Latest posts

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
19 Sept, 17:55edited
НосиржонгаОсмон қулагандай бўлди бошимга, Кўзим ёши томар ичган ошимга. Мислсиз қайғулар келди қошимга, Жимман, гунг ва лолман, нолам йўқ, Аллоҳ.Ҳасратимни айтсам, тинглайдиганим, Йиғласам, қўшилиб йиғлайдиганим. Энди юрагимни тиғлайдиганим, Қувончим, суянчим болам йўқ, Аллоҳ.Ғалвали дунёнинг шовқини тинди, Атрофим ҳувиллар, сокинлик инди. Юрагим узилиб тушди-ю, синди, Кўнглим лиммо-лим-у, жолам йўқ, Аллоҳ.Дунёга ўрганиш, ўқишга келган, Илм орқасидан югурган, елган. Тириклик нелигин олдинроқ билган,
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
17 Sept, 15:40edited
ШОҲИМ БОЛАМУч кундан буён Шоҳидбегимнинг ҳаққига дуо қилиб, мен ва оиламизга сабр-қаноат тилаётган, ёнимизда турган, далдаю елкадош бўлган барча-барчага бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз!Аллоҳ ҳаммангиздан рози бўлсин! Яратган эгам бизга берган қазои қадарига, имтиҳонига розимиз! Илоҳим, боламга жаннатларидан жой ато этсин! Омийн!👉 Facebook 👈
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
16 Sept, 18:23edited
#ОнаизорЭнди мен одаммасман. Кўзи кўкка осилган, Ҳар тола сочи афғон, Ерни чўчиб босётган икки оёқли ноламан: Шафқат сўрайман! Шафқат сўрайман!! Шафқат сўрайман!!!Энди мен одаммасман. Ҳилвираб тиз чўккан, Ўйиқ кўкси икки дунёга дарвоза, Ҳар нафаси ёшларига ювилган тавбаман: Шафқат сўрайман! Шафқат сўрайман!! Шафқат сўрайман!!!📆 15.09.2026.
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
16 Sept, 17:34
forwarded from @qalampir
“Фавқулодда иқтидорли эди”. Фожиали ҳалок бўлган ўқувчи таниқли шоирнинг фарзанди экани маълум бўлдиБатафсил 👇👇👇 https://qalampir.uz/n/143163Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг: RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
16 Sept, 17:33
https://www.facebook.com/share/r/19deq44unh/FacebookMei LiYorqin kelajak sari intilgan bilimdonimiz endi yo’q… Shohidbek Jamoliddinovning oramizda yo’qligi haqidagi fojiali xabar barchamizni chuqur qayg‘uga soldi. U KHISO maktabimizning eng faol, bilimga...
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
16 Sept, 17:33
forwarded from @alberuniyuzb
TA'ZIYAAl-Beruniy nomidagi xalqaro maktab-internati jamoasi o‘quvchimiz Jamoliddinov Shohidbekning bevaqt vafot etgani bo‘yicha chuqur qayg‘uda ekanligini bildiradi.Uning bevaqt vafoti butun maktab jamoasi, ustozlari va tengdoshlari uchun og‘ir va o‘rnini to‘ldirib bo‘lmaydigan yo‘qotishdir.Shohidbekning ota-onasi, oila a’zolari va barcha yaqinlariga chuqur ta’ziya va hamdardlik bildiramiz.Shohidbekning yorqin xotirasi qalbimizda abadiy saqlanadi.Al-Beruniy nomidagi xalqaro maktab-internati jamoasi
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
14 Sept, 05:30edited
#Мухлисдан #аудиошеърКимлигим изоҳлаб бермади ҳеч ким, Бугун на нафратга, на ишққа ёрман. Шунчаки кўпталаш чамандан кечдим, Мен кузга тайёрман, кузга тайёрман.Қосқонга мук тушар манти кўрмаган, Бу бошим кимни деб эгилган эди. Наҳот кўзим содда мантиқ кўрмаган – Бу гулзор аввал ҳам (тўкилган) эди.Ҳиди димоғимда, кўрки кўзимда Қолса қолгандир-у, юракдан кетди. Аммо лол-ҳайронман, тоғдек кўксимда Энг чуқур дарз нозик чечакдан кетди.Бу гулшан гулхандек ёнсин мен учун, Энди ҳар санъатга дилимни ёрмам.
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
7 Sept, 05:10
#ЯНГИ_ШЕЪРДУОБолам, йигит дардини Фақат эр кўтаргайдир, Ғирром ҳаёт шартини Баҳодир кўтаргайдир.Ҳар иссиғу совуқдан Ўтган эдим совуққон. Бугун ҳароратимни Хавотир кўтаргайдир.Хазон каби учсанг ҳам, Ногоҳ хасдек тушсанг ҳам, Сени менинг елкам ва Мушфиқ ер кўтаргайдир!Бағринг ёриқларини,
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
6 Sept, 16:00edited
#Мухлисдан #видеошеърЁмғир ёғди (хабаринг бордир), Куни билан ювди шаҳарни. Тангрим ерга сочиб юборди Томчи-томчи фаришталарни.Сочларимга чўкди парилар, Елкам узра малаклар қўнди. Дуо қилган каби набийлар Бутун дунё раҳматга тўлди.Чаманларга жон битди қайта, Яшагиси келди қушларнинг. Фақат нур йўқ битта манглайда, Сен эса осмондан тушмадинг!Икки кўзим – ҳалқоб, талқини – Дард жимирлаб оқар ичимга.
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
4 Sept, 13:18edited
#Муаллиф_ўқиди #мос_қўшиқБепарво муҳитда унутдир кўнглинг, Лоқайд дунё ичра қарорлар кескин! Эсланмас хазонга айланган кулгинг, Исмингни юракка ёзмайди ҳеч ким.Гарчи кўклам кўклам эди сен сабаб, Сен боис муҳаббат нақшинкор эди! Бугун ўтган йўлга ҳорғин кўз қадаб, Азоб чекмасликка ҳаққинг бор эди.Бурқситиб изтироб чекарсан энди, Сезмасдан қаҳванинг аччиқлигини. Эҳтимол, тушунган чиқарсан энди Сени англаш мудом тансиқлигини.Хазонлар қайғунинг бўлакларидир! Қайғулар хазоннинг тасвири ичкин!
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
3 Sept, 06:00edited
#ЯНГИ_ШЕЪРБепарво муҳитда унутдир кўнглинг, Лоқайд дунё ичра қарорлар кескин! Эсланмас хазонга айланган кулгинг, Исмингни юракка ёзмайди ҳеч ким.Гарчи кўклам кўклам эди сен сабаб, Сен боис муҳаббат нақшинкор эди! Бугун ўтган йўлга ҳорғин кўз қадаб, Азоб чекмасликка ҳаққинг бор эди.Бурқситиб изтироб чекарсан энди, Сезмасдан қаҳванинг аччиқлигини. Эҳтимол, тушунган чиқарсан энди Сени англаш мудом тансиқлигини.Хазонлар қайғунинг бўлакларидир! Қайғулар хазоннинг тасвири ичкин! Сен кузга айландинг, энди барибир
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
1 Sept, 17:33edited
Кимлигим изоҳлаб бермади ҳеч ким, Бугун на нафратга, на ишққа ёрман. Шунчаки кўпталаш чамандан кечдим, Мен кузга тайёрман, кузга тайёрман.Қосқонга мук тушар манти кўрмаган, Бу бошим кимни деб эгилган эди. Наҳот кўзим содда мантиқ кўрмаган – Бу гулзор аввал ҳам (тўкилган) эди.Ҳиди димоғимда, кўрки кўзимда Қолса қолгандир-у, юракдан кетди. Аммо лол-ҳайронман, тоғдек кўксимда Энг чуқур дарз нозик чечакдан кетди.Бу гулшан гулхандек ёнсин мен учун, Энди ҳар санъатга дилимни ёрмам. Фақат тушунса бас, кетдим не учун,
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
31 Aug, 19:00
ТИНЧЛИКТинчлик деган сўзга энг аниқ ўлчам – Мана шу зилол сув, шу соф ҳаво, нур. Ахир, чумчуқ учса, кўтарилган чанг Қанча юртлар учун жиддий хавотир!Қуш нима, ногаҳон учса хаёлинг, Ортидан ўқ қувиб етар ўлкада Нима кечар эди отанг аҳволи? Юрмасдинг болангни олиб елкага...Мен отамга бошим эгаман шаксиз, Болам қўлларимга сув қуяр, бу қарз. Аммо бир қонун бор – гадоми, шоҳмиз, Юртнинг ҳимояси ҳаммамизга фарз.Зардобга тўлмаса юрак деган жом, Фарёдлар кесмаса тоза ҳавони, Тинчлик деган сўзга энг аниқ ўлчам –
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
31 Aug, 17:55edited
#ВИДЕОШЕЪРЮрт деб куйламоқмас, Юрт деб куймоқдир, Чекингга тушса, шу – одамлик шарти, Бирга хўрсинмоқдир элнинг ёнида – Аввалроқ қанотлар ўсиб чиқарди, Елкамда шунча қарз бўлмаганида. Болам, сенга тушса Ватаннинг дарди, Жажжи қанотингни ечиб улоқтир! Токи юртинг келиб суянганида Халақит бермасин бу қанотларинг... Онанг келбатингга суюнганида, Ўткир тиғ бўлганда сабза хатларинг, Унутма, манглайинг шунчалар оқдир – Унда Аллоҳ билан Ватан бор холос... Бошқа майдаларга қилмагин ихлос! Ахир мен ҳаётнинг хашак ғамларин Сенга қолдирмасдан яшаб бераман, Ахир қирқ йил кучни нега жамладим,
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
29 Aug, 05:00edited
#Муаллиф_ўқиди Четга чиқинг, қўйинг танбеҳ, даъвони, Сиз топмайсиз оғриғимга давони. Ҳар банданинг аввал таниб Худони, Сўнг ўзини англайдиган куни бор.Тўфон турса, элак тутманг – тўсмагай, Тақдир шамоллари бежиз эсмагай. Сиз асраган гул шамолсиз ўсмагай – Сим ўралган чаманзорда кими бор?Ҳар юракнинг ўз Ҳалложи, Машраби Яшар экан – у абадий маст каби. Муҳаббатда ҳар кимнинг ўз мазҳаби, Муҳаббатда ҳар кимнинг ўз дини бор!📆 31.07.2018.
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
21 Aug, 13:18edited
Четга чиқинг, қўйинг танбеҳ, даъвони, Сиз топмайсиз оғриғимга давони. Ҳар банданинг аввал таниб Худони, Сўнг ўзини англайдиган куни бор.Тўфон турса, элак тутманг – тўсмагай, Тақдир шамоллари бежиз эсмагай. Сиз асраган гул шамолсиз ўсмагай – Сим ўралган чаманзорда кими бор?Ҳар юракнинг ўз Ҳалложи, Машраби Яшар экан – у абадий маст каби. Муҳаббатда ҳар кимнинг ўз мазҳаби, Муҳаббатда ҳар кимнинг ўз дини бор!📆 31.07.2018.✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
16 Aug, 08:31edited
Якшанбанинг ҳордиқларидай Томиримга ёйилар ором. Муҳаббатнинг қолдиқларидай Хазонларга шартмас эҳтиром.Бир хотиржам ёвузлик билан Соғинмайман ҳеч кимни (айбми?) Мен ҳаётнинг эски қалбидан Янги нарса кутиб яшайми?Сентябрнинг ёмғирларида Ивиб ётар ҳаёт сурати. Ранги ўчган тасвир қаърида Бир қиз хомуш хаёл суради.Хоҳишим йўқ шарҳлаб беришга. Куз. Севги йўқ. Ёмғир. Қиз мудом Мени бахтли ҳолда кўришга Ўрганиб қолганди, вассалом.
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
13 Aug, 06:11edited
#Муаллиф_ўқиди #мос_қўшиқЁмғир ёғди (хабаринг бордир), Куни билан ювди шаҳарни. Тангрим ерга сочиб юборди Томчи-томчи фаришталарни.Сочларимга чўкди парилар, Елкам узра малаклар қўнди. Дуо қилган каби набийлар Бутун дунё раҳматга тўлди.Чаманларга жон битди қайта, Яшагиси келди қушларнинг. Фақат нур йўқ битта манглайда, Сен эса осмондан тушмадинг!Икки кўзим – ҳалқоб, талқини – Дард жимирлаб оқар ичимга.
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
12 Aug, 05:00
#ЯНГИ_ШЕЪРУмрим ярим, кўнглим ярим, дўстларим, Энди қалбимизда бутун ой бўлмас. Лойқа босган, харсанг тўлган кўзларим – Дарёларим қайтиб Энасой бўлмас.Биз талпинган булоқларнинг қоши берк, Биз суянган осмонларни кул босди. Йиғлаб-йиғлаб тинган халқнинг ёшидек, Алпомишли достонларни кул босди.Қай сўтакфеъл йигитхонга кафт ташлаб, Ишониб топширса бўлар “Тузук”ни. Кўкрак эмган Алплар ўсса лой муштлаб, Бешикларни алмаштирсак тузукми.Ҳой, Эр Тўнга, ўрнингдан тур, қалқигин, Ҳой, Навоий, тилинг қани қонимда? Ҳеч топмадим бу ғафлатнинг талқинин,
Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal
11 Aug, 15:00edited
#Мухлисдан #аудиошеърМенинг кўнглимга ўт қўяр саратон, На ёмғир, на шамол, на соя бордир. Умримдан – бир ёлғиз мотамсародан Фақат хазон ичра ҳимоя бордир!Мукаммал иншо йўқ тақдирдан ўзга, Менинг ёзганларим хатога тўлди. Қанча яқин борсам ҳижронга – кузга, Хазон бўлган юрак Худога тўлди!Жимирлаб кўзингда яшайди ҳаёт, Жимирлаб тушингга киради кимдир. Ўнгинг бахтга тўла, тушинг хотирот, Эҳтимол шу сабаб кўзларинг жимдир.Ишқдек ёниб турар, ана, саратон, Ёмғир йўқ, ғир этган шамол, соя йўқ,
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
