга тенгдош Помиру Оқсоч Тиёншон, ўзбегим. Сўйласин Афросиёбу Сўйласин Ўрхун хати, Кўҳна тарих шодасида Битта маржон, ўзбегим. Ал Беруний, Ал Хоразмий, Ал Фороб авлодидан, Асли насли балки
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
