Latest posts

mavlonolutfulloh
5 Jan, 01:03
forwarded from @mavlonolutfulloh
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ 🌹ЯНГИ КУН МУБОРАК🌹Солиҳ зотларнинг хислати шуки, улар тонгда Аллоҳдан ишларига муваффақият сўрашар экан. Кеч кирганда эса ишларидаги нуқсонлардан қўрқиб, истиғфор айтишар экан.Бошланган янги ҳафта гўзал хушхабар ва улкан муваффақиятларга бой бўлсин.❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook
mavlonolutfulloh
4 Jan, 16:07
КОНДИЦИОНЕРДАН ОҚҚАН СУВ ҲУКМИ #таҳорат❓1990-САВОЛ: Кондиционернинг қувуридан оқиб чиқадиган сув билан таҳорат ва ғусл қилиш жоизми?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кондиционердан одатда шаффоф сув оқиб чиқади ва у пок ҳисобланади. Шунинг учун мазкур сувга эҳтиёж туғилиб қолса, покиза идишга олиб, у билан таҳорат ва ғусл қилишнинг ҳам кир ювишда фойдаланишнинг ҳам зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife✔️ Улашинг: @diniysavollar
mavlonolutfulloh
4 Jan, 16:07
АЁЛ КИШИНИНГ УМРАДАН КЕЙИН СОЧИНИ КЕСМАЙ ЮРИШЛИГИ #Ҳаж_умра❓1989-САВОЛ: Аёлим билан умра амалларини қилдик. Мен сочимни олиб эҳромдан чиқдим. Икки кундан кейин аёлим сочини кесмаганини айтиб қолди. Энди қандай йўл тутайлик?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон модомики Маккада бўлса, сочини олмай ёки қисқартирмай юришининг ўзи гуноҳ эмас. Фақат у шу вақтгача эҳромда турган ҳисобланади ва шунинг учун у хушбўйлик ишлатиши, тирноқларини олиши ва бошқа эҳромда тақиқланган ишлардан бирини қилса, жиноятининг тури ва сонига қараб жарима тўлайди. Шунга биноан ҳали Маккада бўлсаларингиз, аёлингиз дарҳол сочини қисқартирсин. Чунки эҳромдан чиқишда сочни олиш ёки қисқартириш ҳарам ҳудудида бўлиши вожибдир. Агар шу вақтгача тақиқланган иш қилган бўлса, унинг жаримасини тўлайди. Қилмаган бўлса, ҳеч қандай жарима тўламасдан эҳромдан чиққан бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари
mavlonolutfulloh
4 Jan, 16:07
БАЛИҚ ОВЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН КУН БОРМИ? #ақида #ҳалол_ҳаром❓1988-САВОЛ: Бир дўстим ҳафтанинг шанба кунида балиқ тутиб бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Шу масаланинг ҳукмини баён қилиб берсангиз.💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балиқ овлаш бутун ҳафта давомида мумкин бўлиб, ҳеч қайси кунда ов қилиш тақиқланмаган. Қуръони Каримда шанба куни балиқ овлашни тақиқлаш ҳақидаги ҳукм фақат Бани Исроил учун эди ва бу уларнинг ўзлари ибодат учун танлаган кунни ҳурмат қилишлари ёки қилмасликларини синаш учун эди, лекин бу қавм итоатсизликлари сабаб бу имтиҳондан ўта олмадилар. Бу тақиқ биз – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари учун эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг қиссасини шундай келтирган: “Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанба кунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган
mavlonolutfulloh
4 Jan, 14:00
Икки тоғ мислича савобРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида бир мусулмоннинг жанозасига қатнашса, жанозаси ўқилиб дафнидан фориғ бўлингунча турса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғичадир. Ким жанозани ўқиса ва дафн қилинмай туриб қайтса, бир қийрот билан қайтади", дедилар (Имом Бухорий ривояти).Маълумот ўрнида: Уҳуд тоғининг оғирлиги - тахминан 45 миллиард тонна, узунлиги 7 километр, баландлиги эса 1077 метр, эни эса 2-3 километрни ташкил этади.❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook
mavlonolutfulloh
4 Jan, 13:03
forwarded from @ravza_uz
#Янгиликлар⏺Таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар билан учрашув🤩4 январ куни Наманган вилояти бош имом хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов ва Косонсой туманида фаолияти олиб бораётган имомлар билан биргаликда юртимиздаги диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган косонсойлик талаба ўғил-қизлар билан учрашув ўтказиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашилди.✅Суҳбат давомида илмнинг аҳамияти ва давлатимиз раҳбари томонидан илмга ва билимли ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳақида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, талабаларга таълим муассасасини битиргандан сўнг ўз туманларидаги масжидларда имом-хатиблик имом-ноиблик ва маҳаллаларда отинойилик вазифаларида хизмат қилишларига умид боғланди.🗣Шунингдек, Абдуллоҳхон домла талабаларга, уларни тарбия
mavlonolutfulloh
4 Jan, 09:01
ШАКУРОз амал учун кўп савоб бергувчи.ДУОЭй Шокир! Эй оз шукр қилувчи қулларига кўп неъматлар бергувчи, Раббим. Сен шу қадар юксаксанки, озгина амалга кўпдан-кўп савоб берасан. Сендан сиҳат-саломатлик, ҳаловат тилаймиз, Аллоҳим. Бизларга берган барча неъматларингга шукр қилиб яшашимизни насиб эт, ё Раббий!❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг 🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook
mavlonolutfulloh
4 Jan, 05:51
#savol_javob #yangi_kun 🖼 ЯНГИ КУН ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм❔ Савол: Исломда янги кун қайси соатдан бошлаб киради? Масалан, шартли қабул қилинган тартиб бўйича соат 00:00 янги куннинг бошланиши саналади? Исломда янги куннинг бошланиши ва тугаши қайси вақтдан эътиборга олинади?💬 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизга кўра, кун шом вақтидан бошланади ва кейинги шомгача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, исломда кун кеча билан бошланади ва унинг эртасида кун ботиб, кундуз тугаганида, ўша кун ҳам якунланади. Бунга оят ва ҳадислардан кўплаб далиллар бор.📚 Фақат айрим аҳкомларда куннинг бошланиши бомдод намозининг вақти кириши (субҳи содиқ)дан бошланади ва кун кейинги бомдод вақтигача давом этади. Масалан, Ҳажда Арафот водийсида туришда ҳукм шундай.💬Шунингдек, айрим ҳолларда “кун” тушунчаси юқоридагидек, 24 соатдан иборат (сутка) маъносида эмас,1,150Open in Telegram
mavlonolutfulloh
4 Jan, 03:00
«УМРИНГИЗНИ БОЙ БЕРМАНГ!»Бир муҳтарам зотдан сўрашибди:- «Умрни бой бериш нима?»- «Умидворликдан мосуво бўлиш» дея жавоб берди у.- «Буни тўлиқроқ англатсангиз» сўрашибди, яна.- «Инсон зоти борки, умид билан яшайди. Ишлайди, тер тўкади, ҳаракат қилади. Масалан, ота-она келгусида халққа керакли одам бўлсин, деган ниятда ҳали тили чиқмаган гўдак тарбияси билан машғул бўлади. Ёки бўлмаса, эртага зурриётларим ҳосилини кўрсин, деган умидда саксон ёшли бободеҳқон кўчат ўтказди. Ушбуларнинг барчаси, эзгуликдан нишона, келажакка қаттиқ ишончдир. Зотан, ҳар қандай самарали меҳнат замирида буюк умидворликка асосланган ғайрат-шижоат ётади», дея суҳбатга якун ясабди ул зот.«Фарзанднома» китобидан.❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг 🟢Telegram
mavlonolutfulloh
4 Jan, 01:00
🦅Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари ҳамда юртимиз мўмин ва мўминалари!😊🌹Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди... Аллоҳим сендан ялиниб, ёлвориб сўраймиз, меҳрибон ота оналаримизни умрларини узоқ қилгин, ўтганларини рахматинга ол. Аллоҳим ота онамизни, дўстларимизни, ака-ука, опа-сингиларимизни, аҳлиямизни, фарзанд зурриёдларимизни жамийики мўмин мусулмонларни гуноҳларини кечиргин. Аллоҳим мушкули борларни мушкулларини осон қилгин, қарздорларга нажот бергин, дардманларга шифо бергин, ҳаммага чин бахтни бергин, ибо, ҳаё, тавфиқ бер, намозда ҳушуни бер, ёмон йўлдан буриб, яхши йўлга ёндаштир. иймонимизни мустаҳкам қилгин. Ҳаммамизни жаннатларингда жам қилгин.Хайрли дуоларингиз қабул бўлсин, кунингиз хайрли, файзли ва баракотли ўтсин!🌹🌹🌹 АМИН.1,370Open in Telegram
mavlonolutfulloh
3 Jan, 14:02
СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди: - Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:1. У сендан намоз ўқиш лаззатини тортиб олмадими? 2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми? 3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми? 4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими? 5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими? 6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми? 7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими? 8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими? 9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савобTelegramЎзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz
mavlonolutfulloh
3 Jan, 09:03
Кундалик ҳаётингда ушбуларни қонун-қоида каби тутгин:– Намозларни суннат ва нафллари билан бирга ўз вақтида адо этиш. – Зикрларни ўз вақти ва муайян сабабига кўра вазифа қилиб адо этиш. – Расулуллоҳга саловот, тасбеҳ, таҳмид, таҳлил ва такбир каби мутлақ зикрларни ва бошқаларни адо этиб бориш. – Қуръондан кундалик вирдларни ўқиб бориш ва камроқ бўлсада, ёд олиш. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ўқиш ёки эшитишни вирд, вазифа қилиб олиш. – Душанба ва пайшанба кунлари ҳамда қамарий ҳисобнинг маълум кунларида қодир бўлганча нафл рўза тутиш. – Илмий мажлис, ваъз эшитиш ёки руҳий тарбия китобларидан ўқиш. – Қодир бўлгунингча кунлик садақа, эҳсон чиқариш. – Оиланг, дўстларинг билан яқин муносбат кўрсатиш, телефонда қўнғироқлашиб бўлсада, яхши алоқада бўлиш. – Ўн оят ўқиб бўлсада, икки ракъат тунги намоз ва таҳажжудни ҳамда витр намозини адо этиш. – Кўзни тийиш, камTelegramЎзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz
mavlonolutfulloh
3 Jan, 03:00
ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИРСаъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».Имом Бухорий ривояти.❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг 🟢Telegram 🟢Instagram
mavlonolutfulloh
3 Jan, 01:05
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!Эй Аллоҳим! Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қилҲар бир бенамозни ҳидоят қил!Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!Ҳар бир беморга шифо ато эт!Ҳар бир маййитга жаннат ато қил!Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!Ҳар бир мазлумга нусрат бер!Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
mavlonolutfulloh
2 Jan, 14:04
ЁМОНЛИК ҲАМ, ЯХШИЛИК ҲАМ АЛЛОҲНИНГ ТАҚДИРИ БИЛАНДИРЯхшилик ва ёмонлик бандаларга тақдир қилингандир. Шарҳ: Яъни бандаларга динларида ва дунёларида етадиган ҳар бир яхшилик ва ёмонлик уларнинг тақдирларида ёзилган, уларга тайин қилингандир. Бу уларга Аллоҳнинг ҳузуридан келур, уларни четлаб ўтмас. Аллоҳ банданинг фойдасига ҳам, зарарига ҳам тақдир қилмаган нарса уларга етмайди. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир: "Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди" (Тавба сураси, 51-оят). Ва бу борадаги далиллар муаллифнинг иймон бобидаги "Иймон... қадарнинг яхши-ёмони, ширин-аччиғи Аллоҳ таолодан эканига бўлади", деган гаплари остида батафсил зикр қилинди."Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси" китобидан❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг🟢TelegramЎзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz
mavlonolutfulloh
2 Jan, 09:01
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор• Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).• Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).• Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60)• Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33)❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋 pinned a photo
2 Jan, 05:03

mavlonolutfulloh
2 Jan, 05:02
🕌 ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИبِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَن الرَّحِيم.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!☝️Намозларингизни ўз вақтида ўқишни унутманг!«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир»Нисо сураси 103-оятЯқинларингизга ҳам юборинг @MavlonoLutfulloh | СаҳифасиYoutube | Instagram | Facebook
mavlonolutfulloh
2 Jan, 03:00
ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди: – Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва: – Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жомеTelegramЎзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz1,750Open in Telegram
mavlonolutfulloh
2 Jan, 01:00
❤️ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД🤩 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
