gram news
Robaxon Maxmudova channel avatar

Robaxon Maxmudova

@maxmudova_robaxon

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

ProjectsBEPolitics

1,954subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Robaxon Maxmudova

    17 Jun, 15:10

    forwarded from @adolat_uz

    Миллий жамоамизга ишонамиз!Пайшанба куни тонгги соат 7:00 да футбол бўйича Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги тарихий учрашувга старт берилади.🔴 Юртдошларимиз катта ҳаяжон ва ишонч билан кутаётган ушбу муҳим баҳс олдидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ходимлари миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб, футболчиларимизга омад ва зафар тилашди.Зеро, бу учрашув нафақат спорт майдонидаги баҳс, балки юртимиз шарафи, халқимиз ишончи ва ёш авлод орзуларининг ифодасидир.“Адолат”чилар барча юртдошларимиз қатори терма жамоамизга ишонади ва уларни чин дилдан қўллаб-қувватлайди.Олға, Ўзбекистон!⚖️ Расмий саҳифаларимиз
    1,150video5293Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    15 Jun, 15:16

    forwarded from @adolat_uz

    Суд жараёнларида адвокатнинг роли ва таъсири оширилади🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд иш юритувида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципини таъминлаш, адвокатларнинг профессионал фаолиятини амалга ошириш, бу борада халқаро стандартларни миллий қонунчиликда акс эттиришга қаратилган муайян ишлар амалга оширилди.Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал кодекси ва “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутиляпти. Лойиҳага кўра, жиноят иши судга фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга киритилиши белгиланмоқда.
    1,0904063Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    15 Jun, 13:24

    forwarded from @adolat_uz

    🟦🟦🟦🟦🟦⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР 🗣Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
    835video291Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    14 Jun, 04:33

    🟦🟦🟦Донорлик — эзгу фазилатҚадрли донорлар! Азиз меҳр-мурувват соҳиблари!Аввало, сиз, азизларни 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни билан самимий муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурмат-эҳтиромимизни ва энг эзгу тилакларимизни йўллаймиз.Инсон ҳаётида шундай эзгу амаллар борки, уларнинг қадрини оддий сўзлар билан ифодалаш қийин.Донорлик ана шундай олийжаноб фазилатлар сирасига киради. Чунки қон топширган ҳар бир инсон кимгадир умр, кимгадир соғлиқ, бир инсонга, унинг оиласига соғайишга умид ва ишонч бағишлайди.Донорлик — фақат тиббий ёрдам эмас, балки юракдан чиққан меҳр, инсонпарварлик, фидойилик ва юксак ижтимоий масъулиятнинг амалий ифодасидир.Бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш билан бирга,
    1,37031142Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    12 Jun, 12:19

    🟦🟦🟦🟦Миллат генофондини асраш – келажак олдидаги масъулиятҲар қандай давлатнинг энг катта бойлиги – соғлом авлод, миллатнинг бузилмас генофондидир. Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлигини гиёҳвандлик балосидан ҳимоя қилиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўриб чиқилган масалалар – бу нафақат ҳуқуқий ислоҳот, балки миллатимиз келажагини асраш йўлидаги стратегик қадамдир.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» номли янги бобнинг киритилиши алоҳида эътиборга молик. Бу – қонунчилигимизда тамомила янгича ёндашув. Эндиликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи шунчаки тартибга қарши қилмиш эмас, балки бутун бир миллатнинг
    1,1003242Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    12 Jun, 07:05

    🟦🟦🟦🟦Аҳоли саломатлиги ҳимояси – ижтимоий давлатнинг устувор вазифасидирДавлатимиз раҳбарининг онкологик ва гематологик тиббий ёрдам, паллиатив ҳамда хоспис хизматларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишуви мамлакатимизда инсон қадри, ҳаёт дахлсизлиги ва ижтимоий адолат тамойиллари давлат сиёсатининг устувор мақсади эканини яна бир бор тасдиқлади.➡️ БАТАФСИЛ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
    1,1503362Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    9 Jun, 08:11

    🟦🟦🟦🟦Комплаенс назорат: Суд тизимини коррупциядан холи тизимга айлантирадиДавлатимиз раҳбари судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди. Унда илгари сурилган таклифлар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янги мазмун ва янги босқичга кўтарилаётганини яна бир бор тасдиқлади.Эътиборли жиҳати, мазкур тақдимотдан сўнг Президентимиз томонидан “Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланиши ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлади. Бу ҳужжат суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш, уларни баҳолаш ва бартараф этишни алоҳида тадбир эмас, балки доимий ишлайдиган институционал тизимга
    1,3303642Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    7 Jun, 05:46

    forwarded from @adolat_uz

    #ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест.🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати🎞 Бизни кузатиб боринг!⚖️ Расмий саҳифаларимиз
    876video3733Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    5 Jun, 16:13

    forwarded from @adolat_uz

    “БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ ХАЙРЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ🔴 Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акцияси доирасида навбатдаги кўчма қон йиғиш тадбири Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ташкил этилди.Унда махсус мобил бригада томонидан донорлар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиб, мутахассислар назорати остида қон топширдилар. Акцияда агентлик раҳбарияти ва ходимлари фаол иштирок этиб, эзгулик ва бемор болалар ҳаётини асраш йўлидаги хайрли ишга муносиб ҳисса қўшдилар.Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирок этди. Партия раҳбари дастлаб агентлик фаолияти, миллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш, соҳада замонавий технологияларни
    833video362Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    5 Jun, 11:30

    forwarded from @oliymahad

    🗣ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ “БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!” АКЦИЯСИДА ИШТИРОК ЭТДИ🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида махсус мобил бригада орқали кўчма қон йиғиш тадбири ташкил этилди.▫️ “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акциясининг мантиқий давоми сифатида ташкил этилган мазкур хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси фаол иштирок этиб, бемор болажонлар саломатлиги йўлида эзгу ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшдилар.Манба📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!📱 Youtube 📱 F
    1,030video3431Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    5 Jun, 07:18

    forwarded from @adolat_uz

    БОЛАЖОНЛАРГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР — ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги партия фаоллари Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олди.Бугунги кунда марказда 220 нафар бола даволанмоқда. Партия вакиллари болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб, соғлиқлари, даволаниш жараёни ва улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бемор болажонларга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.Тадбир давомида «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси доирасида жамғарилган қон маҳсулотлари мазкур марказда даволанаётган бемор болажонлар эҳтиёжи учун
    472video3532Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    5 Jun, 04:09

    forwarded from @adolat_uz

    “БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА КЎЧМА ҚОН ЙИҒИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛДИ🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида махсус мобил бригада орқали кўчма қон йиғиш тадбири ташкил этилди.“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акциясининг мантиқий давоми сифатида ташкил этилган мазкур хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари фаол иштирок этиб, бемор болажонлар саломатлиги йўлида эзгу ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшдилар.Таъкидлаш жоизки, инсон ҳаётини асраб қолиш, айниқса, қонга муҳтож болаларга кўмак бериш халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик каби эзгу фазилатларнинг амалий ифодасидир. Шу маънода, партия томонидан йўлга қўйилган ушбу донорлик
    407video3031Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    4 Jun, 15:59

    forwarded from @adolat_uz

    ИНСОН САЛОМАТЛИГИ – УСТУВОР МАҚСАД🔴 “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акцияси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги партия фаоллари Олмалиқ шаҳрида бўлиб, “Олмалиқ КМК” АЖ санаторий-профилакторийси фаолияти билан яқиндан танишди. Комбинат ишчи-ходимларига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, соғломлаштириш тадбирлари ҳамда даволаш-реабилитация жараёнлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.Тадбирда таъкидланганидек, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, меҳнат жамоалари учун муносиб тиббий-профилактик хизматларни йўлга қўйиш, ишчи-ходимларнинг саломатлигини мунтазам мустаҳкамлаш бугунги кунда ижтимоий давлат тамойилларининг муҳим йўналишларидан биридир.Айниқса, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилаётган ходимлар учун соғломлаштириш, даволаш ва
    363video285Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    4 Jun, 13:27

    forwarded from @adolat_uz

    ОКМКДА ИШЧИ-ХОДИМЛАР САЛОМАТЛИГИГА ҚАРАТИЛАЁТГАН ЭЪТИБОР БИЛАН ТАНИШИЛДИ🔴 “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилган донорлик акцияси доирасида Олмалиқ шаҳри бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова бошчилигидаги партия фаоллари “Олмалиқ КМК” АЖда ишчи-ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, улар учун муносиб тиббий ва соғломлаштириш шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.Ўрганиш давомида ОКМК Тиббий-санитария қисми ҳамда санаторий-профилакторийсида бўлиб, комбинат ишчи-ходимларига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, профилактик кўриклар, соғломлаштириш тадбирлари ва даволаш-реабилитация жараёнлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.Таъкидланганидек, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг саломатлигини асраш, уларга ўз вақтида сифатли
    303video3233Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    4 Jun, 12:51

    forwarded from @adolat_uz

    ЮРТДОШЛАРИМИЗ “АДОЛАТ” ҒОЯЛАРИ АТРОФИДА БИРЛАШМОҚДАОлмалиқ шаҳрида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилган хайрия донорлик акцияси нафақат инсонпарварлик ва меҳр-оқибат намунаси, балки ёшларни эзгу ғоялар атрофида бирлаштирган муҳим маънавий-маърифий тадбир сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этди.Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Робахон Махмудова акциянинг юқори савияда ташкил этилгани, донорлар учун барча зарур шароитлар яратилгани ҳамда тадбир жараёнлари уюшқоқлик билан ўтказилгани учун “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди.Партия раҳбари бундай эзгу ташаббуслар жамиятда инсон қадрини улуғлаш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш билан бирга, ёш авлод қалбида ижтимоий масъулият, фуқаролик позицияси ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуларини
    272video3121Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    4 Jun, 11:42

    forwarded from @adolat_uz

    ОКМК ЖАМОАСИДАН ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИЎзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати, партиянинг Олмалиқ шаҳар Кенгаши, томонидан “Олмалиқ КМК” АЖ, Ёшлар иттифоқи ҳамда Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ҳамкорлигида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида хайрия донорлик акцияси ташкил этилди.1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган мазкур эзгу тадбирдан кўзланган асосий мақсад — тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болажонларни қўллаб-қувватлаш, оғир хасталиклар билан курашаётган бемор болалар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиш, аҳоли ўртасида кўнгилли донорлик маданиятини кенг тарғиб этиш ҳамда жамиятда инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва саховат ғояларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.Акцияда “Олмалиқ КМК” АЖнинг 200 нафарга яқин ишчи-ходимлари, фаол ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ҳарбий хизматчилар кўнгилли донор сифатида фаол иштирок этдилар.Тадбир доирасида катта
    270video2922Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    4 Jun, 03:30edited

    ЭЗГУЛИК ВА ИНСОНПАРВАРЛИК ЙЎЛИДАГИ ҲАМЖИҲАТЛИК УЧУН МИННАТДОРМИЗ!Азиз юртдошлар! Қадрли бизни қўллаб-қувватлаган дўстлар!🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республикамиз бўйлаб ўтказилган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” беғараз донорлик акциясининг 3 куни ҳам ҳар жиҳатдан самарали ва юқори даражада ўтди.1–3 июнь кунлари соат 09:00 дан 16:00 га қадар Республика қон қуйиш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ташкил этилган ушбу эзгу акция халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатларининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.Қувонарлиси, уч кун давомида акцияда 8 825 нафар кўнгилли иштирок этди. Улардан 5 936 нафари беғараз донорлик қилиб, бемор болажонлар саломатлиги йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Натижада 2 775 литр қон захирасини
    3,7303793Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    2 Jun, 07:56

    forwarded from @adolat_uz

    #ПАРТИЯ_ТАШАББУСИ🎥 Минглаб кўнгиллиларни эзгу мақсад йўлида бирлаштирган партиямизнинг хайрли ташаббуси — «Бор меҳримиз сенга, болажон!» — беғараз донорлик акцияси жараёнларидан видеорепортаж.Маълумот учун, партия ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур акция тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чорлаш орқали бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва ўзаро кўмаклашиш ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ташкил этиб келинмоқда.Қувонарлиси, бу йилги акция ҳам кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ,
    375video3432Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    2 Jun, 07:00

    forwarded from @adolat_uz

    🔴🟦🟦🟦🟦🟦ДОНОРЛИК АКЦИЯСИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ ҲАМ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА🔴 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акциясининг иккинчи куни ҳам кўтаринки руҳда бошланди.Бугун эрта тонгдан Республика қон қуйиш марказига юзлаб кўнгилли юртдошларимиз ташриф буюриб, бемор болажонлар саломатлигини тиклаш, уларнинг ҳаётини асраб қолишдек эзгу мақсад йўлида донор сифатида иштирок этмоқда.Бу хайрли ҳаракат жамиятимизда инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва ўзаро кўмаклашиш туйғулари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг амалий ифодасидир.Аҳамиятлиси, мазкур ташаббусни
    331video312Open in Telegram
  • Robaxon Maxmudova

    1 Jun, 14:51

    forwarded from @adolat_uz

    Тиббий хизматлар сифатига эътибор қаратилди🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.Фракция аъзолари бюджет маблағларининг ижтимоий самарасига алоҳида эътибор қаратди. Ҳисобот даврида ижтимоий соҳа харажатлари умумий бюджет харажатларининг 47 фоизини ташкил этгани урғуланди.Таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт муассасалари босқичма-босқич модернизация қилиниб, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланмоқда. Натижада фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати яхшиланиб бораётир➡️ БАТАФСИЛ⚖️ Расмий саҳифаларимиз
    4202922Open in Telegram
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot