gram news
Kamgap... channel avatar

Kamgap...

@kamgap_uz

📌 Шахсий канал: https://t.me/Avvalboyev Админ: @kamgap_admin Саҳифа ҳақида: https://t.me/kamgap_uz/25 🌐 UzA sharhlovchisi 🖊 “Oltin qalam” tanlovi gʻolibi 🎙 Dolzarb mavzularda qisqa va aniq tahlil

ProjectsKK

356subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Kamgap...

    19 Sept, 03:34edited

    Ойқортоғнинг этакларида ўсган боламан. Лекин қорақалпоқнинг бу кенгликлари мени оҳанрабодай тортади.Уларнинг самимияти, очиқ чеҳра билан кутиб олиши бутун чарчоғингизни сидириб олади.Нукуснинг эртакнамо тонгларида, Амударё томондан эсаётган ёқимли шабадада ҳам яна бир яқинликни туяман. Бу ерда вақт шошмай оқади, одамнинг ўпкаси тўлиб-тўлиб ҳаво олади.Қорақалпоғистон мен учун меҳр ва оқибатнинг манзили бўлиб қолаверади.Икром Аввалбоев19.09.2026Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    163video51Open in Telegram
  • Kamgap...

    18 Sept, 16:33edited

    ҲозиргинаПрезидент кортежи Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчада режадан ташқари тўхтади.Давлатимиз раҳбари аҳоли билан самимий суҳбатлашди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    118video2Open in Telegram
  • Kamgap...

    14 Sept, 09:28

    Сизда ҳам шундай тоғалар борми?Юкхона насибага, қалб эса меҳрга тўлади бу паллада.📍 Бахмал тумани, Новқа қишлоғи.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    286video11Open in Telegram
  • Kamgap...

    12 Sept, 15:58

    Бу жияним Дилноза. У инглиз тилидан B2 миллий сертификатини қўлга киритди.Бу сертификат 11-синф ўқувчиси учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида инглиз тили фанидан энг юқори балл олиш имкониятини беради.У ўзи асли математик. Насиб қилса, яқин кунларда бу фандан ҳам шундай сертификатни қўлга киритади.Аллоҳ юзингни доимо ёруғ қилсин, жиян!🤲✨Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
  • Kamgap...

    10 Sept, 06:14edited

    Бир отахон Хиванинг тарихий кўчаларида миллий ҳунармандчилик буюмларини сотяпти. Унинг сайёҳлар билан инглиз ва рус тилларида эркин гаплашаётганини кўриб, эътиборсиз ўтиб кета олмадик.Бу ҳолатга ҳайрат билан қараган ҳамроҳим тўлқинланиб кетди.– Хивага меҳмон кўп келаяптими? – дейди у француз тилида отахонга синовчан назар ташлар экан. Шу маҳмадоналигинг шартми дегандай дўстимни енгилгина туртиб қўйдим. Вазиятни тез англаган мўйсафид эса бироз жилмайиб қўйди ва вазмин, лекин ишонч билан ўша берилган савол тилида жавоб бера бошлади.– Охирги тўққиз йилда Хоразмда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилди. Натижада меҳмонхона фондимиз тўрт баробар ошди. Яна ўндан ортиқ янги туризм маскани ишга туширилди. Сўнгги беш йилда эса хорижий сайёҳлар сони ўн карра кўпайди, – деди ва қўлимизга бежиримгина лавҳни тутқазди.Икром Аввалбоев, ЎзА шарҳловчисиБатафсил ушбу ҳаволада.Камгапга қўшилин
    282video2Open in Telegram
  • Kamgap...

    4 Sept, 14:15

    forwarded from @uza_uz

    Тошкентда йирик Замонавий санъат маркази очилмоқдаМажмуа 1912 йилда қурилган собиқ трамвай депоси биносида жойлашган. Франциянинг “Studio KO” бюроси томонидан реставрация қилинган ушбу маскан ўзининг тарихий қиёфасини сақлаб қолган ҳолда замонавий санъат марказига айлантирилди.Марказда Нью-Йоркдаги Гуггенхайм, Париждаги Помпиду ва Лондоннинг Tate музейлари билан қўшма лойиҳалар амалга оширилади.Президент Шавкат Мирзиёев бугун ушбу марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.Марказда очиқ кутубхона, архив, лекциялар, фильм намойишлари ва ижодий устахоналар мавжуд.Шунингдек, жамоат ҳудудлари, намойиш зали ва шинам ресторан ҳам ташкил этилди.Марказ ўз фаолиятини 6 сентябрь куни “Ҳикмат” халқаро кўргазмаси билан бошлайди. Ташриф буюрувчилар юртимизда илк бор Нью-Йоркдаги Гуггенхайм музейи тўпламига оид ноёб инсталляцияни кўришлари мумкин.Телеграм каналлар
  • Kamgap...

    3 Sept, 08:27

    Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўланадиМутасаддиларга икки ойда ўқув маркази ташкил этиб, хориждан мутахассислар жалб қилиш вазифаси қўйилди. Ушбу марказда ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлашга ўқитилади.Йил якунида ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчисини Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юборилади.Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, 50 фоизгача устама тўланади.Маҳалла банкирларини ҳам шу тартибда ўқитиш ва уларнинг хорижий стажировкасини ташкил этиш топширилди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
  • Kamgap...

    2 Sept, 08:40

    Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
  • Kamgap...

    30 Aug, 15:29

    #давлат_ташрифиТошкент давлат шарқшунослик университети қошида Маҳатма Ганди номидаги ҳиндшунослик илмий-тадқиқот маркази фаолият юритади.Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди ушбу маказда бўлди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    243video22Open in Telegram
  • Kamgap...

    28 Aug, 15:01

    Бугун ой тўлибдиЮртим, 35 йиллик тўйинг муборак! Байрамни оймома ҳам томоша қилагни келганга ўхшайди.Кечирасиз, шунақа таъсирчанман.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    372video2Open in Telegram
  • Kamgap...

    28 Aug, 14:24

    Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдан…Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
  • Kamgap...

    24 Aug, 10:22edited

    Чет элдан келаётган меҳмон хоҳ оддий сайёҳ, хоҳ давлат раҳбари бўлсин юртимизнинг бой тарихига катта қизиқиш билдиради.Куни кеча юртимизга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун Бухорога келди.Аэропортдаги бундай тантанали ва дўстона кутиб олиш маросимини озарбайжон делегациясига ўзига хос ҳурмат белгиси дейиш мумкин.Сўнгги йилларда Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби тарихий ҳудудларимизда энг юқори даражадаги делегацияларни муносиб кутиб олиш учун барча имкониятлар яратилди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
  • Kamgap...

    22 Aug, 18:19edited

    Юксак мукофот муборак бўлсин!Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти бошлиғи — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбари фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.Шерзод Икромовични ушбу юксак мукофот билан чин дилдан табриклайман! 👏✨Соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, медиа майдонида соғлом муҳит яратиш йўлидаги меҳнатларингиз доим ҳурматга лойиқ.📸 Сурат яқинда ўтган «Медиа ҳафталик» якунида, самимий мулоқот асносида олинган эди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    277742Open in Telegram
  • Kamgap...

    18 Aug, 12:44edited

    Бир тоғнинг одамларимизБахмал туманидаги “Қўшчинор меваси” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр ака Ахмедовга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони топширилаётган жараённи тасвирга олдим.Бугун Президентимиз мамлакатимиз тараққиёти ва экспорт салоҳиятига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорларга давлат мукофотларини топширди.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    2,140video7Open in Telegram
  • Kamgap...

    17 Aug, 05:57edited

    Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    399video3Open in Telegram
  • Kamgap...

    16 Aug, 09:48

    Битта ойна ва учта ҳамкасб қиссасиВидеодаги юз ифодаларига қараб топинг-чи?! Қайси ҳамкасбимнинг жойини тортиб олганман? 🤣✈️Икром АввалбоевКамгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    400video51Open in Telegram
  • Kamgap...

    15 Aug, 04:24

    “Жиғига тегмоқ” ибораси ортида аёлнинг шахсий чегаралари ва қадимий заргарлик санъати сирлари яширинганини билсанггиз керак?Қадимги «жиға» тақинчоғи ва бугунги машҳур иборамиз ўртасидаги нозик боғлиқлик ҳақида қисқача сўз юритдик.Видео ёққан бўлса, яқинларга жўнатиб қўйишни унутманг! 🔥Икром Аввалбоев 26.07.2026Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    310video431Open in Telegram
  • Kamgap...

    26 Jul, 03:02

    ЙўлБир ота сифатида ўғлимнинг шу натижа учун қанчалик ҳаракат қилганини кўрдим. Балки бу дунёнинг энг машҳур таълим даргоҳларига киришдек шов-шувли янгилик эмасдир.Суюнганим, бугун у минглаб зукко тенгдошлари даъвогарлик қилган мураккаб имтиҳонда ўз билими ва меҳнати билан яхши маррага эришди.Хуллас, тунда имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ўғлимиз Аббос ихтисослаштирилган мактабнинг аниқ фанлар йўналишига ўқишга қабул қилинди.Бу унинг ҳаётдаги илк катта ғалабаси. У ҳали ёш бола, аммо меҳнат қилиш ва мақсад сари чекинмасликни ўргана бошлади. Сен билан фахрланамиз, ўғлим!Дуо қилинг. Илоҳим, боламнинг йўли ҳамиша очиқ ва зафарларга тўла бўлсин! 🤲✨Икром Аввалбоев 26.07.2026Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    8771631Open in Telegram
  • Kamgap...

    14 Jul, 19:44edited

    Франция 0 - 1 ИспанияЖЧ-2026. Ярим финал.Камгапга қўшилинг: ... @kamgap_uz
    501video4Open in Telegram
  • Kamgap...

    14 Jul, 09:50edited

    Мана...Камола қизим дастурхондаги бир жуфт пиёлани ювиб келди. Онам набирасининг бугина ишини мақтаб қўйди. Бу эътироф болани қанчалик хурсанд қилганини тасаввур қилаверинг. Мана, энди газ плитасига бўйи зўрға етадиган ўша қизим тухум қовуришни ўрганишим керак, деб юрибди.Бугун эса кенжамиз Маржонани акаси мақтабди. Ўнгача шаққиллатиб санай олишини ҳаммага айтибди. Мана, “қуёшчам” ишдан боришим билан тиззамдан тушмайди. Йигирмагача санашни ўргатинг, деб ҳоли-жонимга қўймайди.Чин дилдан айтилган эътироф шунақа руҳлантирувчи кучга эга бўлади.25 июнь куни Президент фармонида ўз исм-шарифимни кўрдим. Ўша лаҳзадаги ҳолатимни тасвирлашим қийин. Худди болалардек суюндим. Давлат мукофоти кўксимга қадалган. Ватаннинг бундай юксак эътирофи инсонга ҳақиқатдан ҳам қанот бағишлар экан.Мана, янги зафарлар ва янги ижодий ютуқлар сари парвоз қилишга шай бир лочиндай турибман.Икром АВВАЛБОЕВ
    2,210video132Open in Telegram