gram news
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси channel avatar

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

@mibsamkanal

МИБ

ProjectsKKNews

1,260subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    22 Sept, 05:13

    Каттақўрғонда МИБ аралашуви билан 72 миллион сўм алимент тўландиФарзанд — нафақат меҳр ва эътибор, балки масъулият ҳамдир.Буни англаган Каттақўрғонлик қарздор Г.О. фарзандларининг моддий таъминоти учун тўпланиб қолган 72 миллион сўм алимент маблағини тўлиқ тўлаб берди.Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2015 йил 9 ноябрги ижро варақасига асосан, Г.О.дан ундирувчи Н.С. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан қарздорга алимент — аввало, фарзандларнинг таъминоти ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган маблағ экани тушунтирилди.Тушунтиришлар қарздорга ўз мажбуриятига бошқача қарашга сабаб бўлди. У фарзандларининг келажагини ўйлаб, 72 миллион сўмлик алимент қарздорлигини бир йўла тўлиқ тўлади.Натижада суд ҳужжати ижроси таъминланиб, икки нафар фарзанднинг
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    22 Sept, 04:55

    Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди.Бош прокуратура, Самарқанд вилояти прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг учинчи минтақавий ҳудуди ҳамда вилоят ИИББ Пробация бошқармаси раҳбарияти масъуллари иштирода суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди."Samarqand MTRK" телеканали "Samarqand Yangiliklari" информацион теледастурида намойиш этилди (17.09.2026 йил, соат 20-34 да).
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    21 Sept, 11:26

    Қарздорнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқдаTelegram тармоғининг Darakchi.uz расмий каналида “Алиментга зор жойинг борми? Самарқандда эркак 2 йилдан буён алимент тўламай қочиб юрибди.” номли мурожаат ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан қарздор М.А.дан ундирувчи М.Қ.нинг фойдасига вояга этмаган тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд туман бўлими иш юритувига Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига асосан 05.10.2025 йилда ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси томонларга юборилган.Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.А.га нисбатан давлат ижрочисининг 11.03.2025 йилдаги қарори
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    21 Sept, 11:26edited

  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    18 Sept, 12:57

    forwarded from @samarkandprokuraturasi

    Пахтачи туманида вилоят прокуратурасининг бўлими бошлиғи Х.Мардиев, вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда, туман прокурори С.Маджидов, туман ҳокимлиги масъуллари ва тегишли ташкилот вакиллари иштирок этишди.Қабул давомида фуқаролар томонидан тергов ва суд, алимент пулларини ундириш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш, аёллар дафтарига киритиш, тергов йўналиши ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ечимини топган бўлса, муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, назоратга олинди.Самарқанд вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!| Telegram | Instagram | Facebook |
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    18 Sept, 12:49

    forwarded from @samvest

    Обсудили опыт работы Узбекистана и СербииДелегация Палаты публичных исполнителей Республики Сербия во главе с председателем Совета директоров Вуядином Масникосой находилась в Узбекистане с официальным визитом. Стороны обменялись опытом работы, обсудили развитие сотрудничества в сфере принудительного исполнения и подписали меморандум.Подробнее: 👉https://sv.zarnews.uz/post/gyfmПодписывайтесь на наш канал:@samvest
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    18 Sept, 06:36

    Булунғурда солиқ қарздорлиги учун “Volkswagen” автоулови хатландиМажбурий ижро бюроси Булунғур тумани бўлими томонидан фуқаронинг солиқ қарздорлигини ундиришга қаратилган ижро ҳаракатлари амалга оширилди.Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқарога тегишли “Volkswagen” русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, белгиланган тартибда хатловга олинди.Қайд этиш жоизки, қарздорлик белгиланган муддатда ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, хатланган мол-мулк қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин.Бунда мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш ва ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида мажбурий ижро чоралари изчил давом эттирилмоқда.
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    18 Sept, 06:04

    ✍️"Маҳсулотлар йўқ қилинди"Жалолиддин ШЕРБОЕВ - Бюронинг вилоят бошқармаси катта инспектори.Манба: "HUQUQ" газетаси №37. 17.09.2026
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    18 Sept, 06:04

    ✍️"Маҳсулотлар йўқ қилинди"Мухторжон СИДДИҚЖОНОВ - Мажбурий ижро бюроси Шахсий хавфсизлик бошқармаси катта инспектори.Фазлиддин ТЕМИРОВ - Бюронинг вилоят бошқармаси Шахсий хавсизлик шўъбаси катта инспектори.Манба: "HUQUQ" газетаси №35. 03.09.2026
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    17 Sept, 17:05

    forwarded from @zarnews_uz

    Самарқандда Ўзбекистон ва Сербия ижро органлари ўртасидаги тажрибалар муҳокама қилиндиСербия Республикаси Оммавий ижрочилари палатаси Директорлар кенгаши раиси Вуядин Масникоса бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.——Samarqandda Oʻzbekiston va Serbiya ijro organlari oʻrtasidagi tajribalar muhokama qilindiSerbiya Respublikasi Ommaviy ijrochilari palatasi Direktorlar kengashi raisi Vuyadin Masnikosa boshchiligidagi delegatsiya Samarqand shahriga tashrif buyurdi.Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/jpqsКаналга қўшилинг: 👇Telegram | Instagram | Youtube
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    17 Sept, 05:32

    Халқаро ҳамкорлар-ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви йўлида!Мажбурий ижро бюроси томонидан юртимизда меҳмон бўлиб турган Сербия Республикаси Оммавий ижрочилари палатаси вакилларига Бюро органларида амалга оширилган рақамлаштириш жараёнлари ҳамда ҳудудий бошқармаларда амалга оширилаётган ишларни таништириш юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти."Samarqand MTRK" телеканали "Samarqand Yangiliklari" информацион теледастурида намойиш этилди (16.09.2026 йил, соат 09-28 да).
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    16 Sept, 04:54

    forwarded from @mib_faoliyatidan

    Узбекистан и Сербия договорились развивать сотрудничество в сфере принудительного исполненияДелегация Палаты публичных исполнителей Сербии посетила Узбекистан и подписала меморандум с Бюро принудительного исполнения при Генпрокуратуре.👉читать подробно !Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    16 Sept, 04:54

    forwarded from @mib_faoliyatidan

    Сербия Республикаси Оммавий ижрочилари палатаси вакиллари юртимизга ташриф буюришди👉Батафсил ўқингWebsite | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    16 Sept, 04:53

    forwarded from @uzbprokuratura

    Қарздор бўлсангиз, бепарво бўлманг, тезроқ харакат қилинг!Мажбурий ижро бюроси томонидан сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган.🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    14 Sept, 05:59

    forwarded from @zarnews_uz

    Собиқ эр-хотин бўлади, собиқ фарзанд эмас ёхуд алимент жазога айланмасинОила — муқаддас қўрғон, деймиз. Аммо бу қўрғон дарз кетиб, икки инсон ўз йўлидан кетишга қарор қилганида энг катта зарбани ўртада қолган гуноҳсиз жонлар — фарзандлар қабул қилади.———Sobiq er-xotin bo‘ladi, sobiq farzand emas yoxud aliment jazoga aylanmasinOila — muqaddas qo‘rg‘on, deymiz. Ammo bu qo‘rg‘on darz ketib, ikki inson o‘z yo‘lidan ketishga qaror qilganida eng katta zarbani o‘rtada qolgan gunohsiz jonlar — farzandlar qabul qiladi.Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/409fКаналга қўшилинг: 👇Telegram | Instagram | Youtube
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    13 Sept, 14:01

    Қарорлар ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқдаМажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қарорлар ижросини таъминлаш, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликдаги ишлар, мурожаатларни ҳал этиш, банклар ва коммунал соҳасидаги ундирувларни ташкил этиш борасидаги чора-тадбирлар юзасидан тайёрланган кўрсатув тафсилоти.“Samarqand MTRK” телеканали "Maxsus Reportaj" кўрсатувида намойиш этилди.
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    12 Sept, 15:27

    Айрим ижтимоий тармоқларда Ургут тумани, «Мерганча» маҳалласидаги 33-уйдан фуқароларни мажбурий тартибда чиқариш билан боғлиқ ҳолат юзасидан турли фикрлар тарқалмоқда.Мазкур ҳолат юзасидан маълум қиламизки, Бюронинг Ургут туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг 11.12.2025 йилдаги қонуний кучга кирган ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, унга асосан Ф. Бердиев ва бошқа жавобгарларни мазкур уй-жойдан чиқариш ҳамда уй-жойни даъвогарга олиб бериш белгиланган.Ижро иши давомида қарздорларга суд ҳужжати талабларини ихтиёрий бажариш юзасидан бир неча бор тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилган. Шунингдек, ижрони амалга ошириш бир неча маротаба белгиланган бўлса-да, турли сабабларга кўра кейинги муддатга қолдирилган.11.09.2026 йил куни ижро ҳаракатлари мутасадди идоралар вакиллари ҳамда холислар иштирокида амалга оширилган. Қарздорларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    12 Sept, 15:27

  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    12 Sept, 09:23

    Пахтачи туманида 64 млрд сўм маблағ амалда ундирилди.Жорий йилнинг 8 ойида 34 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 64 млрд сўм маблағ амалда ундирилди.Шунингдек, алимент бўйича 9,8 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, 415 та оила яраштирилди ва 521 нафар ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилди.«Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га 1,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
  • Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

    11 Sept, 04:26

    Самарқандда 1 200 та оила Бюро органлари ташаббуси билан яраштирилди.Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан алимент мажбуриятларини таъминлаш, фарзандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.Ўтган давр мобайнида 267 млрд сўмлик алимент қарздорлиги ундирилди.“Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда 1 968 нафар ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари иш ҳақларига қаратилди.Бюро ташаббуси билан 1 200 та оила яраштирилди.Алимент мажбуриятларини бажаришдан қасддан бўйин товлаган 814 нафар қарздор маъмурий, 83 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилди.Алимент ундирувларини таъминлаш, қарздорларни ишга жойлаштириш ва оилаларни яраштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.