gram news
Jurnalistuz channel avatar

Jurnalistuz

@jurnalistuz

"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади" Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot

ProjectsKKNews

16,000subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Jurnalistuz

    16 Oct, 18:02

    Хитой компанияси Ўзбекистон такси бозорига киришни режалаштирмоқдаТранспорт вазирлигидаги манбаларга кўра, Хитой компанияси Ўзбекистонда ўзининг янги такси хизматини жорий қилади. Улар бир йўла беш мингта янги машинаси билан бозорга киришни режа қилган.Катта тажрибага эга компаниялар бозоримизга кириб келаётгани жуда ижобий ҳолат. Шу орқали нархлар ҳам анча пасаяди. Бундан фақат оддий истеъмолчи ютади.___Хитой аралашмаган соҳа қолмадия, фақат мактабда хитой тилини жорий этиш қолди. Нақадар бағрикенгмиз-а...@jurnalistuz
    1,9003693311Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    16 Oct, 16:44

    Кундузи фара ёқмасангиз, қоидабузар бўлишингиз мумкин!Қандай ҳолатларда кундузи ҳам фара ёқиш мажбурий ? Видеони томоша қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг.___Машинали тўкислар, видеони кўринг. Улашиб қўйсангиз ҳам бўлади. Майли, лайк шарт эмас.@jurnalistuz
    1,750video971Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    16 Oct, 16:44

    Германия билан саноат мулоқотиОлмалиқ кон-металлургия комбинатига Германиянинг Ostfrisland und Papenburg ҳамда Lyuneburg-Volfsburg савдо-саноат палаталари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.Меҳмонлар ОКМК Муҳандислик мактаби, Олмалиқ шаҳридаги 3-сонли техникум, Қалмоққир кони ва Марказий таъмирлаш-механика заводи фаолияти билан танишдилар.Ташриф давомида кадрлар тайёрлаш, дуал таълим, Германияда малака ошириш, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва маҳаллийлаштириш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.Lyuneburg-Volfsburg савдо-саноат палатаси президенти Andreas Kirshenmann комбинатнинг саноат ривожига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.___Немислар бизни корхоналарни роса яхши кўриб, тез-тез келадиган бўлиб қолди. Энди бу ташрифнинг ҳақиқий самарасини амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар ва аниқ натижаларда кўрамиз.@jurnalistuz
    1,58021Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    16 Oct, 15:01

    Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкинКундузги таълимда ўқиётган бакалавр, магистратура талабалари ва профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити учун ариза топшириши мумкин.Кредит миқдори: ➖ 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и; ➖ 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача; ➖ GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун эса фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар ҳамда хорижий ОТМ талабаларига берилмайди. Аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилади.Ариза топшириш: my.gov.uzЭслатма: 2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлови муддати 1 ноябрга қадар узайтирилган.___Талабани ҳам кредитга ботириш бу, деб тушунмайлар яна. Бу имконияти йўқ талабага имконият, дегани. Гарчи бойлар фойдаланаётган бўлса ҳам...@jurnalistuz
    1,700121Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    16 Oct, 03:18

    Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотиб қўйганда, уни онлайн ҳеч қандай муаммосиз тиклаш мумкин.Батафсил видео орқали билиб олинг.___Ҳозирги паспортлар ҳам пластик карта шаклида. Илгари одамлар фақат пластик карталарини йўқотишган бўлса, энди паспортни ҳам қўшиб йўқотишяпти.Паспортни йўқотиб қўйишга одатланганларга ушбу видеони юбориб қўямиз.@jurnalistuz
    2,960video631Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    15 Oct, 16:54

    Мактабда ўқувчилар муштлашдиАндижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Қўштепа» маҳалласида жойлашган мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида муштлашув содир бўлди.Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.___Видеодан кўриниб турибдики, синф тарбияга муҳтожлар билан тўла ва синф раҳбари ҳам синфни олишгани учун масъулларни дуо қилаяптиёв...Лекин боланинг тарбияси аввало оилада шаклланади, мактабда эса намоён бўлади. Ўқувчилар ўртасида муштлашув содир бўлса, дарҳол ўқитувчи айбдорга чиқарилади, мактабнинг фаолияти танқид қилинади.Аммо боланинг оиладаги тарбияси, ота-онанинг масъулияти ва маҳалла еттилигининг профилактик ишлари қай даражада экани ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди.@jurnalistuz
    2,780video2953111Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    15 Oct, 07:14edited

    Ахборот сиёсатидаги нўноқлик"Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит" каби цензурага йўғрилган босимлар шу кунларда одатий ва оддий ҳолга айланиб бормоқда. Маҳаллий нашрлардан тортиб блогерларгача бўлаётган бундай таъқиқлар "қора туш" давридагидек Би-Би-Си", "Озодлик" каби чет эл ОАВлари тегирмонига сув қўймоқда – аудиториясини кенгайтиштиришга хизмат қилмоқда.Истаймизми-йўқми, ёпиқлик, биқиқлик ҳолатида миш-мишлар урчийверади, омма илгаригидек маҳаллий ОАВга эмас, ташқи манбаларга мурожаат қила бошлайди.Яқин тўрт-беш кун нари берисида бўлган икки кейс – таълим ва илм-фан вазири ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги лавозимларига тайинловлар давлатнинг расмий нашрлари эмас, саройга яқин блогерлар орқали сиздирилиши ҳам миллий ахборот сиёсатида нимадир хато кетаётганини англатади. Ҳатто, ҳукуматнинг бош нашри ҳам блогерга таяниб тайинловлар ҳақида хабар тарқатди.Бу ҳолга келишимиз нимани англатади: ахборот майдонини бой беришда давом этаяпмиз. Турли мафкура ва ташқи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи ОАВларнинг миллий ахборот маконимизда "жавлон" уришига (билиб) билмай ўз қўлимиз билан шароит яратиб бераяпмиз. Аслида буни тушуниш учун катта салоҳият ва юксак заковат соҳиби бўлиш шарт эмас.Гоҳида миллий ахборот сиёсатига масъулларнинг мақсади нима эканлигини тушунмай қоляпман.@jurnalistuz
    2,34021861Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    15 Oct, 00:37

    Туркиянинг Истанбул шаҳрида сув тошқини юз бермоқдаКучли ёмғир оқибатида шаҳарнинг айрим кўчалари, йўл ўтказгичлари ва биноларни сув босгани айтилмоқда.Айрим автомобиллар сув остида қолган, йўлларда ҳаракатланиш қийинлашган.___Куз келди, ёғингарчилик кўпаяпти. Айрим ҳудудларда, жумладан, ўзимизда ҳам сел ва сув тошқинлари кузатилмоқда. Табиий офатларнинг олдини олиш ҳар доим ҳам мумкин эмас, аммо уларнинг оқибатларини камайтириш ўз қўлимизда.@jurnalistuz
    2,420video82Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    22 Sept, 17:38

    Достаевскийни бир гапи мени ўйлантириб қўйди. Нима қилсанг хам бу хаётда барибир пушаймон бўласан. Ё қилган ишларинг учун, ё қилмаганларинг учун...Хўш! Сизда қай бири?@jurnalistuz
    720video116Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    22 Sept, 17:00

    Хитойлик 13 ёшли мактаб ўқувчиси Чен Зҳен Рубик кубигини бир қўли билан 6,12 сонияда йиғди - бу жаҳон рекорди.___Дунё ёшлари ўз иқтидорларини кўрсатмоқда. Биздаги айрим ёшлар телефон билан банд, айримларининг ҳатто китоб ўқишга «вақти йўқ». Дарслар ҳам "ўлда-жўлда". Аслида, ёшларда имконият бор — гап уни нимага сарфлашда.@jurnalistuz
    1,050video1222Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    22 Sept, 14:57

    Биржада пропан нархи 2 савдо кунида 65 фоизга қимматлашди.Суюлтирилган газнинг 1 тоннаси учун улгуржи нарх 17–18-сентябрдаги савдоларда 7 млн 412 минг сўмдан 12 млн 217 минг сўмга ёки 64,8 фоизга кўтарилди.Нархларнинг кескин кўтарилиши 17-сентябрдан бошлаб биржа савдоларида суюлтирилган газни сотиш нархининг ўсишига қўйилган чекловнинг бекор қилингани билан боғлиқ бўлиши мумкин.___Чеклов бекор қилингач, пропан нархи икки кунда қарийб 65 фоизга ошди. Энди савол: нархнинг бундай кескин ўсиши бозордаги ҳақиқий талаб ва таклиф билан боғлиқми? Бунинг оғирлиги истеъмолчининг чўнтагига тушмайдими?@jurnalistuz
    2,3601782Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    22 Sept, 02:00

    Жанговар робот блогернинг қўлини синдирдиБлогер Фрэнки Лапенна Сан-Францискодаги кўргазмали жангда одамсимон роботга қарши рингга чиқди. Аммо темир рақибдан бир нечта оғир зарба қабул қилиб олди, ҳимоя жилети ҳам ёрдам бермади — натижада блогернинг қўли синди.___Аҳмоқликнинг бир кўриниши. Инсоннинг ўзи яратган темир машина билан куч синашиши мантиқсиз. Одам танаси темир эмас — роботнинг зарбаси жиддий жароҳатга сабаб бўлиши мумкин. Технологиядан фойдаланиш бошқа, унинг қаршисида ўз танангни синаб кўриш эса мутлақо бошқа масала.@jurnalistuz
    2,450video1371Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    21 Sept, 18:18

    Муқаддам пора олгани учун 6 йилга қамалиб, яна оқланиб, ишга тикланган ЙПХ ходими яна пора олиб 5 йилга қамалди.___Товбасига таянмас эканда...@jurnalistuz
    2,380406321Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    21 Sept, 16:27

    Алишер Усмонов сабабли Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар бўйича яна келиша олмадиОммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Европа Иттифоқи элчилари санкциялар муддати тугаши арафасида Россияга қарши санкцияларни узайтириш борасида келиша олишмади. Бугун ушбу масалада яна бир учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.Баҳс-мунозараларга Франция (Хорватия ҳамда Италия кўмагида) россиялик олигарх Алишер Усмоновдан, Словакия эса Михаил Фридмандан санкцияларни олиб ташлашни талаб қилаётгани сабаб бўлмоқда.14 сентябр куни Евроиттифоқ Россияга қарши санкция режимини бир ҳафтага узайтирган эди, унинг муддати сешанба куни ярим тунда ниҳоясига етади.___Пули борларга ҳам қийин. Душмани кўп бўлади. Аммо пулсизлик ҳам одамни ҳароб қилади. Ўртаҳол бўлиб яшаш керак шекилли...@jurnalistuz
    2,4601161Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    21 Sept, 12:14

    1 СЕНТЯБРДАН МАҲАЛЛАДАГИ “ЕТТИЛИК” ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚАНЧА БЎЛДИ?МАҲАЛЛА РАИСИ 500 тагача хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 501–1000 хонадон — 4.5x = 6 120 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 800 000 сўмЁШЛАР ЕТАКЧИСИ 500 тагача хонадон — 5x = 6 800 000 сўм 501–1000 хонадон — 5.5x = 7 480 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 6x = 8 160 000 сўмХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 760 000 сўм 501–1000 хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 6 120 000 сўмҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ 500 тагача хонадон — 6x = 8 160 000 сўм 501–1000 хонадон — 6.5x = 8 840 000 сўм
    3,1302512311Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    20 Sept, 16:34

    Ўзбекистон ҳар 100 йигитдан 8 таси уйланишга қизсиз қолиши мумкин.2010-йилдан 2025-йилгача Ўзбекистонда жами 12 млн 486 минг 844 нафар чақалоқ дунёга келган. Улардан 6 млн 482 минг 375 нафари ўғил, 6 млн 4 минг 469 нафари қиз болалардир. 16 йиллик умумий кўрсаткич бўйича бутун республикада ўғил болалар қизларга нисбатан 477 минг 906 нафарга (7,96 фоизга) кўп туғилган. Бу ҳар 100 нафар қиз чақалоққа ўртача 108 нафар ўғил бола тўғри келаётганини англатади.___Оилада кетма-кет қиз туғилса, хотинини сўкиб, ҳатто қўл кўтарадиган, ажрашишгача борадиган оталар афсуски, ҳали ҳам бор.Ваҳоланки, фарзанднинг жинси она ёки отанинг хоҳиши билан белгиланмайди. Шу оддий ҳақиқатни англамай, қизини меҳр ва эътибордан маҳрум қилаётган оталар сафимизда кўпчиликни ташкил этади.Мана қиз фарзандлар қадрланадиган замон ҳам келар эканку.@jurnalistuz
    2,9001971Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    20 Sept, 15:26

    Москвага дронларнинг энг йирик ҳужуми амалга оширилди, Москва нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилиндиУнинг сўзларига кўра, 450 дан ортиқ дрон Москвага яқинлашиш чоғида уриб туширилган. Кечадан бери Россия пойтахти томон учиб келаётган жами 1600 дан ортиқ дрон ҳужуми қайтарилган.Собяниннинг маълум қилишича, бир нечта дрон Москва нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига етиб борган, яна бири эса турар-жой биносига келиб урилган. Ҳужумларда ҳеч ким жабрланмаган.___Шунча хавф-хатарларга қарамай, Россияга ишлаш ва ўқиш учун бораётган хорижликларнинг жасоратига қойил. Балки инсон ўз юртидан узоқда бўлганида унинг қадрини, тинчлиги ва осойишталигини янада чуқурроқ ҳис қилар...@jurnalistuz
    2,510video135Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    20 Sept, 15:26

    450 миллиард сўмлик ҳамкорлик«OLMALIQ QUYUV MEXANIKA ZAVODI» МЧЖ ОКМК билан ҳамкорликда маҳаллийлаштириш дастури доирасида тоғ-кон металлургия ускуналари, оғир кон техникаси ҳамда темир йўл транспорти учун импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.Айниқса, 3-Мис бойитиш фабрикаси учун тегирмон, бункер, конвейер ва насосларга мўлжалланган футеровка ҳамда бошқа эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилмоқда.2026 йилда корхона томонидан 3-МБФ учун 22 турдаги, 45,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, ОКМК учун умумий ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажми қарийб 450 миллиард сўмни ташкил этмоқда.Корхонада ишлатиладиган хомашёнинг 90 фоизи маҳаллий ресурслар ҳисобига тўғри келмоқда.___Ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот вақт ва харажатни тежайди. Энг муҳими, йирик мижозни йўқотмаслик учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи сифатли, ишончли
    2,38041Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    20 Sept, 13:46

    Барча раҳбарларга муҳим эслатма!Ходимнинг иш вақти 8 соатдан ошмаслиги, шанба ва якшанба кунлари эса албатта дам олиши шарт.Зарифбой Ибодуллаев, профессор.___Бизда йил 12 ой, кунига 8 соат эмас, 12–15, ҳатто 20 соатлаб ишлайдиган ходим «ватанпарвар ходим» ҳисобланади. 8 соат ишлаб, вақтида уйига кетадиган ходим эса баъзан «дангаса»дек қабул қилинади.Аммо йиллар давомида меъёрдан ортиқ ишлаш, дам олишга вақт ажратмаслик инсоннинг соғлиғига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бирор сабаб туфайли ишсиз қолиб, 40 ёшдан ўтганда бошқа иш изласа, унинг йиллар давомида орттирган тажрибасига эмас, ёшига қараб «бу ёшда соғлиқ яхши бўлмайди», «ёши катта» деган баҳоналар билан ишга қабул қилишмайди.Қизиқ, пенсия ёши узайтирилаётган бир вақтда ишга қабул қилишда нега биринчи мезон ёш экан-а? 8 соатдан кўп ишлайдиган ходимлар пенсиягача етиб боролармикан?Меҳнатни қадрлаш — фақат ходимдан кўпроқ
    3,080video18102Open in Telegram
  • Jurnalistuz

    19 Sept, 17:59

    Энди мактабга бормаган фарзандингизни касал эди, деб тизимни алдай олмайсиз...___Ҳудди тизим инсон омилисиз ишлайдигандек...Тушунган тушунди.@jurnalistuz
    3,630video23984Open in Telegram