gram news
Khusenov | blog channel avatar

Khusenov | blog

@khusenov_blog

Балки фойдаси тегар. Бўлажак дўхтирларга: @Pro_Cardio_ECG🍇 Инстаграм: https://www.instagram.com/dr_khusenov

ProjectsBE

908subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Khusenov | blog

    20 Sept, 06:40

    Инсоф бор жойда, ихлос бор²Маҳалладаги бир этикдўз ака олдига чиқдим. Бундай хизматлар олдидан киши доим хизмат нархининг максимум чегарасини ҳаёлидан ўтказиб боради.Муаммони тушунтирдим. Хизмат ҳаққи қанча бўлишини ҳақида сўрадим. Кутилган максимумдан деярли 2х кам нарх айтилди.Шу он ичга ёруғлик югурди. Нархи арзон айтилгани сабабидан эмас, инсоф неъмати борлигидан. Шу он ишнинг сифати ҳақида қайғурмай қўйдим. Чунки, инсофни ҳис қилган руҳда шу оннинг ўзидаёқ ихлос шаклланиб улгурганди.Ғаззолий айтганидек, Инсоф–иймоннинг мевасидир.
  • Khusenov | blog

    18 Sept, 10:15

    Имом ҳар жумада дуолар рўйхатини бирин-кетин ўқиб, мушкули борларга жамоатдан дуо олиб беради. Шу дуолар орасида қиблагоҳи – отаси дардига ҳам шифо сўрайди.Бугун дуолар рўйхатида бир киши "... сизнинг қиблагоҳингиз дардига ҳам шифо ато қилсин" деб ёзиб юборган экан. Имом таъсирланди. Ташаккур билдириб, сўраган дуоларидан 4-5 карра кўпроқ, самимийроқ дуо қилиб юборди. Бу ерда аниқки, дуонинг холислиги бошқа вазиятлардан аълороқ бўлди, ИншаАллоҳ.Хулоса шуки, олганимиз эмас, берганимиз бизники.Гап фақат эҳсон ҳақида эмас. Дуо ҳам худди шу жумладан. Ўзимизга хоҳлаган ҳар қандай яхшиликни дуоларимизда бошқаларга хоҳлашимиз бизникини камайтириб қўймайди. Аксинча унинг ижобатига бўлган йўлни қисқартирувчи куч бўлади.
  • Khusenov | blog

    18 Sept, 06:35edited

    Дўсталарим орасида асл дўстларим мендаги ҳар қандай ижобий ютуққа ҳайратланиб, хурсанд бўлиб, юзда табассум билан мени кўкларга кўтариб табрик изҳор қилмайди.Аммо, мени минусга олиб кириши мумкин бўлган ҳар қандай иш, ўқиш ёки соғлик билан боғлиқ муаммоларимга ечим топишда ва бу каби муаммоларга кирмаслигимга мендан кўпроқ куч сарфлашади.Асл қадрланиш туйғуси шу. Оғиз кўпириб мақташ/мақталиш эса қадрли ва қадриятли кишилар даврасида деярли учрамайди.
  • Khusenov | blog

    9 Sept, 16:45

    15 минутча олдин Россиядан бир йигит(ака) телефон қиляпти. Кеч бўлганда безовталик учун узр сўради.Бераётган саволлари онасининг соғлиги ҳақида анчадан бери қайғуришини шундоқ ошкор қилиб турибди. Ҳавас қилдим.Бошқа беморларим орасида ҳам отаси/онасига уларнинг соғлиги учун гирдикапалак фарзандларни кўп кўрганман. Афсуски тескари ҳолатлар ҳам етарлича...Россиядан туриб Фарғонадаги онасининг соғлиги ҳақида қайғураётган йигит ва ёнимизда гирён юрган, бизни биз қилган икки инсонимизга бўлган ғамхўрлигимиз орасида фарқ қанча???Ўлчовни ўзингиз қўйинг!
  • Khusenov | blog

    8 Sept, 17:40

    Ичдаги сокинлик, ичкаридан бўлади.Ташқаридан изламанг. Ташқарини айбламанг.«Поиск» берадиган айбдор «лупа» ичкарида.
  • Khusenov | blog

    8 Sept, 12:00

    Бир дўстим бор. Вазият тақозоси сабаб у қадар кўп борди келдимиз йўқ. Лекин, анча яқинмиз. Жудаям самимий йигит. Оиласи учун «пик» оилапарвар.Бугун телефон қилди. Ординатура ҳақида гаплашдик. Охирида 2 сафардан бери берадиган эслатмасини такрорлади:«Дўстим, фалончини биласан, аҳволи оғир экан. Кореялик врачлар комага тушгани сабаби ҳам шу рентген дейишяпти. Яна ўша гапим, эҳтиёт бўл, сени ишинг ҳам рентген билан ...»Бир нарсага хурсанд бўламан. Ҳаётимда мени мендан кўра кўпроқ асрашга ҳаракат қиладиган, эслатмалар бера оладиган неъмат инсонлар бор. Борингизга шукр.Эътибор қилинг, сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай инсонлар албатта бор. Асранг!
  • Khusenov | blog

    7 Sept, 18:25edited

    Карзда микдорга қаралмайди. Миқдоридан қатъий назар номи – қарз.Қарздор бўлдингизми? Беринг! Қарздор қилдингизми? Сўранг!5000 сўм учун кўнглида ғашлик туядиганлар бор. 500.000 сўм учун ҳатто пинагини ҳам бузмайдиганлар бор.Бу ғашлик ва пинак ички дунё. Уни ташқарига ғирт тескари форматда чиқариш ҳам мумкин.Бандалари орасига бир-бирида қолган ҳақлари учун шу бандаларнинг эгаси бўлган Зот ҳам аралашмайди.Бировнинг биз билмаган ички дунёси учун охиратни рискда қолдириш ақлдан бегоналикдир.
  • Khusenov | blog

    7 Sept, 14:00

    Аслида сунъий интеллектни бу кўринишда ишлатиш тарафдори эмасман. Аммо, савол бериш ҳам киши савиясини белгиловчи фактор.Аксар илмий саволларимиз учун осон жавоб бу сунъий интеллект. Юқоридаги каби лирик чекишинлар қилиб туриш эса киши учун ҳам ишончни кўтарувчи, ҳам ўзига танқидий ёндашувчи калит бўлиши мумкин.Масалан, юқорида «шаҳар бўлганимда, қайси шаҳар бўлардим?» деб берилган савол шахсиятни қайсидир даражада ёқимли қилиб кўрсатадиган усул(ча) бўла олади.Агар ўзни танқид қилишлик ҳолатида бўлсак, бу ерда ҳам СИ бизни кашф қилиб беради.Фақат шарти, чегарани билинг. Кераклигини олиб, ортиқча эмоцияга берилмай ундан узоқ юринг.
  • Khusenov | blog

    6 Sept, 18:30

    Кишига келган синовлар бироз қийинлик қилган, баъзан англаб-англамай депрессияда юрган кезларда қалбдаги совуқликлар қачон илийди, биласизми?Кўзлар кўзларга тушган, табассумли юзлар кўришган, самимият юзлашган соғинчли суҳбатлар чоғида.Фақат шарти, суҳбатдаги мавзулар умумийлиги, балки, оғриқлар бир хил бўлиши муҳим.Қадрияти ўткир бурчак бўлганлар табиийки ўтмас бурчакли қадрият эгалари билан ҳамсуҳбат бўлолмайди.Масалан, синовнинг аччиғида синалаётган 3 та бўйдоқнинг гаплашиши мумкин бўлган умумий мавзуси шулар жумласидан)Суҳбат(дош) сиз яшаётган/яшашни истаган қоидалар ичида бўлса олиш-бериш жараёни жуда осон .Яъни, нафс берган суҳбатдошдан осон ўрганади, малолланмайди.Берган эса олгани эмас, бергани ўзиники эканини ҳис қилиб дофамин интоксикацияда қолади.Жамиятда муаммо нима? Мияда «шунақа суҳбатдош(лар)им борми ўзи» деган савол бошланишида..
  • Khusenov | blog

    1 Sept, 05:55

    Суратдаги маънони чуқурлаштираётган жиҳат – дарахтнинг илдизи ҳам шохи ҳам ризқ. Аммо, илдизсиз шохлар шоҳ бўлмас.Куртакланиш, барг чиқариш, гуллаш, мева тугиш ва бу жараёнларнинг узоқ йиллар давомида циклик содир бўлиши илдизнинг кучидан, поянинг эмас..Ўхшатишнинг энг гўзал намунаси)#about
  • Khusenov | blog

    27 Aug, 18:05

    Кийиши ипак, ейиши кепакБанкда ишлайдиган бир йигит билан суҳбатлашиб қолдим. Жавоби анчадан бери қизиқтириб юрган, аммо мавҳум бўлган саволимга жавоб олдим:– Ўзбекистон аҳолисининг тахмининан неча % қисмида кредит бор? – 50-60%...Пасспортига мустақил қўл қўйиш хуқуқи берилган ақл эгаларининг ярмидан кўпи ҳали келмаган келажакдаги қарзи ҳақида ўйлаб тунни тонгга улаши хотиржамликми?Бу келишга улгурмаган, келишига кафолат йўқ келажак бугуннинг вақти эвазидан/улушидан тўланиши керакми?Бой кўринаман деб бошқаларни бойитиш, ёнаман деб бошқаларга ўтин бўлиш бугуннинг замонида энг катта увол.Қарзда барака, насияда ҳикмат йўқ. Ҳаётида булари борнинг ҳатто хаёлида ҳиммат йўқ.Ипак кийманг, Кепак еманг!
  • Khusenov | blog

    19 Aug, 15:55

    Тиргак фақат суяниш учун эмас.Ўрни келганда ҳавода муаллақ туриш учун ҳам «кучли» тиргак керак.Кучи эса ўзида ҳаммасини жамлаган – ишончда.#about
  • Khusenov | blog

    19 Aug, 05:10

    Келишдик(ми?)Бирга ишлайдиган ҳамшира опамиз энди 1-синфга чиқадиган кичик ўғли билан суҳбатлашяпти:"... ҳаммаси сенга, фақат кенойингни айтганини хўп бўлади деб қилишинг керак, инжиқлик қилмаслигинг керак, келишдикми?"Ўғлидан келишув имзолангани ҳақида жавоб келди шекилли, суҳбат она ва бола самимияти билан якунланди.Ўрганишлик жойи – келишув. Бироз гўзал "ҳийла" билан ҳар қандай инжиқлик даражасидаги инсон билан келишиш мумкин. Ҳар қандай эр-хотин, она/ота-бола, устоз-шогирд муносабатларида яқинлик келишув асосида «пик» даражага чиқади.Фақат шарти ҳийла – ёлғон бўлмасин, ёлғон ора бузмасин.
  • Khusenov | blog

    13 Aug, 03:55

    Бир танишим инстаграм саҳифасига расм жойлабди. Жуфти билан никоҳ уйида тушган расмлар.Комментария қисмига кирдим. Ҳамма чиройли тилаклар акахонлар ва йигитлардан келган.Йигитга нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ. Аммо, мисол келтиришим учун йўлдан чиққан илк қурбон шу бўлди. Бахтини ўзи истагандек қилиб Берсин.Бу ерда (эркак) киши миясини қиздириб, ўзини тутатиб юбориши керак бўлган жиҳатлар бор:Фитратга қўйилган мезон бузилиб кетяптими?Ҳамма қилган ишни қилиш «мода»ми?Шахсий ҳаёт рекламага муҳтожми?Қизғаниш ҳисси ҳиссиз "мутант"га айландими?Энг қизиқ жойи, шу мезон палласи бузилганларга ўзидек мезони ишдан чиққан бири дуч келишига факт гап.Жамият ўзи ҳақида жар солиб яшайдиганларни шунчаки кузатади. Зарарлаши кўз теккизиш бўлса, фойдасига оид ҳеч қандай ўлчов бирлик қабул қилинмаган.
  • Khusenov | blog

    8 Aug, 03:00

    Лаби шиширилганлар – табиийликка аллергияси бор.Тор кийганлар – оёғида варикоз.Қоши ингичкалашиб кетганлар – гормонал дисбалансда.Калта кийганлар – тиззадан пастда гипертермия.Улама киприк/тирноқлилар – гиповитаминоз А ва Е.Соғломлик фақат ичкарида эмас. «Диагноз» доим тиббий термин эмас!
  • Khusenov | blog

    7 Aug, 16:40

    72 ойУниверситетда ўқиш учун узоқ муддат.Манфаатли илм олиш учун эса кўз очиб юмишдек қисқа бир давр.Бу даврда топганимиз тоғдаги боғ, йўқотганимиз боғдаги бир боғ бўлди.Диний илмлардан кейинги илмларнинг афзали тиб илми.Аввалига, 2 йилча чамаси, ҳали ҳикмат уруғлари боғимизга тушишидан олдин бу йўлни тутганимизга пушаймон бўлдик.Кейинроқ ҳидоят булоғига тушиб кетдик шекилли, Ўзининг изни билан соҳа томон меҳр шаббодаси эса бошлади.Айни кунларда эса шахс сифатида бошқа соҳада ўзимизни тасаввуримизга ўзимиз сиғмай қоламиз.Бу илмда ҳикматлар беҳисоб. Нафақат 6 йил, бутун бир умр ҳикмат булоғига чўкиб ўтади.Ўтказган 6 йил умримиз қайсидир жойда баракали, қайсидир жойда исроф кетди. Хайрли кетди.
  • Khusenov | blog

    7 Aug, 00:35edited

    Энг кўп ҳаракат қилганлар бу ҳақида энг кам гапирувчи ақл эгаларидир.Энг кўп гапирувчилар эса энг кам жойидан қўзғалганлар аслида.Ҳаракат мускуллари суякка ёпишган органларда бўлсин, бесуяк тилда эмас.
  • Khusenov | blog

    6 Aug, 08:30

    Соғлом трансформация рақамларда:•> 22³⁰–04³⁰ оралиғида уйқу.•> Тонги 30+ дақиқа қуёш нури.•> Уйқудан 90–120 минут ўтиб кофе.•> Кунлик 1.5-2 литр оддий сув.•> 18–20⁰ ли тинч, қоронғу ётоқхона.Илмий китоб/мақола, подкастлар асосида шахсий тажриба.Ҳис қилиш учун 21 кун эмас, 1 кун кифоя.
  • Khusenov | blog

    5 Aug, 14:30

    Истак ва ниятларимиз бор. Уларга олиб борувчи йўллар бор. Шулардан бири дуо.Аммо, бу дуоларга тириклик ато қиладиган ҳислар унут.Масалан, доим бир хил, тезкор, ким ўзарга дуо қиламиз. Эрталаб тишни ювишдек ҳиссиз бир одатга айланиб қолган гўё.Гап иш тўғрисида кетса, жараёндан мазза қилиш кераклигини уқтиради ҳамма. Дуо ҳам шундай ишлаши керак.Жараённинг дофамини қўллар дуога очилган ҳар он дилларни суғориши керак.Хушуси бўлмаган дуонинг ижобати ҳам даргумон. Бу вақтдаги ички енгиллик ва хотиржамлик миллиграмлари тарози босмайди.Дуо деган жараёнда Кимга мурожаат қилинаётганини англаш айнан ўша қиммат ҳиснинг ягона ўзи.Дуода яратишда салоҳият, хомашё, замон ва маконга муҳтож бўлмаган Зотдан сўраётганликни англаш ҳисси – дуо ижобатининг илк белгиси.
  • Khusenov | blog

    28 Jul, 14:45

    Ижтимоий тармоқларда "мен интровертман, влог юритиб буни ўзгартирмоқчиман" деган маънодаги видеолар кўпайиб қолди. Бу тоифа орасида қизлар ва аёлларнинг борлиги эса дилни хира қилади.Хўп, яхши. Атроф жамиятга қўшилолмаслик деб номланган кичик муаммони ечишга кичик бир ечим топилди дейлик.Лекин, бу ҳаёт сифатини тубдан ўзгартирадиган мавзу эмас. Экстровертга айланиш муаммога тўла ҳаётнинг 1 кг юкини елкасига олмайди.Жамиятга қўшилиш учун табиийликни қийнашдан наф йўқ.Интровертликни ўлдираман деб эътиборталабликни тирилтириш муаммога "перезагрузка" беришга ўхшайди. Аввалгисидан кўра кучлироқ бўлади.Энг камида оммага кўз-кўз қилинган жасаднинг ташқи кўриниши учун "чиройли" комментлар ёғилади.Кимдир позитив ёзиши, кейинги сафар яна шунақа видео олишга стимул беради. Бошқаси ёзган изоҳ эса минг пушаймон қилади. Бечора гормонлар аросатда. Ўзи сувтекин "10 секундлик дофаминлар"
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot