gram news
Кинопуб channel avatar

Кинопуб

@kinopub_uz

Мурожаат учун @kinopubuz_bot Лайфстайл: @prizmauzb

ProjectsKKMovies

3,840subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Кинопуб

    22 Sept, 20:01

    Эмми 2009
  • Кинопуб

    20 Sept, 10:10

    Умуман тушунарсиз, слешер бўлиб слешерга ўхшамайдиган, хоррор бўлиб қўрқита олмайдиган, одамларни ўлдириш пайтида этни жунжиктиришдан кўра кўпроқ кулгингни қистадиган, лекин шу билан бирга пародиядикка ҳам даво қилмайдиган, қанақадир тарантиноча қон фаввораларию, қўлда чизилган фонда суратга олинган нимадир.Фильм шу даражада бемани ва ғалатики, уни қани нима бўларкин деб охиригача кўришинг мумкин ва қанчалик ғалати бўлмасин у сенга ёқиши ҳам мумкин.
    Image from a post by КинопубImage from a post by КинопубImage from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
  • Кинопуб

    20 Sept, 07:57

    "Адаптация" — китоб ёзган одам ҳақида сценарий ёзаётган одам ҳақида кино. Кейин сценарий китобга, китоб сценарийга, муаллиф қаҳрамонга, қаҳрамон эса муаллифга айланиб кетади. Охирида ким кимни ёзаётгани номаълум: сценарий китобга адаптация бўляптими ёки китоб сценарийга?Бу ўзининг қандай ёзила олмаётгани ҳақида ёзилган сценарийнинг ўзи. Сценарист китобни кинога мослаштираман деб, охири ўзи кинонинг ичига мослашиб (адаптация бўлиб) қолади. Тўқима эгизак реалликка, реал муаллиф эса тўқимага айланиб кетади.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    1,2702732Open in Telegram
  • Кинопуб

    18 Sept, 09:52edited

    Қаранглар қанақа говно топиб келдим сизларга.Бу фильмда фақатгина динозаврлар яхши ишланган. Қолган ҳаммаси расво.Қаҳрамонларнинг мантиқсиз қарорлари асабни бузди. Улар хавф остида бўлса ҳам ўзларини арзимаган сабаб билан янада хавфли ҳолатга тушираверади.Баъзи жойларида динозаврлар жуда аҳмоқ, ўлжасини тута олмайдиган қўлга ўргатилган днозаврга ўхшаб қолган.Сценарийга кўра эр-хотин муносабатларида кризис бор. Фожиа эса уларни бирлаштириши керак эди. Бироқ бу кризис фильмда деярли кўрсатилмаган, фақат айтилган. Томошабинга эса кинонинг биринчи қоидаси керак: айтма, кўрсат. Кризис етарли очилмагани учун ҳам уни енгиб ўтилиши атала бўп қолган.Якун ўта аҳмоқона. Нега бундай бўлди. Нима ўзи у. Нега айнан бу вақтда пайдо бўлди. Саволларга ҳеч қанақа жавоб йўқ.Хуллас мен силарни икки соатча вақтларингни беҳуда кетишини олдини олдим.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    1,52041102Open in Telegram
  • Кинопуб

    16 Sept, 14:55

    Хуллас, “K-PAX”дан кейин эски киноларнинг қайта кўришни бошладим, бу сафар “На гребне волны”ни қўйдим. Тўғриси, ҳозирги тинимсиз яшил экран, компьютер графикаси-ю, сунъий “пластмасса” кинолар даврида 80-90х боевиклари зўр кетаркан.Фильмда ФБР агенти банкларни ўмараётган сёрферлар тўдаси ичига кириб боради. Сюжетни эшитиб уни оддий бир боевик-детективга ўхшатиш мумкин, лекин кино аслида ўғрилик ҳақида эмас. Гап эркинлик, шамолни ҳис қилиб яшайдиган одамларнинг фалсафаси ҳақида кетяпти. Патрик Суэйзи билан Киану Ривзларни мега юлдузларга айлантирган картина бу. Океан тўлқинлари, адреналин ва ўз қоидалари билан яшайдиганларнинг ёввойи атмосфераси томошабинни икки соатга бутунлай ютворади. Баъзида бизга дунёни қутқарадиган ясама суперқаҳрамонлар эмас, шунчаки ўз тўлқинини қидираётган одамлар ҳақидаги мана шундай ҳақиқий кинолар кўпроқ керак.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    1,960204Open in Telegram
  • Кинопуб

    14 Sept, 04:54edited

    Кеча "K-PAX"ни кўриб, анча вақтдан бери кино кўришдан бундай мазза қилмаганимни тушундим. Ўзини бошқа сайёрадан келган деб таништирган одам психиатрия шифохонасига тушади, унинг гапларига ишониш ёки ишонмаслик эса шифокор ва томошабиннинг ўзига қолади. Фильмнинг энг ёқимли томони ҳам шу — у сиздан ақлли хулосалар чиқаришни талаб қилмайди, шунчаки қизиқ ҳикоясини хотиржамлик билан айтиб беради.Балки бу ностальгиядир, билмадим, лекин ҳозир бунақа фильмлар камайгандек туюлади: катта экшнсиз, суперқаҳрамонсиз, ҳар беш дақиқада сюжетни буриб юбормайдиган, лекин икки соат давомида сизни ўзи билан олиб кетадиган фильмлар. "K-PAX" эса шу маънода яхши — ғалати ғояси бор, яхши актёрлар бор, атмосфераси бор ва энг муҳими, томошабинни аҳмоқ деб билмайди. Баъзи киноларни яхши кўриш учун улар гений бўлиши шарт эмас. Шунчаки уларни кўриб ўтирганингизда вақт ўтаётганини сезмасангиз бўлди.
    2,22019113Open in Telegram
  • Кинопуб

    12 Sept, 16:16

    forwarded from @prizmauzb

    Ботга янги функция қўшилди. Энди умумий жанрлардан ташқари, айнан ҳозирги ҳолатингизга мос кинони ҳам рандом тарзда жўнатиб беради бот.https://t.me/infodigest_uzbotБилселар биларсилар.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    1,9305311Open in Telegram
  • Кинопуб

    9 Sept, 16:22edited

    Бош ролда товуқ ўйнаган фильм кўрдим. Ҳеч қанақа махсус эффектларсиз, ҳақиқий товуқни кинода ўйнатишибди. Ёқди менга.Анча-мунча актрисаларимиздан яхшироқ ўйнаган.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    3,0409931Open in Telegram
  • Кинопуб

    9 Sept, 15:24

    Супер керакли бот.Сизга кимдир ёзиб, уни кўрмасингиздан олдин ўчириб ташласа, ёки ёзган нарсасини ўзгартириб қўйса — бу бот сизга бу ҳақида хабар беради. Аниқроғи ўчирилган ёки ўзгартирилган хабарни сизга жўнатади.Биринчи ҳафта текин, кейин ойига ўртача 15 минг сўм атрофида айланаркан. Ишлатиб кўринглар.@chaqimchi_uzbot
    2,8403182Open in Telegram
  • Кинопуб

    7 Sept, 18:35

    Хитрый койот’ реал воқеалар асосида суратга олинганлигини билармидингиз?
    Image from a post by КинопубImage from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    2,83048Open in Telegram
  • Кинопуб

    6 Sept, 14:36

    Совуқ уруш даври. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учувчиси Трой махфий миссия вақтида самолёти билан СССР ҳудудига қулашига мажбур бўлади. Энди унинг вазифаси фақат тирик қолиш эмас — душман ҳудудидан чиқиб кетиш. Аммо бунда унга собиқ КГБ агенти, Америка маданиятига
    2,920video42Open in Telegram
  • Кинопуб

    6 Sept, 14:30

    Совуқ уруш даври. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учувчиси Трой махфий миссия вақтида самолёти билан СССР ҳудудига қулашига мажбур бўлади. Энди унинг вазифаси фақат тирик қолиш эмас — душман ҳудудидан чиқиб кетиш. Аммо бунда унга собиқ КГБ агенти, Америка маданиятига ишқибоз Николай ёрдам беради.“Mayday” жиддий шпионлар ҳақидаги триллер бўлиши мумкин эди, лекин унда Рейнольдс бор. Райан одатдагидек кийимсиз Дедпуль ролида: ҳазилкаш ва ўзига ишонган қаҳрамон.Фильм катта ғоялар ёки мураккаб сюжет орқали эмас, икки қаҳрамон ўртасидаги химия, қувноқ вазиятлар, таъқиблар ва экшен саҳналари билан гапиради. Баъзи жойларда воқеалар ҳаддан ташқари енгил ва содда кўринади, лекин айнан уни жиддий қабул қилмаслик “Mayday”нинг асосий “фишка”сига айланади.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    2,96011Open in Telegram
  • Кинопуб

    5 Sept, 08:53edited

    Қанақа кино кўришга иккиланиб турган одамлар учун бот: https://t.me/infodigest_uzbotБу ерда кунига учтагача рандом тарзда кино танласа бўлади. Киноларга қисқа синопсислар ёзилган, уларнинг барчаси ўзимга тегишли. Қачонлардир каналларимда ёзилган тақризларнинг оптималлаштирилган версиялари жойланиб борилмоқда.Бундан ташқари, белгилаб қўйсангиз, бот сизга ҳар куни битта рандом кино жўнатиши мумкин.Текшириб кўриб фикр ёзинглар халқим.
    TelegramInfoDigest UzКунлик янгиликлар дайжести ва кино тавсиялари
    2,7901963Open in Telegram
  • Кинопуб

    2 Sept, 13:23

    Икки полициячи чақирув билан бориб, тасодифан уй эгасини ўлдириб қўяди. Кейин айбларини яшириш пайига тушади.Одатда бунақа комедиялар сюжетдаги кутилмаган бурилишларнинг эффекти билан яшайди. Лекин бу фильмда ундай бурилишлар шу даражада кўпки, одамнинг медасига ҳам тегиб қолиши ҳеч гапмас. Сценарий бунчалик бўрттирилиб, оддий комедия чинакам триллерга айланиб кетмаганида — кўришга жудаям тавсия қилардим. Ҳозир эса номига тавсия қиламан. Бекорчиликда кўришга арзийди.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    3,2801243Open in Telegram
  • Кинопуб

    31 Aug, 15:18edited

    Испанларнинг “Соседи сверху” фильмини бутун дунё ремейк қилганди, энди бутун дунё сафига Голливуд ҳам қўшилди.“Приглашение” фильми ҳаммага ҳам ёқавермаслиги аниқ. Воқеалар битта уй ичида бўлади ва уни бор-йўғи тўртта актёр ижро қилади.Поланскининг “Резня”сидан фарқли ўлароқ бу ердаги мавзу ҳам тор доирага мос. Бу — кризисга кириб қолган оилавий муносабатлар ҳақидаги фильм. Буни ушбу тўрт нафар юлдузнинг мухлислари — персонал ижро учун ёқтириб қолишлари мумкин. Ва яна ўттиздан ошган эр-хотинларга ҳам тавсия қилинади. Қолганлар айланиб ўтаверсин.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    3,2801843Open in Telegram
  • Кинопуб

    31 Aug, 15:09edited

    Такой брутальный, тестестерони юқори, нуарбашара, фильм давомида бирорта қаҳрамон гапирмайдиган, 80-х йиллар Америкасининг вайбини берадиган, супер композициялар билан безатилган қасос ҳақидаги эртакни кўрмоқчи бўлсанглар — тавсия қиламан.Бунақа кинолар мухлисини топиб олса даҳшатли даражада ёқади уларга, қолганларга эса умуман ёқмайди.
    Image from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    2,880212Open in Telegram
  • Кинопуб

    30 Aug, 12:12edited

    Мултфильмларда каскадёрлар, дублёрлар бўлмайди деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ундай эмаслигини бу эпизодда кўриш мумкин. Уни диққат билан кузатсангиз дублёрни кўриб қоласиз.
    3,060video120331Open in Telegram
  • Кинопуб

    29 Aug, 08:19

    forwarded from @prizmauzb

    Дунёга озгина бошқача қарашни ўргатадиган фильм ҳақида икки оғиз.Кеча "ВВС: ГиперНормализация" хужжатли фильмини кўрдим. Баъзида шундай фильмлар бўладики, у берган нарсани китоблардан ололмайсан. Аниқроғи улар мураккаб атамаларсиз, ҳамма эринчоқ бўлган замонда, барчага тушунарли содда тилда гапиришга ҳаракат қилади. Бундай фильмлар инсонларнинг дунёқарашини ўзгартириб юборишга қодир бўлади."ГиперНормализация" атамасининг келиб чиқиши СССРнинг сўнгги йилларига бориб тақалади. Ўша пайтда ҳамма тизим ишламаётганини ва қулаётганини ич-ичидан билган, лекин ҳеч ким унга муқобил, бошқача ҳаётни тасаввур қила олмаган. Натижада, одамлар бу "ёлғон" ҳаётни оддий ва нормал нарса сифатида қабул қилишга мажбур бўлишган. Фильм режиссёри Адам Кёртис айнан шу атамани энди бутун дунёда оммалашганини бизга кўрсатишга ҳаракат қилади.1. Реал дунё ҳаддан ташқари мураккаб бўлиб кетди: 1970 йиллардан
  • Кинопуб

    28 Aug, 18:44

    Баъзида BCS (Better call Soul) сериалини BB (Breaking Bad) сериалидан яхшироқ деган гапларга кўзим тушиб қолади. Орамизда ҳам шунақа фикрдаги одамлар бўлса керак. Мен бу икки сериални бу мавзуда солиштириш хато эканлигини, яъни BCS ҳеч қанақасига ВВдан зўр бўла олмаслигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.Гап шундаки, “Breaking Bad” — бу пойдевор, “Better Call Saul” эса шу пойдевор устига қурилган чиройли бино.Агар ВВ яратиб берган атмосфера ва биз севган қаҳрамонлар (Майк, Гус, Гектор) бўлмаганида, BCS шунчаки омадсиз адвокат ҳақидаги секин ва маиший драма бўлиб қоларди. Биз Соулнинг келажакда қандай айёр фирибгарга айланишини ВВ орқали олдиндан билганимиз учунгина, унинг ўтмишидаги ҳар бир хатоси ва яхши одам бўлишга уринишлари бизга шунчалик таъсирли туюлади.Ҳа, драма сифатида, қаҳрамонларнинг ички зиддияти, ранглар рамзийлиги, операторлик ва бошқа айрим техник томонлардан олиб
    Image from a post by КинопубImage from a post by КинопубImage from a post by Кинопуб
    3,32054215Open in Telegram
  • Кинопуб

    26 Aug, 13:12

    Осло, 31 август (2011) Ҳақиқий скандинавча кино. Наркологик реабилитациядан бир кунлик рухсат олган йигит Осло шаҳрида дайдиб юради — эски дўстлар, собиқ севгилиси, иш учун суҳбат, оддий кафеда ўтириб инсонларни кузатиш, тонг ва тун. Ёшлик, йўқотилган имкониятлар, ёлғизлик, дўстлик, депрессия, ҳаётни давом эттириш учун сабаб излаш. Ҳаёт давом этяпти, шаҳар яшаяпти, лекин қаҳрамон унга қандай қўшилишни билмайди. Ёзнинг охирги куни, ёруғлик, шаҳар манзаралари, сукунат ичидаги ички кураш. Ҳеч қандай мелодрама йўқ — фақат бир кунлик вақт ичида кўринадиган бутун бир умр.
    3,5003414Open in Telegram