Latest posts

Muslimaat.uz
23 Sept, 10:00
Кўзларим кўра олмаслиги йўлимни мураккаблаштирган бўлиши мумкин, аммо қадамларимни тўхтата олмади.Чунки энг баланд чўққилар ҳам бир зумда эмас — кичик, аммо қатъий қадамлар билан забт этилади. Ҳар бир қадам — янги имконият, ҳар бир синов — янада кучли бўлиш учун сабоқ.🎥 Бу йўл қандай кечгани ва ортда қандай ютуқлар турганини «Ҳиммат» кўрсатувида томоша қилинг. 😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
23 Sept, 09:19
🎙 «МУҲАББАТНОМА» — ИСТЕЪДОДИНГИЗНИ НАМОЁН ЭТИНГ! Мақом ва миллий санъатга меҳр қўйган 18–40 ёшли опа-сингиллар, бу имконият айнан сиз учун! 🎶 Севимли қўшиғингизни ижро этинг 🎼 «Муножот»ни куйланг 🌟 Сараланган иштирокчилар «Зийнат» гуруҳи билан мақом ижро этиш имкониятига эга бўладилар! 🏆 Энг яхши ижролар муносиб тақдирланади!ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ВИДЕОЛАРНИ 30 СЕНТЯБРГА ҚАДАР ЮБОРИШИНГИЗ МУМКИН.📩 Иштирок этиш учун видеоларингизни қуйидаги манзилга юборинг: ➡️ @Muhabbatnoma_munojot_bot Балки, саҳнадаги янги кашфиёт — айнан СИЗсиз! 📢 Улашинг, истеъдодли опа-сингилларимизга етказинг! 😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
22 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун чоршанба — 23 сентябрь 2026 — 12 робиъус соний 1448➡️ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ҳар бир сўралган нарсага фатво берадиган кимса мажнундир".Алий розияллоҳу анҳу деди: — Қанчалар яхши! Қанчалар яхши! — Нима? — Билмаган нарсангга "Аллоҳ билгувчироқдир!" деб жавоб бермоқ. ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).🤲 Аллоҳим! Бизга фойдали илм ва тўғри фаҳм ато этгин. Билмаган нарсамизда ўзимизни билимдон қилиб кўрсатишдан, асоссиз гапиришдан ва нотўғри жавоб билан бошқаларни адаштиришдан бизни асрагин. Бизга илм билан бирга ҳикмат, фаросат ва тақво бергин. 😀@Muslimaatuz


Muslimaat.uz
22 Sept, 07:02
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ❓2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар.💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш


Muslimaat.uz
21 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун сешанба — 22 сентябрь 2026 — 11 робиъус соний 1448🕯 Ҳузайфа розияллоҳу анҳу деди: "Аллоҳдан қўрққан инсонгина ИЛМЛИдир!"Молик ибн Динор айтади: "Кимни илми босиб турмас экан, унга берилган илм беҳуда кетади". ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).🤲Аллоҳим, бизга шундай илм ато этгинки, у қалбларимизни Сендан қўрқишга, Сенга яқинлашишга ва тақвомизни зиёда қилишга сабаб бўлсин! Билганларимизга амал қилишни, илмимиз билан ўзимизни ислоҳ этишни ва ўрганганларимизни гўзал ахлоқимизда намоён қилишни насиб этгин. 😀@Muslimaatuz


Muslimaat.uz
21 Sept, 13:15
Аллоҳ таоло ал-Ҳамийд, яъни, барчага мақтовлар ила мақталган зотдир.“Ал-Ҳамийд” сўзи Қуръони каримнинг 17 жойида келган. “Ал-Ҳамд” сўзи 40 ўриндан кўпроғида келган. Ҳамдларнинг барчаси Аллоҳ учундир. У Зот сифатлари, феъллари, қадарларининг барчасида мақтовлидир. Ҳамдмақтовларнинг энг улкани ва энг кенгидир. Ҳамд икки турли бўлади: 1. Аллоҳ берган неъматларига ҳамд айтиш. Яъни, бандаларига нисбатан қилган яхшиликка Аллоҳга шукр қилиш. 2. Аллоҳ таоло ўзига нисбат бериб айтган ҳамд. Имом Ғаззолий: "Ал-Ҳамийд мақталган деганидир. Аллоҳ таоло ўзига халойиқни яратишдан олдин азалда ҳамдни нисбат қилган. Халойиқни яратгач, халқи Унга ҳамд айтди", дедилар. У Зот ризқ, ақл, молдунё, оила, соғлик, омонлик ва Ислом неъматини ато қилди. Ким Роббисини ал-Ҳамийд сифати билан таниса, Роббисига ҳамд ва сано айтиш билан кифояланиб, одамларнинг мақтовига муҳтож бўлмайди. #Asmoul_husna
Muslimaat.uz
21 Sept, 07:04
Ҳар ибодатдан кейин икки ишни қилингАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Банда қачон бирор ибодатни адо қилса, ортидан тезда иккита ишни қилсин. У ибодат хоҳ намоз бўлсин, хоҳ тиловат, хоҳ садақа ва хоҳ рўза бўлсин, уларнинг барчасидан кейин дарҳол икки ишни қилсин: олдин “алҳамдулиллаҳ” деб айтсин, кейин “астағфируллоҳ” десин», деганлар. Банда ибодатни адо этишга тавфиқ бергани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтади. Агар У Зот тавфиқ бермаса, ҳеч ким ҳеч нарсага қодир бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳидоят ҳам насиб қилмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч кимга намоз ўқиш ва рўза тутиш насиб бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч ким Унинг ҳузурида туришга қодир эмас. (Бундай амаллардан маҳрум қанча инсонлар бор.) Шунинг учун аввало Аллоҳ таолога ҳамд айтилади.Ҳамддан кейин истиғфор айтилишига сабаб эса, ибодатга берилган тавфиқнинг ҳаққини адо этишга ҳеч ким қодир эмас.




Muslimaat.uz
20 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун душанба — 21 сентябрь 2026 — 10 робиъус соний 1448Айюб айтади: "Одамларга улар билмайдиган ёки тушунмайдиган нарсаларни гапирманглар, уларга зарар бериб қўясизлар".Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: "Илм эгаси бўлмагунга қадар тақво эгаси бўла олмайсан. Токи билган илмингга амал қилмас экансан, илм сенга кўрк бағишламайди". ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).🤲Аллоҳим, бизга илм билан бирга ҳикмат, сабр ва одоб бергин. Билганларимизни гўзал тарзда баён қилишни, билмаганларимизда эса сукут сақлашни насиб этгин. 😀@Muslimaatuz


Muslimaat.uz
20 Sept, 17:08
Профессионал ўқитувчидан маслаҳат. 🎙️Ҳошимжон Абдуллаев билан суҳбат #Umr 😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
19 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун якшанба — 20 сентябрь 2026 — 9 Робиъус соний 1448Оналаримизга ҳафта эслатмасиФарзандингиз мактабга чиқиб кетаётганида ушбу ҳадисдаги дуони ёдлатиб қўйинг: «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Куч ва қудрат фақат Аллоҳ биландир).👉Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким уйидан чиққанда «Бисмиллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, унга «Куфийта, ва вуқийта, ва ҳудийта» (ҳидоят топдинг, шайтондан сақландинг, ҳимояга олиндинг) дейилади ва шайтон ундан узоқлаштирилади» (Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти. "Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан олинди).🤲Аллоҳим, фарзандларимизни


Muslimaat.uz
19 Sept, 15:53
Чўмилиш таҳорат ўрнини босадими?🎙Ҳазратимиздан эслатмалар 😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
19 Sept, 08:10
❓ Одам Ато ва Момо Ҳавво фарзандларининг никоҳланиши қандай бўлган?Биз одамзотнинг қандай пайдо бўлгани ва унинг ер юзида қандай кўпайгани тўғрисида ўзимизнинг диний қарашларимизни исботлашда камчилик сезяпмиз. Гап шундаки, бизнингча, одамлар Одам Ато ва Момо Ҳавводан, кейин эса уларнинг фарзандларидан кўпайган, яъни уларнинг ўғил ва қизларидан кўпайган. Агар шундай бўлса, қўпол бўлса ҳам айтишимиз керак, ака-сингиллардан кўпайган, деган тушунча пайдо бўлмоқда. Бундай кўпайиш, яъни ака-сингиллардан кўпайиш эса ўта бемаънилик саналади ва бу нарса барча динларда Аллоҳ томонидан қайтарилган, қаттиқ қораланган. Ўйлайманки, менинг саволим ғайриодатий бўлишига қарамай, мунозара талаб қилса керак. Шу тўғридаги тушунчаларимизни ойдинлаштиришга ёрдам берсангиз.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Сиз ҳамма нарсани ўз қаричингиз билан ўлчаманг. Айтган


Muslimaat.uz
18 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун шанба — 19 сентябрь 2026 — 8 Робиъус соний 1448🕊 Яхшиликни қилиб, денгизга ташла. Одамларнинг наздида зое бўлса ҳам, Аллоҳ таолонинг ҳузурида йўқ бўлиб кетмайди. Буни доно халқимиз «Яхшилик қилиб, сувга ташла, балиқ билади, балиқ билмаса, Холиқ билади» дейди.Аллоҳим, бизларни яхшиликни фақат Сенинг розилигинг учун қиладиган бандаларингдан қилгин. Қалбларимизни риёдан асраб, яхшилик қилишда ихлосли, уни унутишда эса сахий қилгин. 😀@Muslimaatuz


Muslimaat.uz
18 Sept, 13:02edited
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ عَدَدَ مَا أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ وَأَحْصَاهُ كِتَابُكَ وَشَهِدَتْ بِهِ مَلَائِكَتُكَ صَلَاةً دَائِمَةً تَدُومُ بِدَوَامِ مُلْكِ اللهِАллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ъадада маа аҳаато биҳи ъилмука ва аҳсоҳу китаабука ва шаҳидат биҳи малааикатука солатан дааиматан тадууму бидаваами мулкиллаҳи.Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг оилаларига илминг иҳота қилган нарсалар ададича, китобларинг ададича ва фаришталаринг гувоҳ бўлгани ададича шундай бир раҳмат юборгинки, ўша раҳмат Аллоҳнинг мулки давом этгунича бардавом бўлсин.😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
18 Sept, 10:38
❓ Никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз тарафга «юк» юбориши динимизда жоизми?Биз тарафларда никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз тарафга «юк» юборади. «Юк» қўй, гуруч, ёғ, ун, сабзи каби нарсалардан иборат бўлади. Ана шу иш Ислом динида жоизми?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Шариатда «юк» юбориш деган гап йўқ. Бу каби нарсалар ҳалол-пок бўлса, нима учун жоиз бўлмасин?! Бировга шундоқ ҳам совға тариқасида бирор нарса юбориш шаръан жоиз-ку. Фақат, унда исрофгарчилик, манманчилик, хўжакўрсинлик каби иллатлар бўлмаслиги талаб қилинади.Шариатимизда Ислом асосларига, одобу меъёрларига зид бўлмаган урф-одатлар манъ қилинмайди. Валлоҳу аълам.📚 "Зикр аҳлидан сўранг" китобининг 2-жузидан. 😀@Muslimaatuz


Muslimaat.uz
17 Sept, 21:45
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турли вақтларда ўқишни таълим берган дуоларида истиғфорни ҳам қўшиб айтганлар. Ҳатто, таҳорат мобайнидаги дуоларда ҳам аввал ушбу жумлани марҳамат қилганлар: «Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил». 🌸 «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан 😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
17 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун ЖУМА🌷 — 18 сентябрь 2026 — 7 Робиъус соний 1448✍️ Шайх Шинқитий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кишининг отасига кўрсатган яхшилигидан саналади. Чунки одамларнинг салавотларини Расулуллоҳга етказиб турувчи фаришта: «Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, фалончининг ўғли фалончи сизга салавот йўлламоқда», дейди. Шундай қилиб, киши отасининг исмининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида зикр қилинишига сабабчи бўлади. Бу эса энг улуғ бирр — яхшилик ва эҳтиромдир".📿 «Аллоҳумма солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот ва салом йўллашни бизга севимли ва одатий амаллардан қилгин.


Muslimaat.uz
17 Sept, 13:02
Касби кори бор инсонлар Қуръонни неча кунда хатм қилса бўлади?🎙Устоз Анвар Аҳмад "Азкор" китобининг шарҳидан.🎥 Видеони охиригача томоша қилинг, билиб оласиз! 😀@Muslimaatuz
Muslimaat.uz
17 Sept, 07:02
Руҳнинг озуқаси нимада? Унга нималар қувват бўлади?🌸Билишимча, инсон бадани озуқалардан, жисмоний тарбия ва машқлардан ривожланади, қувват олади. Руҳ-чи, руҳга нималар қувват бўлади? Мусибат, дард, фалокатлар руҳга қандай таъсир қилади, уни заифлаштирадими? Заиф бадандаги руҳ ҳам заиф бўладими? Агар шундай бўлса, руҳни қандай чиниқтириш мумкин? Масалан, одам оғир (тузалмас) бир дардга чалинса, шу касали туфайли руҳий тушкунликка тушиб қолмаслик учун нималар қилиши керак?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Руҳга иймон-эътиқод, илму маърифат, ибодат, Қуръон қироати, Аллоҳнинг зикри кабилар қувват бўлади. Аллоҳ таоло инсонни икки борлиқдан – жисм ва руҳдан иборат қилди. Унинг жисмини тупроқдан яратди ва ушбу жисмнинг озуқасини ҳам тупроқдан қилди. Инсон истеъмол қилаётган барча нарсаларнинг келиб чиқиши ерга бориб


Muslimaat.uz
16 Sept, 20:50
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳБугун пайшанба — 17 сентябрь 2026 — 6 Робиъус соний 14483️⃣ нарса борки, ОТАдан БОЛАларга мерос бўлган нарсаларнинг энг афзалидир: ▫️гўзал мақтов, ▫️одоб, ▫️ишонч.🤲Аллоҳим, бизларга фарзандларимизга энг гўзал меросни қолдиришни насиб этгин. Фарзандларимизнинг қалбига биздан ўтган ҳар бир яхши хислатни жойлагин. Улар бизнинг хайрли амалларимиздан кўпроқ ибрат олишларини насиб этгин. 😀@Muslimaatuz

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
