Latest posts

KarPressa UZ
22 Sept, 17:30

KarPressa UZ
22 Sept, 16:38
😎😎😎😎😎😎#2026_йил_1_октябрдан✔️ Қонунчиликка кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) қуйидаги хизматлар жорий этилади:🔹 жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш;🔹 фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:▪️ телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш
KarPressa UZ
22 Sept, 02:35

KarPressa UZ
19 Sept, 19:23
❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди2026/2027 ўқув йили учун ОТМларда контракт тўлови ва талабалар сафига қабулни расмийлаштириш муддати 15 октябргача, шу куни ҳам узайтирилди.Муддат: — бакалавриат ва магистратурага тавсия этилганлар; — ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланганлар; — қайта тикланган талабаларга тааллуқли.💳 15 октябрга қадар: — базавий контрактнинг камида 25%и; — табақалаштирилган контрактнинг камида 50%и тўланиши керак.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
18 Sept, 09:35
forwarded from @shmirziyoyev
Davlatimiz rahbari Kegeyli tumanidagi sanoatlashgan intensiv bog‘ni borib ko‘rdi. — Глава нашего государства осмотрел интенсивный сад промышленного типа в Кегейлийском районе.Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
KarPressa UZ
18 Sept, 09:35
forwarded from @shmirziyoyev
Prezident Shavkat Mirziyoyev Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kegeyli tumanidagi “ADM Agro” korxonasining sanoatlashgan intensiv bogʻini koʻzdan kechirdi. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с интенсивным садом промышленного типа предприятия «ADM Agro» в Кегейлийском районе Республики Каракалпакстан.#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #bogdorchilikPrezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
KarPressa UZ
18 Sept, 09:35
forwarded from @shmirziyoyev
Prezidentimiz Qoraqalpog‘istonga safarini marhum Kallibek Kamalov xonadoniga tashrifdan boshladi. — Президент нашей страны начал поездку в Каракалпакстан с посещения дома покойного Каллибека Камалова.Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
KarPressa UZ
18 Sept, 09:35
forwarded from @shmirziyoyev
Prezident Shavkat Mirziyoyev Qoraqalpogʻiston Respublikasiga keldi. Safarni boshlashdan avval mamlakatimiz yetakchisi marhum davlat va jamoat arbobi Kallibek Kamalovning xonadoniga tashrif buyurdi. — Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Республику Каракалпакстан. Перед началом поездки глава нашего государства посетил дом покойного государственного и общественного деятеля Каллибека Камалова.#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #xotiraPrezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
KarPressa UZ
18 Sept, 03:42
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларига солиқ жорий этиш таклиф қилиндиРоссия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) чет эл фуқароларининг Россиядан хорижга амалга оширадиган пул ўтказмаларидан 5 фоиз миқдорида мажбурий йиғим жорий этишни таклиф қилди. Ташаббус аллақачон молия вазирига юборилган.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
18 Sept, 03:39
Актриса Ёдгора Зиямухамедова вафот этдиЎзбекистон санъатининг таниқли вакилларидан бири, актриса Ёдгора Зиямухамедова 74 ёшда оламдан ўтди.У 1952 йил 23 апрелда туғилган.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
17 Sept, 04:15
Жиззахда ғўзапояни майдалаб, бир вақтнинг ўзида ғалла экадиган сеялка ишлаб чиқарилмоқдаЖиззах вилояти Мирзачўл туманида ғўза қатор ораларига ғалла экишга мўлжалланган янги турдаги сеялка ишлаб чиқарилмоқда.Техниканинг асосий афзаллиги шундаки, у ғўзапояни майдалаш ва ғалла экиш ишларини бир вақтнинг ўзида бажаради. Сеялка ҳаракат давомида ғўзапояни майдалаб, ҳосил бўлган ўсимлик қолдиқларини дала бўйлаб бир текис тақсимлайди.Мазкур технология тупроқ эрозиясининг олдини олиш, намликни сақлаш, ерга қўшимча ишлов бериш заруратини камайтириш ва техника сарфини қисқартириш имконини беради.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
14 Sept, 03:17
Хитой — Эрон йўналишида биринчи контейнер блок-поезд қатнови йўлга қўйилдиМарказий Осиё давлатлари ҳудуди орқали Хитой — Эрон йўналишида биринчи блок-поезд ҳаракати бошланди. 55 вагондан иборат биринчи поезд автомобиль эҳтиёт қисмлари, истеъмол товарлари ва бошқа аралаш юкларни ташимоқда.Йўналиш Хитойдаги Чэнсян станциясидан бошланиб, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Сарахс чегара станциясигача етиб боради. Маршрутнинг умумий узунлиги 6000 километрдан зиёд.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
14 Sept, 01:14
Индонезияда паром ҳалокатга учради. 130 киши бедарак йўқолганЯкшанбага ўтар кечаси Ява денгизида Virgo Transport 8 компаниясининг бортида жами 243 киши бўлган йўловчи пароми чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлгани тасдиқланган, 107 киши қутқарилган. Яна 130 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
12 Sept, 00:57
Аҳолини шовқиндан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун. Асосий маълумотларҚонун билан фуқаролар тинчини бузадиган ҳолатлар белгиланди, жумладан, қурилиш техникалари ва транспорт воситаларидан чиқадиган шовқин, оилавий тадбирларни ўтказиш чоғида қўйиладиган баланд мусиқа, шунингдек, пиротехникадан фойдаланишда юзага келадиган шовқин шулар сирасидан.Ушбу қонун қатор ҳолатларда, жумладан, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш натижасида юзага келадиган шовқинга нисбатан татбиқ этилмайди.Сершовқин объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилиши, шунингдек, шовқиннинг зарарли таъсири натижасида етказилган зарар суд тартибида ундириб олиниши мумкин. Шовқин талабларини бузганлик учун жарималар 8,8 млн сўмгача бўлиши мумкин.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
10 Sept, 10:13
“Барча оммавий ахборот воситалари янгиланган алифбода иш юритиши қатъий белгиланади” — Нодир ЖонузоқҲукумат вакили икки алифбодан фойдаланиш жараёнига нуқта қўйилишини айтди. Қонун кучга киргач, барча расмий идоралар ягона алифбо асосида иш юритишини маълум қилди.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
10 Sept, 02:04
iPhone 18 Pro тўрт хил рангда тақдим этилди — қора, кумушранг, оч кўк ва янги бургунди тусида.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
9 Sept, 14:04
Сербия Ўзбекистонга ракета ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни таклиф қилди.Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.Унинг айтишича, Сербия ҳозир қисқа масофали ракеталар ишлаб чиқармоқда ва узоқ масофали ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкин.Бу ҳақда 8 сентябрь куни Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида маълум қилинди.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
9 Sept, 10:07
OpenAI 90 йиллик математик масалани 88 соатда ечдиOpenAI янги сунъий интеллект модели ва минглаб AI агентлари ёрдамида 90 йил давомида ечилмаган Навье-Стокс тенгламаларига оид мураккаб математик масалани 88 соатда ҳал қилганини маълум қилди.Жараёнда AI агентлари 3 миллионга яқин хабар алмашиб, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаган. Бироқ натижа ҳали мустақил текширилмаган ва расман тасдиқланмаган.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
8 Sept, 18:48
Давлат активларини сотиб олишда бошланғич тўлов 15 фоизга тушириладиПрезидент фармони билан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олишда аванс тўлови 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.Йирик объектларни сотиб олиб, олти ой ичида 100 пул тўлов қилган харидорга 25 фоиз чегирма берилади. 50 фоиз тўловни олти ой давомида тўлаган харидор эса, қолган суммани фоизсиз 7 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
KarPressa UZ
8 Sept, 15:46
Йирик ОТМлар ва шифохоналарга хусусий инвесторлар жалб этиладиЎзбекистонда йирик олий таълим муассасалари ва республика ихтисослашган тиббиёт марказлари фаолияти босқичма-босқич тижоратлаштирилади. Бу – 27 август куни имзоланган президент фармонида назарда тутилган.Фармонга кўра, йирик ОТМлар ва республика ихтисослашган тиббиёт марказлари хўжалик жамиятларига айлантирилади ҳамда уларнинг фаолиятига хусусий инвесторлар жалб этилади. Тегишли таклифлар 1 ноябргача Президент Администрациясига киритилиши керак.📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
