Latest posts

Hudud Inform
30 Sept, 10:50
❗️Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинадиЭнди педагогларнинг малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсларда ўқиши шарт бўлмайди.Унинг ўрнига ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, ўзи хоҳлаган жойда 18 соатдан 72 соатгача мустақил малака ошириш учун касбий ривожланиш ваучери берилади. Бунинг учун маблағни давлат ажратади.Шавкат Мирзиёев бугунги учрашувга тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам тўхталди.“Бу мажлисга жуда қийналиб тайёргарлик қилдик. Худди сизлар билан бирга юргандек бўлишга ҳаракат қилдим. Булар — сизларнинг оғир масалаларингиз. Албатта, қийин бўлади. Лекин мана шу манфаатни жойига қўйсак, ўзгариш бўлади”, — деди Президент.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 10:30
Мактабларда янги сифат индекси жорий этиладиПрезидент Шавкат Мирзиёев ўрта таълим тизимида сифат индекси жорий этилишини маълум қилди.Унга кўра, педагогик жамоа салоҳияти ва эришилган натижалар асосида барча мактаблар тоифаларга ажратилади.Илғор мактаблар ўз тажрибасини бошқа мактабларга жорий этиб, уларнинг ҳам юқори тоифага ўтишига эришса, бутун педагогик жамоага 30 фоиз устама тўланади.Давлат раҳбари мактаблардаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳам сифат кўрсаткичлари инобатга олинишини таъкидлади.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 09:26
Келгуси йилдан «Йил ўқитувчиси» танлови мамлакатимизнинг барча 14 та ҳудудидаги боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказилади.Бу ҳақида Давлатимиз раҳбари бугун ўтказилаётган ўқитувчилар билан мулоқот тадбирида эълон қилди.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 09:21
❗️Педагогларга 100 млн сўмгача мукофот ва янги имтиёзлар бериладиПрезидент Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор янгиликларни эълон қилди.🔵хорижий ва миллий сертификат олган педагогларнинг имтиҳон харажатлари 100 фоиз қоплаб берилади;🔵Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Менделеев каби халқаро ва минтақавий олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган педагогларга тўғридан-тўғри олий тоифа берилади;🔵бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади;🔵келаси йилдан 4-синфлар ўртасидаги олимпиаданинг туман босқичи ғолиблари компьютер билан тақдирланади.Уларни тайёрлаган устозларга эса натижага қараб туман босқичида 10 млн сўм, вилоят босқичида 50 млн сўм, республика босқичида 100 млн сўм мукофот берилади.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 09:07
❗️Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилиндиПрезидент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон қилди.🔵миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 50 фоиз устама тўланади;🔵ҳар йили 208 та туман ва шаҳардаги лидер ўқитувчиларга 30 млн сўмдан мукофот берилади;🔵ҳар йили 1 000 нафар ўқитувчи Буюк Британия, Франция, Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади;🔵камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига ОТМ контракти учун фоизсиз кредит ажратилади.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 07:20
“Тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади” — ПрезидентПрезидент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда ўзбек шахматчиларининг кечаги ғалабаларида устозларнинг ҳам катта ҳиссаси борлигини таъкидлади.“Шахматда бизнинг қаҳрамонларимиз нимага натижа қилди, деган саволга ҳам жавоб битта. Муаллимларнинг қилган меҳнати кечаги ғалабаларимизга олиб келди десак, бу ҳам адолатдан бўлади.Сизлар ҳал қилувчи кучсизлар. Сизлар Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги пойдеворини қўйяпсизлар десам, бу ҳам адолатдан бўлади. Ўн марта қайтаришдан чарчамайман: тақдиримизни фақат муаллим ҳал қилади”, — деди Президент.Давлат раҳбари учрашув иштирокчилари ва ҳудудлардан мулоқотга қўшилган барча устозларни байрам билан табриклаб, уларнинг бахти ва келажаги учун бор куч ва имкониятлар сафарбар қилинишини маълум қилди.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 06:44
❗️B2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишдан олинмайди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўрсатмасига кўра, сертификати йўқ ўқитувчилар мактабларда ишлашни давом эттириши мумкин.Якуний қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
30 Sept, 05:48
Давлат банкларида бир нафардан бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилмоқда“Туронбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Обидов Зохиджон Сидиковичнинг ваколатлари 29 сентябрдан муддатидан олдин тугатилди.“Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Мелибаев Содир Адилович ҳам лавозимидан озод этилди.“Туронбанк” қарорида бу масала Бош вазир ўринбосарининг 16 сентябрдаги топшириғи ҳамда Марказий банкнинг 4 сентябрдаги танқидий хатида белгиланган вазифалар билан боғлиқ экани қайд этилган.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
22 Sept, 09:53
Тошкентнинг асосий кучи — одамларТошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада пойтахт янада сезиларли сакрашни амалга оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.Шунингдек, аҳолининг билими ва касбий салҳияти барқарор ўсиб бормоқда — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади (2024 йилда 136-ўрин, 2025 йилда 123-ўрин).Бундан ташқари, Boston Consulting Group тадқиқотига кўра, Тошкент ўзгаришлар суръати бўйича дунёда 3-ўринни (фақат Шэньчжэнь ва Ар-Риёддан кейин), иқтисодий фаоллик суръати бўйича эса 1-ўринни эгаллади. Халқаро таҳлилчилар пойтахтимизни "Cities to Watch" — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
22 Sept, 08:51
«Хавфсиз меҳнат муҳити — ҳар бир ходимнинг ҳуқуқи»Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳитни таъминлаш бўйича янги қарор қабул қилинди.Энди иш жойида тазйиқ, жисмоний ёки жинсий зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларига қарши аниқ ҳимоя механизмлари жорий этилади.🔹 Мурожаатларни онлайн юбориш учун махсус портал ишга туширилади. 🔹 Шикоят раҳбар устидан бўлса, у юқори турувчи идорага автоматик юборилади. 🔹 Мурожаат қилган ходимнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинади ва унга босим ўтказиш тақиқланади. 🔹 Жиддий ҳуқуқбузарликлар “112” орқали тегишли органларга юборилади. 🔹 Давлат ташкилотлари ходимлари ҳар йили махсус тренинглардан ўтади. 🔹 Хусусий сектор ҳам ушбу тизим ва тайёр методологиядан ихтиёрий фойдаланиши мумкин.Энг муҳими, иш жойида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати устувор бўлиши керак.Хавфсиз ва ҳурматли иш
Hudud Inform
22 Sept, 07:12
Ҳудуддаги ўринлар тугаса, миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш муддатидан олдин ёпиладиМиллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда эндиликда фақат ариза топшириш муддати эмас, ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сони ҳам ҳисобга олинади.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига кўра, муайян ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, умумий рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, шу ҳудуд учун қабул тўхтатилиши мумкин.Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларига жами 496 303 та ўрин ажратган. Шундан сентябрга – 125 753 та, октябрга – 129 535 та, ноябрга – 112 335 та, декабрга – 128 680 та.Йилнинг иккинчи ярмида миллий сертификат бўйича 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида 11 та имтиҳонда 255 217 нафар талабгор қатнашган.Агентлик янги тартиб имтиҳонларни мавжуд бино,
Hudud Inform
21 Sept, 14:51edited
Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади. Учрашув тақдири Нодирбек Якуббаев ва Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди.Мураккаб вазиятда Якуббаев рақибига тузоқ қўйиб, ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистонга ҳал қилувчи очкони олиб келди.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
21 Sept, 11:50
Темир йўл ва метро машинистларига гувоҳнома беришнинг янги тартиби белгиландиЎзбекистонда илк бор темир йўл транспорти ва метрополитенда тортиш ҳаракат таркибини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни расмийлаштириш бўйича ягона тартиб жорий этилмоқда.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 502-сон қарори билан ушбу давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан локомотив, мотор вагонли ҳаракат таркиби ва метро поездларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиш учун давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.Тест синовлари электрон платформада ўтказилиб, натижалар автоматик аниқланади. Янги намунадаги машинист гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.Амалдаги машинистлар 2029 йил 1 январга қадар янги намунадаги гувоҳномани олишлари шарт.Гувоҳнома йўқолган, шикастланган ёки ундаги
Hudud Inform
21 Sept, 08:45
🇺🇿🇷🇺Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Давлат Думаси сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.Президент рекорд даражадаги иштирок ва овоз бериш натижаларини россияликларнинг Путин бошчилигидаги стратегик йўналишга “юксак ишончи ва сўзсиз қўллаб-қувватлаши” деб баҳолади. Сайлов 18–20 сентябрь кунлари ўтказилди.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
21 Sept, 06:46
Ўзбекистонда банклар соф фойдаси бир йилда 68 фоизга кўпайди.Тижорат банклари 2026-йил январ-июль ойларида 12,33 трлн сўм соф фойда олди. Мазкур кўрсаткич 2025-йил мос давридадагидан 5 трлн сўмга ортган. Банкларнинг асосий даромад манбаи кредит фоизларидан келмоқда. Ўз навбатида фоизсиз даромадлар ҳам 50 фоизга ўсган.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
21 Sept, 06:11
"Ягона Россия" партияси Россия Давлат Думасига сайловларда ғалаба қозонди.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
19 Sept, 03:50
🩺 Гарварддан Оролбўйигача: минтақа тиббиёти глобал даражага кўтарилмоқдаҚорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси халқаро тажриба алмашинуви доирасида дунёнинг етакчи илмий марказлари, жумладан, АҚШнинг нуфузли Гарвард ва Питсбург университетлари, Германиянинг «MedCare24» клиникаси ҳамда Рига Нордик университети билан бевосита ҳамкорликни йўлга қўйди.Ушбу алоқалар натижасида хорижлик етакчи профессорлар иштирокида қўшма ўқув курслари ва телемедицина амалиёти йўлга қўйилиб, маҳаллий шифокорларга халқаро сертификатлар берилади. Бу эса жаҳон тиббиётининг энг сўнгги ютуқларини пойтахтга бормасдан, тўғридан-тўғри ҳудуднинг ўзида амалиётга татбиқ этиш имконини яратади. 🩺 Академиянинг яна бир асосий вазифаси — Орол денгизи қуриши билан боғлиқ ўзига хос экологик муаммоларга илмий ечим топишдир. Бу ерда тоза3,590Open in Telegram
Hudud Inform
19 Sept, 03:43
🔔Оролбўйида тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги имкониятлари яратилмоқда⚡Сифатли тиббий хизмат, аввало, замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассисга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясининг ташкил этилиши Оролбўйи учун муҳим аҳамиятга эга.✅Академия Оролбўйининг экологик, демографик ва тиббий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тиббиёт ходимларини халқаро стандартлар асосида, рақамли ва амалиётга йўналтирилган усулда тайёрлашга ихтисослашади.🎓 Академиянинг қуввати:🔷йилига 3 минг нафар шифокор; 🔷6 минг 800 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими малакасини ошириш; 🔷Оролбўйидан 100 нафарга яқин
Hudud Inform
18 Sept, 14:04
"Фарғона экспо" марказида минтақада илк бор пластик жарроҳлик, косметология, эстетик тиббиёт ва соғлом узоқ умр кўриш масалаларига бағишланган "АТЛАС" биринчи халқаро кўп тармоқли конгресси ва кўргазмаси ўтказилмоқда.Мазкур нуфузли тадбир соҳада халқаро тажриба алмашиш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда янги истиқболларни белгилаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Hudud Inform
18 Sept, 10:35
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда шўр ерда барпо этилган 55 млрд сўмлик боғни кўздан кечирди.330 гектарлик боғнинг 69 гектарига шўрга чидамли 250 минг туп қора олхўри экилган. Томчилатиб суғориш сув сарфини 60 фоизгача камайтиради.✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
