gram news
Jonixonov channel avatar

Jonixonov

@jonixonov

ProjectsKKOther

2,850subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Jonixonov

    21 Sept, 11:55

    Дон Корлеоне ва менБугун кун ўртасида бир номдор китоб дўконига кирдим. Мақсад — Марио Пьюзонинг машҳур «Чўқинтирган ота» (The Godfather) асарини топиш. Пештахта ортида 45–50 ёшлардаги, қарашларидан анча босиқ бир киши ўтирибди. — Ассалому алайкум. «Чўқинтирган ота» асари борми? — сўрадим. Сотувчи ака «Ҳозир, иним, қараб кўрай-чи», деганча жавонларни, компьютер базасини обдон қидира кетди. Базани кавлаяпти, жавондаги китобларни кўряпти... Бироз вақт ўтди. Шу аснода менга бир қараб олди-да, ниҳоятда самимий ва жиддий қиёфада сўраб қолди: — Ўзи бу китобни қачон ёзувдингиз? ... Бир муддат қотиб қолдим. На нафас олишни биламан, на нима деб жавоб беришни! Хаёлимдан бир сонияда дунёнинг бутун суюкли ёзувчилари, Голливуд фильмлари, Сицилия мафияси ва Марио Пьюзонинг сиймоси ўтди. Ичимда: «Ҳа, ака, ўша йиллари Италияда юрганимда, бир пиёла чой устида қоралаб қўйгандим. Аслида Дон Корлеоне —
    41323132Open in Telegram
  • Jonixonov

    10 Sept, 05:38

    Бутун қалбим билан яхши инсон бўлишни истадим, аммо ёш эдим, нафс ва ҳирсларим бор эди.Қачон яхшиликни изласам, ёлғиз эдим, мутлақо ёлғиз эдим.Қачон қалбимда ҳис қилган ахлоқли инсон бўлиш истагимни тилга олишга уринсам, камситиш ва масхараларга дуч келдим.Қачон пасткаш ҳирсларимга енгилсам, мени олқишлар, рағбатлантиришар эди.Ҳирс, ҳокимиятга муҳаббат, худбинлик, аёлпарастлик, кибр, ғазаб, қасос — буларнинг барчаси ҳурматга сазовордек қабул қилинарди.Мен ўзимни бу ҳирсларга тобора кўпроқ топширганим сари, катталаримга ўхшай бошладим ва улар ҳам мендан мамнун эканликларини ҳис қила бошладим.Лев Толстой “Иқрорларим”
    7212082Open in Telegram
  • Jonixonov

    3 Sept, 09:02

    ..."Ўтган даврни қоралаб, қаҳрамон бўлиш мумкин, лекин дунёда мардлик ва номардлик деган тушунчалар бор. Мард одам воқеликни тўғри тушунтириши керак. Ўша пайтда биз белни боғлаб ўша давр мафкураси билан курашганмиз, олишганмиз деган гаплар, билингки, у иккиюзламачи мунофиқ, қўрқоқ, тўғрисини айтганда, номард одамларнинг гапи. Даврнинг ичида яшаб туриб, даврнинг хизматини қилиш бошқа, лекин даврнинг ичида мажбуран хизмат қилиш бошқа. Бу иккаласи икки хил нарса. Шу даврда нима қиласизки, яшаб қолдингиз, ўша йилларда туғилдингиз, бу сизнинг айбингиз эмас-ку?! Ўша даврнинг бозорига чиқасиз, ўша жойнинг мозорига кўмиласиз. Ўша даврда оқиб турган ариқлардан сув ичасиз, мен бошқа даврда туғилишим керак, деб Аллоҳ таолога аччиқ қилиб қайтадан ғорга кириб кетиш имконияти йўқ-ку, инсон боласида?! Агар шундай бўлганда, мен ҳозир ҳам ҳали мен туғиладиган давр келмади, деб ғорга кириб кетган
    TelegramАбдулла Орипов шеърияти.Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! YouTobehttps://www.youtube.com/@abdullaorifijodi. facebook https://www.facebook.com/ruxsora.oripova?mibextid=ZbWKwL
    1,460138631Open in Telegram
  • Jonixonov

    2 Sept, 14:45

    Боланинг кўз ўнгида отасини тортиш — тартибми ёки тарбиясизлик?Қарши шаҳридаги эски бозордан ҳар икки кунда мева-чева олиб, бозорлик қилиб юраман. Бугун кўчада бозор дарвозасини ёнида соат 5—6лар атрофида кўрган бир ҳолат эса ростини айтсам, жуда ачитди.Бир оддий қишлоқ одами хотини ва тахминан 7 ёшли ўғилчаси билан бозорга чиққан экан. Йўлни кесиб ўтгани учун икки нафар ИИБ ходими уни ушлаб, қўпол муомала билан «бу ёққа юринг», деб тортишқилаётганини кўрдим.Энг ачинарлиси — бу ҳолат хотини ва ёш боласининг кўз ўнгида содир бўляпти.Болага раҳмим келди. «Ундай қилманглар, боланинг олдида уят бўлади, бола қўрқади», дедим. Аммо шу оддий гапнинг ўзи улардан бири билан менинг ҳам тортишиб кетишимга сабаб бўлди.Ахир, қонунни талаб қилишнинг ҳам маданияти бор-ку!Йўл қоидасини бузган одамга чора кўриш мумкин. Аммо унинг ёнида турган етти ёшли болани қўрқитиб, отасини тортишқилаб,
    1,3404621Open in Telegram
  • Jonixonov

    2 Sept, 13:34

    Имом Шофеъий айтдилар: «Кимнидир ғийбат қилсам, онамни ғийбат қилган бўлардим, чунки ҳасанотларимга эга чиқишга онам ҳақлироқ». (Қиёмат куни ғийбатчининг савоблари ғийбат қилинган кишига олиб берилади)
    1,1301073Open in Telegram
  • Jonixonov

    26 Aug, 04:20

    Шоҳрух ХонПандемия даврида у ўзининг тўрт қаватли офисини карантин маркази сифатида фойдаланиш учун берди. Аммо бу унинг қилган энг катта яхшилиги эмас эди.Бугун 770 миллион доллардан ортиқ бойликка эга «Болливуд қироли» Шоҳрух Хон маблағларининг бир қисмини эҳтиёжмандларга ёрдам беришга сарфлаб келади.Пандемия даврида тиббиёт ходимлари учун 50 000 та ҳимоя воситаси етказиб берди. Мумбайдаги 5 000 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат тарқатди. Касалхоналар учун ҳар куни 2 000 та таом тайёрлайдиган ошхона ташкил қилди.Бундан ташқари, 36 та қишлоқни қуёш энергияси билан таъминлашга, турли фожиалардан жабрланган болаларнинг даволанишига ҳам ўз маблағидан ёрдам берди.«Болливуд қироли»нинг ҳақиқий буюклиги фақат экранда эмас. Унинг ёрдами ортида ҳаёти яхшиланган минглаб инсонлар бор.Чунки ҳақиқий муваффақият қанча пул топганинг билан эмас, қанча инсонга наф келтирганинг билан
    3,2603892Open in Telegram
  • Jonixonov

    24 Aug, 09:27edited

    Дунёга машҳур Криштиано Роналдо уйланиш тўйини бор йўғи 7 киши билан ўтказибди. Бизнинг пулга ҳисоблаганда 9 миллиард сўм ойлик оладиган Роналдо тўй ва маросимларимизни қарору фармонлар билан ҳам эплаб бўлмаётган бир пайтда бу каби маъракаларнинг аслида бир чақага қимматлигини исботлаб берибди. Ҳар йили минглаб камбағалларга эҳсон тарқатадиган Роналдо, 40 ёшида ҳам бизнинг ЧАЛАЖОН футболчилардан устун Роналдо, гаражида энг сўнгги русумдаги мошиналари бўлса-да, кортеж қилишни хаёлига келтирмаган Роналдо, сенга қойилман! СЕН ҳаётда ҳатто маҳалласи тугул, ўз уйида ҳам обрў топмаган, лекин тўй қилиш учун ҳеч иккиланмай умрини, борини, саломатлигини ҳам беришга тайёр айрим думбулу сумбулларга дарс бериб қўйдинг!
    4,310409631Open in Telegram
  • Jonixonov

    13 Aug, 15:31edited

    Эски, сарғайиб кетган суратларни титкилаб ўтириб, биттасига тикилиб қолдим. Орқасига қарадим: 1989 йил...Демак, ўн ёшда эканман. Учинчи синфда ўқийдиган, дунёни ҳали беғубор, беозор туйғулар билан англашга уринаётган болалик даврларим. Суратда ёнимда жингалак жунли, нигоҳларида ўзгача бир донолик ва садоқат барқ уриб турган кучугим — Рекс...Ўша йили қаҳратон қиш келди. Совуқ, бир метр ёққан қор, ток ўчган, ҳамма бир уйда, бир кўрпанинг остида жон сақлайди. Қоқ тунда, ҳамма ширин уйқуда ётганда Рекс тўполон кўтарди. Одатдагидек ҳуриши эмас бу — вовиллаб, эшикни тирнайди, худди одамдек тақиллатади. Иссиқ ўринни қизғаниб, ҳеч ким жойидан жилгиси келмайди. Тек котганмиз. Фақат дадам: "Нима бўлди экан бу жониворга, бир қарай-чи", - деб ҳовлига чиқдилар-у, бир зум ўтмай, ваҳима ва дод-вой билан қайтиб кирдилар. Гурр этиб ўрнимиздан турдик. Қўшнининг оғили ёнаётган экан! Олов осмонга
    2,26042886Open in Telegram
  • Jonixonov

    12 Aug, 07:07

    Кино оламини бутунлай ўзгартириб юборган, экранда нафақат мафия бошлиғини, балки тирик бир трагедияни яратган инсон — Марлон Брандо ҳақида.1972 йил. «Чўқинтирган ота» фильми устида иш бошланишидан аввал режиссёр Фрэнсис Форд Коппола жиддий қаршиликка учраган. Киностудия раҳбарлари Брандони Вито Корлеоне ролида кўришни исташмаган: улар учун актёр ўз даврини яшаб бўлган, инжиқ ва муаммоли шахс эди. Бироқ, Брандо кастинг синовига келганида, юзларига қора пойабзал бўёғини суртиб, жағлари ичига пахта жойлаб, Дон Витонинг машҳур хирилдоқ овозида гапира бошлаган. Ўша сонияда студия раҳбарлари тушунишди: қаршиларида актёр эмас, ҳақиқий мафия отахони турарди.Брандо ижросидаги Вито Корлеоне шунчаки жиноятчи эмас. У — ўз дунёсининг қонунларини яратган, оиласини ва қадриятларини ҳар қандай қонли урушдан устун қўйган инсон. Унинг экрандаги ҳар бир ҳаракати, паст, аммо вазмин овози тингловчини
    1,040265Open in Telegram
  • Jonixonov

    10 Aug, 09:35

    "Сув каби бўл, дўстим!"Инсон иродасининг чексизлигини исботлаган, ҳар бир ҳаракати билан дунёни ҳайратга солган афсонавий шахс — Брюс Ли шунчаки жангчи эмас, балки ўз интизоми ва руҳияти билан тақдирдан устун келган буюк мутафаккир эди. Унинг ҳаёти ва эришган муваффақиятлари бугунги ёшлар учун ҳақиқий жасорат ва сабоқ мактабидир. Брюс Ли ҳар куни ўз имкониятлари чегарасини бузиб ўтишга интиларди. У жанг санъатида мумтоз қолиплар билан чекланиб қолмай, ўз йўналиши ва фалсафасини яратди. Унинг машҳур "Сув каби бўл, дўстим" деган ибораси шунчаки жисмоний мослашувчанлик эмас, балки чуқур ҳаётий донолик эди: сув идишга солинса идиш шаклини олади, тўсиқларга дуч келса уларни айланиб ўтади ва охир-оқибат энг қаттиқ тошни ҳам емиради. Ёшликдаги ғайратни айнан мана шундай мослашувчан ва йўлидан қайтмас мақсадларга йўналтириш лозим. Унинг йўли ҳеч қачон текис бўлмаган. Катта саҳналарга чиқишда
    1,410224Open in Telegram
  • Jonixonov

    1 Aug, 07:23

    Бизнинг касалларда доим уч хил диагноз бўлади:1. ўтиб кетади 2. ўтказиб юборибсиз 3. ўтиб қолибдилар
    1,410252Open in Telegram
  • Jonixonov

    1 Aug, 05:56edited

    НасиҳатОта ҳар якшанба оилавий дастурхон бошида ўғилларига оқибат ҳақида ваъз айтарди: — Жигарлар бир-биридан хабар олиб туриши керак! Қондошлик риштасини узган одамдан барака кўтарилади. Бир-бирингизга суянч бўлинглар! Ўғиллар бош ирғаб, отанинг гапларини қулоққа қуйишарди. Кунларнинг бирида кенжа ўғил қўшни қишлоқда яшайдиган аммасини кўриб қолди. Кекса аммаси эски, уринган кийимда, бозордан озгина картошка кўтариб, зўрға одимлаб борарди. Йигит югуриб бориб, юкни олди ва аммасини уйигача кузатиб қўйди. Уйга қайтгач, отасига деди: — Дада, бугун аммамни кўриб келдим. Жуда қийналиб қолганга ўхшайди, уйлари ҳам эскириб кетибди. Келинг, акам иккаламиз бориб, озгина ёрдам бериб келайлик? Ота бир зум тўхтаб қолди. Юзини четга буриб, пичинг қилди: — Э, унга нима қилибди? Уникига бориб-келишга менинг вақтим йўқ. Ўзининг эри, ўғиллари бор, ўзи эпласин... Кенжа ўғил отасига жимгина тикилиб
    1,88030122Open in Telegram
  • Jonixonov

    24 Jul, 10:56edited

    Ҳурматли Президент! Сизни чин қалбдан муборакбод этамиз!Энг катта ютуқ — инсонлар қалбидаги қўрқув ўрнини ишонч ва хотиржамлик эгаллаганидир (формалини кўрганда оёғи қалтирарди кўпчиликни, гарчи айби бўлмаса ҳам).Мавҳум ва узоқ келажак ҳақидаги қуруқ ваъдалар эмас, "Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшаши керак" деган халқчил ғоянгиз ҳар бир хонадонга илиқлик ва умид олиб кирди (Буюк келажак деб 25 йилни бой бердик).Инсон қадрини ҳамма нарсадан устун қўйганингиз учун сиздан миннатдормиз (Пойтахт пропискасини олиш Жаннатий бўлиш шартларидан ҳам оғир эди).Эл-юрт фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
    1,510207Open in Telegram
  • Jonixonov

    21 Jul, 10:37

    Майдонда ашаддий рақиб, ҳаётда эса чинакам Инсон2019-йилнинг май ойи... Дунё футболи ларзага келди. "Порту" машғулотида Икер Касиляс кутилмаганда юрак хуружини (инфаркт) бошдан кечирди. Йиллар давомида "Реал Мадрид" дарвозасини мардона қўриқлаган, Испания билан барча совринларни ютган афсона бир лаҳзада ҳаёт ва мамот ёқасига келиб қолди. Шифохонада ётган Икерга дунёнинг ҳар нуқтасидан далда хатлари, қўнғироқлар келиб тушди. Аммо битта қўнғироқ ва хабар бор эдики, буни Икернинг ўзи ҳам, мухлислар ҳам кутмаган эди. "Ўша оғир кунларда менга биринчи бўлиб қўнғироқ қилган ва ҳол-аҳвол сўраганлардан бири — Лео Месси бўлди. Майдонда биз йиллар давомида ашаддий рақиб бўлганмиз, Эл-Классиколарда бир-биримизга қарши аёвсиз курашганмиз. Аммо у менинг соғлиғим ҳақида қайғуриб, шахсан ўзи алоқага чиқди ва катта маънавий ёрдам берди. Бу мен учун кутилмаган ва жуда қадрли бўлди" дейди Икер Касиляс.
    3,1701711Open in Telegram
  • Jonixonov

    19 Jul, 22:03edited

    Испания — Жаҳон ЧЕМПИОНИ!!! Ҳалол!
    1,3001273Open in Telegram
  • Jonixonov

    19 Jul, 21:44

    Илоҳий адолат бор: Испания, ва ниҳоят урди ва ёрди!!!
    1,4901531Open in Telegram
  • Jonixonov

    19 Jul, 21:31

    Испаниянинг ҳаққоний голини инобатга олишмади. "Раис сани қаттиқ ҳурмат қиларкан... Месси😄"
    1,660156Open in Telegram
  • Jonixonov

    19 Jul, 19:00

    Месси ва Ямал: ким ютади? Ким ютишидан қатъий назар, чинакам футболни томоша қилишимиз аниқ. Бу ўйиндан кўра кўпроқ футбол санъати қанақа бўлиши ҳақида "мастер класс" бўлса керак. Шу боис Испания терма жамоасига ва Мессига мухлислик қиламан...
    1,7201132Open in Telegram
  • Jonixonov

    16 Jul, 16:15

    1,890video632Open in Telegram
  • Jonixonov

    16 Jul, 08:08

    Мессининг "кучи" нимада?Камбағаллик туфайли отаси футболка олиб беролмагани учун, кўк пакетни кийиб, устига «Месси» деб ёзиб олган афғонистонлик Муртазо исмли болакай эсингиздами? Кўплаб юлдузлар бу суратни шунчаки кўриб ўтиб кетган бўларди. Аммо Месси эмас! У аввал болакайга имзоси қўйилган либосларни жўнатди, кейин эса уни Қатарга чақириб, орзуларини ҳақиқатга айлантирди. Уни қўлидан тутиб, бутун дунё кўз ўнгида яшил майдонга олиб чиқди. Бу дунёда кучли футболчилар кўп, лекин худди Мессидек буюк ва камтар қалб эгалари жуда кам. У кечаги ўйинда ғалаба қозониб турган Англияни икки узатмаси билан "гипноз" қилиб қўйгани бежиз эмас.Оғриқ борми, Беллингем?
    1,72021117Open in Telegram