Latest posts

Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 18:30edited
Кун хулосасиОдам – фақатгина атама эмас, балки унвон, унвон бўлганда ҳам, жуда юксак унвон. Бу юксак унвонга муносиб бўлиш учун бир умр интилиш керак.Расул ҲАМЗАТОВУланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 18:28edited
ДурдонаШаҳинам, о, менинг Шаҳинам, Билсанг, шимол Ватандир менга. Далалардан сўйлайми сенга, Ой нур сепган бошоқлардан ҳам, Шаҳинам, о менинг Шаҳинам.Билсанг, шимол Ватандир менга, Унда ой ҳам юз бора улкан. Шероз қанча бўлмасин кўркам, Азиз ўлка Рязандир менга, Билсанг, шимол Ватандир менга.Далалардан сўйлайми сенга? Сочим олмиш буғдойидан ранг, Бармоғингга ўра хоҳласанг, Зарра оғриқ сезилмас менга, Далалардан сўйлайми сенга?Ой нур сепган бошоқлардан ҳам Олтин сочим сўйласин, дилдор.
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 13:59
ЖараёнАбу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия вилоят бошқармаси харбий хизматчилари ўртасида “Маънавият қалқони” республика танловининг дастлабки босқичи ўтказилди.Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 04:20
Чорлов давом этадиУСТОЗЗиё улашгандир қанча дилларга, Шогирдлардан топган ҳурмат ва эъзоз. Кўпларни йўллаган равон йўлларга, Илм шамчироғин ёққансиз, устоз.Не-не буюкларга йўллар очдингиз, Минглаб бўстонларни этдингиз қийғос. Илмга йўл очиб, йўл кўрсатдингиз, Маърифатга маёқ, туғдирсиз, устоз.Митти юракларга жо эди меҳр, Дилларга хуш ёққан қадрдон овоз. Бир умрга босиб қалбларга муҳр, Оламни танитган ўзингиз, устоз.Сизни унутмайди шогирдларингиз,
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 04:15
ЖараёнМустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган асосий байрам тадбиридаги Президентимиз нутқини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадида Қоракўл тумани ҳокимлигида “Маърифат карвони” илмий-маърифий семинари ташкил этилди.Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 03:48
Чорлов давом этадиМУАЛЛИМ БОРУстозим, филология фанлари номзоди, профессор, Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти совриндори Тожи Қораев хотирасигаНечун офтоб чиқар ҳар тонг, муаллим бор, муаллим бор, Нечун гулларга кон бўстон, муаллим бор, муаллим бор.Нечун софу тиниқ осмон, ки ёруғ кўксидан ҳар он Шарар сочгувчи бир инсон – муаллим бор, муаллим бор.Ёйиб оламга шуҳрат-шон, улуғ йўллардадир карвон, Анга йўл кўрсатар сарбон, муаллим бор, муаллим бор.У боис тинч эрур қўрғон, чаманда бўй сочар райҳон, Келур бир давр, келур даврон, муаллим бор, муаллим бор.
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
22 Sept, 03:47
Чорлов давом этадиМУАЛЛИМУнинг нигоҳида келажак яшар, Унинг тушларига кирар келажак. Унинг фарзандидир фарзанди башар, Унинг дуолари вожиб бўлажак.Унинг қаршисида – ўттиз мурғак жон, Ўттизта қоракўз, ўттизта орзу. Ҳар битта нигоҳда – тубсиз бир осмон, Ҳар битта қарашда – умидвор ёғду.Бир синфхонага сиғади дунё, Шу ўттиз нигоҳда ўттиз жаҳон бор. Ҳар битта қарашда келажак пайдо, Ҳар битта каломда Ўзбекистон бор.У – ўттиз дунёнинг суянган тоғи,
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
21 Sept, 17:02
Насриддин Афанди жанобларидан муҳим тавсиялар. Сиз нима дейсиз?Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
21 Sept, 15:49edited
МанзилАдашсанг, шу ўрмонда адаш, Ўзим топиб оламан, болам.Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
21 Sept, 15:45
Дунё бўлди чаманим манимХива шаҳрида ўтказилган "Янги Ўзбекистон мушоираси" иштирокчилари, сурхондарёлик иқтидорли ёш шоирлар Хисрав Саъдулло ҳамда Алишер Муқимовлар билан Ичан қалъа зиёратида.2026 йил 17 сентябрь.Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
21 Sept, 15:43edited
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
21 Sept, 11:02
ҲамнафасЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги муассислигида нашр этиладиган “Qalqon” журналининг жорий йилдаги 7-сонида уюшма аъзоси Шодмон Сулаймоннинг “Юрт қалқонлари омон бўлсин!” сарлавҳали публицистик мақоласи эълон қилинди.Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
21 Sept, 11:02
ҚудратБир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар, Бир интилур, бир ҳовлиқар, бир ўйнар. Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар, Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар... Бутун кучни халқ ичидан олайлик, Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!Абдулҳамид ЧЎЛПОНУланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
20 Sept, 18:07
Кун хулосасиДунёдаги барча неъматлардан фақат яхши ном қолади, ҳатто шуни ҳам қолдиролмаган одам бахтсиздир.Саъдий ШЕРОЗИЙУланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
20 Sept, 18:04
АБАДИЯТКуз... Дарахт қаддин букар, Хазонлар тўкилади. Гўё муслим тиз чўкар — Азонлар тўкилади.Фасллар айланади, Ҳилоллар ойланади, Вақт деган айланадан Замонлар тўкилади.Барча воқиф бу сирдан: Қочиб бўлмас тақдирдан. Умр деган ғалвирдан Дам, онлар тўкилади.Юлдуз туғилар, сўнар, Галактикалар ёнар, Абадиятга дўнар —
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
20 Sept, 16:02edited
ИқтибосДоно инсон барча нарсани, аввало, ўзидан талаб қилади. Ночор инсон эса ҳамма нарсани бошқалардан кутади.Лев ТОЛСТОЙУланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
20 Sept, 08:33edited
Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим...Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
20 Sept, 05:36
"Шарқ юлдузи" журналининг 2026 йилдаги 2-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
20 Sept, 05:36edited
ИзҳорМУАЛЛИМДИРАзизлардан борганда сўз, дегайларким, Эл ичра энг азиз инсон муаллимдир. Азизлардан азизлар кўп эрур балким, Азизликка азал шоён муаллимдир.Тутиб илкин гўдакликдан сизу бизни, Илмга чорлаган чанқоқ ўғил-қизни, Қуёш янглиғ ёритган ул дилимизни Беминнат касбидан шодмон муаллимдир.Қилиб Суқрот ишин, шуҳрат талаб қилмай, Лутф ёинки мурувват талаб қилмай, Керак бўлса, кеча-кундузни ҳам билмай Маориф, деб куйинган жон муаллимдир.Ҳаёт ёхуд мамотдир тарбият бизга,
Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
19 Sept, 07:45
Ҳаёт нега мураккаб?Бир эътибор беринг, табиатда ҳаммаси жойида:ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
