gram news
Mavludaxon Xo'jayeva channel avatar

Mavludaxon Xo'jayeva

@mavludaxon_islamovna

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Мавлудахон Хўжаеванинг расмий канали

ProjectsKK

298subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Mavludaxon Xo'jayeva

    21 Sept, 12:12

    ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИКА СОҲАСИДАГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАР ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИПрезидент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг бориши юзасидан тақдимот билан танишди.Мамлакат иқтисодиёти, саноат ва ташқи савдо ҳажмининг ўсиши транспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда. Асосий мақсад — Ўзбекистонни Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг муҳим бўғинига айлантириш ва жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш.2030 йилга қадар транспорт хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириш, соҳага 9,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва хизматлар экспортини 5,7 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.Тақдимотда: — Тошкент ва Бухорода қарийб 3 миллиард долларлик янги аэропорт мажмуаларини барпо этиш; — Урганч, Наманган ва Андижон аэропортларини модернизация қилиш; — 2,2 миллиард долларлик Тошкент –
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    18 Sept, 10:40

    Кегейлидаги замонавий паррандачилик мажмуаси фаолияти Президентимизга тақдимот қилинди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    18 Sept, 09:27

    Давлатимиз раҳбари Кегейли туманидаги саноатлашган интенсив боғни бориб кўрди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    18 Sept, 09:23

    ОРОЛБЎЙИДА ЗАМОНАВИЙ ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИК КЕНГАЙМОҚДАПрезидент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “ADM Agro” корхонасининг саноатлашган интенсив боғида йўлга қўйилган замонавий аграр тажриба билан танишди.Оролбўйининг мураккаб иқлими ва шўр тупроқ шароитига қарамай, 55 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 330 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилди. Ҳозирда 69 гектар ерга шўрга чидамли 250 минг туп қора олхўри кўчати экилган.Лойиҳа доирасида: — 100 та доимий иш ўрни яратилди; — томчилатиб суғориш орқали сув сарфи 60 фоизгача тежалмоқда; — боғ ораларида помидор етиштирилиб, ердан самарали фойдаланилмоқда; — мевани қуритиш ва қайта ишлаш йўлга қўйилган; — маҳсулотларни Хитой, Корея ва Россияга экспорт қилиш бўйича шартномалар тузилган.Замонавий технологиялар сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда маҳсулот қийматини
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    17 Sept, 05:22

    Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи алоҳида стратегик шерикликни кенг кўламли лойиҳалар ва кўп миллиардлик келишувлар билан тўлдирди, Марказий Осиё ва Корея ўртасидаги мулоқотни янги стратегик ташаббуслар билан бойитди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 13:41

    ЎЗБЕКИСТОН – КОРЕЯ: ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТЛАР САРИ🇺🇿🤝🇰🇷 Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Корея бизнес форуми икки мамлакат ўртасидаги вақт синовидан ўтган дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганини яққол намоён этди.🔹 Давлатимиз раҳбарининг форумдаги нутқида миллий иқтисодиётни модернизация қилиш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.🔹 Икки мамлакат салоҳиятини бирлаштириш замонавий ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, илм-фан ва инновацияларни иқтисодиётга яқинлаштириш, малакали кадрларга талабни ошириш учун янги имкониятлар очмоқда.Ўзбекистон – Корея шериклиги — технология, инвестиция ва тараққиётга асосланган янги босқич сари муҳим қадам.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 13:24

    Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити муносабати билан ташкил этилган расмий қабулда иштирок этди.Тадбирда Корея Президенти ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам қатнашди.Эътиборли жиҳати, олий мартабали меҳмонлар учун тайёрланган маданий дастурда юртимиз санъат усталари ҳам иштирок этди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 12:05

    Давлатимиз раҳбари "Марказий Осиё - Корея Республикаси" бизнес саммитида иштирок этди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 10:53

    🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН – КОРЕЯ: ЯНГИ БОСҚИЧ, ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқди.🔹 Олий даражадаги музокараларПрезидент Ли Чже Мён билан тор ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган музокараларда сиёсий мулоқот, инвестиция, саноат, технология ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик ва Бош вазир Хан Сон Сук билан учрашувларда парламентлараро ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.🔹 Йирик бизнес ва инвестиция келишувлариТашриф доирасида Ўзбекистон – Корея бизнес форуми ўтказилиб, Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан амалий музокаралар ташкил этилди.Энг муҳ
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 06:58

    🇺🇿🇰🇷 ЎЗБЕКИСТОН – КОРЕЯ: ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ ШЕРИКЛИК УФҚЛАРИПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Сеулдаги Ўзбекистон – Корея бизнес форуми очилишидаги нутқида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди.🔹 Корея — вақт синовидан ўтган дўст ва алоҳида стратегик шерик;🔹Корея бизнеси Ўзбекистонда нафақат фаолият юритиш, балки янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, технология ва инфратузилмага сармоя киритишга таклиф этилди;🔹 Асосий мақсад — Ўзбекистонни минтақавий ишлаб чиқариш, технология ва экспорт марказига айлантириш;🔹 Муҳим минераллар соҳасида яқин йилларда умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ 120 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган;🔹Ўзбекистоннинг табиий ресурслари, инсон капитали ва ўсиб бораётган бозорини Кореянинг технологиялари, муҳандислик тажрибаси ва жаҳон брендлари
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 04:28

    Президент Шавкат Мирзиёев Кореяда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз билан мулоқот қилди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    16 Sept, 04:26

    🇺🇿🇰🇷 ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ КОРЕЯДАГИ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН УЧРАШДИЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз билан самимий мулоқот қилди.🔹 Учрашувда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда хориждаги ватандошларимизнинг иштироки ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Ватандошлар томонидан бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди:— сунъий интеллект ва Кореянинг рақамли технологияларини иқтисодиёт ҳамда давлат бошқарувига кенг жорий этиш; — тиббиёт, транспорт, божхона ва туризм соҳаларида инновацион ечимларни татбиқ қилиш; — миллий тўлов тизимлари ва пул ўтказмалари платформаларини ривожлантириш; — ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш; — Кореяда Ўзбекистон
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    15 Sept, 11:20

    ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ МАҚОМИ ҚОНУН ДАРАЖАСИДА БЕЛГИЛАНМОҚДА🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.📝 Қонун лойиҳаси билан профилактика инспекторининг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ҳамда хизматни ўташ тартиби белгиланмоқда. Шунингдек, инспекторнинг касбий фаолиятига асоссиз аралашиш, уни хизмат вазифаларига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш ва қўшимча вазифалар юклашга йўл қўймаслик назарда тутилган.✅ Профилактика инспектори ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатларга тезкор муносабат билдириш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратни амалга ошириш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    15 Sept, 10:56

    СУДЬЯ МАҚОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТЛАР ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Судьянинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.✅ Қонун лойиҳаси судьяларнинг мақомини алоҳида қонун даражасида белгилаш, суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ҳамда судьяларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларини кучайтиришга қаратилган.Лойиҳа билан судья ва халқ маслаҳатчилари учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш, судьяни дастлаб 5 йилга, кейин эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, судья, суд раиси ва унинг ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда.Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида судьянинг қарор қабул қилишда сиёсий қарашлар ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлиши алоҳида принцип сифатида мустаҳкамланди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    15 Sept, 10:53

    ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2026 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИКДАГИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисида”ги ҳисобот кўриб чиқилди. Ҳисоботни Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоров тақдим этди.📝 Муҳокамаларда депутатлар бюджет даромад ва харажатлари ижроси билан бир қаторда, ажратилган маблағларнинг аҳоли фаровонлиги, ҳудудлар ривожи ва давлат дастурлари натижадорлигига таъсирига алоҳида эътибор қаратдилар.✅ Таъкидланганидек, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот 8,5 фоизга ўсди. Бозор хизматларида ўсиш 16,9 фоиз, саноатда 8 фоиз, қурилишда 13,8 фоиз ва қишлоқ хўжалигида 4,7 фоизни ташкил этди. Асосий капиталга инвестициялар 17,5 фоизга ошиб,
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    15 Sept, 04:32

    Президентимиз Корея парламенти раҳбари билан учрашди
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    14 Sept, 12:28

    Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасида гулчамбар қўйдилар.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    14 Sept, 11:18

    Сеул шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Корея музокаралари бўлиб ўтди.
  • Mavludaxon Xo'jayeva

    14 Sept, 07:22

    forwarded from @kunmavzu_uz

    🇺🇿🇰🇷Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" мақоласи эълон қилинди🇺🇿🇰🇷Корея Республикасининг етакчи нашрларидан бири – “The Chosun Daily”да Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.🇺🇿🇰🇷Мақолада Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий ришталар, бугунги алоҳида стратегик шериклик, савдо-инвестисия алоқалари ҳамда муносабатларни янги технологик босқичга олиб чиқиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.➡️Мақолада қайд этилганидек –