gram news
Надия Рамазон channel avatar

Надия Рамазон

@nadiya_ramazon

Илм олишга тарғиб, ижодий ишлар Админ: @Yozuvchi_admin

ProjectsKKEducation

2,050subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Надия Рамазон

    13 Sept, 15:42

    “Инсонлар қалбига яқинлашиш учун ўзида йўқ бўлган нарсани бор қилиб кўрсатадиган кишилардан ажабланаман. Аҳир инсонларнинг қалби Аллоҳнинг қўлида–ку!”.Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ@Nadiya_Ramazon
    1,19017117711Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    17 Aug, 15:03

    Устозлардан…@Nadiya_Ramazon
    10,900video30139732Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    16 Aug, 11:28

    Ҳарактерида худбинлиги бўлган дўстдан кўра, очиқчасига ёмонлик қиладиган душман яхшироқ…@Nadiya_Ramazon
    3,43046118653Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    11 Aug, 17:17

    Танлаш имконияти бўлган ҳар йўлнинг хайрли ва хайрсизи бўлади.Ихтиёрсиз таслим бўлинган йўл эса фақат хайрдир…@Nadiya_Ramazon
    3,940321310433Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    9 Aug, 16:32

    Кеча устозимиз Шавкат Ҳасан асос солган @Nikohapp — муносиб жуфт топиш учун ташкил қилинган лойиҳанинг ёпиқ тақдимотида бўлдик.“Илова” дейилганда, кўпинча кўзга чиройлию, амалда фойдаси кам нарсалар кўз олдимга келади. Бу сафар бошқача бўлди. )Бизда кўпинча оила қуриш учун номзодларни ким таклиф қилгани, орада қандай танишлар борлигига қараб жавоб айтилади. Киши ўзи нимани хоҳлаши, қандай ҳаёт кечиришни орзу қилиши эса одатда кейинги планда қолиб кетади. “Никоҳ” иловасида эса ёшлар замонавий, айни пайтда қадриятларимизга асосланган ҳолда ўз жуфтини топиши учун катта имкониятлар мавжуд экан.Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардим: хавфсизлик ва одобга жиддий ёндашилгани, ноўрин суҳбатларга йўл қўйилмаслиги лойиҳанинг энг катта ютуқларидан деб биламан. Тақдимот ҳам ўзгача руҳда ўтди, таклиф учун ташаккурларимиз…Шубҳасиз, бу лойиҳа ортида устозимизнинг ва ташкилотчиларнинг кўп
    3,57016107422Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    2 Aug, 12:52

    Сизларни севган инсонларни хафа қилманг, ахир улар сизга бўлган севгилари туфайли (ҳимоясиз) ожиздирлар.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу@Nadiya_Ramazon
    3,28025158662Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    29 Jul, 16:39

    Дўстнинг яхшиси: - яхши кунингда чақирсанг; - ёмон кунингда чақирмасанг келадиганидир.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу@Nadiya_Ramazon
    3,34023119632Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    22 Jul, 13:39

    Бир куни Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ғамгин қиёфадаги бир аёлга дуч келди ва унга шундай насиҳат қилди:"Суҳбат қуриш қалбдаги ғуборни тарқатади, мусибатни енгиллаштиради, шундай экан, ким биландир гаплаш! Иш қайғу ва хафаликдан чалғитади, шундай экан, бирор нарса билан машғул бўл.Сафар эса аламли хотиралар селини тўғондек тўсади. Шундай экан сафар қил!"Сафарга чиқаман шекилли. Яна )Баьзи постлар изоҳлар учун ёзилади…@Nadiya_Ramazon
    3,600video1786552Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    20 Jul, 13:27edited

    Имтиҳонлар, дарслар, ижод, оиланинг ширин ташвишлари билан бўлиб анчадан бери вақт ажратиб подкастлар кўра олмаётгандим.Боягина @alohidamavzu нинг шу сонини кўришни бошлагандим. Ҳали охирига етмадим, лекин барчангизга тавсия қиламан. Айниқса, барча аёл-қизлар кўриши шарт бўлган подкаст бўлибди деб бемалол айтса бўлади.Подкастни кўриб, фикр-мулоҳазаларини, олган хулосаларини @yozuvchi_admin профилига батафсил ёзиб қолдирган 3 та обуначига китоб ҳадя қиламан.Устозларимиздан, подкаст ташкилотчиларидан Аллоҳ рози бўлсин, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!@Nadiya_Ramazon
    2,7501784321Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    23 Jun, 12:06

    “Солиҳалар гулшани” китобининг 3-нашри ҳам ярмига етиб қолди. Шу сабабли қайта нашр учун Дин ишлари бўйича қўмита хулосасини олиш учун ҳаракатдаман. Яқинда ҳам келган эдим, баъзи ҳужжатларда хато-камчиликлар борлиги сабабли бугун шуларни тузатиб келдим. Сизларга китобни етказиб бериш учун астойдил ҳаракатдамиз! )Аёллар учун бўлган китобларнинг яхши қабул қилиниши кишини хурсанд қилади. Демак, аёллар ўқияпти, юксаляпти. Бу дегани оилалар фаровон, келажак авлод салоҳиятли бўляпти!@Nadiya_Ramazon
    3,8803387632Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    6 Jun, 16:03

    Маҳзун бўлганингизда қалбингизга қайтинг. Не кўз билан кўрингки, айни пайтда аввал сизни севинтирган бир нарса учун йиғлаяпсиз...“Иймон ва ҳузун" китобидан.Баъзан маҳзунлигимизнинг сабаби аввал бизни қувонтирган кўзлардаги қайғу бўлади.@Nadiya_Ramazon
    4,91025158764Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    4 Jun, 14:38

    То қўлимизда китоб борлигидан қисиниб-қимтиниб, уялиб юрарканмиз, то китоб варақлаб ўтирган жойимиздан тўрттаси туриб кетаверар экан, то киною клипларимизда китоб қўлтиқлаб, кўзойнак таққанлар «лох», «ботаник» сифатида кўрсатилиб, устидан кулинаркан, то китоб дўконларимизда китобдан бехабарлар сотувчилик қилар экан, то олигархлар «аллома» саналaркан, то хўжакўрсинга китобхонлик «тарғибот»лари олиб борилар экан — бугунги жамиятимизда китоб мутолаасининг аҳволи ўнгланмайди, ўнгланмайди, ўнгланмайди!«Қора суяклар»@Nadiya_Ramazon
    5,78045148663Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    3 Jun, 08:23edited

    Кўча-кўйда, жамоат жойларида юрганда — ўзи имкон қадар гавжум жойларда юрмасликка ҳаракат қиламан — аёлларнинг ҳаракати эътиборимни тортади: нигоҳи, товуши, ўзини тутиши ва ҳоказо.Жамоат жойида ўзини тутишни билган аёл дарров ҳурматимни қозонади. Баланд овозда гапирмайди, кўзи билан ҳар жойга алангламайди, бошқаларга самимий, ҳурмат билан муносабатда бўлади.Афсуски, "гуруч курмакчиз бўлмайди" деганларидек, жамоат жойида қаҳ-қаҳ отиб куладиган, эркаклар орасида ҳам енг шимариб ҳаракат қиладиган ёки телефонда бемалол гаплашиб кетадиган аёллар ҳам учраб туради. Бу жуда хунук кўринади.Навбатда турганда сабр қилиш, бировга ноқулайлик туғдирмасликка ҳаракат қилиш, телефонда гаплашаётганда атрофдагиларни мажбурий тингловчига айлантирмаслик — буларни билиш учун кўп илм керак эмас. Бу шунчаки атрофга, одамларга бўлган ҳурмат, фаросатни ишлатиш натижасида қилинадиган ҳаракатлардир.Олдин
    5,2404325131073Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    1 Jun, 05:21

    Агар аёл диний илмларни билмаса, эрни эзади, болаларни бузади, умматни ўлдиради.Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ@Nadiya_Ramazon
    11,20043279864Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    31 May, 15:22edited

    “Эсга тушиш учун аввал унутилиш керак”.@Nadiya_Ramazon
    3,97024147742Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    27 May, 00:01

    Ассалому алайкум.Азизлар, ҳайит айёми барчаларингизга муборак бўлсин, Аллоҳ икки дунё саодати билан сийласин!..@Nadiya_Ramazon
    3,680421455Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    18 May, 05:34

    Асар ниҳоясига етди, алҳамдулиллаҳ. 04.02.2026 04:38 Саййида ҳақидаги асаримнинг сўнгги бобларини йиғлаб ёздим — Қодирийни янада яхшироқ тушунгандекман... @Nadiya_Ramazon
    4,92027159333Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    15 May, 15:36

    “Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди дейдиганлар китоб дўконига (Қамарга) кирмаганларда…”@Qamarbooks♥️@Nadiya_Ramazon
    3,86017118533Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    13 May, 09:19

    Ақлингиз тасдиқлаб, қалбингиз ҳузурга тўлиб, нафсингиз ҳам ором топган неки бўлса, ўшандадир барча ҳаловат, сакинат!Ушбу жумлаларни энг чиройли шарҳлаб берган кишига иккала китобимдан совға қиламан. Дастхатлари билан…@Nadiya_Ramazon
    3,7701795211Open in Telegram
  • Надия Рамазон

    7 May, 09:17

    forwarded from @najottalim

    Qiz bolalar o'qishi shart emas... deyishadi 😓Lekin qiz farzandning o‘qishi nafaqat o‘zi, balki jamiyat va kelajak avlod uchun ulkan xizmat qiladi.📚 Shu sabab Najot Ta’lim 10%lik chegirma va maxsus eventlardan tashqari, endilikda may oyida kurslarga qo‘shilgan birinchi 100 nafar ayol-qizlar uchun “O‘qing, eng ayollar” nomli kitobni hadya qiladi.Qizlar, sizning ta’limingiz biz uchun hamma narsa, xoh u Najot Ta’limda bo‘lsin, xoh boshqa o‘quv markazda... Vaqtingizni qadrlang va ilm olishni hozirdan boshlang ⚡️🔗 Bizga qo'shilishnajottalim.uz | Instagram | WhatsApp
    4,130video1076311Open in Telegram