gram news
MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal channel avatar

MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

@min_surxondaryo

Byuroning viloyat boshqarmasi Jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot bo'limi

ProjectsKK

382subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    22 Sept, 10:25

    Алимент — фарзандлар таъминоти ва ҳуқуқларининг кафолатиАлимент — вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминотини таъминлашда муҳим воситалардан бири. Афсуски, айрим ҳолларда ота-онанинг оилавий муносабатлари бузилиб, никоҳ бекор қилинганидан сўнг ҳам фарзандлар олдидаги масъулият унутиб қўйилмоқда. Шўрчи туманида яшовчи Салима Жўраева (исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, вояга етмаган уч нафар фарзандини ёлғиз тарбиялашга мажбур бўлди. Суд қарорига асосан фарзандлари таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, болаларнинг отаси узоқ вақт давомида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Қарздорга нисбатан аввал маъмурий чора кўрилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бироқ бу чора ҳам уни ўз мажбуриятини бажаришга ундамади. Шундан сўнг, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорга нисбатан Мажбурий ижро бюроси томонидан
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    22 Sept, 10:25

  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    21 Sept, 15:32

    Ангорда келиннинг сепи тўлиқ қайтарилдиХалқимизда қиз узатиш билан боғлиқ чиройли урф-одатлар кўп. Шулардан бири — келин сарпо. Ота-она қизининг янги хонадонида рўзғори бут бўлсин, деган ниятда уни зарур жиҳоз ва буюмлар билан кузатади. Афсуски, баъзан ёшлар оила қуриш масъулиятини тўлиқ англаб етмасдан, турмушини бекор қилишга қарор қилади. Бундай ҳолатларда эса турли келишмовчиликлар, жумладан, келиннинг сепи билан боғлиқ масалалар ҳам юзага келади. Шундай ҳолатлардан бири Ангор туманида кузатилди. Фуқаро Сабина Тўраеванинг мурожаатига кўра, собиқ турмуш ўртоғи унга тегишли 12 турдаги, умумий қиймати 18,3 млн. сўмлик келинлик сепини қайтариб беришдан бош тортиб келган. Мурожаат Бюронинг Ангор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ўрганилиб, суд ҳужжати ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди. Натижада, мурожаат қаноатлантирилиб, келинлик сепи тўлиқ ҳолда ўз эгасига
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    21 Sept, 15:11

    Она бағрига қайтарилган фарзандАнгор туманида суд ҳужжати ижроси таъминланиб, бир неча ойдан буён она меҳридан узоқда бўлган вояга етмаган фарзанд онаси бағрига қайтарилди. Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди. Бироқ қарздор ота суд ҳужжати талабларини ихтиёрий бажаришдан бўйин товлаб, фарзандини яшириб келган. Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида боланинг қаердалиги аниқланиб, уни онаси тарбиясига олиб бериш таъминланди. Фарзанди билан қайта дийдор кўришган она кўз ёшларини яшира олмади. Она бағрига қайтарилган боланинг ҳам онаси билан бирга эканидан хурсандлиги унинг чеҳрасида акс этди. Шу тариқа, суд ҳужжати ижроси таъминланиб, фарзанд она меҳри ва бағрига қайтарилди.Бола учун энг қадрли маскан — она бағри.Website
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    21 Sept, 07:20

    forwarded from @uzbprokuratura

    Аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, муаммоли масалаларни жойида ўрганиб, тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида Ангор туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.Сайёр қабул давомида 172 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ, алимент ундириш, тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари қабул қилиниб, шундан прокуратура органлари иш юритувига тааллуқли 67 та мурожаатдан 15 таси жойида ижобий ҳал этилиши таъминланиб, қолган мурожаатлар муддат талаб қилгани учун назоратга олинди.🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
    146111Open in Telegram
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    19 Sept, 12:50

    Ижтимоий тармоқдаги хабар юзасидан расмий муносабатЖорий йилнинг 19 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида Денов туманида ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги суд қарори ижроси таъминланмагани юзасидан эълон қилинган хабар Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. Фуқаролик ишлари бўйича Денов туман судининг 2025 йил 10 январдаги ижро варақаларига асосан М.Хайдарова, М.Искандаров ва Ф.Тожиев зиммасига “Боғи шамол” маҳалласида меҳмонхона қурилиши учун ажратилган ер майдонида ўзбошимчалик билан барпо этилган уй-жой, ошхона, бостирма ва бетон пойдеворларни бузиш мажбурияти юклатилган. Мазкур ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Денов туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, қонунчилик талаблари асосида ижро ҳаракатлари бошланган. Қарздорлар бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, ноқонуний қурилмалар ихтиёрий равишда бузилмаган. Шундан сўнг, 27 июль ва 6 август
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    19 Sept, 12:50

  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    18 Sept, 17:34

    Аукцион савдосига қўйилган автомобиль ҳолати ўрганилдиЖорий йилнинг 18 сентябрь куни “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали аукцион савдосида ғолиб бўлган фуқаронинг автомашина эҳтиёт қисмларига ўзгартириш киритилгани ҳамда автомашина сақловчисидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2026 йил 28 февралдаги ижро варақасига асосан ундирув қарздорнинг 2023 йилда ишлаб чиқарилган, қора рангли, 75 К 505 ХА давлат рақам белгили “ЖЕНТРА” русумли автотранспорт воситасига қаратилган. Мазкур транспорт воситаси 2026 йил 1 июнь куни ўтказилган такрорий аукцион савдосида 143 356 500 сўм нархда фуқаро Л. Назированинг ғолиблиги билан расмийлаштирилган. Фуқаронинг транспорт воситасининг аукционга қўйилган фото тасвирлари билан амалдаги ҳолати ўртасида тафовут
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    18 Sept, 17:34

  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    16 Sept, 09:07

    Сербия Республикаси Оммавий ижрочилари палатаси вакиллари юртимизга ташриф буюришди👉Батафсил ўқингWebsite | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    15 Sept, 10:03

    forwarded from @uzbprokuratura

    Қарздор бўлсангиз, бепарво бўлманг, тезроқ харакат қилинг!Мажбурий ижро бюроси томонидан сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган.🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    12 Sept, 11:27

    Сайёр қабуллар — фуқаролар муаммоларига ечим👉Батафсил ўқингWebsite | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
    386111Open in Telegram
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    4 Sept, 12:31

    ШЕРОБОД ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИМажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Бобохоновнинг навбатдаги сайёр қабули Шеробод туманида ўтказилди. Туманнинг «Катта ҳаёт» маҳалласида ташкил этилган қабулда 16 нафар фуқаронинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар асосан алимент ундириш, қарздорликни бартараф этиш, уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш, алимент қарздорлигини қайта ҳисоблаш каби масалаларга оид бўлди. Жумладан, фуқаро Салима Хайдарова хонадон сотиб олгани, нотариал тартибда расмийлаштирилганига қарамай, уйни бўшатиб бериш билан боғлиқ муаммога дуч келганини билдирди. Мазкур масала суд тартибида ҳал этилган бўлиб, мурожаат юзасидан ижрони қисқа муддатда таъминлаш ва фуқаронинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, Соҳиба Муродованинг
    800211Open in Telegram
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    4 Sept, 12:31

    637221Open in Telegram
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    3 Sept, 10:38

    📌 ЭЪЛОН!Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Д.Б. Бобохоновнинг жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари учун сайёр қабули ўтказилади.📅 Сана: 2026 йил 4 сентябрь 📍 Манзил: Шеробод тумани, Катта ҳаёт маҳалласи биноси ⏰ Вақти: соат 10:00Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/min_surxondaryoWebsite |Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    2 Sept, 15:48

    forwarded from @uzbprokuratura

    Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи — CNN телеканали нигоҳидаМанба: CNN телеканали🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    2 Sept, 14:18

    Касб фидоийлари доим эътиборда !Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси "Содиқ хизматлари учун" кўкрак нишони соҳибаси Севара Йўлдошеванинг кунлик меҳнат фаолияти юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти.“Surxondaryo” телеканалининг “Maxsus reportaj” дастурида намойиш этилди(01.09.2026 й. соат 17-00 да).Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/min_surxondaryoWebsite |Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
    579video1Open in Telegram
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    2 Sept, 12:43

    Telegram ижтимоий тармоғи орқали тарқалган «600 мартадан ортиқ мурожаат қилдим. аммо 6 йилдан бери зараримни ундира олмаяпман» мазмунидаги хабар Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганилдиАниқланишича, Бюронинг Музработ туман бўлими иш юритувида Шеробод туманлараро иқтисодий судининг ижро варақалари асосида “Агро био хим сервис биолаборатория” МЧЖ фойдасига 87 та ижро иши бўйича жами 1 млрд 614,1 млн сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Ижро жараёнида қарздор юридик шахсларнинг банкдаги асосий ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиб, ҳисоб рақамларининг чиқим қисмига банд солинган ҳамда маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи вақтинча чекланган. Шунингдек, солиқ қарздорлиги, давлат божи ва хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига қарз ундиришга оид ижро ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда бирлаштирилган. Мажбурий ижрони таъминлаш мақсадида Бюронинг Музработ туман
  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    2 Sept, 12:43

  • MIB Surxondaryo xabarlari | Rasmiy kanal

    2 Sept, 12:38

    forwarded from @shmirziyoyev

    Birinchi Prezidentimiz xotirasiga ehtirom ko‘rsatildi. — Отдана дань уважения памяти Первого Президента нашей страны.Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X