gram news
Malohat Anvar channel avatar

Malohat Anvar

@malohat_anvar

Ассалому алайкум ва рохматуллох! Ушбу каналда ўзимнинг шахсий фикрларимдан ташқари бошқаларнинг ўзимга ёққан ибратли ҳикоя ва мақолаларини ҳам улашиб боришни ният қилдим. Аллоҳ манфаатли қилсин.

ProjectsKK

813subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Malohat Anvar

    22 May, 16:35

    Туркиядаги йиллар, ҳаётимдаги энг сермазмун, лекин шу билан бирга энг машаққатли, аммо энг қадрли йиллар бўлди. Чунки мен, 47 ёшимда, ҳаётимни буткул ўзгартиришга ва янги бир саҳифадан бошлашга қарор қилганимдан ва умримда яшаб кўрмаган бошқа диёрга, бегона одамлар ичига келганимдан кейин, бироз қийин, лекин мароқли бир мусофирлик ҳаёти ичида яшадим ва умрим давомидаги синовлар, мусибатлар, ҳаётий зарбалар сабаб чарчаган руҳим ваниҳоят тин олди ва бу муддат, юрагимдаги аламларни, ситамларни, ғазабларни сўндириш учун, тикланишим учун, “гўё кулларимдан қайта туғилмоқ учун” бир фурсат бўлганини англадим.Аввал бошда Туркияни унчалик ёқтирмадим. Мана энди Туркиядан кетгим келмаяпти. Нега шундай бўлганини кейин тушундим. Мен ўшанда , бу ерга янги келган пайтимда, қалби жуда ярали бириси эдим. Фарзандини йўқотган ва куйган юрагига бир малҳам тополмай юрган ғамгузор бир она...Қалбимнинг
    1,60060277Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    18 May, 14:42

    Кеча Қуёш чарақлаб турганда, бирданига шаррос ёмғир қуйиб юборди ва осмонда мана бундай камалак пайдо бўлди. Афсуски телефон камераси ҳақиқий гўзалликни етказиб беролмайдида.Камалакка қарасам, болаликка қайтаман. Ўша, ҳамма яқинларим ҳаёт бўлган ва ҳеч нарсани ташвишини қилмаган беғубор болалигимиз рамзига ўхшайди у. Чунки камалак ранглари ичида қора ранг йўқ…Болалигимизда ҳаёт ранго-ранг эди…Улғайгач, инсон бошида қора кунлар ҳам борлигини билдик
    1,460video461Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    18 May, 13:55edited

    (Давоми. Боши аввалги постларда)“Мен жигарларимдан олдин ўтиб кетсам керак” деб ўйлардим. Уларга ҳам доим: “Мен сизлардан олдин дунёга келганман, сиздан олдин кетишим керак. Мендан олдин кетиб қолиш йўқ, ўзларингни эҳтиёт қилинглар, орқамда қолинглар…” деб юрардим. Ким олдин, ким кейин кетиши банданинг истаги билан эмас, Аллоҳнинг тақдири билан бўлишининг яна бир исботи - укамнинг вафоти бўлди. Қанча айтилмаган сўзлар бўғзимда қолди, у билан бирга яшолмаган онларимиз, кўролмаган дийдорларимиз армон бўлди… Қурбон ҳайитигача юртга кетиб олсак, неча йиллардан бери ташна бўлганим - оилавий ҳайит айёмини қутлашимизни ўйлаб энтикиб юргандим. Айниқса мана шу укам ҳайитларда уйини ва кўчаларни безатиб, ҳамма байрам шукуҳини ҳис қилиши учун бир нималар уюштиришга ғайратли эди.Мана, яна ҳайит яқинлашмоқда. Фақат энди, неча йиллар орзиқиб кутган оилам даврасидаги ҳайит айёмида укамнинг ўрни
    1,0602120522Open in Telegram
  • Malohat Anvar pinned «(Давоми. Боши аввалги постда) Чошгоҳ пайти қўшниларим кўнгил сўраб чиқишди. Кейин яна бошқалар…ўша кундан бошлаб бир ҳафта ичи ҳар куни кимдир таъзия билдириб кела бошлади. “Одам тафтини одам олади” деганлари тўғри экан, одамлар билан гаплашган сари мусибат…»

    15 May, 13:44

  • Malohat Anvar

    15 May, 13:44edited

    (Давоми. Боши аввалги постда)Чошгоҳ пайти қўшниларим кўнгил сўраб чиқишди. Кейин яна бошқалар…ўша кундан бошлаб бир ҳафта ичи ҳар куни кимдир таъзия билдириб кела бошлади. “Одам тафтини одам олади” деганлари тўғри экан, одамлар билан гаплашган сари мусибат аччиғи бироз эсдан чиқиб, дардинг енгиллашгандек бўлавераркан. Аммо кечаси, ҳамма кетиб ўзимиз қолганда, ўрни ҳеч қачон тўлмайдиган катта йўқотиш бўлганини ўйлаб ўзимни қўярга жой тополмай қолавердим... Баъзан, укамнинг вафот эткани эсимдан чиқиб қолади,гўё ҳозир учиб борсам, аэропортда мени кутиб оладигандек ҳаёлдаман. Кейин бирдан эсимга тушиб қолса, бирпасда қилаётган ишимни ҳам унутиб, кўзимда ёш ғилтиллаб, юрагим илкиллаб қолади…Мен “Истанбулда умримнинг энг яхши йилларини яшадим, мусибатлардан зада бўлган юрагим бироз шифо топди, сокин ва ҳотиржам бўлиб қолдим” деб миннатдор бўлиб юрардим. Лекин кетишимдан олдин энг оғир
    9704914Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    15 May, 13:22

    Жигарини йўқотганлар, “жигардан айрилиш энг оғир жудолик” дейишса унча англамасдим. Ўзимнинг ҳам бошимга келгач, ростан ҳам жигарники ҳамма жудоликдан оғирроқ бўлишини руҳимда ва танамда ҳис қилдим. Ота-она ўлмоғи мерос, фарзандни йўқотиш юракда доғ, жигардан айрилиш эса жигарингда оғриқ, юракда санчиқ пайдо қиларкан. Гўё қон томиринг узилгандек, ёки вужудингда қон тўхтаб қолгандек, бирпасда рангинг оқариб, кўкариб, ҳатто қорайиб кетаркан одам…Одамлар бежиз “жон жигар” демас, бекорга “вой жигарим” деб йиғламас экан.Мен Аллоҳнинг тақдирига иймон келтирганман, исён қилмайман. Фақат, аввалги мусибатларда ўз юртимда, яқинларим билан биргаликда бўлгани учун, илк зарбаларда матонат билан туриб, енгиб олишим осон бўлган экан. Бу сафарги мусибат мусофирда юрганимда еткани учун ҳам, бошқаларига нисбатан қабул қилишим ва ўзимга келишим оғир бўлди. Неча йилдан бери укам билан фақат видеоқўнғироқ
    8113441Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    8 May, 16:27edited

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.Укамнинг вафоти муносабати билан, менга шу каналим орқали ва шахсийда ёзиб таъзия билдириб кўнгил сўраган барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин.Кимга жавоб қайтара олмаган бўлсам маъзур тутинглар, мана ўн кун деганда сал ўзимга келишни бошладим. Қилган дуоларингиз ва мусибат онларидаги далдаларингиз учун раҳмат, Аллоҳ ажрингизни берсин.Бу мусибат етмасидан бир-икки кун аввал, укамнинг беморлигини айтиб, “укамдан эрта айрилиб қолишдан қўрқаман, ҳамма жигарларим орқамда қолишини сўраб дуо қиламан” деганимда, бир яқиним: “Нимаики бўлса тақдирдан. Ҳақиқий айрилиқ бу дунёдаги эмас, охиратдаги айрилиқдир. Биримиз Жаннатда, биримиз дўзаҳда бўлиб қолиши - ҳақиқий айрилиқ экан. Шундан Аллоҳ асрасин” деган гапларни эслатгандилар.Укам вафот эткандан бери шу гаплар миямда такрорланаверяпти…Ҳақиқий айрилиқдан асрасин, ҳаммамизни Жаннат аҳлидан қилсин.Мен “илм
    1,050102154Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    22 Apr, 17:27edited

    Бугун менга салом йўллаган ва дуо қилган барчадан Аллоҳ рози бўлсин.Укамнинг аҳволи анча яхши экан, алҳамдулиллаҳ. Ҳавф ортда қолгани чин бўлсин. Аммо мен бугун жуда ҳам қўрқиб кетдим. Ота-она фироқидан, икки фарзанд доғидан тамом бўлган юрагим, жигар доғини кўтара олмаслигини ҳис қилдим. Аллоҳдан тинмай,”жигарларим ортимда қолсин, мендан олдин кетиб қолишмасин” деб сўрадим… Мен уларни, улар мени яхши кўришларидан кўра ортиқроқ яхши кўришимни англадим бугун… Бизнинг жигарчилигимизга кўплар ҳавас қилсада, баъзан орамизда тушунмовчиликлар ҳам бўлиб турарди. Бугун, бир-биримизга қанчалар омонат эканимизни ва бир зумда айрилиб қолишимиз мумкинлигини ўйлаб, ҳеч бир нарса жигарлар орасидаги гина-кудуратга арзимаслигини ҳис қилдим.Бугунги куннинг хотимасида, Али Тантовийнинг қуйидаги гапларига дуч келдим ва бу гаплар бугунги ҳолатдан олган хулосамнинг айниси эканини кўрдим :“Бир-бирингизн
    1,56045235Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    22 Apr, 12:52

    Неча кундан бери юрагим ғаш, безовта бўлиб, алғов-далғов тушлар кўриб юргандим. Ўғлимга ҳам “тезроқ ишларингни битир, тезроқ билет ол, юртга кетайлик, жигарларим билан эсон-омон дийдорлашгим келяпти. Тик юрганимга ишонма, ичим адо бўлган одамман. Манга бирор нарса бўлиб қолса, тиригимни эмас, ўлигимни олиб кетишга тўғри келиб қолмасин! Юртимга ўз оёғим билан кириб боргим келяпти, тобутда эмас!...” деб “тўполон” қилиб олгандим. “Сабр қилинг она, ишим битишига озгина қолди, вақти соати еткан куни кетамиз” деганди ҳар сафаргидек.Бугун жуда ёмон ҳолатга тушдим. Эрталабдан телефонни қўлимга олмабман. Соат 12 ларда телефонга қараб, синглимдан овозли хабар келганини кўрдим. Дарҳол очиб эшитишни бошладиму, “…опа, Шуҳратжонни дуо қилинг, бугун тонгда юраги тўхтаб…”деган жойида оёқ қўлим музлаб, миямга ток урилгандек бўлдим…Овозли хабарнинг давомида “…кейин ўзига келди, юрагида тромб бор экан,
    1,360441912522Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    21 Apr, 15:52edited

    Аллоҳдан келган ҳар нарса хойрдир. Инсоннинг бошига келган ҳар нарса Аллоҳнинг тақдиридир ва ҳар тақдир хойр ила тўладир. Қийинчиликлар, сенинг сабрингни ва таслимиятингни орттиради. Аллоҳнинг режасига рози бўлмоқ, қалбингга ҳузур ва фараҳлик беради. Шу сабаб, “Ҳар нарсада бир хойр бор” дегин.Ҳар нарсанинг бир сабаби бор.Бошингга келган ҳар ишнинг бир сабаби бордир, тасодиф йўқдир, тавофуқ бордир. Роббимизнинг ёзгани қадар, сенинг кўрмаётганинг хойрларла тўладир. Бугун маъно беролмаётганинг нарсалар, эртага қалбингга сабрнинг ва шукрнинг энг буюк сабоқлари сифатида қайтиб келади. Ёпиқ эшиклар қалбингни чарчатар балки. Аммо унутмаки, Роббим, ҳар қийинчиликдан сўнг енгиллик беради. Қалбингни Унинг раҳматига таслим эт ва янги эшиклар учун дуо эт. Сабр ва таваккул - энг буюк кучдир.Малоҳат Анвар таржимаси.
    1,050video191422Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    21 Apr, 11:55edited

    Ҳайлула, қойлула ва ъайлула орасидаги фарқ:Ҳайлула - бомдод намозидан кейинги уйқу. У сен ва ризқинг орасини тўсиб қўяди. (Лекин шаръий жиҳатдан ҳараж йўқ)Қойлула - пешин намозидан кейинги ўн дақиқали уйқу. У жудаям фойдали суннатдир.(Баъзи манбаларда мустаҳаб амал деб келтирилади)Ъайлула - аср намозидан кейинги уйқу. У жисмнинг иллатига ва қалбдаги торликка сабаб бўлади. (У ҳақида ҳадислар саҳиҳ эмас дейилади. Шунинг учун, ухлаб қолса ҳечқиси йўқ, лекин тарк қилган афзал)
    1,1802343Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    18 Apr, 15:16

    87715103Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    18 Apr, 15:16

    7771554Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    18 Apr, 15:15

    Баҳор бошлангандан бери, ёмғир ёғмаган ва ҳаво очиқ кунлари маҳалламиздаги паркка чиқиб юриш одатимни яна йўлга қўйиб олдим. Маҳалламиздаги янги танишган қўшниларим билан шерикликда кун ора юришга чиқяпмиз. Ҳам уйғониш фаслининг гўзалликларидан, ҳамда яхши суҳбатдан баҳраманд бўлиб, 10000 қадамдан ҳам кўпроқ юрганимизни билмай ҳам қоляпмиз. Кўп қаватли уйларда жонинг сиқилиб кўчага чиққанингда, атроф тўла яшилликлар, ёнгинангда узун юриш йўлкалари бор парк бўлиши ҳам бир неъмат экан.Баҳор келганда уйидан чиқмай, оиласи, яқинлари ё дўстлари билан табиат қўйнига чиқиш ўрнига, хонасида телефонга термулиб биқиб ўтирган одамлар кўп фойдали нарсадан бебаҳра қолаётганларини билмайдилар.Аллоҳ гўзал, гўзалликни севади, борлиқни шу қадар гўзал яратганки, уни кўриб кўз қувонмаслигининг имкони йўқ.Гарчи телефон камералари аслидек гўзал тасвирга ололмасалар ҳам, юришга чиққанимда олган
    681238Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    14 Apr, 16:43

    Бугуннинг энг қувончли хабари шу бўлди! Она шаҳримда ҳам расмий тарзда Қуръони Карим ва тажвид курси очилибди. Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ бу каби неъматларни бардавом қилсин.
    1,210361911Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    13 Apr, 10:37edited

    Агар сизга: “Бугун, бу дунёдаги энг сўнгги кунинг” деган хабар келса, нималар қилган бўлардингиз?
    78486Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    13 Apr, 08:59

    forwarded from @madinamominovablog

    Ҳар бир озор берувчи ўзи ҳам озор кўради — бу ҳаётнинг қоидаси. Ким бошқаларга зулм қилса, ўзи ҳам шу қилган ишининг оқибатини кўради, чунки Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди.Дунё айланади: ҳолатлар ўзгаради, роллар алмашади. Кимдир зулм қилади — кейин ўзи ҳам зулмни каттасин татиб кўради. Кимдир бошқани камситади, таҳқирлайди.. — ило билсинки синовга дуч келади.Аллоҳ кечиктиради, лекин ташлаб қўймайди.Узоқроқ имкон беради. Аммо бир кун келиб инсон ўзгаларга қилган муносабатини ўз бошида кўради, ўйламасинки ҳозир “мени жин ҳам урмайди” деб. Тепадаги Зот бир улкан кўтариш ила кейин қулатишини!“Қандай қилсанг, шундай қайтар” — ва Аллоҳ кунларни одамлар орасида алмаштириб туради. Унутманг!Илоҳий адолат ҳеч қачон йўқолмайди!
    675148511Open in Telegram
  • Malohat Anvar

    12 Apr, 14:37

    Юқоридаги постимга фотоилова.Биринчида турган расм оригинали, яъни опам менга юборган расм. Лекин бу сунъий интеллект ёрдамида чизилган экан.Иккинчидаги , осмони ҳаворанг ва гумбазлар ва нақшлари ёрқинроғи - мен чизганим.Мен чизганим жонлироқ, “истараси иссиқроқ” 😉 чиққанини айтишди. Опам ҳам, “ким кўрса ҳайратланиб, “ростан чизилганми?” деб қўлига олиб, томоша қилиб, “қанча сабр ва меҳр билан чизилгани билиниб турибди” дейишди” деб ёзиб юборибдилар.
    55623177Open in Telegram