gram news
Нигоҳ channel avatar

Нигоҳ

@nigoh_01

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

ProjectsKKNews

11,600subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Нигоҳ

    22 Sept, 10:46

    Иш жойида тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим: мурожаат энди назорат остида бўладиЖорий йил 21-сентабр куни «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан иш жойида тазйиқ, зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситишнинг олдини олиш, мурожаатларни холис кўриб чиқиш ва бундай ҳолатларни яширишга йўл қўймаслик бўйича яхлит тизим жорий этилмоқда.❓ Рақамли тизим қачондан ишлайди?2026 йил 1 декабргача «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади. У орқали тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар онлайн қабул қилинади, мурожаатларни кўриб чиқиш, далилларни йиғиш, хулоса тайёрлаш ва текширув натижаларини назорат қилиш жараёнлари рақамлаштирилади.Энг муҳим кафолатлар:🔹 Мурожаат қилган ходимнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинади.
  • Нигоҳ

    22 Sept, 10:14

    Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди:➖ Қаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.➖ Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    22 Sept, 09:39

    Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада пойтахт янада сезиларли сакрашни амалга оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.Шунингдек, аҳолининг билими ва касбий салҳияти барқарор ўсиб бормоқда — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади (2024 йилда 136-ўрин, 2025 йилда 123-ўрин).Бундан ташқари, Boston Consulting Group тадқиқотига кўра, Тошкент ўзгаришлар суръати бўйича дунёда 3-ўринни (фақат Шэньчжэнь ва Ар-Риёддан кейин), иқтисодий фаоллик суръати бўйича эса 1-ўринни эгаллади. Халқаро таҳлилчилар пойтахтимизни "Cities to Watch" — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    21 Sept, 14:43

    Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди ва Шахмат олимпиадасида яккапешқадам бўлиб олди.Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Шамсиддин Воҳидов дуранг ўз партияларида ўйнади.Барчаси Нодирбек Якуббаев ҳамда Ниҳол Сарин ўртасидаги жангда ҳал бўлди. Қийин вазиятда қолган Нодирбек рақибига тузоқ қўйди ва ғалабани илиб кетди.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    19 Sept, 09:59

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевга «генерал-майор» махсус унвони берилди.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    18 Sept, 15:30

    ”Биз сизни яхши кўрамиз”Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.Telegram | YouTube
    12,500videoOpen in Telegram
  • Нигоҳ

    18 Sept, 15:06

    Қорақалпоғистонда 592 миллион долларлик 11 та лойиҳа ишга туширилди ҳамда хорижий ҳамкорлар иштирокида амалга ошириладиган 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳа қурилишига старт берилди. Уларнинг ҳисобига 8 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилади.Хусусан, Қораўзак туманида умумий қуввати 300 мегаватт бўлган иккита шамол электр станцияси ва 100 мегаваттли электр энергиясини сақлаш тизими ишга туширилди.Ишга туширилган объектлар қаторида Нукус шаҳрида БАА билан ҳамкорликда барпо этилган Шайх Халифа номидаги шифохона бор. Қиймати 27 миллион доллар бўлган 100 ўринли муассаса замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Бу ерда 80 та иш ўрни яратилди.Telegram | YouTube
    11,200videoOpen in Telegram
  • Нигоҳ

    18 Sept, 05:06

    Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлади.Икки кунлик сафар давомида давлатимиз раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    17 Sept, 11:51

    Тарихда илк бор: Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни эгалладиСамарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган 3-шахмат паралимпиадасида 36 та давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчи иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та таркиб билан қатнашди.Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.Мусобақа якунига кўра Польша 1-ўрин, Куба 2-ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон паратерма жамоаси 11 очко билан 3-ўринга сазовор бўлди.Бу — Ўзбекистон парашахмати тарихида илк бор Олимпиадада қўлга киритилган бронза медалидир.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    16 Sept, 10:28edited

    Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринга чиқдиЎзбекистон август ойида Speedtest Global Index рейтингида ҳам мобил, ҳам симли интернет тезлиги бўйича уч поғонага юқорилади.Мобил интернет бўйича Ўзбекистонда юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди. Натижада Ўзбекистон 75-ўриндан 72-ўринга кўтарилди.Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 5 йилда 65 поғонага юқорилади.Симли интернет бўйича юклаб олиш тезлиги ҳам бир ой ичида 94,23 Мбит/с дан 94,50 Мбит/с гача ошди. Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни 76-ўриндан 73-ўринга кўтарилди.Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича юқори натижа қайд этиб, биринчи ўринда бормоқда.Шунингдек, 2026 йил бошидан буён мобил интернетнинг юклаб олиш тезлиги саккиз ой давомида 27 фоизга ошиб, 51,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача етди.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    16 Sept, 08:04

    Шавкат Мирзиёев куни Сеул шаҳрида биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этди. Ўз нутқида президент ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича таклифлар билдирди.➖ “Марказий Осиё – Корея Республикаси: жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик” деб номланган узоқ муддатли концептуал қарашни ишлаб чиқиш таклиф этилди.➖ Саноат кооперацияси ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш доирасида минтақа бозори учун инновацион ишлаб чиқариш базаси бўлиб хизмат қиладиган “Марказий Осиё – Корея” саноат-технологик паркини Ўзбекистонда ташкил этишга тайёрлик билдирилди.➖ Минтақада ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари – геология-қидирув ва қазиб олишдан тортиб, хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни қамраб оладиган йирик саноат кластерларини ташкил этиш мақсадида муҳим минераллар бўйича Минтақавий
  • Нигоҳ

    16 Sept, 06:21

    Давлат фуқаролик хизматига танлов ўтказиш тартиби қандай?Кимлар танловда иштирок этиши мумкин? Ҳужжатлар қандай топширилади? Тест ва суҳбат қандай ўтказилади? Номзодлар қандай баҳоланади ва уларнинг қандай ҳуқуқлари бор?Батафсил маълумот видеороликда 👆🏻Telegram | YouTube
    11,800videoOpen in Telegram
  • Нигоҳ

    16 Sept, 05:24

    "Биласизларми, Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди!" — Шавкат Мирзиёев Сеулда ватандошлар билан мулоқотда.Telegram | YouTube
    12,400videoOpen in Telegram
  • Нигоҳ

    16 Sept, 04:49

    Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди➖ Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.➖ Ажинияз Кайпназаров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул ходими эди.➖ Рустамжон Эгамбердиев Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.➖ Хондамир Ахунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
  • Нигоҳ

    15 Sept, 11:32

    2028 йил 1 январдан бошлаб пенсия ёшини ҳар йили 3 ойга ошириб борган ҳолда 2039 йилда эркаклар учун 63 ёшга ва аёллар учун 58 ёшга етказиш режалаштирилмоқда — Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.Шунингдек, фармон лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан:➖ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун инобатга олинадиган охирги меҳнат фаолияти давомидаги беш йиллик иш ҳақи даври ҳар йили бир йилга ошириб борилган ҳолда йигирма йилликдаги иш ҳақи даврига етказилади. Бунда пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақини аниқлашда фуқаронинг энг паст даромадли даврининг 10 фоизини пенсия ҳисоб-китобидан чиқариб ташлаш тартиби жорий этилади;➖ ёшга доир пенсия тайинлаш учун белгиланган камида 7 йил иш стажи ҳар йили бир йилга босқичма-босқич оширилган ҳолда 2034 йилда 15 йилга етказилади. Бунда энг кам иш стажига эга бўлмаган фуқароларга умумий белгиланган пенсия ёшидан беш йилдан кейин ёшга
    14,200videoOpen in Telegram
  • Нигоҳ

    15 Sept, 05:08

    Саида Мирзиёева қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.Таъкидланишича, Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда.— Биргаликда ечим топишимиз керак бўлган масалалар талайгина — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектлар зиммасига катта юк тушаётганидан тортиб, электр ҳамда сув таъминоти муаммоларигача. Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги керак.Олдимизда турган мақсадлар улкан, биз Тошкентни ҳар бир юртдошимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз
  • Нигоҳ

    14 Sept, 11:16

    Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилдиЖиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, –➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    14 Sept, 10:20

    Корея президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.Давлатимиз раҳбари ва рафиқасини президент Ли Чжэ Мён ва рафиқаси қарши олдилар.Олий мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.Шундан сўнг давлатимиз раҳбари “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.Биргаликда расмга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.Telegram | YouTube
  • Нигоҳ

    14 Sept, 07:03

    Тошкент шаҳридаги барча туманларда 14 сентябрдан 22 октябргача режали тарзда ичимлик суви босими пасайиши ёки сув таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.ЖадвалTelegram | YouTube
  • Нигоҳ

    14 Sept, 06:37

    Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи муносабати билан мамлакатнинг нуфузли нашрлари – “Chosun Ilbo”нинг инглиз тилидаги платформаси “The Chosun Daily” ҳамда “The Korea Herald” газетасида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик” мақоласи чоп этилди.Мақолада Ўзбекистон – Корея дўстлигининг тарихий асослари ва юксак ишончга таянган алоҳида стратегик шериклик истиқболлари ёритилган. Мамлакатларимиз нафақат вақт синовидан ўтган ҳамкорлар, балки муштарак қадриятлар ва инсоний ришталар боғлаб турган яқин дўстлар экани таъкидланган.Telegram | YouTube