gram news
Ислом Булоғи channel avatar

Ислом Булоғи

@islombulogi

Ушбу каналда кундалик фойдалар қўйиб борилади ! https://t.me/kunfoydalari

ProjectsKK

418subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Ислом Булоғи

    21 Sept, 06:26

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР7️⃣ Маст қилувчи ичимликка муккасидан кетишлик.Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:«Ким хамр ичса, қирқ кун намози қабул қилинмайди. Агар тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул қилади. Агар яна ўша ишига қайтса, қирқ кун намози қабул қилинмайди. Агар тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул қилади. Агар яна ўша ишига қайтса, қирқ кун намози қабул қилинмайди. Агар тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул қилади. Агар тўртинчи марта ҳам ўша ишига қайтса, қирқ кун намози қабул қилинмайди. Тавба қилса ҳам, тавбаси қабул қилинмайди».📚 Термизий ривояти.@islombulogi
    129211Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    19 Sept, 02:02

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР6️⃣ Ширк қилишликАллоҳ таоло деди:“Агарда ширк келтирсангиз дарҳақиқат амалингиз ҳабата бўлади”.@islombulogi
    15832Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    17 Sept, 19:08

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИСАБАБЛАР5️⃣ Риё қилишлик.Аллоҳ таоло Қуръонда риёкорлар ҳақида шундай деди:“Ана уша кимсаларга охиратда фақатгина дўзаҳ бўлгай ва қилиб ўтган амаллари ҳабата бўлади”.@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    14 Sept, 06:51

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР4️⃣ Диндан қайтишлик (Муртадлик)﴿Сизлардан ким динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлса, ана ўшаларнинг амаллари дунё ва охиратда ҳабата бўлади﴾📖 Бақара: 217@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    12 Sept, 09:02edited

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР3️⃣ Аср намозини тарк қилишлик.Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:Ким аср намозини тарк қилса дарҳақиқат амали ҳабата бўлибди.📚 Бухорий ривояти.
    28231Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    11 Sept, 06:33edited

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР2️⃣ Аллоҳнинг номидан қасам ичишлик.Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:«Бир киши: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини кечирмайди”, деди. Шунда Аллоҳ таоло: “Менинг номимдан бундай қасам ичаётган ким ? Мен уни кечирдим, сенинг амалингни эса ҳабата қилдим”, деди».📚 Муслим ривояти.@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    10 Sept, 07:06edited

    СОЛИҲ АМАЛЛАРНИ БОТИЛГА ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР1️⃣ Тақдирни инкор этиш, уни ёлғонга чиқаришлик.Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:«Агар Уҳуд тоғичалик тиллани Аллоҳ йўлида инфоқ қилсанг ҳам, қадарга иймон келтирмагунингча Аллоҳ уни қабул қилмайди».📚 Имом Аҳмад ривояти@islombulogi
    28532Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    8 Sept, 04:36

    🫀 ҚАЛБ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УНИНГ МУОЛАЖАСИ (2-қисм)🔹 Ёмон гумон қилишликнинг муолажаси Ёмон гумон қилишликдан қутулиш учун қуйидаги сабабларга аҳамият бериш лозим:1️⃣ Аллоҳ таолонинг қайтариғини эсда тутиш Доимо Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ёмон гумондан қайтарганини ёдда тутиш.2️⃣ Ўз айблари билан машғул бўлиш Инсон аввало ўзининг камчилик ва хатоларини ислоҳ қилиш билан машғул бўлиши лозим. Ким ўз нафси билан банд бўлса, бошқаларнинг айбини қидиришга вақт топмайди.3️⃣ Сабр ва вазминлик Биродар ҳақида бирор хабар етиб келса, дарҳол ҳукм чиқаришга шошилмаслик керак. Асоссиз гумон ва хулосалардан сақланиш лозим.4️⃣ Биродар учун узр излаш Мусулмон киши биродари ҳақида яхши гумонда бўлиб, унинг амалига имкон қадар яхши маъно беришга ҳаракат қилиши керак.📖 Жаъфар ибн Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
    329211Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    6 Sept, 08:34

    🫀 ҚАЛБ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УНИНГ МУОЛАЖАСИ (1-қисм)🔹 Ёмон гумон қилишликРасулуллоҳ ﷺ дедилар:«Гумон қилишликдан ҳазир бўлинглар, чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир».📚 Ёмон гумон қилишлик шариат қайтарган қалб иллатларидан биридир.Уламолар ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, ёлғоннинг асосий сабабларидан бири ёмон гумон қилиш эканини айтганлар. Чунки инсон бирор мусулмон биродари ҳақида ёмон гумон қила бошласа, кейинчалик унга нисбатан туҳмат қилишга, хабарларни бўрттириб тарқатишга ва асоссиз айбловлар қилишга мойил бўлиб қолади.📚 «Қалбнинг ўттизта касаллиги ва унинг муолажаси» 🎤 Муаллиф: Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб, ҳафизаҳуллоҳ ✍ Абу Умар@islombulogi
    373211Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    25 Aug, 13:37

    📌Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг китобларидан ҳазир бўлингиз !! 💥«Шайх Убайд ал-Жобирий ўзининг «Жиноятут-тамийъ алал-манҳажис-салафий» деб номланган китобида, адашган Кавсарий шогирди Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг ҳолатини баён қилиб, 39-саҳифада шундай дейди:«Абу Ғудда — бугунги даврнинг Кавсарийси бўлган, тасаввуфга қаттиқ берилган сўфийдир. У Аҳли суннага душмандир».Шай Зайд Мадҳалий раҳимаҳуллоҳ дедилар :" Зоҳид Кавсарий ва Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг китобларидан инсон узоқ бўлади , улардан фойдаланилмайди".🎤Шайх Зайд Мадҳалийнинг овозли фатволаридан. 🖌Абу Умар.@islombulogi
    49822Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    23 Aug, 06:33

    Саломга алик олмайдиган шаҳсга салом беришни тарк қилмагин. "Мен салом берсам у алик олиши аслида вожиб, алик олмагани учун гуноҳкор бўлади, мен эса ўз навбатида бу гуноҳига сабабчи бўлиб қоламан, шунинг учун аввал бошдан унга салом бермайман"- деган ўй фикр ҳатодир. Бир шаҳс вожибни бажармаслиги, сенга Пайғамбаримизнинг : " Ораларингизда саломни ёйинглар "- деган буйруқларини ташлашга сабаб бўлмасин. Саломни беравер ҳамда алик олиш вожиб эканини баён қил.🎤Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг овозли фатволар тўпламидан.@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    20 Aug, 12:23

    Савол: Масжиддаги Таҳоратхона ҳожатхоналарнинг олдида жойлашган бўлиб, таҳоратхонада таҳорат олаётган инсонларни олдига кирсам , уларга салом беришим жоизми ва улар эса ўз навбатида алик олишлари лозимми?Жавоб: "Агарда таҳоратхона ҳожатхона ташқарисида, алоҳида бўлса , сен учун уларга салом беришинг жоиз ҳамда улар саломга алик олишлари вожибдир".📚Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг расмий интернет саҳифаларидан.@islombulogi
    54732Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    16 Aug, 14:12

    📌Узун орзу-ҳавас қилишни қоралангани ҳақидаРосулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар:Ушбу уммат аввалининг салоҳияти зоҳидлик ва аниқ ишончдадир. Бу умматнинг охириси эса бахиллик ва орзу-ҳавас билан ҳалокатга учрайди ". (Аҳмад " Зуҳд ", ҳасан ҳадис)📌Узун орзу-ҳавас қилиш инсонни итоат қилишдан тўсади, Охират ишларидан машғул қилиб қўяди.📌Ҳадисдаги сўзларнинг шарҳи:1. Ҳадисдаги зуҳддан мурод , ҳалол касб билан кифояланиш ва ҳаромдан юз ўгириш , ҳамда дунё ишларидан кўра охират ишларини кўпроқ ихтиёр қилиш.2. Аниқ ишонч - яън аниқ ишониш вожиб бўлган нарсалар. Масалан Исломий ақида ва шариатга тегишли бўлган фарз, вожиб ва мустаҳаб амалларга таалуқли аниқ ишонч.3. Бахллик - молнинг ҳақларини адо қилмаслик4. Орзу ҳавас -яъни узун орзу-ҳавас қилиш. Қачон уммат шу даражага етса ҳалок бўлади.🎤Шайх Зайд Мадҳалийнинг " Силсила ас-Соҳиҳа " китобига қисқача шарҳларидан.
    6653211Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    14 Aug, 04:14

    Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар:"Икки гуноҳ учун жазо шу дунёнинг ўзида тезлатилгандир: Зулм учун ҳамда ота-онага оқ бўлиш".📚"Силсила ас-Соҳиҳа". 112@islombulogi
    529211Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    13 Aug, 04:42

    Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:"Қора рангли либос кийиш аёл кишига вожиб эмас".📚"Фатва ал-Лажна" 17/109@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    11 Aug, 14:39

    📌Ҳожат вақтида макруҳ бўлган амаллар1. Шамол қаршисига тўсиқсиз бавл қилиш. Чунки бу ишда инсон ўзига бавл сачраб кетиши мумкин.2. Ҳожат асносида сўзлашиш.3. Тешик ва ёриқ жойларга бавл қилиш. Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам тешикка бавл қилишдан қайтардилар". ( Абу Довуд ривояти)4. Аллоҳни зикри бўлган нарса билан ҳожатга кириш.Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам ҳалога кирсалар узукларини ечиб қўяр эдилар". (Абу Довуд ривояти)📚"Ал-фиқҳул муяссар" китобидан қисқача кўчирма ✍Абу Умар@islombulogi
    56422Open in Telegram
  • Ислом Булоғи

    10 Aug, 07:20

    📌Ҳожатхонага кирмоқчи бўлган кимсага бажариш суннат бўлган амаллар.1. "Бисмиллаҳ, Аллоҳумма инни аъузу бика минал хубси вал хобис -деб айтиш.2. Кириш вақтида чап оёқ билан кириб, чиқаётганда ўнг оёқ билан чиқиш.3. Ҳожатдан чиққанда "Ғуфронака" деб айтиш.4. Ҳожат чиқариш учун ерга чўкаламагунча авратни очмаслик.5. Агар инсон очиқ жойда бўлса, одамлардан узоқлашиб , тўсиниб ҳожат чиқариши мустаҳаб .Жобир розияллоҳу анҳу деди.: Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам кўздан ғойиб бўлиб кўринмай қолгунларича ҳожатларини ўтамас эдилар". ( 📚Абу Довуд ривояти)📚 Ал-фиқҳул муяссар " китобидан қисқача кўчирма. ✍Абу Умар@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    9 Aug, 13:04

    📌Қазои-ҳожатни ўташни истаган кимсага ҳаром бўлган ишлар1. Оқмайдиган , турғун сувга бавл қилиш."Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам оқмайдиган турғун сувга бавл қилишдан қайтардилар". (📚Муслим ривояти)2. Бавл вақтида ўнг қўл билан закарни ушлаш ва ўнг қўл билан истинжо қилиш.Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар: " Сизлардан бирингиз бавл қилса, ўнг қўли билан закарини ушламасин ва ўнг қўл билан истинжо қилмасин". (📚Бухорий ривояти)3. Одамлар ўтиб юрадиган йўлларга, одамлар сояланадиган маконларга, умумий боғларга, мевали дарахтлар остига , одамлар фойдаланадиган сув манбаларига ҳожат чиқариш4. Ҳожатхонага мусҳаф билан кириш ва Қуръон тиловат қилиш.5. Тезак ва суяк билан истинжо қилиш, ҳамда ейиладиган таом билан истинжо қилиш.6. Мусулмонларнинг қабрлари орасига ҳожат чиқариш.📚"Ал-фиқҳул муяссар" китобидан қисқача кўчирма.
  • Ислом Булоғи

    6 Aug, 02:32

    🔥 Тавҳид ўрнига сиёсатми?"Ислом уммати узоқ замонлардан бери ақиданинг тўғри бўлишига эҳтиёж сезади. У хоҳ Аллоҳнинг гўзал исм-сифатлари бобида бўлсин, хоҳ тавҳид улуҳия бобида бўлсин.Агар сиз бутун дунёни айланиб чиқсангиз, хоҳлаган мамлакатингизни танланг, у ерда мусулмонларни ана шу икки бобда адашган ҳолатда ва қабрлар олдида залолат қилиқларини албатта топасиз.Қандай қилиб биз бу ишларни аҳамиятсиз ташлаб қўйишимиз мумкин? Биз эса аксинча ёшларни сиёсат билан тарбия қилишга аҳамият бермоқдамиз, ваҳоланки ширк уларнинг кўз олдиларида мавжуд бўлиб турганда.Аллоҳнинг пайғамбарлари умрлари давомида бу ширк билан курашиб келганлар, ана шу ширк сабабли Аллоҳ халқларни ҳалок қилди. Айни шу ширк масаласида пайғамбарларга қарама-қарши чиққанлари учун Аллоҳ ушбу халқларни ҳалок қилди, сиёсат ва бошқа сабаблар учун эмас."🎤 Шайх Робеъ ибн Ҳодий раҳимаҳуллоҳ@islombulogi
  • Ислом Булоғи

    5 Aug, 09:03

    Росулуллоҳ алайҳиссолату васаллам дедилар:"Инсон қармоғидаги кишиларни ташлаб қўйиши, унга гуноҳ жиҳатидан етарлидир".(📚Абу Довуд ривояти)Яъни инсон ўз оиласини, ҳизматкорларини озуқаси ва нафақасини бермай, уларни ташлаб қўйиши гуноҳ бўлиб ҳисобланади. Ҳамда шунингдек ризқ талабида сабабларни олмай, танбаллик қилиб оиласини ишламай ташлаб қўйиши ҳам шу жумлага киради. Ва яна уламолар айтишадики, бу ҳадис остига ўз оиласига тарбия бермай, Роббисини танитмай , дийнини ўргатмасдан ташлаб қўядиган кимса ҳам киради.✍Абу Умар@islombulogi