gram news
Alimoff channel avatar

Alimoff

@nurbekalimov

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @Proekt_PR Альтер Эго 👉 @Alimofflive

ProjectsKKPoliticsVerified by Telegram

18,386subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Alimoff

    22 Sept, 11:01

    Россия билан энди аввалгидек бўлмайди. Пашинян нимани ўзгартирмоқчи? ⠀ Арманистон бошвазири Никол Пашинян Россия билан муносабатлар муқаррар ўзгаришини айтди. Унингча, бу жараённи битта одам ёки сиёсий куч билан боғлаш нотўғри. Асосий сабаб бошқа: можаро шароитидаги Арманистон билан тинчлик шароитидаги Арманистоннинг эҳтиёжлари бир хил бўлмайди. ⠀ Бу гапнинг ортида анча катта сиёсий ҳисоб-китоб бор. Қўшнинг билан доимий уруш хавфи остида яшасанг, сени ҳимоя қилишини айтаётган катта давлатга эҳтиёжинг ошади. Қўшнинг билан келишиб, чегаралар ва савдо йўлларини очиб, "вась-вась" бўбкетсанг, ўша ҳимоячи билан муносабатларни ҳам қайта кўриб чиқасан. Пашинян ҳозир шу мантиқни олдинга суряпти. ⠀ Бу ўзгариш кеча бошлангани йўқ. 2023 йилда Озарбайжон Қорабоғ устидан назоратни тиклаганидан кейин Ереван Россия ва унинг тинчликпарварларини ҳужумни тўхтата олмаганликда айблади. 2024 йилда эса
  • Alimoff

    22 Sept, 10:01

    Капиталбанк АҚШнинг энг йирик банкларидан бири — The Bank of New York Mellon'да ҳисобрақам очдиЎзбекистондаги етакчи банклардан бири "Капиталбанк" АТБ халқаро тўлов инфратузилмасини кенгайтириш доирасида АҚШнинг энг қадимий ва йирик банкларидан ҳисобланган The Bank of New York Mellon (BNY) да доллардаги корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. Ушбу қадам банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиш ва халқаро ўтказмалар жараёнини оптималлаштириш мақсадида амалга оширилди.Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи бизнес субъектлари учун янги корреспондентлик ҳисоби хорижий ҳамкорлар билан АҚШ долларидаги тўловларни амалга оширишда қўшимча имкониятларни тақдим этади. Банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаиловнинг таъкидлашича, мазкур ҳисоб рақамининг очилиши банкнинг халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқич бўлиб, ички комплаенс-назорат механизмларининг
  • Alimoff

    22 Sept, 04:30

    Покистон Афғонистонга яна зарба берди. У ерда нима бўляпти? ⠀ 21 сентябрда Покистон Афғонистоннинг Кунар ва Пактика вилоятларига ҳаводан зарба берди. Исломобод 28 нафар жангарини йўқ қилганини айтяпти. БМТнинг Афғонистондаги миссияси эса уч нафар тинч аҳоли вакили, бир эркак, бир аёл ва бир қиз бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Жангарилар ҳақидаги рақам ҳозирча Покистон томонининг баёноти. Тинч аҳоли орасидаги қурбонларни эса БМТ ҳам тасдиқлаяпти. ⠀ Зарбалар Покистондаги хавфсизлик кучларига қилинган ҳужумлардан кейин берилди. Исломободнинг айблови шу: Покистонга ҳужум қилаётган гуруҳлар Афғонистонда паноҳ топяпти, Кобул уларга қарши чора кўрмаяпти. Толибон буни рад этиб, қўшнисининг ўз ички хавфсизлик муаммолари учун Афғонистонни айблаш нотўғрилигини айтяпти. ⠀ Бу ерда номлар одамни чалғитиши мумкин. Афғонистонни бошқараётган Толибон билан Покистон Толибони, яъни ТТП, алоҳида
  • Alimoff

    22 Sept, 03:55

    Хитойда «ўз одаминг» ҳам кафолат эмас. Сининг яқин генерали партиядан ҳайдалди ⠀ Хитой ҳарбий раҳбариятидаги икки катта фигура, Марказий ҳарбий кенгаш раисининг собиқ ўринбосари Чжан Юся ва Бирлашган штабнинг собиқ бошлиғи Лю Чжэньли партия ва армия сафидан чиқарилди. Расмий айбловлар: коррупция, мансабга кўтариш эвазига катта пора олиш, гуруҳбозлик ва партияга садоқатсизлик. Ишлари ҳарбий прокуратурага ўтказилади. ⠀ Чжаннинг қулаши айниқса қизиқ. Уни Си Цзиньпиннинг армиядаги энг яқин иттифоқчиси деб ҳисоблашарди. Лекин воқеа кеча бирданига бошлангани йўқ. Икковига қарши тергов январда эълон қилинган, август охирида эса улар давлат Марказий ҳарбий кенгашидан четлатилган. Сентябрда партиядан чиқариш қарори келди. ⠀ Менимча, бу ерда энг оғир айблов гуруҳбозлик ва садоқатсизлик. Гуруҳбозлик деганда эса раҳбарият ичида ким кимга суянаётгани, кимнинг атрофида алоҳида одамлар тўплангани
  • Alimoff

    21 Sept, 14:29

    Хотиржам бўлишингиз мумкин, банк барқарор ишлаяптиОхирги пайтларда ижтимоий тармоқларда Anorbank бўйича ҳар хил гап-сўзлар тарқалди. Аслида эса ваҳимага ўрин йўқ экан.Банк расман изоҳ беришича, гап биргина акционернинг шахсий масаласи ҳақида кетяпти. Бу ҳолат банкнинг капиталига ҳам, кундалик бошқарувига ҳам, мижозлар билан ишлашига ҳам умуман алоқаси йўқ. Қолаверса, Марказий Банк ҳам вазият банк фаолиятига таъсир қилмаслигини, ҳаммаси жойидалигини тасдиқлади.Хуллас, ортиқча хавотирга ҳожат йўқ. Ҳамма операциялар одатдаги тартибда ишламоқда.
  • Alimoff

    21 Sept, 05:54

    Тўрт йилдан бери биринчи. Ўзбекистон ҳарбийлари Кореяда яна ғолибЎзбекистон ҳарбийлари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида 316 балл билан биринчи ўринни олди. Иккинчи ўриндаги Камбоджада 212 балл, мезбон Корея жамоасида эса 192 балл. Мусобақада етти давлатнинг 12 та жамоасидан қарийб 500 нафар ҳарбий қатнашган. Улар орасида АҚШ, Австралия, Польша ва Озарбайжон вакиллари ҳам бор. ⠀ Энг ёққан жойи, бу кетма-кет тўртинчи ғалаба. Бизникилар 2023 йилдан бери шу мусобақада биринчи ўринни бермаяпти. Кореяликлар кубокнинг Тошкентгача билетини олдиндан брон қилиб қўйса ҳам бўларкан.Мусобақанинг номи бироз расмий эшитилади, лекин вазифалар конкрет. Тоғда, ўрмонда ва шаҳар шароитида шартли жанг олиб бориш керак. Кейин учала ҳудудда бир вақтнинг ўзида ҳаракат қилиш босқичи бор. Бундай вазиятда ҳар ким ўзича зўр бўлгани етмайди. Бир-бирини тушуниш,
  • Alimoff

    17 Sept, 12:31

    Илон Маскнинг трейлерини кўриб, Наманган ҳокими эсимга тушди ⠀ Илон Маск Мемфисдаги xAI дата маркази қурилиши яқинида Airstream трейлерида яшаяпти экан. Ғилдиракли уйда, хуллас. Қурилишни бевосита кузатиб туриш учун объектнинг ёнига жойлашиб олган. All-In тадбирида шу ҳақда гапириб, трейлерини ҳазиллашиб ўзининг «саройи» деб атабди. ⠀ Шу хабарни ўқиб, таниш сюжет-ку, дедим. Эсингиздами, 2021 йил февралида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «Бунёдкор» маҳалласида контейнерда яшашини айтганди. Президент маҳалладаги ичимлик суви, йўл ва ободонлаштириш муаммоларини танқид қилганидан кейин ҳоким аҳолига: «Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан», деган эди. ⠀ Маскники Airstream, бизники контейнер. Комплектация бошқа, ғоя таниш. ⠀ Иккала воқеада ҳам раҳбар иш кетaётган жойга яқин бўлмоқчи. Бири сунъий интеллект учун ҳисоблаш қувватини оширяпти, иккинчиси маҳалланинг йиғилиб
  • Alimoff

    17 Sept, 11:29

    Сингапурда китоб ўқиганга пул беришяпти. Қанча? ⠀ Сингапурда ReadSG деган китобхонлик дастури ишга тушибди. Кунига камида 15 дақиқа ўқийсиз, давлат платформасида ўқиганингизни қайд қилиб борасиз ва виртуал тангалар йиғасиз. Миллий кутубхона кенгаши шу йўл
  • Alimoff

    17 Sept, 06:05

    Сингапурда китоб ўқиганга пул беришяпти. Қанча? ⠀ Сингапурда ReadSG деган китобхонлик дастури ишга тушибди. Кунига камида 15 дақиқа ўқийсиз, давлат платформасида ўқиганингизни қайд қилиб борасиз ва виртуал тангалар йиғасиз. Миллий кутубхона кенгаши шу йўл билан одамларни мунтазам китоб ўқишга одатлантирмоқчи. ⠀ Энди қанча пул тўланишини эшитинг. Кунлик ўқиш учун 20 та виртуал танга берилади. 1000 танга 1 Сингапур долларига тенг. Яъни фақат шу кунлик рағбатни йиғсангиз, 50 кунда бир доллар бўлади. (9300 сўм) Китоб ўқиб бойиб кетиш режаси шу ерда бироз коррекцияга учрайди.😁 ⠀ Лекин дастурнинг мантиғи тушунарли. Кичик мукофот, кунлик мақсад, кетма-кет неча кун ўқиганингни кўрсатадиган ҳисоблагич. Ўйинлардаги таниш механизм. Кеча ўқидинг, бугун ҳам белгилаб қўйгинг келади. Кейин эса китобнинг ўзи қизиқтириб қолса, пули эсингданам чиқиб кетиши мумкин. Ташкилотчиларнинг умиди ҳам шу. Мен
  • Alimoff

    16 Sept, 14:19

    Саудия хусийларга қарши суриялик жангариларни ташладими? ⠀ Саудия Арабистони Янбу портида нефть юклашни тўхтатган. Европадаги харидорларига эса сентябрь охирига белгиланган айрим етказиб беришлар бекор қилинишини билдирган. Reuters манбаларига кўра, «Шарқ-Ғарб» нефть қувурига берилган зарбадан кейин экспортдаги узилишлар конкрет шартномаларга етиб келди. ⠀ Қувур қачон тўлиқ ишга тушиши ҳали аниқ эмас. АҚШ энергетика вазири оқим бир неча кунда тикланишини айтяпти. Одатда нефть қимматлашса, Саудия ютади деб ўйлаймиз. Фақат ўша нефтни харидорга етказиб бера олса ютади😇. Сотилаётган ҳажм кескин қисқарса, ҳар бир баррелдан кўпроқ пул олиш умумий йўқотишни қопламаслиги мумкин. ⠀ Муҳаммад бин Салмоннинг Трампдан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақида ҳам Reuters ёзди. Агентликнинг уч манбасига кўра, Трамп ҳусийларга қарши тўғридан тўғри зарба беришга рози бўлмаган. Вашингтон разведка маълумотлари ва
  • Alimoff

    16 Sept, 13:50

    202 давлатдан келган шахматчилар Самарқандда тўпландиБугун 2 мингдан ортиқ шахматчи Самарқандда. Чунки мамлакатимиз 46-FIDE Шахмат Олимпиадасига мезбонлик қиляпти.Бу йилги Олимпиада шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа деб қайд этилди. Биринчи куннинг ўзидаёқ Expo марказларига 10 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмон келгани бунга исбот.Мени қувонтирган жойи, шунақа катта оқимга қарамай, тадбирнинг ташкилий томони жуда идеал йўлга қўйилибди. 3 та йирик майдон, 40 дан ортиқ меҳмонхона, транспорт ва хавфсизлик тизими бир вақтда бекаму кўст ишлаяпти.Минглаб волонтёрлар, давлат ташкилотлари меҳмонларга хизмат кўрсатяпти. Самарқанддаги бу Олимпиада кўлами ва ташкил этилиш даражаси билан жуда катта оламшумул тадбирга айланишига шубҳам йўқ.🌟@nurbekalimov
  • Alimoff

    16 Sept, 04:47

    Макка яқинидаги дрон ва Саудиянинг қизил чизиғи ⠀ Саудия бошчилигидаги коалициянинг айтишича, 15 сентябрь кечқурун ҳусийлар учирган дрон Макка жанубида уриб туширилган. Дрон муқаддас шаҳарнинг парвоз тақиқланган ҳаво ҳудудига киришидан олдин йўқ қилинган. Reuters бу ҳақда коалиция вакили Турки ал-Моликийнинг баёнотига таяниб хабар берди. ⠀ Ҳусийлар эса Маккани нишонга олганини рад этяпти. Reuters хабарида Каъба нишон бўлганини тасдиқловчи далил келтирилмаган. ⠀ Лекин воқеанинг сиёсий оғирлиги барибир катта. Коалиция муқаддас масканлар ва зиёратчилар хавфсизлигини «қизил чизиқ» деб атади. Саудия учун Макка хавфсизлиги мамлакатнинг мусулмон дунёсидаги мавқеи билан ҳам боғлиқ. Шу сабабли бундай хабар ортидан ҳукуматга тушадиган босимни фақат ҳарбий ҳисоб-китоб билан ўлчаб бўлмайди. Одамлар давлатдан муқаддас шаҳар ва у ердаги яқинларининг хавфсизлигини талаб қилади. ⠀ Ислом ҳамкорлик
  • Alimoff

    14 Sept, 10:50

    Нетаньяху иккинчи. Биринчи ўринда Трампнинг қизи ва куёви ⠀ Jerusalem Post 2026 йилнинг «Энг таъсирли 50 яҳудийси» рўйхатини эълон қилибди. Биринчи ўринни Жаред Кушнер ва Иванка Трамп биргаликда эгаллаган. Биньямин Нетаньяху иккинчи. Ундан кейин Гади Эйзенкот ва Нафтали Беннетт. Яъни амалдаги бош вазирнинг ортидан унинг ўрнига келишни хоҳлаётган сиёсатчилар турибди. ⠀ Иванка бу рўйхатга қандай кириб қолди десангиз, у Кушнерга турмушга чиқишидан олдин иудаизмни қабул қилган. Бу ҳақда ўзи ҳам интервьюда гапирган. Демак, бу ерда фақат келиб чиқиш ҳисобга олинмаган. ⠀ Газета биринчи ўринни асослашда асосий урғуни Кушнернинг гаровдагиларни қайтариш бўйича музокаралардаги ролига қаратган. Лекин мақоланинг менга қизиқ туюлган жойи бошқа. Муаллиф Кушнернинг яҳудийлиги билан унинг Америка президенти номидан ишлаётганини алоҳида таъкидлайди. Чунки бу икки нарсадан келиб чиқадиган сиёсий
  • Alimoff

    14 Sept, 09:42

    Ниҳоят мантиқли қарорШу пайтгача нақд пулда тўлов қилиш чегараси 25 миллион сўм эди. Тасаввур қилинг, хориждан келган турист Tashkent City Mall’да айланиб юриб, яхшироқ кийим ёки соат ёқтириб қолса, тўлов қилолмайди. Чунки ҳамма жойда ҳам бизнинг терминаллар унинг халқаро картасини ютмайди, нақд пулини эса қонунан ололмайсиз — лимит тугаган. Натижада нақд пулни картага солиш учун банкма-банк сарсон бўлиш ёки шунчаки харидни бекор қилиш керак эди. Иқтисодиётга пул олиб келаётган туристга “ака, сиз нақд пул беролмайсиз” дейиш — абсурд.Президентнинг 175-сонли фармони билан бу чегара БҲМнинг 400 бараваригача оширилди, бу дегани 25 миллиондан тўғри 176 миллион сўмга. Бизда кўпинча нақд пулга қарши курашни “соя иқтисодиётига қарши кураш” деб баҳона қилишади. Лекин реал ҳаётда бу оддий истеъмолчи ва бизнес учун кераксиз оворагарчиликдан бошқа нарса эмас эди. Рақамлаштириш мажбурий тақиқлар
  • Alimoff

    13 Sept, 14:27

    Яқин Шарқда нега уруш тугамайди?«Ҳаммаси нефть учун», «суннийлар билан шиалар келишолмайди», «Ғарб чегараларни нотўғри чизган». Бу саволга тайёр жавоблар кўп. Лекин улардан биттаси билан бутун минтақадаги урушларни тушунтириб бўладими? Умуман, уруш тугашидан ҳамма ҳам манфаатдорми?Янги видеода шу саволларни бирма-бир таҳлил қилдим. Британиянинг арабларга берган ваъдаларидан Исроил ва Фаластин можаросигача, нефть пулларидан диннинг сиёсий мақсадларда ишлатилишигача кўриб чиқилган. Ким нима учун курашяпти, ким қурол беряпти ва буларнинг ҳисобини охири ким тўлаяпти?Ҳикояни эса 1401 йилги Дамашқдан, Амир Темур билан Ибн Халдун учрашувидан бошладим. «Буларнинг нима алоқаси бор?» дейсизми? Видеони кўриб тушуниб оласиз.Ушбу видеода ўзимизга ҳам қайтамиз: империя парчаланиши, чегаралар, сув масаласи бизда ҳам бўлган. Хўш, нега Марказий Осиё бошқача йўлдан кетди?Янги видео YouTube
    YouTubeBir asrlik mojaro: Yaqin Sharq nega tinchlik ko‘rmayapti? | TARIX RAKURSI | @AlimoffJuda zo‘r narhda 50 ta ajoyib kitoblarni sotib olib, o‘z uy kutubxonangizni yarating! https://asaxiy.uz/u/6a2920e8c1195 Loyihani donat bilan qöllab quvvatlovçilar uçun: https://tirikchilik.uz/alimoff Instagram: https://www.instagram.com/nurbek_alimoff/…
  • Alimoff

    13 Sept, 08:55

    Саудияга зарба. Туркия ва Покистонга саволTürkiye газетаси Эрон ҳусийлар орқали Макка пактини парчалашга уринаётгани ҳақида ёзибди. Мақоладаги экспертларга кўра, Саудияга ҳужумлардан мақсад Туркия ва Покистонни ҳам урушга тортиш, янги иттифоқни ҳали мустаҳкамланмасидан синаб кўриш.Эроннинг воқеалардаги роли ҳақида эса бошқа хабарлар ҳам бор. Reuters 10 сентябрда ҳусийлар Ямандаги Моха портини эгаллаганини хабар қилди. Агентликнинг яманлик, эронлик ва минтақавий манбаларига кўра, қирғоқ бўйлаб юриш Эроннинг бевосита йўл-йўриғи билан амалга оширилган. Reuters суҳбатлашган эронлик расмий эса Теҳрон ҳусийларни назорат қилмаслигини айтган.Макка пактининг биринчи имтиҳони ҳақида олдин ёзгандим. Туркия, Покистон ва Саудия келишувида бир давлатга қуролли ҳужум учаласига қарши ҳужум сифатида қаралиши белгиланган. Так вот, Саудияга учган ракета Анқара ва Исломободга ҳам сиёсий савол
  • Alimoff

    13 Sept, 06:07edited

    Саудияга учган дроннинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади. Баёнотда тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмасига зарбалар, халқаро кема қатновига таҳдидлар тилга олинган. Можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирилган.Бу хабарнинг ортида анча катта иқтисодий муаммо бор. 12 сентябрда Reuters Саудия дрон ҳужумидан кейин Шарқ-Ғарб нефть қувурини вақтинча тўхтатганини хабар қилди. Шу қувур орқали кунига 4 миллиондан 5 миллион баррелгача нефть ташилаётган эди. Бу жаҳон нефть таъминотининг тахминан 4–5 фоизи. ⠀ Қувурнинг асосий аҳамияти шундаки, у нефтьни Саудиянинг шарқидан Қизил денгиздаги Янбу портига олиб чиқади. Ҳормуз бўғозини айланиб ўтиш имконини беради. Хуллас асосий йўлда муаммо чиққани учун запас йўлга ўтасан. Энди ўша запас йўл ҳам нишонга олиняпти. Катта армияни мағлуб
  • Alimoff

    11 Sept, 14:08edited

    Алиментни боланинг эҳтиёжига қараб ҳисоблашмоқчи ⠀ Ўзбекистонда алиментни ота ёки онанинг ойлигига боғлаб ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилиняпти. Ҳар бир ёш тоифасидаги бола учун минимал истеъмол савати тузилиб, тўлов шунга қараб белгиланиши мумкин. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенатда шу ҳақда айтибди. Ҳозирча бу таклиф, амалдаги тартиб бекор қилингани йўқ. ⠀ Муаммо тушунарли. Қўмита раиси айтганидек, айримлар ҳақиқий даромадини яшириб, минимал ойликли ишга расмийлашади ва алиментни камайтиради. (Масалан қоровул бўволади паскуда) Яъни ҳаётда топаётган пули бошқа, боласига пул бериш керак бўлгандаги справкаси бошқа. Лекин мактаб формаси ҳам, дори ҳам «отанг ҳужжатда кам топаркан» деб арзонлашмайди. ⠀ Ҳозирги Оила кодексида, ота-она ўртасида келишув бўлмаса, бир бола учун иш ҳақи ва бошқа даромаднинг чораги, иккитага учдан бири, уч ва ундан кўп болага
  • Alimoff

    11 Sept, 13:55

    Автобуслар кўпайди, харажатлар ҳам. Йўлкира лойиҳаси ортидаги ҳақиқий ҳолатБизда жамоат транспортидан кунига 2,5 миллион одам фойдаланади. Охирги йилларда бекатда кутиш вақти 15 дақиқагача тушганини сезгандирсиз? Сабаби автобуслар сони 1900 тага яқинлашди. Лекин бу катта тизимни боқиш осон бўлмаяпти.Электр энергияси нархи 900 сўмдан 1100 сўмга (22,2% га), заправкалар учун газ эса 1800 сўмдан 2750 сўмга (52,7% га) ошгани шароитида 1700 сўмлик тариф харажатларни умуман ёпмай қўйибди. Дунё шаҳарлари билан солиштирганда (Истанбулда ~11 200 сўм, Олмаотада ~3 100 сўм), Тошкентдаги таклиф иқтисодий жиҳатдан мажбурий қадамга ўхшайди.Транспорт вазирлигининг расмий муносабатида айтилишича, тариф ошиши (электрон — 2500 сўм) эвазига компаниялардан графикка риоя қилиш, тозалик ва хавфсизлик қаттиқ назорат қилинади.Дарвоқе, ҳар куни қатнайдиганлар учун эса арзонроқ абонементлар ва алмашиш
  • Alimoff

    11 Sept, 07:43

    200 килолик қирол ва жуда қимматга тушган масхарабоз ⠀ Бундан роппа-роса 20 йил олдин, 2006 йил 10 сентябрда Тонга қироли Тауфаахау Тупоу IV (Тупоймас) 88 ёшида вафот этган. У Тинч океанидаги шу ороллар давлатини 1965 йилдан бери бошқариб келган одам эди. Биографиясида регби ҳам, диета ҳам, хусусий республика ҳам, миллионларни йўқотган сарой масхарабози ҳам бор. ⠀ Тупоу Сидней университетида гуманитар фанлар ва ҳуқуқ бўйича диплом олган. Университетни битирган биринчи тонгалик ҳисобланади. Кейин таълим вазири, бош вазир ва ниҳоят қирол бўлган. Унинг ҳукмронлигида мамлакатда таълим, авиация ва замонавий алоқа ривожланган. Ёшлигида регби ўйнаган, лангарчўп билан сакраган, сёрфинг қилган. Гитара билан бирга балалайка чалишни ҳам билган. ⠀ Кейин вазни 200 килодан ошиб кетган. 1976 йилда 209,5 кило бўлиб, Гиннесс рекордларига дунёдаги энг оғир монарх сифатида кирган. Лекин кейин
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot