Latest posts

HR manager
25 Sept, 04:28
‼️ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИЛавозим йўриқномасининг (мансаб йўриқномаси, вазифалар тақсимоти ва бошқалар) барча учун мажбурий бўлган намунавий шакли қонунчилик билан тасдиқланмаган ва аниқ талаблар мавжуд эмас. Шу сабабли, иш берувчилар ушбу ички ҳужжатни эркин шаклда ишлаб чиқади.Лавозим йўриқномасини ишлаб чиқишда тавсиялар:➖авваломбор, йўриқнома ишлаб чиқиладиган лавозим ҳақидаги маълумотлар: қайси бўлинмага тегишли эканлиги, бўйсунуви, ким томонидан тайинланиб, озод этилиши каби маълумотлар умумий қоида сифатида кўрсатилади;➖ушбу лавозим учун қўйиладиган малака талаблари кўрсатилади;➖вазифалари (мажбуриятлари) кўрсатилади, бунда агар бошқа лавозимда ишловчи ходим ишда бўлмаганда (таътилда, меҳнатга лаёқатсизлик даврида ва бошқа) унинг вазифаларини бажаришини ҳам кўрсатиш керак;➖ҳуқуқлари, жавобгарлиги кўрсатилади.Фойдаланиш учун бош ҳисобчининг лавозим йўриқномаси намунаси тақдим этилган.✅Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
24 Sept, 13:25
📍ЖАМОА ШАРТНОМАСИ КЎПИ БИЛАН 3 ЙИЛ АМАЛ ҚИЛАДИЖамоа шартномаси имзоланган кундан эътиборан ёки жамоа шартномасида белгиланган кундан эътиборан кучга киради.Жамоа шартномаси шартномада назарда тутилган муддат ичида, бироқ кўпи билан уч йил амал қилади.Мазкур муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунига ёки амалдаги жамоа шартномасини ўзгартиргунига, тўлдиргунига қадар амал қилади.Тарафлар жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар уни узайтириши мумкин.Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
24 Sept, 05:42
‼️Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади.Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади:➖ қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга;➖ оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга;➖ шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга;➖ малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга;➖ ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;➖ ногиронлиги бўлган шахсларга;➖ 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;➖ меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;➖ атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга.✅Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
24 Sept, 03:12
‼️ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ЛАВОЗИМИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОН VACANCY.ARGOS.UZ ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ ЛОЗИМ.ПФ-95 га асосан танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилади:➖ўтказилаётган танлов тури;➖вакант лавозим номи ва унга➖қўйиладиган малака талаблари;➖лавозим мажбуриятлари;➖лавозим маоши;➖меҳнат шароитларига оид маълумотлар.Мазкур эълон даврий нашрларда ҳам жойлаштирилиши мумкин.Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
23 Sept, 05:21
‼️ҚАЙТА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИАгар иш берувчи ходимни технологик ёки ташкилий ўзгаришлар, иш ҳажмининг камайиши сабабли қисқартирган бўлса, МКнинг 102-моддасига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан бошлаб олти ой давомида ташкилотда ўша мутахассислик ёки малакага мос бўш иш ўрни пайдо бўлса, иш берувчи аввал қисқартирилган ходимни ишга қабул қилишни таъминлаши шарт.Оддий қилиб айтадиган бўлсак, ходим қисқариш оқибатида ишдан четлатилган бўлса, кейинги олти ой мобайнида ташкилотда у банд бўлган йўналишда қайтадан вакансия очилса, ариза билан мурожаат қилганида, иш берувчи сизга афзаллик бериши ва ишга олиши лозим.✅Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
23 Sept, 02:43
📍ЎРТАЧА ИШ ҲАҚИ ВА УНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ.Меҳнат қонунчилигида назарда тутилган барча ҳоллар учун ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.Бунда тегишли ойнинг 1-кунидан 30 (31)-кунига қадар (февралда — 28 (29)-кунга қадар) бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.Меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча тизимларидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида белгиланади.Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
22 Sept, 06:31
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.💻 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун махсус ахборот портали ишга туширилади. У орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича онлайн мурожаат юбориш мумкин бўлади.📲 @hrm_uzb | HR соҳасидаги энг керакли маълумотлар
HR manager
22 Sept, 05:59
Кайфиятни кўтарамиз😊✅Каналга уланиш — @hrm_uzb


HR manager
22 Sept, 05:31
2,830Open in Telegram
HR manager
22 Sept, 03:04

HR manager
22 Sept, 01:03
‼️ОҚЛАНГАН (айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган) ШАХСНИ ҚАЙТАДАН ИШГА ТИКЛАШАмалиётда оқланган шахсни қайтдан ишга тиклаш бўйича жиддий муаммолар учрайди. Асосан иш берувчи ходимни ишга тиклашни ҳоҳламайди.Шунда, ходим оқланганда иш берувчининг ҳаракатлари қандай бўлиши керак? Ходимнинг ишга қайтиш жараёни қандай бўлади?2023 йил 23 июндаги “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли қарорининг 7-бандига кўра, ЖПК 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги талаби бўйича ЖПКнинг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этади.Яън
HR manager
21 Sept, 18:34
3,350Open in Telegram
HR manager
21 Sept, 10:42
‼️ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,➖ иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)✅ Мазкур
HR manager
21 Sept, 10:13
3,790Open in Telegram
HR manager
21 Sept, 03:43
‼️ҚАЙСИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БЕВОСИТА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ?Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон қонунига кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:➖Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;➖Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;➖Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;➖Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;➖Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
21 Sept, 03:07

HR manager
21 Sept, 02:01
❓ Ходим 1 календарь йил давомида қанча муддатга "без содержания" олиши мумкин?Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.Карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
19 Sept, 08:22
‼️EXIT-ИНТЕРВЬЮ НИМА ВА У НИМАГА КЕРАК?Exit-интервью (ишдан кетиш суҳбати) — бу ходим ишдан кетишидан олдин у билан HR ёки раҳбар томонидан ўтказиладиган суҳбат бўлиб, унинг асосий мақсади — ходим кетиш сабабларини тушуниш ва компаниядаги иш жараёнлари, муаммолар ёки яхши томонлар ҳақида фикр олишдир.✅ Ушбу суҳбатнинг ташкилот учун фойдали томонлари:1. Ходимлар нега кетмоқда?➖Ташқи сабабларми (яшаш жойини ўзгартириш, оилавий ҳолат)? ➖Ички муаммоларми (раҳбарият, маош, иш юки, муҳит)?2. Ташкилий муаммоларни аниқлаш:Масалан, раҳбар билан муомала, карьеравий ўсиш, маош адолатлими ва ҳ.к.3. Ташкилотни яхшилаш имкони:➖Ҳар бир кетган ходим фикри — ташкилотни ривожлантириш учун имконият.4. Репутация:
HR manager
19 Sept, 02:30
📍Эътибор беринг, қонунчилик билан иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорлари чекланган.Меҳнат қонунчилигига кўра, ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг эллик фоизидан ошиши мумкин эмас.Бироқ, қуйидаги ҳолларда ушбу чекловларга амал қилинмайди:➖алимент мажбуриятлар бўйича қарздорликни ушлаб қолиш;➖ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақини ушлаб қолишда.Бундай ҳолларда қарздорликнинг ушлаб қолиш миқдори ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг етмиш фоизидан ошиши мумкин эмас.Каналга уланиш — @hrm_uzb
HR manager
18 Sept, 14:56
❓ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО СИФАТИДА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИСИНИНГ МАЛАКА ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШ МУМКИНМИ?«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддасига кўра:Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган чекловларга риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади.Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади:➖ ҳайфсан;➖ ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;➖ малака даражасини пасайтириш;➖ давлат фуқаролик хизмати лавозимини пасайтириш;➖ эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимидан озод қилиш.❗️Тақиқланади:
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
