Latest posts

Кушербаевга мурожаат
21 Sept, 12:45
❗️ОЛМАЗОР | ҚОНУНИЙЛИККА ШУБҲА УЙҒОТАЁТГАН ҚУРИЛИШТошкент шаҳри, Олмазор тумани, Чуқурсой, Гулзор 4-берк кўчаси аҳолиси қурилишдан норози.Айтилишича, Умид исмли фуқаро қўшнилардан 6 та икки қаватли коттеж қуриш учун имзо олган, аммо ҳозир 80 хонали, уч қаватли бино барпо этмоқда. Айрим қўшнилар розилиги олинмагани, деразаларнинг уйларига қарагани ва қурилиш меъёрлари бузилаётганидан норози.Кечки пайтдаги шовқин ҳам аҳоли тинчлигини бузмоқда. Аввалги мурожаатлар натижасиз қолгани сабабли фуқаролар Президент ва Президент Администрацияси раҳбаридан амалий ёрдам сўрамоқда.👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
17 Sept, 06:04
❗️Наманган | Эшовот МФЙ аҳолисига тоза ҳаво керакНаманган вилояти, Наманган тумани, Эшовот МФЙда ғишт ва оҳак пишириш корхоналари ҳамда парниклардан чиқаётган тутун ва кўмир ҳиди аҳолини қийнамоқда.Маҳаллий мутасаддиларга бир неча бор мурожаат қилинган, аммо муаммо ҳал этилмаган.Экология қўмитасидан мурожаатимизни назоратга олиб, корхоналарни текшириш, зарур чора кўриш ва ғишт заводини аҳоли яшаш ҳудудидан кўчириш масаласини кўриб чиқишни сўраймиз.Мурожаатчи, Эшовотлик фуқаро.👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
15 Sept, 06:51
ЯНГИЙЎЛ. “Дарёдаги барча балиқлар ўлиб, катта зиён бўлмоқда”Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Байтиш маҳалласи ҳудудидан ўтган кўприк. Кўприк таьмирлаш учун бузиб ташланган эди. Қурувчилар шу ердан ўтган канализация трубасини ёриб қўйиб, ичидаги ифлос суви дарёга оқизишига сабаб бўлмоқда.Ариқдаги барча балиқлар ўлиб, катта зиён бўлмоқда.Бир гуруҳ Байтиш МФЙ аҳолиси👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
8 Sept, 06:05
❗️НАРПАЙ ТУМАНИДАН МУРОЖААТАссалому алайкум! Ушбу мурожаатимиз Самарқанд вилояти, Нарпай тумани Хўжақўрғон махалласидан. Ҳудуддаги мазкур муаммога эътибор қаратиб, масъулларга етказишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.Илтимос, ушбу мурожаатимизни эътиборсиз қолдирманг. Муаммога қонуний ва амалий ечим топилишига умид қиламиз.Нарпай тумани аҳолиси номидан.👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
8 Sept, 04:05
❗️ЧУСТ | ҒОВА СОЙИ НОҚОНУНИЙ ҚАЗИЛМОҚДА: КЎПРИКЛАР ХАВФ ОСТИДАНаманган вилояти Чуст тумани, «Тошқўрғон» МФЙ аҳолиси Ғова сойидан шағал ва тош қазиб олиш ишлари яна давом этаётганидан шикоят қилмоқда.Аҳолига кўра, қазиш ишлари натижасида сой ўзани чуқурлашиб, қирғоқлар емирилмоқда. Бу эса магистрал йўл кўприги таянчлари ва қишлоқ кўприги учун хавф туғдирмоқда.Энг ачинарлиси, туман Экология бўлими ҳолатни ўрганиб, қазиш ишлари ноқонуний эканини тасдиқлаган. Аммо орадан 1–2 кун ўтиб, ишлар яна давом этгани айтилмоқда.Мутасаддилардан Ғова сойидаги қазиш ишларини зудлик билан тўхтатиш, ҳолатни атрофлича ўрганиш ва кўприклар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш сўралмоқда.Наманган вилояти, Чуст тумани, «Тошқўрғон» МФЙ аҳолиси номидан.👉 @Kusherbayevga_murojaat3,510Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
3 Sept, 10:05
НАМАНГАН | 20-МАКТАБ БИНОСИ НЕГА БОҒЧАГА БЕРИЛМОҚДА?Биз — Наманган шаҳридаги 20-сонли мактаб ота-оналаримиз.Айтишларича, мактабнинг 50 йилдан бери фойдаланиб келинаётган бошланғич синфлар биноси тадбиркорга боғча очиш учун бериб юборилган. Натижада 300 нафардан ортиқ ўқувчи учун дарс жараёнини 2 сменага ўтказиш масаласи юзага келган.Бу ҳолат болалар, айниқса, қиш фаслида кечки пайт мактабдан қайтиши учун жиддий ноқулайлик туғдириши мумкин.Мактаб раҳбарияти эса «Президент қарори»ни сабаб сифатида кўрсатмоқда.Савол: Нега йиллар давомида мактаб ўқувчилари фойдаланиб келган тайёр бино бошқа мақсадга берилмоқда? Бу қарор ким томонидан ва қайси асосда қабул қилинган?Мутасаддилардан ҳолатни очиқ-ойдин ўрганиб, болалар манфаатини инобатга олган ҳолда амалий ечим беришларини сўраймиз.Мурожаатчи: 20-мактаб ота-оналари.👉 @Kusherbayevga_murojaat3,890Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
3 Sept, 08:15
❗️Андижон | 38 НАФАР ТАДБИРКОР: БЕШ ЙИЛДАН БЕРИ ЖАВОБ КУТЯПМИЗ!Биз — Шаҳрихон туманидаги «Ёшлар кичик саноат зонаси»да фаолият юритаётган 38 нафар тадбиркормиз.2021 йилда давлатга ишониб, ўз маблағимизга корхона қурдик, иш ўринлари яратдик ва солиқ тўладик. Аммо ер ва ҳужжат масаласи бўйича беш йилдан бери муаммоларимиз ҳал этилмаяпти.Энг ачинарлиси, муаммони ҳал қилиш ўрнига тадбиркорларга жарима қўлланмоқда.Агар биз айбдор бўлсак — қонун доирасида исботлансин. Аммо давлат тизимидаги қарорлар ёки масъулларнинг ҳаракатсизлиги сабаб муаммо юзага келган бўлса, нега фақат тадбиркор жавоб бериши керак?Бизга яна «кўриб чиқиляпти» деган жавоб эмас, аниқ натижа ва адолатли қарор керак.2021 йилдан буён ким масъул бўлгани, кимнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги сабаб муаммо келиб чиққани очиқ-ошкор ўрганилишини сўраймиз.Биз давлатга қарши эмасмиз. Биз давлатга ишонганмиз ва шу
Кушербаевга мурожаат
3 Sept, 06:07edited
📢 ҚИБРАЙ | МАЙ ҚИШЛОҒИДА ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ ҚАЧОН ИШЛАЙДИ? Ассалому алайкум! Биз Қибрай тумани, Янги авлод МФЙ аҳолиси номидан мурожаат қилмоқдамиз. Аҳолига ўрнатилган янги электр ҳисоблагичларига ҳалигача шахсий ҳисоб рақам берилмаган. Одамлар электр27,400Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
31 Aug, 14:13edited
БЎКА | 19-МАКТАБ БЎЙИЧА МУРОЖААТАссалому алайкум! Биз Тошкент вилояти Бўка тумани Навоий маҳалласида жойлашган 19-сонли мактаб бўйича мурожаат қилмоқдамиз.Ушбу масалага масъул ташкилотлар эътибор қаратиши ва муаммони амалий ҳал этиши учун мурожаатимизни ижтимоий тармоқларда ёритиб беришингизни сўраймиз.Мурожаатчи: Бўка тумани, Навоий маҳалласи аҳолиси.👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
26 Aug, 07:01
«Асфальт дейишга тил бормайди»Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Жом қишлоғи, Гирдиқурғон маҳалласи экан.👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
25 Aug, 14:01
❗️ҲАЗОРАСП | ВИДЕО УЧУН БОСИМ БЎЛДИМИ?Ассалому алайкум! Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманидан сизга мурожаат қилмоқдаман. Яқинда ижтимоий тармоқларда чала бажарилган иш ҳақида видео тарқатган фуқаро ИИБга чақирилиб, унга босим ўтказилгани айтилмоқда.Мурожаатчига кўра, унга катта миқдорда жарима солиш билан таҳдид қилиниб, Instagram аккаунтидаги видеони ўчириш талаб қилинган. Натижада фуқаро видеони ўчириб ташлаган.Савол туғилади: фуқаронинг муаммони ижтимоий тармоқда кўтаргани учун унга босим ўтказиш қонунийми?Тегишли масъуллардан ушбу ҳолатни ўрганиб, ИИБ ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз.Мурожаатчи, Дилшод Р.👉 @Kusherbayevga_murojaat4,370Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
24 Aug, 06:51
📢 ҚИБРАЙ | МАЙ ҚИШЛОҒИДА ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ ҚАЧОН ИШЛАЙДИ?Ассалому алайкум! Биз Қибрай тумани, Янги авлод МФЙ аҳолиси номидан мурожаат қилмоқдамиз.Аҳолига ўрнатилган янги электр ҳисоблагичларига ҳалигача шахсий ҳисоб рақам берилмаган. Одамлар электр учун тўловни қаерга ва қандай қилишни билмай сарсон.Энг ачинарлиси, ҳисоблагичлар тўлиқ ишга тушмаган бўлса-да, аҳолига қарздорлик ва пеня ёзилиб, айрим хонадонларнинг электр энергияси ўчириб қўйилмоқда.Тегишли масъуллардан бу муаммони зудлик билан ҳал қилиб, аҳолига асоссиз қарздорлик ёзиш ва электрни ўчириш ҳолатларига чек қўйишни сўраймиз.Мурожаатчи, Назиров С.👉 @Kusherbayevga_murojaat3,840Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
21 Aug, 11:05
📢 Деҳқонобод | Ўқишга киришда амалий ёрдам сўрайман!Мен, Норсаидов Нодир Алишер ўғли, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшайман. Бир неча йилдан буён ҳарбий таълим олиб, Ватанга хизмат қилиш мақсадида тайёргарлик кўриб келмоқдаман.2025 йилда Қуролли Кучлар Академиясига 144,5 балл билан ҳужжат топширганман. 2026 йилда эса Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетига 185,5 балл тўпладим. Аммо ўтиш бали 189,3 бўлгани сабабли атиги 3,8 балл етмай қолди.Менда математика ва физика фанларидан миллий сертификатлар ҳам мавжуд.Ҳеч қандай ноқонуний имтиёз талаб қилмайман. Қонунчиликда белгиланган имтиёз, квота ёки бошқа имкониятлар мавжуд бўлса, ҳолатимни кўриб чиқиб, амалий ёрдам беришингизни сўрайман.Ҳурмат билан, Норсаидов Нодир.👉 @Kusherbayevga_murojaat4,430Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
21 Aug, 09:03
📢 КИТОБ | 73-сонли мактабга спорт зали қачон қурилади?Ассалому алайкум! Биз, Қашқадарё вилояти Китоб тумани Навбаҳор МФЙдаги 73-сонли мактаб жамоаси, ота-оналар ва маҳалла аҳолиси йиллардан бери ҳал бўлмаётган муаммо юзасидан мурожаат қилмоқдамиз.Мактабимизда спорт зали йўқ. Болалар жисмоний тарбия дарсларини қишда совуқ хоналарда, бошқа фаслларда эса очиқ ҳавода ўтишга мажбур. Қишлоғимизда спортга қизиқадиган ва иқтидорли болалар жуда кўп.Бу масала бўйича 5–6 йилдан бери мурожаат қилиб келяпмиз, ҳатто Президент Виртуал қабулхонасига ҳам ёзганмиз. Масъуллар келиб ўрганиб кетишган, аммо амалда натижа бўлмаган.Энг ачинарлиси, ушбу муаммони канал орқали кўтарган фуқароларга босим ўтказилаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор. Жумладан, аввал мурожаат қилган Хуршид Бобоназаровнинг отасига мурожаатни каналдан ўчиртириш талаби қўйилаётгани айтилмоқда.Савол: болаларимиз учун зарур бўлган
Кушербаевга мурожаат
17 Aug, 10:35
🌳 ПИСКЕНТ | “Ёшлар боғи” қачонгача қаровсиз қолади? Мурожаатчи: Ассалому алайкум! Тошкент вилояти Пискент тумани марказидаги “Ёшлар боғи” бугун ачинарли аҳволга келиб қолган. Бир вақтлар болалар ва оилалар дам оладиган маскан бугун қаровсиз, ёритиш ва назорат
Кушербаевга мурожаат
17 Aug, 08:35
🌳 ТОШКЕНТ | Юнусободдаги яшил ҳудуд қурилиш учун қурбон бўляптими? Ассалому алайкум! Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчаси 52–54-уйлар ёнидаги кўкаламзор ҳудуд қурилиш ишлари учун ўраб олинмоқда. Ҳудуддаги кўп йиллик дарахтларнинг таг қисми кесиб3,700Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
17 Aug, 06:49
📢 ТОШКЕНТ | TIMC қурилиши ишчилари октябрь ва ноябрь ойликларини талаб қилмоқдаТошкент шаҳри Миробод туманидаги ТIMC(Tashkent International Medical Center) қурилиш объектида 2025 йил сентябрь–ноябрь ойларида меҳнат қилган ишчилар ҳанузгача октябрь ва ноябрь ойлари учун иш ҳақларини ололмаётганини билдирмоқда.Ишчиларнинг айтишича, бир неча ойлик мурожаатлардан сўнг 2026 йил 22 май куни сентябрь ойи маоши тўланган. Аммо октябрь ва ноябрь ойлари иш ҳақлари ҳалигача берилмаган.Мурожаатчилар Бандлик органлари, прокуратура ва бошқа идораларга ҳам мурожаат қилганини, бироқ маошлар қачон тўланиши бўйича аниқ жавоб берилмаётганини айтмоқда.Ишчилар мутасаддилардан ўз меҳнати учун қонуний ҳақларини тўлиқ ундириб беришда амалий ёрдам сўрамоқда.ТИМC қурилиш объектида ишлаган ишчилар мурожаати.👉 @Kusherbayevga_murojaat3,410Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
13 Aug, 05:40
🌳 ПИСКЕНТ | “Ёшлар боғи” қачонгача қаровсиз қолади?Мурожаатчи: Ассалому алайкум! Тошкент вилояти Пискент тумани марказидаги “Ёшлар боғи” бугун ачинарли аҳволга келиб қолган. Бир вақтлар болалар ва оилалар дам оладиган маскан бугун қаровсиз, ёритиш ва назорат етишмайдиган ҳудудга айланган.Энг ачинарлиси, кечки пайтларда боғда одоб-ахлоққа зид ҳолатлар кузатилаётгани ҳақида аҳоли эътирозлари кўпаймоқда. Айтилишича, ушбу боғни Алишер Навоий боғи сифатида қайта қуриш учун маблағ ажратилиши айтилган, аммо ҳозиргача амалий натижа кўринмаяпти. Масъуллар эса доимгидек “дастурга киритилган” деган жавоб билан чекланмоқда.Шу муносабат билан, туман ҳокимлиги ва тегишли идоралардан боғни ободонлаштириш, ёритиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳоли учун муносиб дам олиш масканига айлантириш бўйича аниқ амалий чоралар кўришларини сўраймиз.👉 @Kusherbayevga_murojaat
Кушербаевга мурожаат
11 Aug, 07:04
📢 БЎСТОНЛИҚ | лойқа сув учун миллионлаб қарз ёзилмоқда! Ассалому алайкум, Расул ака! Биз, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Дадабоев МФЙ Такаёнғоқ қишлоғи аҳолиси, ичимлик суви муаммоси юзасидан мурожаат қилмоқдамиз. Қишлоғимизда 1–2 йилдан бери ичимлик суви4,130Open in Telegram
Кушербаевга мурожаат
10 Aug, 12:21edited
🌳 ТОШКЕНТ | 200 дан ортиқ дарахт кесилди, қурилиш эса давом этмоқдаАссалому алайкум! Мен яшайдиган уй орқасида, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Кичик ҳалқа йўлидаги «Палов музейи» яқинида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудуд аввал фуқароларнмнг томорқаси бўлган.Қурилиш жараёнида 200 дан ортиқ дарахт кесилгани айтилмоқда. Ҳудудда ҳар куни баланд мусиқа ва бошқа шовқинлар бўлиб, аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар қилинганига қарамай, ҳозиргача амалий натижа бўлмаяпти.Илтимос, ушбу видеони эълон қилиб, мутасаддилар эътиборини масалага қаратишда ёрдам берсангиз.Ушбу ҳудуднинг бир гуруҳ фаоллари👉 @Kusherbayevga_murojaat
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
