gram news
MEHROB HIMMATI channel avatar

MEHROB HIMMATI

@mehrob_himmati

Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди ! INSTAGRAM: instagram.com/mehrobhimmati.uz

ProjectsKKOther

2,080subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • MEHROB HIMMATI

    22 Sept, 11:09

    Энг олий мартаба — Раҳмоннинг муҳаббатидир!Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унтилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а:«Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» Тоҳо сураси, 84-оятСавоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку!@mehrob_himmati
  • MEHROB HIMMATI

    22 Sept, 06:02

    forwarded from @mehrob_uz

    213file3Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    22 Sept, 06:02

    forwarded from @mehrob_uz

    #жума_маруза 📹 Мурувватли бўлиш — олий фазилат"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга ҳам улашинг!👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
    210video41Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    21 Sept, 02:20

    Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этингАлий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV BUZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank:
  • MEHROB HIMMATI

    19 Sept, 16:57

    forwarded from @mehrob_uz

    ⚠️ ЁЛҒОНЧИ ИШОНИЛАДИГАН ЗАМОН…Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Одамларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончи тасдиқланади, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнаткорга ишонилади, омонатдор хиёнаткор деб ҳисобланади. Ва унда “рувайбида” гапиради».Шунда: — «Ё Расулуллоҳ, “рувайбида” ким?» — деб сўралди.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Умумий ишлар ҳақида гапирадиган нодон кимса», — дедилар.📚 Ибн Можа, 4036; Аҳмад, 7912. Ҳадис саҳиҳ.«Рувайбида» — жамиятнинг муҳим ишлари ҳақида сўз юритадиган, аммо бундай масалаларга муносиб илми ва салоҳияти бўлмаган кишига нисбатан келган ибора.🌿 Ҳадисдан ибрат: ҳар эшитган гапимизга ишониб кетмаслик, хабарни текшириш ва ҳар бир масалада унинг аҳлидан сўраш муҳим.
    2593221Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    19 Sept, 10:35

    forwarded from @mehrob_uz

    Қалбларимиз қорайиб кетганини аломати"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга улашинг!Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
    406video511Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    18 Sept, 13:15

    Қуръоний тўрт тавсияАллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: 1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..” 2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”. 3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.” 4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.Нега айнан 40 ёш? Чунки айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.@mehrob_himmati
  • MEHROB HIMMATI

    18 Sept, 02:05

    Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти).✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV BUZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 20733966
  • MEHROB HIMMATI

    17 Sept, 09:09

    Аллоҳ таоло жаннат аҳлининг ҳолатини баён этиб, бундай марҳамат қилган: وَنَزَعْنَا مَا فِي صُدُورِهِم مِّنْ غِلٍّ إِخْوَانًا عَلَىٰ سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ «Биз (жаннатдаги) сўриларда биродарона, бир-бирларига рўбарў ўтирганларнинг дилларидаги гина (-кудуратлар)ни чиқариб ташлаймиз» (Ҳижр сураси, 47-оят). Доктор Умар Муқбил ушбу ояти каримани тадаббур қилиб бундай дейди: “Ким мусулмон биродарларига нисбатан соғлом ва пок кўнгилга эга бўлса, у жаннат неъматларидан бир қисмини бу дунёдаёқ олдиндан татиб кўрган бўлади”.@mehrob_himmati
    52053Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    17 Sept, 02:03

    forwarded from @mehrob_uz

    Ҳасан Басрий айтади: Ким нимани муҳим деб билган бўлса, эртага ўша билан бирга бўлади. Ким бир нарсага Аллоҳнинг зикридан ортиқ эътибор берган бўлса, охирати йўқ кимсанинг дунёси ҳам йўқ бўлади. Ким охиратни қўйиб мана шу ҳаётни танлаган бўлса, дунёсидан ҳам, охиратидан ҳам маҳрум бўлибди.@mehrob_uz
    582621Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    14 Sept, 10:02

    forwarded from @mehrob_uz

    Каромат Аллоҳнинг солиҳ бандаларига икромидир"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга улашинг!Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
    603video521Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    14 Sept, 01:59

    ✨ ЭНГ ФОЙДАЛИ ШЕРИКЛИКҲеч бир тадбиркор зарар кўриши аниқ бўлган бизнесга сармоя киритмайди. Агар шеригингиз дунёдаги энг бой ва қудратли Зот бўлса-чи?🤝 Илоҳий шериклик: Сиз муҳтожга берганингизда, аслида Аллоҳ билан савдо қилаётган бўласиз.🚫 Зарар хавфи ноль: Бу савдода ҳеч қачон инқироз (банкротлик) бўлмайди.🎁 Яширин фойда: Кўзингизга пул камайгандек туюлса-да, орқа фонда балолар даф бўлаётган бўлади.🔄 Абадий айланма: Сиз ердагиларга берасиз, Сизга эса кўкдагилар томонидан ризқ оқиб келаверади.✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV BUZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B
    6928221Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    13 Sept, 06:12

    forwarded from @mehrob_uz

    Ота уйини кимга қолдириши керак?"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга улашинг!Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
    503video41Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    12 Sept, 10:40

    Мўминнинг энг гўзал фазилатлари⏺Суҳбатларнинг энг гўзали — Аллоҳнинг зикри ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловотдир.⏺Хулқларнинг энг гўзали — ғазаб келганда тилни тийиш ва кечиримли бўлиш.⏺Қалбларнинг энг гўзали — ичида ҳасад, адоват ва гина сақламайдиган, соф қалб.⏺Тилларнинг энг гўзали — фақат яхшиликни гапирадиган ёки сукут сақлайдиган тил.⏺Кўзларнинг энг гўзали — ўзгаларнинг айбини қидирмайдиган, ҳаромдан тийилган кўз.⏺Уйларнинг энг гўзали — ичида Қуръон тиловат қилинадиган ва меҳмон иззат қилинадиган хонадон.⏺Либосларнинг энг гўзали — тақво ва ҳаё либосидир.@mehrob_himmati
  • MEHROB HIMMATI

    11 Sept, 16:19

    forwarded from @mehrob_uz

    Салавотнинг бебаҳо фазилати"Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий✅Яқинларингизга улашинг!Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
    541video93Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    11 Sept, 02:02

    🗣️ “ЭРТАЛАБ ҚИЛИНГАН САДАҚА БАЛО-ОФАТНИ ҚАЙТАРАДИ”✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 JUMAYEV BUZCARD: 6262720196472800 JUMAYEV B"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet
    771video31Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    9 Sept, 13:55

    «Берган садақа-эҳсонларингиздан эваз кутиш фикридан мутлақо йироқ бўлинг. Ўзингизни жуда оёқости ҳам қилиб юборманг. Хатти-ҳаракатларингиздаги майда-чуйда нарсаларни камайтиринг. Серсоя бир дарахт экинг. Сўнг кунига бир-икки марта унинг соясига чекининг... Ана шунда қаноат ва розилик сиз томонга ҳаё билан одимлаб келади».Шайх Али ФАЙФИЙ@mehrob_himmati
    1,0505331Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    7 Sept, 09:59

    ✨ Иброҳим ибн Алий Муридий айтади:🌱 Аллоҳни таниб туриб, Уни яхши кўрмаслик мумкин эмас.📿 Аллоҳни яхши кўриб, сўнг Уни зикр қилмаслик мумкин эмас.❤️ Аллоҳни зикр қилиб, сўнг Унинг зикри лаззатини ҳис этмаслик мумкин эмас.🌿 Агар Зикрнинг лаззатини ҳис этсанг, Ундан ўзга ҳар қандай нарсадан машғул бўлиб қолмаслик мумкин эмас.@mehrob_himmati
    9507431Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    7 Sept, 02:00

    💡 Одатга айланган барокатТопган даромадимиздан озгина қисмини (хоҳ 5%, хоҳ 10% бўлсин) Аллоҳ учун алоҳида ажратиб қўйиш бошида бироз қийин туюлиши мумкин. Аммо бу гўзал амал одатга айланса, молингиздан барокат узилмайди. Эҳсон қилиш керак бўлганда эса маблағ қидириб қолмайсиз — сизда доим Аллоҳ йўлига шай турган «хайр идиши» бўлади.Янги ҳафтани ана шундай гўзал одат ва хайрли амал билан бошланг!✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEVUZCARD: 6262720196472800 BOBOSHER JUMAYEV"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666
    8936411Open in Telegram
  • MEHROB HIMMATI

    4 Sept, 14:59

    Абу Яъқуб Наҳрижурий айтади:🍽 Кимнинг тўқлиги фақат егуликка боғлиқ бўлса, унинг очлиги ҳеч қачон кетмайди.💰 Кимнинг бойлиги фақат мол-дунё билан ўлчанса, унинг фақирлиги ҳеч қачон кетмайди.🤲 Ким эҳтиёжини одамлардан сўраса, унинг маҳрум-бечоралиги ҳеч қачон битмайди.😔 Ким Аллоҳдан ўзгаларга кўз тикса, тама қилса, хор-зорлигича қолади.✅Яқинларингизга улашинг!@mehrob_himmati & @mehrob_uz
    899152Open in Telegram