gram news
Mezon Ta’lim channel avatar

Mezon Ta’lim

@mezontalim

Mezon Ta'lim тренинг маркази ✔️ Ислом молияси саводхонлиги ✔️ Тренинг ва ўқув курслари ✔️ Халқаро сертификатларга тайёрлов Ислом иқтисодиёти ва молиясига оид кўҳна билим ва замонавий амалиётларни ўрганамиз! 💬 Мурожаат учун: @mezontalim_admin

ProjectsKKEducation

1,980subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Mezon Ta’lim

    22 Sept, 15:50edited

    Эски пулни коллекция учун қимматга сотиб олиш рибо бўладими?Масалан, муомаладан чиқиб кетган эски 100 сўмликни коллекция учун 10 минг сўмга сотиб олиш мумкинми? ✅ Мумкин. Муомаладан чиқарилган ва тўлов воситаси сифатида амал қилмайдиган пул оддий коллекция буюмига айланади. Унинг нархи энди номиналга эмас, талаб ва таклифга боғлиқ. Шу сабабли бундай савдода рибо юзага келмайди. ❌ Аммо муомалада турган пул, ҳатто коллекция учун олинаётган бўлса ҳам, пул ҳисобланади. Масалан, амалдаги 1 000 сўмлик купюра фақат 1 000 сўмга ва қўлма-қўл алмаштирилади, ундан кам ёки кўпга эмас.📌 Хулоса: пул муомалада экан, у пул ҳукмида бўлади. Муомаладан чиққач, оддий буюмга айланади. Манба#Тақиқлар@MezonTalim
    339103Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    20 Sept, 10:03edited

    Нақд пул кўринишидаги вақфЎтган постда вақфнинг замонавий турлари ҳақида ёзишни ваъда қилгандик. Шундай турлардан бири — нақд пул кўринишидаги вақф.📌 Доимий манфаат келтирадиган нарсалар Вақфнинг умумий таърифига кўра, истеъмол қилинса йўқ бўлиб кетадиган нарсаларни вақф қилиб бўлмайди (ун ёки овқат кабилар), чунки улардан доимий манфаат олинмайди.Доимий манфаат келтирадиган нарсаларни вақф қилиш эса жоиз: бир гектар ер вақф қилинса, ундан чиқадиган ҳосил садақа қилинади.Шу ердан савол туғилади: нақд пулни қандай вақф қилиш мумкин?🔖 Нақд вақф таърифи Ҳанафий уламоларидан Имом Зуфар ибн ал-Ҳузайл нақд вақфни «нақд пулни вақф сифатида ажратиш ва уни сармоя кўринишида бирор ишга тикиш, ундан олинган фойдани эса вақфнинг муайян хайрия лойиҳасига йўналтириш» деб таърифлаган.Қисқаси: нақд вақф — пулнинг аслини ушлаб туриб, уни инвестиция қилиш
  • Mezon Ta’lim

    19 Sept, 13:10

    Турли пробадаги тиллалар бир-бирига қандай алмаштирилади?Ислом молиясининг ўзига хос хусусияти бўлган рибо тақиқи ҳақида ўрганиб келаётган эдик: ➡️ Рибо нима? — таърифи ва иқтисодий асоси ➡️ Рибонинг икки тури — рибо ан-насия ва рибо ал-фазл ➡️ Рибовий моллар — олтита мол ва алмашув қоидаси ➡️ Рибо ҳаётда қандай учрайди? — ўнта амалий мисолУстозимиз Мухторхон Акрамов дарсларида ҳам бу мавзуни алоҳида тушунтириб берганлар.#Тақиқлар@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг.
    1,370video743Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    18 Sept, 16:15

    Қарздорга осонлик яратишнинг фазилати"Бой-бадавлат одамнинг имкони яхши бўлади. Қарздор эса доимо ноқулай ҳолатда бўлади. Ана шу ҳолатни эътиборга олиб, осонлик яратган бойга қиёмат куни Аллоҳ таоло томонидан осонлик яратилар экан.Бойлар бу ҳолни яхши эслаб қолишлари керак. Қарздорлар ҳам ўз қарзларини кечиктирмай, яхшилик билан адо этишлари кераклиги ўз ўрнида зикр этилади."Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва Ҳаёт”, 11-жуз, "Савдо, зироат ва вақф" китобидан #Иқтибос@MezonTalim
    759985Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    15 Sept, 15:30

    Давлат, валий ва васийнинг кафиллигиКафолат, кафиллик ва такафул тушунчаларини ўрганиб чиққандик. Хусусан, қарз муносабатларига тааллуқли бўлган кафиллик учун умуман ҳақ олиб бўлмаслигини таъкидлаган эдик.Бундай эвазсиз кафиллик берувчи учинчи тарафларга, мисол учун, 45-сонли «Капитал ва инвестицияларни ҳимоя қилиш» AAOIFI стандартида, давлат, валий, васий ва ота каби умумий манфаатни кўзловчи шахслар мисол қилиб келтирилади.🔹 Давлат – мамлакатдаги бизнес фаолиятларининг умумий манфаатини кўзлаб, тадбиркорлик ёки инвестиция лойиҳалари бўйича кафилликни муайян шартлар асосида ўз зиммасига олиши мумкин.🔹 Валий (ولي) — бошқа шахс устидан шаръий ёки қонуний ҳомийлик ваколатига эга бўлган шахс. Масалан, никоҳда аёлнинг отаси ёки савдода вояга етмаган шахснинг ҳомийси валий бўлади.🔹 Васий (وصي) — бир шахс томонидан ўзидан кейин унинг ишларини ёки мол-мулкини васият асосида
    1,070841Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    14 Sept, 12:34

    AAOIFI ва Ўзбекистон Уламолар Кенгаши учрашувиAAOIFI Исломий молияни ривожлантириш маркази директори Амьер Ал-Муса юртимизга сафарлари давомида Ўзбекистон Уламолар Кенгаши аъзолари билан ҳам учрашди.😀 Учрашувда Ўзбекистонда шерикчиликка асосланган (исломий) молияни ривожлантириш, AAOIFI стандартларини жорий этиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар таълим, техник кўмак ва тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга хайрихоҳлик билдирдилар. Манба#Юртимиз_янгиликлари@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг
    1,2301363Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    11 Sept, 15:32edited

    Банкларнинг вазифаси нима?Юқорида кўриб турганингиздек, анъанавий ва исломий банклар рол жиҳатидан айни ўринда – маблағ эгалари ва маблағга эҳтиёжмандлар ўртасида турадилар.Бу икки турдаги банклар фаолиятидаги фарқлар эса айнан улар ишлатадиган шартномаларда яққол намоён бўлади.#Шартномалар ва #Шерикчилик@MezonTalim мавзуларини бирга ўрганамиз
    1,150863Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    10 Sept, 15:45edited

    Қозоғистонда исломий молия: талаб нега паст?Қозоғистон Марказий Осиёда исломий молия учун ҳуқуқий асосни биринчилардан бўлиб шакллантирган давлат ҳисобланади. Аҳолисининг тахминан 70 фоизи мусулмонлиги қайд этилади. Шунга қарамай, исломий молия маҳсулотларидан фойдаланиш даражаси паст бўлиб қолмоқда.Islamic Finance (Исломий молия) журналининг 2026 йилги 2-сонида (1-қисм) чоп этилган илмий тадқиқот айнан шу саволга жавоб излаган.224 нафар иштирокчи билан ўтказилган сўровнома натижалари: 📉 Билим даражаси паст Респондентларнинг тахминан 69 фоизи исломий молиянинг бирорта аниқ хусусиятини айта олмаган.📈 Аммо талаб бор ▪️ Ярмидан кўпи омонат учун исломий банкни танлашга тайёр; ▪️ 80 фоиздан ортиғи у ёки бу шаклда хайрия билан шуғулланади.🔑 Энг муҳим хулоса Исломий молия ҳақида асосли билимга эга бўлганлар исломий банкни танлашга тахминан 1,5 баробар кўпроқ мойил бўлган.📌 Тадқиқ
    1,3101073Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    9 Sept, 12:01

    Марказий банк огоҳлантирадиБаъзи интернет тармоқларида «BI-IZNILLAH ISLAMIC BANK» номи остида банк хизматлари таклиф этилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.⚠️ Бироқ мазкур номдаги банк Марказий банкнинг амалдаги лицензияга эга банклар рўйхатида мавжуд эмас.Доимо ҳар қандай пул ўтказиш, омонат қўйиш ёки шахсий ва банк маълумотларини тақдим этиш амалиётидан олдин эҳтиёт бўлинг.🔎 Банкнинг лицензияси мавжудлигини Марказий банкнинг расмий рўйхатидан текширинг.
    TelegramStory of Markaziy bank
    1,370139Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    8 Sept, 15:35edited

    Зоминлик ва омонатдорлик тушунчалариИслом молиясида бирор мол-мулк ёки маблағ бошқа шахснинг қўлида бўлиши унинг ҳар қандай зарар учун жавобгар эканини англатмайди.Бу ерда икки муҳим тушунча бор: 🔹 Омонатдорлик — мол-мулкнинг ишонч асосида сақланиши ёки бошқарилиши. Одатий ҳолатда омонатдор шахс мазкур мол-мулкнинг табиий йўқолиши ёки зарар кўриши учун жавобгар бўлмайди.🔹 Зоминлик — зомин шахс мол-мулкнинг йўқолиши ёки зарар кўриши учун тегишли ҳолатларда жавобгар бўлади.➡️ Шартномалар мисолида кўрамиз: Музораба — музориб сармояга нисбатан омонатдор.Мушорака — шериклар ширкат капиталига нисбатан омонатдор.Вакала — вакил ишониб топширилган маблағга нисбатан омонатдор.Қарз — қарз олувчи олинган маблағни қайтаришга зомин.➡️ Омонатдорнинг зоминга айланиши Омонатдор шахс таъаддий (тажовуз), тақсир
    1,230976Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    7 Sept, 12:49

    Наманганда бизнесни ривожлантириш учун исломий банк очиш муҳокама қилиндиНаманган вилоятига Афғонистоннинг йирик бизнес вакиллари — «Ghazanfar Group» асосчиси ва «Ghazanfar Bank» раиси ташриф буюрди. Вилоят ҳокими билан учрашувда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ва савдо ҳамкорлиги масалалари кўрилди.✔️ Музокараларнинг эътиборга молик жиҳати — вилоятда исломий банк ташкил этиш имконияти муҳокама қилингани.✔️ Исломий молия икки қўшни давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўналишига айланиши мумкин. Манба#Юртимиз_янгиликлари@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг
    1,2201193Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    6 Sept, 15:30

    AAOIFI вакиллари Ўзбекистонда: соҳани ривожлантириш учун яна нималар муҳим?Ислом молияси соҳасининг ривожланиши учун ҳуқуқий асоснинг шаклланиши, сўнгра янги молиявий маҳсулотларни жорий этишга киришиб кетилиши етарли бўлмайди.Соҳанинг тизимли ва барқарор ривожланиши учун халқаро тажриба ва стандартлар асосида амалиёт, ҳамда профессионал таълим ва малакали мутахассисларнинг етишиши жуда зарур.AAOIFI ташкилотининг МДҲ давлатларида Ислом молиясини ривожлантириш маркази директори Amier Nader ва халқаро стандартларни ишлаб чиқишдаги етакчи консультанти Dr. Haroon Tabraze 3 сентябрь куни Mezon Kengashi ташаббуси ва AAOIFI ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати давомида айнан шу мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.Ушбу тадбир Марказий банк вакиллари, тижорат банклари, финтех компаниялари ва бошқа молиявий ташкилотлари раҳбариятларининг 40 нафарга яқин аъзолари учун ташкил этилди.М
    2,029video115522Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    3 Sept, 16:55edited

    AAOIFI молиявий ҳисоб стандартлари нима?Халқаро AAOIFI стандартлари ҳақида ўрганаётган эдик. Шулар жумласида молиявий ҳисоб стандартлари ҳам борлигини aйтиб ўтгандик.FAS (Financial Accounting Standards) — AAOIFI томонидан ишлаб чиқилган молиявий ҳисоб стандартлари бўлиб, айнан шу стандартлар бўйича CPFAS малака сертификати олинади.AAOIFI бу стандартларни исломий молия маҳсулотлари ва механизмларининг ҳисобда акс эттирилишига оид стандартлар сифатида тавсифлайди.FAS стандартлари Шариат стандартларида кўриб чиқилган маҳсулот ва операцияларга бухгалтерия нуқтаи назардан қараб чиқади.Масалан, Шариат стандарти Муробаҳа шартномасининг Шариатга мувофиқ қандай тузилишини белгиласа, FAS уни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда қандай акс эттириш масаласини кўрсатиб беради.Кейинги постда FAS ва IFRS ўртасидаги фарқларни ўрганамиз.#Coҳа_ҳолати@MezonTalim
    1,530852Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim pinned a photo

    1 Sept, 09:02

  • Mezon Ta’lim

    31 Aug, 13:29

    Мустақиллигимиз барқарор бўлсин!Адолатнинг ҳаётбахш шамоллари елдими? Ҳақ ниҳоят халқимнинг арзин қабул қилдими? Неча йиллар орзиқиб кутган кунлар келдими? Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин! ...Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинган куни ёзилган Абдулла Ориповнинг «Адолат офтоби» шеъри 1991 йил 1 сентябрда, ўша даврдаги Ўзбекистон Коммунистик партиясининг нашри бўлган «Совет Ўзбекистони» газетасининг «Ўзбекистон овози» номи билан чиққан илк сонида чоп этилган.Бир кун аввал, ушбу журналда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинган эди. Ўзбекистон СССР (Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи) таркибидан расман чиққан эди.Манба 1 | Манба 2Мустақиллигимиз адолат билангина барқарор бўлади.☀️ Адолат офтоби юртимиз узра ҳамиша порлаб турсин!
    1,9001476Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    29 Aug, 00:33

    Рибовий моллар нима?Рибо иккига ажратилишини биламиз: 1) Рибо ан-насия — қарзда вақт эвазига олинадиган зиёдалик (устама, фоиз); 2) Рибо ал-фазл — бир жинсдаги «рибовий моллар»ни алмаштиришда миқдорнинг тенг бўлмаслиги ёки кечикиш бўлиши.Рибо ал-фазл қайси молларга тегишли? Рибо ал-фазлдаги "ўхшашга ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл" қоидаси ҳадиси шарифдан олинган бўлиб, «рибовий моллар» деб аталадиган молларга амал қилади.Рибовий моллар деб, оғирлик ўлчови билан ёки миқдори вазн билан белгиланадиган тилла, кумуш, буғдой, арпа, хурмо, туз ва бошқа таом бўладиган маҳсулотларга айтилади. Манба🔁 Алмашув қоидалари 1️⃣ Бир жинсдаги моллар (Масалан, олтинга олтин, буғдойга буғдой, гуручга гуруч): ▪️ миқдори тенг бўлиши шарт — сифатидан қатъий назар; ▪️ алмашув ўша мажлисда, қўлма-қўл бўлиши шарт.2️⃣ Ҳар хил жинсдаги рибовий моллар (Масалан, олтинга кумуш, буғдойга гуруч): ▪️ миқдор
    1,760743Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    28 Aug, 00:31

    Рибонинг ҳаётий мисоллардаги кўринишлари#Тақиқлар@MezonTalim мавзусини кузатиб боринг
    2,720176331Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    27 Aug, 00:29

    Ҳалол тижорат — ибодат... Аслини олганда тожирлик ҳам шариат кўрсатган йўл билан амалга оширилса, ибодат бўлади. Чунки тожирлар тижоратлари орқали ўзларига фойда топишдан ташқари, жамиятлари учун катта аҳамиятга эга бўлган ишни амалга оширадилар. Кўпчиликнинг оғирини енгил қиладилар.Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам Хадича онамизнинг моллари билан тижорат қилганлар.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда тижоратни ҳалол қилганини эълон қилган. Ҳатто ҳаж ибодати вақтида ҳам тижоратга рухсат берган. Уламоларимиз тижорат, зироат ва саноатдан қайси бири афзал, деб савол берганларга баъзи ҳолларда тижорат афзал эканлигини таъкидлаганлар ...Аммо ушбу афзалликларнинг ҳаммаси тожирнинг тақводор, ростгўй ва омонатли бўлишига боғлиқдир. Ана ўшанда мўмин-мусулмон тожир қиёмат куни юксак мартабаларга эришади, набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади ...Энди ихтиёр ҳамманинг ўзида. Ҳар ким ниятига ва
    1,8201174Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim

    24 Aug, 05:55edited

    1 КУНЛИК МАСТЕР-КЛАСС — ИСЛОМ МОЛИЯСИДА ШЕРИКЧИЛИККАПИТАЛ ВА МЕҲНАТ, ФОЙДА ВА ЗАРАР📌 Кўпчилик шерикчиликда иш бошлаб юборади. Аммо аксар тадбиркорларнинг шерикчиликдаги энг муҳим саволларга аниқ ва исломий молия талабларига асосланган жавоблари мавжуд эмас: - Капитални ким киритади? - Меҳнат ва бошқарув кимдан? - Фойда қандай тақсимланади? - Зарар кимнинг зиммасида бўлади? - Томонларнинг қандай ҳақлари бўлади?Айнан шу масалаларни 5-сентябрь куни тадбиркорлар учун махсус ташкил этилаётган бир кунлик ёпиқ амалий мастер-классда ўрганамиз.👤 Кимлар учун? - Тадбиркорлар - Бизнес эгалари - Бизнесларга инвесторлар - Шерикчилик асосида ишлаётган ва ишламоқчи бўлганлар🎙 Устоз: Мухторхон Акрамов
    2,66010662Open in Telegram
  • Mezon Ta’lim pinned a video

    23 Aug, 08:00