gram news
Namangan yangiliklari channel avatar

Namangan yangiliklari

@namanganlive24

Наманган вилоятидаги энг сўнгги янгиликлар бизнинг каналда Реклама хизмати: @namangan24admin Мурожаат учун: @n24murojaatbot

ProjectsKKNews

113,000subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 19:39

    Лавров БМТ минбарида: «Биз Тўртинчи рейхни яратишга бўлаётган уринишлар жараёнини кузатмоқдамиз»Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ минбаридан туриб бир қатор шов-шувли баёнотлар билан чиқиш қилди. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва NATOga аъзо давлатлар орасида натсизм метастазлари кўринмоқда, жумладан, Германияда ҳам ва бу хавотир уйғотмоқда.Лавровнинг бошқа асосий баёнотлари: — Европаликлар Россия билан урушга тайёрланмоқда ва бутун дунйо бўйлаб айланиб, Киев учун қурол-яроғ сотиб олмоқда; — Германия ва Франсиядан фарқли ўлароқ, Россиянинг виждони мутлақо пок; — Россия Германия ва Япониянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлишига қарши, бироқ Ҳиндистон ва Бразилия номзодини қўллаб-қувватлайди; — «Махсус ҳарбий оператсия» мақсадларига эришилади, Россия хавфсизлигига таҳдидлар эса бартараф этилади.@namanganlive24
    7,740video1Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 19:09

    “Биз ҳаммамиз инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз” – Саида МирзиёеваСаида Мирзиёеванинг олий минбардан сўзлаган нутқи халқаро ҳамжамият ва нуфузли анжуман иштирокчиларининг диққат марказида бўлди."Биз ҳаммамиз, инсон қадри устувор бўлган дунёда яшашни истаймиз. Биз фарзандларимизга ҳозиргидан кўра яхшироқ дунйо қолдиришни истаймиз. Инсон қадри юксак бўлган дунйо. Аммо келажак бизни имкониятларимиз билан эмас, улардан қандай фойдаланганимиз билан баҳолайди. Ўзбекистон халқи ва Президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунйо барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр", деди Саида Мирзиёева.@namanganlive24
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 18:38

    #Хушхабар🔰 Косонсойлик 5 нафар кадр — «Янги Ўзбекистоннинг истиқболли кадрлари» TOP–100 сафидан жой олди▫️Наманган вилоятида иқтидорли, ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларга эга истиқболли давлат хизматчиларини аниқлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда касбий маҳорати ва натижадорлигини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган «Янги Ўзбекистоннинг истиқболли кадрлари» TOP–100 танлови якунланди.Танловнинг тест, эссе ва якуний суҳбат босқичларида иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари, касбий салоҳияти ҳамда бошқарувчилик қобилиятлари изчил баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, энг юқори кўрсаткичларни қайд этган 100 нафар номзод танлов ғолиби сифатида эътироф этилди.📌 Қувонарлиси, Косонсой туманидан 5 нафар салоҳиятли кадр TOP–100 сафидан жой олди. Улар: ▪️ Ғайбулло Имомалиев — «Тагижар» маҳалласи ёшлар етакчиси; ▪️ Аламхон Шарипов — Косонсой тумани ҳокимлиги Ижро аппарати раҳбари; ▪️ Иномиддин Исломов — «Истиқлол» маҳалласи ижтимоий ходими; ▪️ Муҳриддин Баҳриддинов — «Ифтихор» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси; ▪️ Рустамжон Мамажонов — Косонсой ихтисослаштирилган мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси.Эътиборлиси, ТОП–100 таликдан жой олган косонсойлик кадрлардан бири — «Тагижар» маҳалласи ёшлар етакчиси Ғайбулло Имомалиев танловнинг «Ёшлар сиёсати соҳасидаги энг фаол давлат хизматчиси» номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғаси тантанали равишда топширилди.🟢 TOP–100 дан жой олган номзодлар учун қатор имтиёз ва имкониятлар белгиланган. Жумладан, улар: ▪️ бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади; ▪️ махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилади; ▪️ «устоз-шогирд» анъанаси асосида тажрибали раҳбарларга шогирд сифатида бириктирилади; ▪️ бошқа давлат органларида тажриба орттириш мақсадида тегишли лавозимни эгаллаган ҳолда бир йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига юборилади; ▪️ хорижий стажировкаларга юборилади; ▪️ Миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда келгусида раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш ва ушбу лавозимларни эгаллаш учун асосий номзодлар қаторига киритилади.Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.@KOSONSOY
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 17:37

    "Ҳалол" колбасада чўчқа DNKsi аниқланди"Ҳалол" белгиси остида сотилаётган мол гўшти колбасаси таркибида чўчқа, курка ва от DNKsi борлиги маълум бўлди.Ушбу ҳолат тегишли маҳсулот намунасини текшириш давомида аниқланган.@namanganlive24
    13,200video31Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 17:30

    🌙 Ота учун умидОтаси кабобни яхши кўрганидан ўғил уни ошхонага олиб борди. Қрилиги сабаб отанинг қўллари титраб, таом соқолига тўкилди. Атрофдагилар масхаралашса-да, ўғил сабр билан отасига ўзи едирди. Кейин унинг қўлларини ювиб, кўзойнагини артиб қўйди. Пулни тўлаб чиқаётганда бир амаки: «Ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг. Ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!» деди. Ҳамма қилган ишидан уялиб қолди. Отангиз ғанимат, уларни асраб-авайланг!✨ Ота-онамизнинг дуолари бизни ҳар қандай ёмонликдан асрайди. Уларнинг ғанимат дийдорларини асраб-авайлайлик. Хайрли тун!@namanganlive24
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 17:04

    Бош прокурор Наманганда 5 ёшли қизга нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик ишини шахсан назоратга олдиЖиноят иши доирасида бир нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.Ҳозирда иш Наманган вилояти прокуратураси иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.@namanganlive24
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 15:37

    Қовунни асло бу вақтда истеъмол қилманг!Ҳеч қачон қовунни овқатдан кейин истеъмол қилманг. Агар у овқатдан кейин ейилса, ошқозондаги овқатни ачитади ҳамда қоринни дам қилиб, газ йиғади.Яқинларингизга ҳам улашинг.@namanganlive24
    17,200video1Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    26 Sept, 15:31

    Фарғонада «кофечилар» ушландиФарғонада фуқаро 65 млн сўмга таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган оздирувчи 4 турдаги қаҳва маҳсулотлари ва биологик қўшимчаларни сотаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, бир хорижий давлат фуқароси ҳам ушланган.Экспертиза хулосасига кўра, 4 860 дона қаҳва маҳсулоти таркибида кучли таъсир қилувчи «сибутрамин» моддаси мавжудлиги аниқланган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.@namanganlive24
    17,300video41Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 19:54

    “Ақлим ва соғлиғим етмаганида, бу лавозимда ишламайман дердим” — Тошкент шаҳар ҳокимиПойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов лавозимига аскардек тайинланганини айтаркан, бу ишга уни бажара олишига кўзи етгани учун рози бўлганини билдирди.@namanganlive24
    1,710video2Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 18:54

    🛣 Косонсойда йўллар таъмирланиб, ҳаракат янада қулайлашмоқда▫️Косонсой туманида аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракати учун муҳим бўлган маҳаллий йўлларни яхшилаш бўйича амалий ишлар изчил давом этмоқда.Хусусан, маҳаллий аҳоли учун узоқ вақтдан буён ноқулайлик туғдириб келган, аввалги ҳолати анча ёмон ва таъмирталаб бўлган 50V140A «Ободон қ. – Чиндовул қ.» автомобиль йўлининг 6–7 км оралиғи Косонсой тумани Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан таъмирланди.Амалга оширилган ишлар натижасида йўлнинг ҳолати сезиларли даражада яхшиланиб, аҳоли учун равон ва қулай ҳаракатланиш имконияти яратилди.Бу каби ишлар ҳудудларда транспорт инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб шароит яратиш ва кундалик ҳаракатланишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.@KOSONSOY
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 18:24

    Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санксиялар рўйхатидан чиқарилдиМиллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санксиялар рўйхатидан чиқариб ташланди. Бу Латвия ўз ветосини қайтариб олганидан кейин амалга оширилди.Шу билан бирга, рўйхатдаги қолган 3000 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан қўлланган чекловлар муддати яна уч йилга узайтирилди.@namanganlive24
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 17:52

    Теҳрон Эроннинг ўзига ҳужум қилинадиган бўлса, дунёни ҳайратда қолдирадиган янги қуролларни қўллашга тайёр — Ислом инқилоби муҳофизлари корпусиИслом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) вакили Ҳусайн Моҳеби янги қуроллардан фойдаланишни эълон қилди."Янги ҳужум содир этилган тақдирда, мудофаа ва қарши ҳужумимиз географияси, шубҳасиз, сезиларли даражада ўзгаради", деди у.@namanganlive24
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
    5,92011Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 17:31

    🌙 Мен учун ҳам йиғлангларБасрада бир обид бўларди. Кўп ибодат қилиб, маҳзунлик уни оздириб юборганди. Вафоти яқинлашгач, оиласи атрофида йиғлашди. Обид отасидан сўради: «Нега йиғлаяпсиз?» Отаси: «Сизсиз ёлғиз қолишимни ўйлаб», деди. Онаси: «Фарзанд доғи аччиғини ўйлаб», деди. Хотини: «Сиздан кейин муҳтож бўлишимни ўйлаб», деди. Болалари эса етим қолишдан йиғлашаётганини айтишди. Шунда обид йиғлаб юборди: «Бирортангиз мен учун йиғламаётган экансиз. Ҳамма ўзи учун йиғлаяпти. Ичингизда менинг узоқ сафарим, озгина озуқамни ўйлаб йиғлайдиган йўқми?»✨ Яқинларимизнинг ғами фақат бу дунйо ташвишларида эмас, балки охиратимиз учрашувларида ҳам ҳамроҳ бўлсин. Қалбингиз ҳамиша хотиржамлик топсин, хайрли тун!@namanganlive24
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 17:19edited

    Инсон хохласа, ҳаракат қилса, ҳамма нарса қила олади!Уни ҳолатидан, имкониятидан қатъий назар. Тафаккур қилинг. Шукр қилинг.@NamanganLive24
    7,320video2Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 16:51

    Саудия Арабистони қироли ҳусийларни террорчи гуруҳ деб атадиСаудия Арабистони Макка шаҳрини нишонга олган дронни тутиб қолганини маълум қилганидан сўнг, Қирол Салмон ҳусийларни шахсан «террорчи гуруҳ» деб қоралади.У ушбу тахминий ҳужумни Исломнинг энг муқаддас қадамжоларига нисбатан содир этилган «жирканч жиноят» деб атаган. Ҳусийлар эса Макка ва унинг атрофини нишонга олганликларини рад этишмоқда.@namanganlive24
    Image from a post by Namangan yangiliklariImage from a post by Namangan yangiliklari
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 16:46

    #Ислоҳотлар_амалда🛣 Косонсойда йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда▫️«Хизмат» дастури доирасида «Озод», «Олмазор» ва «Махдуми Аъзам» номли маҳаллаларни боғловчи 2,9 км автомобиль йўли замонавий талаблар асосида асфальтланмоқда.Лойиҳага 3,2 млрд сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, йўл бўйи инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш объектларини ривожлантиришга қаратилган.Янгиланаётган йўллар — аҳоли учун қулайлик, тадбиркорлик учун янги имкониятлар демакдир.Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.@KOSONSOY
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 16:33

  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 16:20

    Органларимизга ижобий таъсир қиладиган таомлар ҳақида билармидингиз?🥚 Тухум — мия фаолиятини ривожлантиради.🥩 Стейк — мушак массасини оширишда самарали.Яқинларингизга ҳам улашинг!@namanganlive24
    9,790video2Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 14:16

    Битта овқат ва учта хатоликҲеч қачон овқат билан бирга чой, сув ва газли ичимликлар истеъмол қилманг.Улар сизнинг вазнингиз ортишига ёрдам беради. Яқинларингизга ҳам улашинг.@namanganlive24
    14,900video3Open in Telegram
  • Namangan yangiliklari

    22 Sept, 13:40edited

    Яхши кайфият 😅Яна чув тушдиришди 😂@namanganlive24
    15,400video3311Open in Telegram