Latest posts

INSAYDER
19 Oct, 14:22
@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 13:46
Apple Pay Ўзбекистонда октябр охиридан ишга тушиши мумкинGoogle Pay ортидан Apple Pay тўлов хизмати ҳам Ўзбекистонда ишга тушиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, хизматни йўлга қўйишнинг дастлабки санаси 27 октябрь этиб белгиланган.Apple компанияси тўлов хизматини бир вақтнинг ўзида бир нечта банкда ишга туширишни режалаштирмоқда. Айрим банклар аллақачон техник тайёргарликни якунлаган.Apple Pay iPhone ва Apple Watch орқали банк картасини олиб юрмасдан, контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Ҳозирча хизматнинг ишга тушиш санаси расман тасдиқланмаган.@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 12:33
АҚШ Давлат котиби: «Самарқанддек дунё савдоси тарихида муҳим ўрин тутган шаҳарлар кам»Марко Рубио Самарқандда бўлиш ўзи учун шараф эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу ерга нафақат тарихни эслаш, балки келажакда қандай имкониятлар борлигини кўриш учун ҳам келган.@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 12:05
Повербанк портлаши натижасида BMW i5 электромобили ёниб кетибди.@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 11:26
Beeline 207 млн доллар эвазига рақобатчиларини биттага камайтирадиBeeline Uzbekistan эгаси бўлган VEON компанияси Perfectum мобил операторининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Битимнинг умумий қиймати қарийб 207 млн долларни ташкил этади.Битимни октябрь ойи охиригача якунлаш режалаштирилган. Ҳозирча Perfectum абонентлари, уларнинг телефон рақамлари ва амалдаги тарифлари тақдири қандай бўлиши маълум эмас.Келишув амалга ошса, Ўзбекистон мобил алоқа бозоридаги мустақил операторлардан бири Beeline таркибига ўтади.@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 09:18
Ўзбекистон ҳам Ой ва Марсни ўрганиши мумкинСамарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио космосни тинч мақсадларда тадқиқ этиш бўйича Артемида битимларини имзолади.Бунда Ўзбекистонга NASA билан ҳамкорлик қилиш, космик технологияларни ўзлаштириш ва ўз мутахассисларини тайёрлаш учун янги имкониятлар очиши мумкин.@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 07:45edited
Google Pay Ўзбекистонда расман ишга тушди19 октябрдан бошлаб Google Pay тўлов хизмати Ўзбекистонда расман ишга тушди. Бу ҳақда Google Cloud вакили Марчин Красуски маълум қилди.Эндиликда Android смартфон эгалари банк карталарини Google Wallet иловасига улаб, NFC орқали дўконларда телефон билан тўлов қилишлари мумкин.Бироқ хизмат ҳозирча барча банк карталарида ишламайди. Ҳар бир банк ўз карталари учун Google Pay қўллаб-қувватлашини алоҳида йўлга қўйиши керак. Шунингдек, Google Pay орқали хизматни қўллаб-қувватлайдиган сайт ва иловаларда ҳам онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин.@insideruzbek
INSAYDER
19 Oct, 05:57
Худди ресторанни эгасидек етказиб бериш ходимини сўкиб ташлаган манави одамнинг ўзи ҳам ҳайдовчи эканБу ишга «ҳайдовчи иши» ёки «курьер иши» деб ном бериш керак ва шу баҳона мана шундай халққа тегишли бўлган йўлакларни эгаллаб олганларнинг барчасини демонтаж қилиб, ўз эгасига қайтариш керак.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 14:19
Инсайдерлар iPhone 20 Pro моделининг тахминий кўриниши қандай бўлишини маълум қилдиApple дарҳол 20-серия моделига ўтиши, дисплей ҳажми катталаштиб, рамка кичкиналашиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, тўрттала томони ҳам қайрилган экран синовдан ўтказилаётган экан. Ташқи кўринишидан ойна «суюқ ойна»ни эслатадиган кўринишга келиши мумкин.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 13:34edited
Урбанизация қўмитаси Тошкент шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шартлигини таъкидлаб чиқдиИжтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида автотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудларнинг аукцион савдоларига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларнинг қисқариши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас. Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган «Наврўз» боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри
INSAYDER
22 Sept, 12:17
Тушунишингиз учун, ҳокимлик мана шу жамики яшилликни йўқ қилиб, парковка қурмоқчи@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 11:18
Наманганда 5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик бўйича иш қўзғатилдиНаманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат боғчаларидан бирида ишловчи омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчи қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумон қилинмоқда.Ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шу куни ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 10:28
Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди:➖Адлия полковниги Муратов Жахонгир Дилшатович мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига;➖ Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 09:10
Сурхондарёда муқаддам пора олганликда айбланиб, оқланган ЙПХ ходими яна пора олиб, 5 йилга қамалдиМунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим фермернинг пахта ортилган юк машиналарини раҳбарият топшириғи, дея ўтказмасдан тўхтатиб қўйган. Сўнгра ҳар бир машина учун 100 минг сўмдан пул талаб қилган.Ходим порани савдолашиб олган: аввалига ҳар бир машина учун 200 минг сўм сўраган, фермер шароити оғирлигини айтган. Сўнгра 150 минг сўмга тушган, фермер бунга ҳам кўнмагач 100 минг сўмга тўхтаган. У 41 та юк машинасини ЙПХ масканидан ўтказиб юбориш учун 4 млн сўм олган вақтида ушланган.Ушбу ЙПХ ходими 2014 йил пора олганликда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2022 йилда мазкур айблов бўйича оқланиб, ишга тикланган бўлган.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 08:49
Тошкентда Spark оилавий жанжал сабаб BYDни атайдан бориб урибди.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 07:04
Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 млндан ортиқ йўловчи21 сентябрь куни Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Шу куни метро хизматларидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Аввалги рекорд 14 сентябрь куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда 1 165 550 нафар йўловчи ташилган эди. Янги натижа аввалги кўрсаткичдан 16 031 нафарга кўп.Метрополитен маълумотига кўра, октябрь ойида кунлик йўловчилар сони 1,2 миллион нафарга етиши кутилмоқда.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 06:40
Автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилдиИжтимоий тармоқларда вояга етмаган бола автомобил бошқаргани акс этган видео тарқалди. Ўрганишлар натижасида ҳайдовчи Сўх туманидаги 11-мактабнинг 5-синф ўқувчиси экани, автомобиль эса унинг отасига тегишлилиги аниқланди.Ҳолат юзасидан боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.@insideruzbek
INSAYDER
22 Sept, 05:56
Бухоронинг эски шаҳар қисмида 1 октябрдан электроскутер, рикша, мопед, 4 ғилдиракли велосипед, электросамокат, от ва туяда ҳаракатланиш чекланади.@insideruzbek
INSAYDER
21 Sept, 13:40
Каттақўрғон, Мавлонсой қишлоғида болалар мактабда шу тариқа бориб келишга мажбур экан.@insideruzbek
INSAYDER
21 Sept, 11:14edited
Чирчиқдаги «Ҳайзенберглар» қўлга тушдиЧирчиқ шаҳрида кўп қаватли уйда гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан шуғулланган тўрт нафар шахс ушланди.ДХХ ва ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ижарага олинган хонадондан қарийб 400 грамм гашиш, 5 кг ярим тайёр маҳсулот, шунингдек, наркотик моддаларни тайёрлашда ишлатилган электр печи, миксер, тарози ва бошқа жиҳозлар топилган.Терговга қадар текширувда ушланганларнинг айримлари аввал Россия, Вьетнам ва Таиландда ҳам лаборатория шароитида гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланган.@insideruzbek
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
