Latest posts

"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:08
Хотираму бугунимда Мунаввархон билан боғлиқ воқеалар шу қадар кўп эканки, бирини ёзсам, бири қолиб кетадигандек. Йўқ, қолиб кетмайди. Айниқса, одамзотнинг одамларга қилган яхшиликлари унутилмайди. Ахир, ҳазрат Навоийнинг ўз хазинаси ҳисобидан фақирларнинг фарзандларини мадрасаларда ўқитгани ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келган-ку. Нодирабегимнинг саройга истеъдодли қизларни жамлагани, яқин ўтмишда устоз Зулфияхонимнинг иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаб, катта майдонларга йўллагани... Демак, менинг шоира синглимнинг ибратли ишлари ҳам яна кўп битиклар учун мавзу беради. Шу ишонч билан ҳозирча ёзмишларимни тўхтатар эканман, Мунаввархон, Сизга умр вафо қилсин, дейман. Умр вафо қилса, бас, Сиз ўткир қаламингиз билан ҳам, Яратган эгам танлаган инсонларига берадиган куюнчак, муҳаббат тўла қалбингиз, ноҳаллоллик, сохталик, қўрқоқлик аталмиш иллатлардан йироқ кўнглингиз билан шу
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:05

"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:05
Мунаввархон мана шу савобли бир мақсад учун катта лавозим, катта маошлардан воз кечди. Аммо буларнинг бари маблағ... Китоб ҳам, альбом ҳам, анжуман, тақдимот ҳам... Бахтимизга, амалдаги Бош вазир ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси – Зулайҳо Маҳкамова бош муҳаррирнинг кимлигини билади. Мақсадлари, ниятларининг яхшилигига ишонади. Шунинг учун бўлса керак, ёнингиздаман, деяпти. Илоҳо, шундай бўлсин. Ёруғ йўлда, яхши ниятлар, пок юрак билан қадамлар ташланаётган йўлларда ёнидагилар кўпаяверсин. Аслини олганда, синглимнинг атрофи ҳеч қачон бўш бўлмаган... Ёди отасининг, қайнота, қайнонасининг хотираси билан нурли... Онаси ҳаёт – кўнгил тўқлиги... Муҳаммадқодир, Абдушоҳид акалари, Шокиржон қайноғаси, Фазилатхон, Муножотхон опалари, Хуршидабону синглиси ҳам мангуликка кетишган бўлса-да, соғинчларидан тўкилган кўз ёшлари кўнглини баҳор ёмғирларидай ювиб туради. Тўлқинжондек меҳри
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
– Ўн тўққиз ёшингиздан буён меҳнат қиласиз. Бировларнинг заҳмати устидан юбилей ўтказадиганлар уялишсин, – чин юракдан айтаман бу гапни. Майли, мен маиший хизмат уйида ҳисобчи бўлиб ишлаган йиллари, гимназияда муаллимлик қилган даврлари, ҳокимликда туман хотин-қизларини бошқарган пайтларидан гапирмай қўя қолай. Ўзим билан бирга “Саодат”да меҳнат қилган пайтларида амалга оширган ишлари минбарлар тўрида ўтиришга, астойдил, ярашиқли мақтовларга арзийди. Таҳририятнинг иқтисодини кўтариш учун турли ташкилот раҳбарларидан тортиб, мамлакатнинг бош вазиригача мурожаат қилишдан ҳайиқмади. Таваккалчилиги, довюраклиги боис биринчи галда фақат бизнинг таҳририят учунгина эмас, ўша пайтда фаолиятда бўлган “Оила ва жамият” газетаси учун ҳам мадад сўради ва сўрагани беҳуда кетмади. Маълум муддат ўтгач, журналда яна моддий танглик бошланганида яна юқори ташкилотларга мурожаат қилиб, асосли сўров эканига
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Ҳозир сиз билан қайси вилоятга хизмат сафарига борсак, албатта, масъулиятли лавозимда ишлаётган бир шогирдингизга рўпара келамиз. Банк раҳбарлари, ички ишлар ходимлари, бошқарув соҳаси масъуллари... Улар сизнинг худди ўз фарзандига қайғургандек, билим олишлари, институтга киришлари учун жон куйдирганларини гапириб беришади, миннатдорлик билдиришади. Яна такрор айтаман, сиз бошқача бўлолмайсиз... Сиз шундай яралгансиз. Эҳтимол, менинг, бошқа бировнинг кўзи тушмас, лекин бирровга машинадан тушганингизда ҳам рўпарангиздан чиққан емакхонада идиш юваётган аёлнинг қавариб кетган қўлларини, оёғидаги эскириб кетган ковушини илғайсиз. Ундан ҳол-аҳвол сўрайсиз. Албатта, аёл эътиборга муҳтож. Вилоятдан келиб, тирикчилик илинжида юрибди. Ижара уйда туради. Болаларининг катталари ёнида, кичиклари онасида қолган. Эри Россияга кетганича, дом-дараксиз... Қилмоқчи бўлган харидингиз эсингиздан чиқади.
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
– Ифторда чой билан ичасизлар. Роса шифобахш беҳи деганлари, – дея каттаю кичикларига тарқатади? Бизни-ку қўяверинг, сиз Тошкент Аграр университети қошидаги академик лицейда маънавият-маърифат ишлари бўйича ўринбосар лавозимида фаолият олиб борганингизда ҳам турли вилоятлардан келган соддагина оқ кўнгил йигитчалар, қизчаларга ҳам туғишган опадек меҳрибон бўлгансиз. Эшитганим бор: қишнинг қаҳратонида ётоқхонада юқумли касаллик тарқаган. Ётоқхоналар карантинга олинган. Ўқиш корпусининг юқори қаватига кароватларни кўчириб, ётоқхонага айлантиргансиз. Бу мумкин эмас, деб бош кўтариб келган хўжайинларга: “Одамгарчилик деган китобда қонунлар бошқача. Қишнинг чилласида халқимиз итини ҳам кўчага ҳайдамайди. Йигирма кун карантин бўлган ётоқхонага киролмаган ўсмирлар катта шаҳарда қаерда кун кўради? Нимаики хатолик ёки жазо берилса, тортишга тайёрман, аммо бу мусофир болаларни кўчага чиқариб
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
– Маҳкамжонни (рассомимиз) кўрдингиз, олтмишга тўлибди. Камида ўттиз йилдан буён расм чизади. Аммо туғилган кунида фақат оиласи, яқинлари йўқлар экан, холос. Ахир, инсонга ишхонанинг қадри ҳам керак-ку. Рафиқасининг олдида юз-ку шу қадр. Ўғлим Элёрбекка бир оғиз айтгандим, айнан рассомларга хос совға – одам бўйи келадиган тулпор (сувенир) бериб юборибди. Қанчалар суюнганини кўрдингиз-ку... Мунаввархон шу тарзда бировларни суюнтирганига суюнади. Фақат ўз ходимларимизга эмас, бошқаларга ҳам худди шундай бўй, эн бўлиб яшайди. Ҳолбуки, ўзининг ҳам катта оиласи бор, фарзандлари оилада ҳам, жамиятда ҳам ўрнини топгани билан, уларнинг ҳам ўзига яраша муаммолари бор, қолаверса, тўқсон ёшни қоралаган онаизори, ўзи билан қўшиб санаганда ўн нафар ака-укалари, сингиллари бор. Жиянлар... Буларнинг ҳам “тиқ” этган ташвиши, “йилт” этган шодлигида туриб беради. Боз устига, ҳар қандай даврани шеърию
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
– Мана, бу ходимнинг заҳмати рағбатга муносиб, – демабман. Қўлимдан бирор иш келмаган тақдирда ҳам, гапириб ҳам қўймабман. Мунаввархоннинг астойдил ҳаракати билан узоқ йиллар “Саодат” журналининг бош муҳаррир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Маҳмудахон Саъдуллаева, худди шундай кўз нурини кўп йиллардан буён мусаҳҳиҳ сифатида журнал саҳифаларига тўкиб келаётган Махсумахон Эргашева, журналимизнинг Тошкент шаҳри бўйича мухбири Ҳилола Иброҳимова Оила ва Хотин-қизлар қўмитасининг “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига муяссар бўлишди. Мен ҳаётимда ўзининг қилган яхшилигидан ниҳоятда суюнадиган одамларни кўп кўрмаганман. Мунаввархон ўша ўзи яхшилик қилиб, ўзи суюнадиганлардан бири. Ходимларимиз рағбатлантирилиб, қувониб юришганида: – Жуда яхши бўлди-да, давлат мукофоти бўлмаса-да, бу ҳам катта эътироф. Бу мукофотнинг ўзидан ҳам номи чиройли, яқинларининг олдида юзлари ёруғ бўлди. Шунча йил
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Журналнинг иккинчи муқовасига имзоси билан илк бор чоп этилаётган юртимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирларини қўйишни бошлаган эди. Яна ҳам аниқроғи, устоз Зулфияхоним билан Ғафур Ғулом ҳазратларининг расмларини берган эдик. Шундан буён бу анъанага айланди. Жуда кўп шоир, ёзувчиларга оид расмлар, улар ҳақидаги қисқача маълумотни таваллуд саналари муносабати билан иккинчи муқовада эълон қилдик. Ва бу янгилигимиз адабиёт оламида яхши акс-садо бериб келяпти. Мунаввархон ҳар йили журналимиз рукнларига янгиликлар қилади. Ўтган йилларда мухлисларимизни дунё маликалари тақдирлари билан таништирган эдик, кейинги йили “Қўшқаламлар” рукни ўқувчиларимиз диққатини тортди. Бунда биз илк бор Нодирабегим билан Амирий ғазалларидан намуналар эълон қилдик. Кейин кетма-кет Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон, Саида Зуннунова ва Саид Аҳмад, Ойдин Ҳожиева ва Иброҳим Ғафуров, Гулчеҳра Жўраева ва Сайёр, Нурали Қобул ва
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
У ўзи учун ҳеч қачон бировнинг эшигини (Айниқса, моддий нарса сўраб) тақиллатмайди. Аммо жамоа учун, ҳатто, жамоанинг ҳар бир аъзоси учун керак пайтда эшик қоқади. Мен унинг мана шу фазилатини айтиш учун битикларимга совға билан боғлиқ воқеаларни киритдим. Унинг учун журналнинг шаъни, ходимларнинг шаъни, яшаш, иш шароитини яхшилаш ҳамиша катта аҳамиятга эга бўлган. Ва ҳозир ҳам шундай. Минг бир каналлардан одамларга ахборот оқимлари оқиб келиб ётган замонларда журнални асраб қолиш, ҳаётини таъминлаш, яна ҳам тўғрироғи, яшаб қолишини таъминлашни шунчаки иш эмас, бурч билди ва ҳали ҳануз шундай давом этяпти. Ойдан ойга, йилдан йилга қийинчилик билан ўтардик. Бош муҳарриримиз қаердандир, кимлардандир илтимос билан маблағ ундирар, пулимизни гоҳ солиқ, гоҳ яна нималардир олиб қўярди. Ҳаммаси қонуний бўлса-да, раҳбаримиз: – Ой охирлаган сайин юрагимга ваҳима тушади. Ходимларимга бу ой маош
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Шундан сўнг рукнларни янгилаш, дизайнини ўзгартириш ишларига боши билан шўнғиб кетди. Тўғриси, қирқ йилга яқин шу нашрда ишлаганим учун бир маромда меҳнат қиладиган бўлиб қолган эдим. Ёш пайтларимдагидек, ўзимни ўтга, чўғга уравермасдим. Раҳбарга нима маъқул бўлса, у таклиф қилган мавзуларни муаллифларга буюртма қилардим, келган мақолаларни таҳрир қилардим. Маошимни ҳалоллаб олардиму лекин ўзимни новатор ходимлардан деб, ҳисобламасдим. Боз устига ўша пайтлари ўғлимнинг дарди билан паришон эдим. Шунда ҳам ишимга хиёнат қилмасликка, юкимни бировга ташлаб қўймасликка ҳаракат қилардим. Боя айтганимдай, бешинчи сонга ҳозирлик кўраётган эдик. Муқовалар дизайни бош муҳарримизга маъқул келмади. Муқовага янги расмлар қилдирди, дизайнернинг ёнида ўтириб ишлади. Лекин кўнгли тўлмади. Бошқа бир нашрнинг тажрибали дизайнерига ёнидан пул бериб, муқовани дизайн қилдирди. Эҳтимол, бу битикларни
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
– Агар (Ҳозирча бундай ҳолат рўй бермади-ю) бирон сабаб билан Мунаввархон менга маъқул бўлмаган иш қилсаям мен ундан ранжимайман. Ундан ранжиган юрагимни юлиб отаман, деб юраман ва бу шунчаки айтиш эмас, қасамга тенг гап. Шу қийинчиликлар ичида яшаб юрганимизда “Саодат” журналида ҳам анча ўзгаришлар бўлган эди. Ойдин опам 2014 йил ниҳоясида ўн саккиз йиллик иш фаолиятидан сўнг нафақага чиқди. Кейинги бир йил давомида журнални бош муҳарриримизга кўп йиллар ўринбосарлик қилган Маҳмуда Саъдуллаева бошқарди. 2015 йилда болаларнинг нашри бўлган “Тонг юлдузи”да бош муҳаррир бўлган Ферузахон Жалилова раҳбарлик учун танланди. Боладай беғубор қалби бор, яхши дўст, яхши аёл бўлган Ферузахон “Саодат”га 2018 йил май ойигача бош бўлди. Тақдир, насиба экан, шу йили май ойида матбуотнинг бошида турганлар “Саодат”да ўзгариш бўлишини ҳоҳлашди, назаримда, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида масъул лавозимда
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Синовларда тобланган дўстлик“Саодат” журналида битта хонада ўтириб, эту тирноқдек яқин бўлиб кетдик. Мен Мунаввархон ҳақида гап кетганида, ўша кунларда битта таъриф айтар эдим: “Бировга бекордан бекорга тегмайди ҳам, ўзига тегдирмайди ҳам”. Дарҳақиқат, жамоа аъзоларининг ҳам, таҳририятга келиб, кетувчиларнинг ҳам – ҳаммасининг ҳурматини жойига қўярди. Ўзаро суҳбатларда қувноқ, суҳбати жонон аёл каби таассурот қолдирарди. Таҳририятимизга танишми, нотанишми меҳмон келса, қанақа зарур иши бўлса-да, келган жойида тўхтатиб, чой дамларди. Келгувчига бир пиёла чой тутарди. Аммо унинг одамгарчилиги маълум чегарагача. Ўзигами, бошқагами қилинган ноҳақликни сезган заҳоти ҳавоси ўзгарарди... Бир-икки воқеалар сабаб “Саодат”дан кетди. Шунча йўлига кўндаланг бўлдим, кўнмади. Аммо гина сақламайди. Ўзи айтганидек, арази уч кун. Кейин ўзини тафтиш қилишга тушиб, худойимнинг кечиримлиларни хуш кўриши
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Бугун тўқсон ёшни қоралаётган бу онахон шоира синглимизнинг онаси. Оналикни, рафиқаликни, кайвониликни – бир аёл имконидаги барча фидойиликларни адо этиб келаётган жоннисор она. Ҳали соғлом турмуш тарғиботи, деган гаплар эл ораламасидан бир неча йиллар аввал уйидаги бир этак фарзандларига алоҳида сочиқ, алоҳида чойшаб қилиб, ҳар бирининг чеккасида турли рангли ипакларда исмларини тикиб, белги қилиб қўйган ораста уй бекаси. Катта ҳовлида қайнона, қайноғаларнинг хизматини қилиб, бир этак боланинг парвариши билан “чарчадим” демай, қўлига хино, қошига ўсма қўйишни канда қилмаган. Зулфияхон ая чивиқдаккина жисми билан кунора тандир-тандир нон ёпади, шунча жонга ош-овқат... Ўғил болаларнинг кийимларини айтинг, биттаси ечинса, бир хирмон кир бўлади. Аёл дошқозонларда сув иситиб, тоғора, тоғора кир ювган... Сал кейинроқ йигитчаларнинг бирданига тўрттаси толиби илм бўлади. Ҳар шанба, якшанбада
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Мунаввархоннинг кўнглида нурли ёднома бўлиб яшаётган бу хотираларнинг ҳаммаси унинг отаси Абдуҳоким отанинг жажжи қизчасини қутлуғ зиёратгоҳга бошлаб боришидан бошланган. Демак, бу ота бирорта давлат дорилфунунини битирмаган бўлса-да, ҳаётнинг жуда катта-катта мактабларининг сабоғини олган инсон. Фақат шоиралик тақдири эмас, таниш, нотаниш инсонларга беминнат яхшилик қилиш, фидойилик каби фазилатлар ҳам синглимизга отамиздан ўтгани ҳақ. Мисолларга ўтамиз. У пайтлари қишлоқда кимдир хасталанса, туман марказидаги касалхонага етиб бориши осон эмасди. Автоуловлар танқислиги, “Тез ёрдам” транспортлари йўқлиги боис, болалар ўлими кўп эди. Абдуҳоким ота оғилхона қозиғига боғланган сигирни сотиб, колхоз гаражида яроқсиз ётган эски “Победа” русумли машинани сотиб олиб, таъмирлатади. Ва отанинг, умуман оиланинг пешона тери эвазига келган машина ўша ҳудуд учун “Тез ёрдам” вазифасини ўтай бошлайди.
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:04
Абдуҳоким отаБу киши Мунаввархоннинг дадаси. “Ота қизи” деган ибора бор халқда. Бу ибора ҳар тарафлама Абдуҳоким ота билан унинг суюкли қизи орасидаги меҳрли муносабатга тўғри келади. Ота (балки, қатор ўғиллардан сўнг тилаб олинган қиз бўлгани учундир, балки, сувратида тоғанинг ўз волидасининг чизгилари кўпроқ бўлгани туфайлидир) шу қизалоғини ҳамма болалари орасида жуда яхши кўрган. Ва уни болалигида негадир “Клавдия” деб эркалатган. – Дадам нега мени шундай исм билан эркалашларини сабабини ҳануз билмайман. Ҳар ҳолда дадамнинг шундай чақиришлари менга ёқарди, – деган эди Мунаввархон болалик хотираларини эслаганда. Кичкина Мино қиз фақат дадасининг эркаси бўлибгина қолмай, уйдаги кўз – қулоғи ҳам эди. У муҳаббат фаслидаги, ўсмир оламига кирган қатор акаларининг ҳар бир қадамини зийрак нигоҳда кузатар эди. Ота эртадан кечгача ишда, рўзғор тирикчилиги билан банд, она, табиийки, болалари
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:03
Абдумуталиб тоға Мунаввархоннинг оналари Зулфия аянинг акаси бўлган. Касби адабиёт муаллими бўлганлиги учун хонадонларида каттагина кутубхоналари бор экан. Бўлажак шоира мутолаага меҳри тушганидан бошлаб, тоғасиникига серқатнов бўлиб қолади. Тоғаси китобхон қизалоқ билан тез-тез суҳбатлашиб тураркан.Тоғаси жиянининг туйғунлиги, ўз тенгдошларидан анча баланд фикрлашидан жуда суюнар, кутубхонасини янгидан янги китоблар билан бойитишга ҳаракат қиларди. Мунаввархон суҳбатларимизнинг бирида раҳматли тоғасини эсларкан, шундай деган эди: – Тоғам бир куни мендан “Мино қиз, китоб ўқимай қўйдингми?” – деб сўрадилар. Мен: “Кутубхонангиздаги барча китобларни ўқиб бўлдим”, – дедим. Тоғам жавондан китобларни олиб, турли бетларини очиб, менга қаҳрамонлар, воқеалар ҳақида савол бера бошлади. Жавоб бердим. Шунда тоғам: – Ҳа, энди сенга бошқа китоблар олиб келиб беришим керак экан, – дедилар. Ва шундан
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:03
Тошпўлат отаНомлари сулола тарихига ҳурмат билан ёзилган бу инсон Мунаввархоннинг бобоси, яъни дадасининг отаси бўлади. У киши катта мулк эгаси бўлганлиги боис, шўролар даврида қатағон қилинган. Мол-мулклари мусодара қилинган бўлса-да, қандайдир тадбир туфайли (Бандаси бекорга бой-бадавлат бўлмайди. Тадбиркорлик унга давлат келтирувчи омиллардан бири) бир қанча мол-мулкини асраб қолган. Марғилонда истиқомат қилган пайтда бу шаҳарга яқин жойга баланд иморат қурдирган, қимматбаҳо жиҳозлар билан тўлатилган хоналарга хорижий гиламлар тўшалган экан. (Бу иморат аввалига болалар боғчаси, кейинроқ маҳалла аҳлининг ташаббуси билан масжидга айлантирилади. Пештоқига “Тошпўлатбой ота масжиди”, деб ёзиб қўйилади). Ўша даврларда қатағон қилинганларни сургун қилинган жойида ҳам тинч қўйишмасди. Ҳадеб судра–судра қилиб бездираверганидан бўлса керак, Тошпўлатбой оиласини олиб, тунда чеккароқ жой –
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:03
Ёзганларимда бир қадар тартиб бўлиши учун мен бу шоира синглим қандай гулзордан кўкариб чиққан райҳон (Атайлаб гул демадим, чунки ўзи гулларнинг орасидан ҳам райҳонни жуда яхши кўради. Бунинг устига, райҳон – асл ўзбаки гул, Мунаввархоннинг табиатида ҳам асл ўзбекча фазилатлар етакчилик қилади. Боз устига, бош неварасининг ҳам исми – Райҳона) қайси гулзордан унганлигига диққат қаратмоқчиман. Битикларимнинг шу нуқтасида азиз ўқувчиларимизга бир эслатмам бор: мен Мунаввархоннинг сулоласидаги барча ўтганлар ҳақида ёзишни мақсад қилмаганман. Қайсидир фазилати ёки қайсидир яхши иши шоиранинг шаклланишига қандайдир даражада туртки берган азиз аждодларини қисқа сатрларда эслаб ўтмоқчиман, холос.
"БИР КУНИ" Мунаввара ижодидан
22 Sept, 18:03
Кимнингдир бир оғиз ортиқча гапи ҳам менга малол келарди. Кунлар ўтиб, нима учундир Ойдин опам Мунаввархонни менинг хонамга ўтказдилар. Бир-икки кун орасида бўлса керак, столга чиройли дастурхон ёзиб, оқ сочиқлар қўйиб, чой дамлаб, мени тушликка таклиф қилди. Аввал: – Сиз бемалол таомланаверинг, мен жуда тез овқатланиб ишимга ўтираман, – деб таклифини рад қилдим, аммо сал ўтмай ўзимга ўзим одамгарчиликдан чиқиб кетаётгандай бўлиб туюлдим ва ёнига ўтдим. Суҳбатлаша бошладик. Мунаввархон дилбар суҳбатдош эди. У ўзининг, бошқаларнинг бошидан кечирганларни қойиллатиб ҳикоя қилардики, мен ҳар бир дақиқасини тиллога тенг биладиган она унинг ҳикоялари дунёсига кириб кетдим. Кўп ўтмай мен бу ҳикояларни эшитишга “касал” бўлиб қолдим. Тушлик пайти келишини онамнинг қўнғироғини кутгандай кутардим. Ўтиришимиз билан ҳангома бошланарди. Бу ҳикоялар билан бир тарафдан мен Мунаввархонга боғланиб
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
