Latest posts

Muhim axborot
22 Sept, 10:31
Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди:— Жаҳонгир Муратов — комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича;— Қаҳрамонжон Зоидов — қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.@muhim_axborot
Muhim axborot
22 Sept, 08:35
2026 йил 1 октябрдан ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги хизматлар жорий этилади:- жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш;- фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:- телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;- телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;- банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;- фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал1,260Open in Telegram
Muhim axborot
22 Sept, 06:18edited
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгардиМиллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш энди ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади.Шу сабабли ариза топшириш муддати тугамаган бўлса ҳам, белгиланган жойлар тўлиши билан ҳудудда рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.@muhim_axborot1,530Open in Telegram
Muhim axborot
22 Sept, 04:45
❗️Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга1,210Open in Telegram
Muhim axborot
22 Sept, 04:42
❗️Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади“Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда:Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури (Дастур) босқичма-босқич жорий этилади.@muhim_axborot1,070Open in Telegram
Muhim axborot
22 Sept, 04:04
Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон Ҳиндистонни ҳам енгиб, 1-ўринни мустаҳкамладиҲиндистон амалдаги чемпион ва бу сафарги олимпиадада ҳам фаворитлар қаторида. 6-тур арафасида Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон-1 жамоаси каби 100 фоизлик натижа қайд этиб турганди.Аввалига Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов ўз ўйинларида дуранг ўйнаганди, қарама-қаршилик тақдирини Нодирбек Ёқуббоевнинг иродали ғалабаси ҳал қилди.@muhim_axborot1,200Open in Telegram
Muhim axborot
21 Sept, 06:13
Нега UzAuto Motors айнан ҳозир сотилмоқда?@muhim_axborot
Muhim axborot
21 Sept, 03:51
Ўзбекистонда 21−27 сентябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади?Ўзбекистонда янги ҳафта қуруқ ва илиқ ўтиши, ҳарорат +32…+37 даражагача кўтарилиши мумкин. Пайшанба кунидан антициклон кириб келиши сабабли кундузи ҳаво +30 даражагача пасаяди.Ҳафта ўртасида кучли геомагнит бўрони кузатилиши эҳтимоли бор.@muhim_axborot1,750Open in Telegram
Muhim axborot
19 Sept, 11:37
2027 йил мартдан Тошкент — Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади.Сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради.@muhim_axborot1,950Open in Telegram
Muhim axborot
18 Sept, 10:54
❗️ Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма бериладиҲукумат қарорига (501-сон, 17.09.2026 й.) кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.Чегирма : - олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида; - Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ; - қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида; - хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида; - нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.Педагогнинг бир нечта4,290Open in Telegram
Muhim axborot
18 Sept, 08:51
Ўқувчига зўравонлик қилган ўқитувчилар 2,2 млн сўмгача жаримага тортиладиПрезидент томонидан яқинда имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.Унга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда (440 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.@muhim_axborot3,210Open in Telegram
Muhim axborot
18 Sept, 06:20
Энди Ягона порталда ота-оналар фарзандларининг мактабдаги баҳолари ва давомати ҳақида маълумот олиши мумкинБунинг учун my.gov.uz порталида шахсий кабинетдаги “Менинг оилам” бўлимига ўтиш ва ён томонидаги “Мактаб маълумотлари” тугмасини танлаш талаб этилади.Тез орада my.gov.uz да фарзандларнинг мактабдаги давомати тўғрисида реал вақт режимида маълумот бериш ҳам ишга туширилади.@muhim_axborot2,670Open in Telegram
Muhim axborot
18 Sept, 05:08edited
Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонда бўлади.Президент ҳудуддаги янги лойиҳаларни ишга туширади. Шунингдек, Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказади.@muhim_axborot2,029Open in Telegram
Muhim axborot
18 Sept, 05:05
Қўлда терилган 1 кг пахта учун — 2 000 сўм тўланадиПахта қўл терими учун ҳар бир килограмига 2 000 сўмдан ҳақ тўланади.Машинада терилган пахта учун эса 1 килограмига 1 500 сўм ва 1 400 сўм тўланади.@muhim_axborot3,810Open in Telegram
Muhim axborot
18 Sept, 03:17
Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова вафот этдиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди.Унинг телевидениеда 25 йил мобайнида болалар учун мўлжалланган «Оқшом эртаклари» кўрсатувини олиб борган.@muhim_axborot2,070Open in Telegram
Muhim axborot
17 Sept, 09:13
1 СЕНТЯБРДАН МАҲАЛЛАДАГИ “ЕТТИЛИК” ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚАНЧА БЎЛАДИ?МАҲАЛЛА РАИСИ 500 тагача хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 501–1000 хонадон — 4.5x = 6 120 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 5x = 6 800 000 сўмЁШЛАР ЕТАКЧИСИ 500 тагача хонадон — 5x = 6 800 000 сўм 501–1000 хонадон — 5.5x = 7 480 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 6x = 8 160 000 сўмЧорак якунида фаоллик учун ойликнинг 50% гача мукофот белгиланади!ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ 500 тагача хонадон — 3.5x = 4 760 000 сўм 501–1000 хонадон — 4x = 5 440 000 сўм 1000 тадан ортиқ — 4.5x = 6 120 000 сўмҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ2,370Open in Telegram
Muhim axborot
17 Sept, 06:40
Далага эмас, "сават"га!Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан дала йўлларига баскетбол ҳалқаси шаклидаги ўзига хос чиқинди қутилари ўрнатилмоқда.@muhim_axborot4,430Open in Telegram
Muhim axborot
17 Sept, 05:13edited
Кейинги йилдан техникумларда ўқиб ҳамшира бўлиш амалиёти бекор бўладиЎрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади.Яъни ҳозир икки йиллик тиббиёт техникумлари фақат мана шу йил ўқувчи қабул қила олади, кейинги ўқув йилидан бошлаб:- "ҳамширалик иши" негизида "тиббий ҳамроҳлик иши" мутахассислиги;- "олий ҳамширалик иши" негизида "олий тиббий ҳамроҳлик иши" бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади (битирувчиларга ҳамшира ҳамда эркакларга тиббиёт оғаси квалификацияси берилади);- "олий тиббий ҳамроҳлик иши" бўйича давлат буюртмаси 2030/2031 ўқув йилига қадар ҳар йили камида 20 фоизга ошириб борилади.@muhim_axborot2,110Open in Telegram
Muhim axborot
16 Sept, 08:17
2027 йил 1 январдан тиббиёт, фармацевтика ва педагог ходимларнинг ойлик маошларига қуйидаги миқдорларда базавий тариф ставкаси ёки лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик устамалар белгиланади:- бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари;- магистратурани тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари;- оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тамомлаган оилавий шифокорлар ва шу йўналишда магистратурани тамомлаган педагог кадрларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари.@muhim_axborot3,630Open in Telegram
Muhim axborot
16 Sept, 07:53
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди.@muhim_axborot1,730Open in Telegram
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
