Latest posts

IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 11:09
31-модда. Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш32-модда. Ички ишлар органи ходимини хизматдан бўшатиш33-модда. Ички ишлар органи ходимининг бошқа органлар ва ташкилотларга сайланишидаги (тайинланишидаги, юборилишидаги) кафолатлар34-модда. Ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатлари34 прим 1-модда. Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг дахлсизлиги35-модда. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш36-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғини сақлаш37-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш38-модда. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлаш39-модда. Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 11:08edited
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади2-модда. Ички ишлар органларининг асосий вазифалари3-модда. Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунчилик4-модда. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишлари5-модда. Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари6-модда. Қонунийлик принципи7-модда. Ягоналик принципи8-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципи9-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 11:08
1-боб. Умумий қоидалар2-боб. Ички ишлар органлари3-боб. Ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари4-боб. Ички ишлар органлари томонидан айрим мажбурлов чораларининг қўлланилиши5-боб. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш6-боб. Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари7-боб. Ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш8-боб. Якунловчи қоидалар
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 11:02
✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВТошкент ш., 2016 йил 16 сентябрь, ЎРҚ-407-сон
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 11:01edited
49-модда. Ушбу Қонуннинг кучга киришиУшбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 11:00edited
48-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштиришЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:59edited
47-модда. Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликИчки ишлар органлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:59edited
46-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг жавобгарлигиИчки ишлар органи ходими ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.Ички ишлар органи ходимининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни ички ишлар органлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.Ички ишлар органлари ходимлари хизмат интизомини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ички ишлар органларининг интизом уставига мувофиқ жавобгар бўлади.Қайси жисмоний ёки юридик шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари камситилишига ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги сабаб бўлди деб
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:57edited
45-модда. Халқаро ҳамкорликЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширади.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:57edited
44-модда. Ички ишлар органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминотиИчки ишлар органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади, бундан юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар мустасно.Ички ишлар органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмалари ушбу шахслар ҳисобидан таъминланади.Ички ишлар органлари ходимлари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек формали кийим-бошни кийиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.Ички ишлар органларида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилиши мумкин, уни ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.Ички ишлар органлари
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:56
8-боб. Якунловчи қоидалар
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:55edited
43-модда. Ички ишлар органларининг ходимларига ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатишЎзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ички ишлар органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда бир маротабалик нафақа тайинлашга ҳақли.Қонунчиликда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига уларни ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилишда ва Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда афзалликлар берилиши мумкин.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:55edited
42-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг давлат суғуртасиИчки ишлар органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:54edited
41-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг давлат пенсия таъминотиИчки ишлар органлари ходимлари, боқувчисини йўқотган тақдирда эса уларнинг оила аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:53edited
40-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан фойдаланиши тартибиИчки ишлар органлари махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан ички ишлар органларига тегишлиликни билдирувчи махсус ёруғлик сигналларига ва товушли сигналларга, бўёқли рангли графика схемасига эга махсус автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминланади.Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ички ишлар органлари ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пуллик компенсация тўланади.Хизмат сафарига юборилган ички ишлар органлари ходимларига транспортнинг барча турларига йўл ҳужжатларини сафар гувоҳномасини кўрсатиб навбатсиз олиш ҳуқуқи берилади.
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:51edited
39-модда. Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашИчки ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:50edited
38-модда. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлашУй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари белгиланган тартибда уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.Ички ишлар органлари хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.Ички ишлар органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ҳуқуқи берилади ва якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида сотиб олиш харажатларининг ўрни қопланади.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:49edited
37-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашИчки ишлар органлари ходимларига пул таъминотининг турлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.Ички ишлар органлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда миқдорларда пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланади.@iioqonuni
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:48edited
36-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғини сақлашИчки ишлар органларининг ходимларига, ҳарбий хизматчиларига, пенсионерларига, ишчи ва хизматчиларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига ички ишлар органларининг тиббий муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот берилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.Ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.Касалликларнинг профилактикаси, беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, тиббий
IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
25 Mar 2022, 10:46
35-модда. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишИчки ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:соғлиғини сақлаш;меҳнатига ҳақ тўлаш;уй-жой майдони билан таъминлаш;мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;давлат пенсия таъминоти;давлат суғуртаси;ижтимоий ёрдам кўрсатиш.
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
