gram news
Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi channel avatar

Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

@mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Ushbu kanal: xodimlar, rahbarlar, kadrlar bo'limi xodimlari, yurist, buxgalter, advokat, prokuror, sudya, mehnat inspektori va kasaba uyushmalari uchun.

ProjectsKKLaw

4,890subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    17 Sept, 13:19

    Image from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasiImage from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi
    2,1902632Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    17 Sept, 13:07

    Ҳурматли кузатувчилар, биз HR хизматларини кўрсатиш мақсадида малакали мутахассислардан иборат жамоа туздик ва хизмат кўрсатишни бошладик.Шу сабабли, тижорат таклифи ва хизматлар пакетларини тақдим этмоқда.Ҳамкорлик қилсангиз, миннатдор бўламиз.👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
    Image from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasiImage from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi
    2,190286Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    7 Sept, 05:59

    Давлат фуқаролик хизматчилари иш ҳақини янги тартиб бўйича ҳисоблашПФ-181-сон Фармоннинг 1-иловасидан ташкилот аниқлаб олинади.2-иловада ташкилотлардаги лавозимлар ва ушбу лавозимга тегишли разряд кўрсатилган. Масалан, вилоят даражасидаги бошқарманинг бош мутахассиси лавзими учун 89-рақамда 3 разряд белгиланган.3-иловадан дастлаб ташкилот аниқлаб олинади (гуруҳи, тоифаси, даражаси), кейин 2-иловадан аниқлаб олинган разряд ва унга тегишли жами 6 устундаги ходимнинг иш стажига қараб тариф коэффициентлар аниқланади. Масалан, вилоят даражасидаги бошқарма III бўлимда “ҳудудий даража учун” деб ёзилган. Унда бош мутахассисга тегишли 3 разряд учун 4,00 дан (3 йилгача стаж) 5,10 гача (20 йилдан кўп стаж) тариф коэффициентлар кўрсатилган. Ушбу коэффициент, масалан 4,00 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 360 000 сўмга кўпайтирилади. Шунда, ушбу бош мутахассиснинг лавозим маоши 5 440
    5,99013107532Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    7 Sept, 04:03

    Давлат фуқаролик хизматчилар иш ҳақининг янги тартиби🔹Президентимизнинг 02.09.2026 йилги ПФ-181-сон Фармони билан давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими 2027 йил 1 январдан ўзгартирилмоқда.❓“Ойликлар кўпаядими ёки камаядими?” деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда.Бунда вазирлик ва идоралар раҳбар ва ходимларининг иш ҳақи бир хил бўлмоқда. Амалдаги ўртача миқдор сақланиб қолмоқда.Шу сабабли, ҳозирги кунда бошқаларга нисбатан: кўп олаётганларни ойлиги камаяди, кам олаётганларники кўпаяди.♦️Бундан ташқари, иш стажига боғланмоқда, яъни иш стажи кўп бўлганлар кўп олади, иш стажи камлар кам олади, лекин мен бу усулни сарали деб ўйламайман. Ойликнинг кўплиги ёки камлигини ходимнинг иш самадорлигига боғлаш керак.Тўғри, янги тизимда иш натижаларига боғлиқ бонус ҳам белгиланмоқда, лекин унинг миқдори жами ойликка нисбатан жуда кам. Шу сабабли, кўп йиллик стажга
    3,700844411Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    1 Sept, 04:23edited

    Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!!!Мустақиллик ҳар биримизга шу азиз замин, мусаффо осмон ва эркин нафас олаётган кунларимизнинг қадри қанчалар баланд эканини яна бир бор эслатади.Лекин энг муҳими — Мустақиллик куни бизда шунчаки хурсандчилик эмас, балки эртанги кунга бўлган масъулият туйғусини уйғотади. Бу руҳ бизга ушбу юрт равнақининг фаол иштирокчиси бўлишни эслатиб туради.Ўзбекистонимизнинг ҳар бир муваффақияти, ҳар бир зафари — бу мана шу юртда яшаётган ҳар биримизнинг меҳнатимиз, орзу-интилишларимиз мевасидир.Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч ва тараққиётимиз бардавом бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошим! 🇺🇿✨Ҳурмат билан,Лазиз Қаршиев
    Image from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasiImage from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi
    3,43018333Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    29 Aug, 01:50

    Муборак ҳадисларда келтирилишича, Саҳобаи киромлар Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Гўзал ахлоқ нима я Расулуллоҳ?" деб сўраганларида: "Сенга зулм қилганни кечир, сенга бермаганга бер, сендан алоқасини узган билан алоқа ўрнат, борди келди қил", деб жавоб берган эканлар.👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
    4,3705813542Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    27 Aug, 14:09

    Камтарона меҳнатимизни қадрлаб, кўкрак нишони билан тақдирлаганлиги учун муҳтарам Президентимизга ва таклиф берган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятига чексиз миннатдорчилик билдираман.👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
    Image from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasiImage from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi
    5,6302112017103Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    20 Aug, 05:54

    Хусусий ва давлат олийгоҳлари дипломи: Қонунан фарқи борми?🔹Аксарият абитуриентлар ва ота-оналарни "Хусусий олийгоҳ дипломи давлатники билан бир хил кучга эгами?" деган савол қийнаши табиий.🔹Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунинг 31-моддасига кўра лицензияга эга бўлган хусусий олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистон Республикасида тан олинади, шунинг учун давлат олий таълим муассасалари дипломи билан бир хил юридик кучга эга.🔹Давлат ташкилотларида, вазирликларда ёки хусусий секторда ишлашда дипломнинг "хусусий" ёки "давлат"ники эканлиги бўйича ҳеч қандай чеклов қўйилиши мумкин эмас.🔹Хусусий олийгоҳнинг бакалавриат босқичини тугатган талаба давлат олийгоҳларининг магистратура босқичида ёки хорижда таълимни бемалол давом эттириши мумкин.🔹Меҳнат бозорида диплом туридан кўра, талабанинг билими, амалий кўникмалари ва мутахассислик
    8,2302562Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    14 Aug, 05:39

    Бола парвариши бўйича нафақа📌 Меҳнат кодексининг 405-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарори 2-иловасига асосан бюджет ташкилоти ҳисобланмайдиган ташкилотлар томонидан боласи 2 ёшга тўлгунга қадар онасига бола парвариши бўйича нафақа ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланади.💰Бунинг миқдори ҳозирги кунда 762 600 сўм, 2026 йил 1 сентябрдан 816 000 сўм бўлади.❗️Бола парвариши бўйича нафақа оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) нафақа олиш учун мурожаат қилинган кундан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг бола парваришлаш таътили даврида тўланади.📄 Эътибор қаратиладиган жиҳати шундаки, ушбу нафақа агар ходим иш берувчига ариза билан мурожаат этса берилади.⚠️ Амалиётда кўпгина аёллар иш берувчига ариза билан мурожаат қилмайди, натижада нафақани олмасдан келмоқда. Бунга сабаб
    6,910761Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    12 Aug, 13:27

    ДАРС ТАҚСИМОТИАдлиядан 3271-рақам билан рўйхатга олинган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандида ўқитувчиларга дарс соатлари кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланиши белгиланган.1. Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);2. Дарс берадиган фанидан педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчилар (сертификатнинг белгиланган даражаси ва амал қилиш муддатига кўра);3. Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига кўра);4. Иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар (педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг
    6,8701232Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    11 Aug, 06:03

    forwarded from @yuristkadr

    Ажойиб янгилик! Меҳнат ҳуқуқи бўйича кўзга кўринган мутахассислардан бири Лазизбек Қаршиев ҳам адвокатлик йўлини танлади. Қайси соҳа бўйича деб ўйлайсиз? Тўппа-тўғри, Лазизбек меҳнат соҳасига ихтисослашган адвокатлар сафига қўшилмоқда. Биз кучаймоқдамиз
    TelegramYURISTKADRАжойиб янгилик! Меҳнат ҳуқуқи бўйича кўзга кўринган мутахассислардан бири Лазизбек Қаршиев ҳам адвокатлик йўлини танлади. Қайси соҳа бўйича деб ўйлайсиз? Тўппа-тўғри, Лазизбек меҳнат соҳасига ихтисослашган адвокатлар сафига қўшилмоқда. Биз кучаймоқдамиз…
    3,300476522Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    11 Aug, 06:03

    forwarded from @yuristkadr

    Ажойиб янгилик!Меҳнат ҳуқуқи бўйича кўзга кўринган мутахассислардан бири Лазизбек Қаршиев ҳам адвокатлик йўлини танлади.Қайси соҳа бўйича деб ўйлайсиз? Тўппа-тўғри, Лазизбек меҳнат соҳасига ихтисослашган адвокатлар сафига қўшилмоқда.Биз кучаймоқдамиз дўстлар.👉@yuristkadr
    Image from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasiImage from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi
    3,1404517971Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    11 Aug, 05:41

    Ўзим ҳақимда🔹Ҳурматли кузатувчилар, мен соғлигимни ва оиламни ўйлаб ҳамда давлат ташкилотларидаги иш режими (ёзилмаган қоидалар) сабаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан ишдан бўшадим, кейинги фаолиятимни адвокатлик соҳасида давом эттирмоқчиман.🔹Асосан меҳнат ҳуқуқига ихтисослашган адвокат бўлмоқчиман.🔹Қуйидаги йўналишларга эътибор қаратаман:✔️ходимларни бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклашга;✔️иш берувчиларга меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларини расмийлаштиришига ва меҳнат нормаларини ишлаб чиқишига;✔️раҳбар ёки бухгалтерларни иш ҳақи билан боғлиқ нотўғри хулосаларга асосан жавобгар бўлиб қолмаслигига ёрдам бермоқчиман.👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
    5,020118106433Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    9 Aug, 13:56edited

    Излаган имкон топар♦️Айримлар боши берк кўчага кириб қолгандек, чорасиз аҳволга тушиб қолгандек бўлади, аммо ҳар доим ҳам чора топилади.🔹Аллоҳдан астойдил сўраб, ҳаракат қилиш керак.‼️Ушбу вазиятда ёки умуман ҳаётда керак бўладиган айрим мақоллар ва ҳикматли сўзларни эслатиб қўйгим келди.Излаган имкон топар. Ҳаракатда — баракат. Меҳнат қилган — роҳат кўрар. Тиришган тоғдан ошар. Интилганга толе ёр. Ҳаракат қилган — мақсадига етар. Излаган — топар, суриштирган — билар. Сўраган — йўл топар, сўрамаган — йўлдан адашар. Кўп ўйлаган — йўл топар. Тадбирлига тангри ёр. Тадбир — чоранинг ярми. Ақл бор жойда чора бор.
    4,79029943Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    6 Aug, 06:41

    Яна B2 сертификат можароси♦️Бир неча йилдирки, август ойида умумтаълим мактабларининг хорижий тил ўқитувчилари билан мактаб директори ўртасида B2 сертификат бўйича келишмовчиликлар авж олади. Бу ўқитувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузилиши ва коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.♦️Нима учун буни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳал қила олмаяпти? Тўғри ўқитувчиларга кўплаб имкониятлар берилмоқда, лекин барибир бу муаммолигича қолмоқда.♦️Имкониятлардан фойдаланиб, сертификатни олган ўқитувчилар кўпчиликни ташкил этади, лекин олмаганлари ҳам минглаб ўқитувчиларни ташкил этмоқда (айниқса, ёши катта ўқитувчилар).♦️Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарорига ўзгартириш киритмоқчи (ҳозирги кунда жамоатчилик муҳокамасида), лекин бу лойиҳадаги ўзгаришда ҳам аниқ ёзилмаган. Яъни, қуйидагича: “Бунда талаб этиладиган тегишли сертификатга эга бўлмаган ходимлар билан тузилган
    5,890336222Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    5 Aug, 12:20

    Ишбай ҳақ тўлаш🔹Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг оммабоп ва адолатли усулларидан бири бу ишбай усулидир.‼️Ишбай усулни белгилашда меҳнат шартномада қуйидагиларга эътибор қаратишни керак бўлади:✅ иш ҳақи миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги (агар бажарилган иш кам бўлса, тўлашда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин);✅ бажарилган ишни қабул қилиб олиш учун ҳисоблаш кўрсаткичларини (дона, та, кг, метр ва бошқа) аниқ кўрсатиш;✅ бажарилиши керак бўлган иш корхонада белгиланган ва нормал иш вақтида бажарилиши керак (иш вақтидан ташқари ишни аниқлаш учун муҳим);✅ бажариладиган ишни фақат ходимнинг якка ўзи бажарадиган иш бўлиши керак (жамоавий бажарилган ишда ходимнинг ҳиссасини аниқлашда муаммо бўлади).👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    31 Jul, 05:52

    Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2026 йилги 411-сон қарори билан:✅ Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди ва ушбу низомга кўра малака имтиҳонидан ўтган бошланғич таълим ўқитувчиларига 3 йил муддатга А+, А, В+, В, С+, С даражали сертификати берилади;✅ 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб В+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган, бошланғич синфларда дарс берувчи бошланғич таълим мутахассислигига эга ўқитувчиларга тегишли таълим тилига мос равишда барча фанлар бўйича лавозим маошига ҳар ойда 15 фоиз миқдорида қўшимча устама берилади.🔹Ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилги 572-сон қарори билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам ўзгартиришлар
    14,700file13Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    31 Jul, 04:14

    forwarded from @mehnatvazirligi

    📣📣📣📣📣🔴 JONLI MULOQOTMy.mehnat.uz platformasi bo'yicha eng dolzarb savollarga tezkor javoblar!❔ YAMMTda ish staji nega to'liq ko‘rinmaydi?❔ Noto‘g‘ri ma’lumotni qanday tuzatish mumkin?❔ ERI bilan bog‘liq muammolarni kim hal qiladi?❔ Dekret ma’lumotlari nega tizimda aks etmaydi?❔ Aniqlangan xatolar boʻyicha qayerga murojaat qilish kerak?🗣Barchasi mutaxassislar ishtirokidagi jonli muloqotda muhokama qilinadi.📆 Sana: 31-iyul
    Image from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasiImage from a post by Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    30 Jul, 13:17

    “Больничный”ни ким тўлайди?✔️2026 йил 1 июлгача бўлган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон қарорига асосан нафақа (“больничный”) тўлиқ иш берувчи томонидан эски тартиб бўйича тўлаб берилади.✔️Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорга асосан 2026 йил 1 июлдан бошлаб, нафақанинг тегишли календарь йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг дастлабки 5-кунигача бўлган қисмини иш берувчи, 6-кундан бошлаб эса суғурта жамғармаси тўлаб беради.✔️Календар йил деганда 2026 йил 1 январдан 31 декабрга қадар бўлган давр тушунилади, яъни календарь йил бошланишидан, 2026 йил 1 январдан 1 июлга қадар ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланган бўлса, 1 июлдан кейин ушбу ходимга нафақа тўлиқ суғурта жамғармаси томонидан тўланади.✔️ Агар 1 июлгача ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлмаган бўлса
    7,980831Open in Telegram
  • Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

    30 Jul, 04:09edited

    Ўзини ўзи тарбиялаш🔹Инсонга бериладиган оиладаги ёки таълим даргоҳларидаги тарбияларнинг ўзи етарли эмас.🔹Инсон ўзини ўзи доимий равишда тарбиялаб бориши керак. Бу бир кунлик эмас, балки бир умр давом этадиган жараёндир.🔹Ҳар куни янги билим олиш, китоб мутолаа қилиш, устозлардан ўрганиш, ҳаёт тажрибасини бойитиш — инсонни юксалтиради. Ақлли инсон фақат ўз хатосидан эмас, балки бошқаларнинг хатосидан ҳам хулоса чиқаради. Чунки ҳар бир воқеа ва ҳар бир инсон биз учун сабоқ бўлиши мумкин.🔹Энг қийини бу — нафс билан курашдир. Нафс инсонни осон йўлга, манфаатга, ғазабга ва кибрга етаклаши мумкин. Уни енгиш эса сабр, ирода ва доимий ўз устида ишлашни талаб қилади.👉@Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
    3,95017731Open in Telegram