Latest posts

Nurulloh Muhammad Raufxon
3 Sept, 16:21
Қонхўр, бола қотили, тинч аҳоли қотили, Ғазо бўлгасини кулини кўкка совурган босқинчи, фашист, ўта радикал сионист, инсоният жиноятчиси, Ислом ва араб душмани бўлган одамсифат иблис Ғазо тупроқларига қонли оёғини босган бўлса, унга нисбатан "ташриф буюрди" феълини ишлатиб бўладими?! Келиши бир юртга шараф берган азиз меҳмонга нисбатан ишлатилмайдими бу бирикма?! Журналистларимиз шу қадар саводсиз, шу қадар фаросатсизми?! Маффкуравий кураш нима эканини билмайдиган, қотил билан азиз меҳмоннинг фарқига бормайдиган журналистларни соғлом мафкурачи деса бўладими?!


Nurulloh Muhammad Raufxon
31 Aug, 13:34edited
Ўйлаб қарасам, дунёда тўла мустақил давлат йўқ экан. Ҳар бир давлатнинг эрки-ҳуқуқи қайсидир маънода ва қанчадир миқдорда бошқа давлатлар қўлида бўларкан. Майда ва кучсиз давлатларни қўйинг, ҳатто АҚШ, Ўрисия, Хитой каби буюк ва кучли давлатларни ҳам юз фойиз мустақил, ўз эрки ўз қўлида деб бўлмайди. Масалан, АҚШ айниқса ташқи сиёсатда жимитдай "исроил"нинг етовида юради. Ёки, аксинча, "исроил" ўзи ҳам бошқа жиҳатдан АҚШга қарам. Айниқса, ҳарбий соҳада. Шунингдек, Ўрисия ҳам тўла мустақил эмас. Ютубларда кўриб қоламан: жуҳуд таҳлилчилар Ўрисияни "исроил" манфаатига ишлайдиган давлат деб таърифлашади. Хитой гарчи тузуми коммунистик мафкурага асосланган бўлса-да, иқтисодий сиёсатда ҳар бир қадамда капиталистик оламнинг йирик ширкатлари кайфияти билан ҳисоблашишга мажбур. Йирикларнинг аҳволи бундай бўлгач, майдалардан катта нарса талаб қилиб бўлмайди, албатта. Туяни шамол учирса, эчкини
Nurulloh Muhammad Raufxon
31 Aug, 10:10edited
То том маънода адолатли жамият қурилмагунича мустақилликдай шавкатли байрам ҳам элга росмана татимайди. Адолатли жамиятни бирданига қуриб бўлмайди, албатта. Илк босқичи айбларни тан олиш, ижтимоий ҳақиқатни тиклаш бўлади. Хоссатан, мустақиллик учун кураш тарихи ва унга эришиш масаласи жонажон Ўзбекистонимизда ҳалига довур адолат билан ҳал этилмади. Биринчи иқтидор ёзиб кетган ёлғон тарих ва ёлғон талқинлар таъсиридан бугунгача қутулолганимиз йўқ. Ҳолбуки, шу масала ётиғи билан ижобий ҳал этилса, ишонинглар: а) давлатимизнинг юзи ёруғ бўлади; б) халқимизнинг чиройи очилади; в) юртимиз эркин нафас ола бошлайди; г) давлат билан жамият бир бўлиб, ҳар қандай қийинчиликни биргаликда ошиб ўтадиган бўлади! д) ҳозирда жамият билан давлат орасида яширин тарзда бор бўлган ва 35 йилдан бери яшаб, тобора чуқурлашиб кетаётган ўзора ТУШУНМОВЧИЛИК (юмшоқ қилиб айтганда), ўзора ЁТСИРАШ каби ёқимсиз
Nurulloh Muhammad Raufxon
29 Aug, 16:53edited
Мустақиллик байрами билан бутун халқимизни чин юракдан қутлайман! Афсус, биринчи иқтидор том маънодаги мустақилликка элтадиган йўлни тутмади, орзуларимизни армонга айлантириб, янглиш бир ўзанга солиб юборди, натижада қилаётган ишларимиз ҳозирда ҳам жа унақа кўнгилдагидек кетмаётибди. Лекин, шундай бўлса-да, бугунги ҳолатимиз қулликда кечирган юз йигирма беш йиллик ҳолатимиздан ЯХШИдир! Мустақиллик барибир ЯХШИ ҳодиса! Энди навбатдаги вазифамиз яримталикдан бутунликка, юзакиликдан чинакамликка, чалаликдан тўкисликка эришиш, нафақат сўзда, балки ижтимоий, маънавий соҳаларда (Тил, Тарих, Дунёқараш, Ички ва Ташқи сиёсат) бобларида ҳам тўлақонли мустақилликни ўрнатиш бўлиши керак. Шундагина юртни ҳартомонлама оёққа турғаза оламиз.
Nurulloh Muhammad Raufxon
7 Aug, 14:46
forwarded from @solievaziz
Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккада уч томонлама Мудофаа келишувини имзолагандан сўнг Масжидул Ҳаромда жума намозини адо этди.Манба: Yenisafak.com@SolievAziz




Nurulloh Muhammad Raufxon
5 Aug, 13:51
Кимлардир муттасил равишда каналимга бузуқи нарсалар билан ҳужум қиляпти. Кўрган заҳотим ўчиряпман, ўзини асфалисофилинга юборяпман. Олти марта ўчирдим, бошқа ном билан яна юборяпти. Эҳтиёт бўлинглар, очманглар. У ифлосга Оллоҳ кифоя қилсин!
Nurulloh Muhammad Raufxon
30 Jul, 18:10edited
Ниҳоят, ўн кун деганда телеграм каналим қайта ишга тушди! Палакат бўлиб, тилпоним сувга чўкиб ўлди. Қутқариб қолармиканмиз деб уста дўхтирига чопдик. Жонлантириш бўлимида нақ олти кун ётди. Тирилмади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Охири тақдирга тан бериб, янги тилпон олишга мажбур бўлдим. Ўғлим у ёқ-бу ёғини чуқилаб, ҳозиргина ҳаётга улаб берди, Оллоҳга шукр.
Nurulloh Muhammad Raufxon
16 Jul, 07:20edited
Манқуртнинг биринчи сифати — тарихий хотираси ўчган бўлади. Мустамлакачилар маҳаллий халқларни ўзига тўла бўйинсундириш учун ишни уларнинг тарихий хотирасини ўчиришдан бошлаши шундан. Миллат ўзлигини сақласа, у ҳеч қачон ётларга бўйин сунмайди. Ватанни бой берса ҳам, юрагини сақлаб қолади ва қулликка ҳеч қачон рози бўлмайди. Ўзликнинг ўзаги эса тарихий хотирадир. Тарихий хотира ҳатто ўзликнинг ўзидир.Чор Ўрисияси ва ўрис-совет босқинчилари муттасил тарихимизни бизга қора кўрсатиш, ўзларини эса оқ кўрсатиш билан шуғулланди ва халқимизнинг катта бир тоифасини ўзликдан узиб манқуртлаштиришга эришди. Ислом Каримов бошлиқ биринчи иқтидор эса, Чор ўрислари ва совет коммунист ўрислари бошлаган ва охирига етказа олмаган ишларни охирига етказди. "Мулоқот" жўрналида эълон қилинган суҳбатида Ислом Каримов гарчи тарихий хотира масаласида жиддий гаплар айтган бўлса-да, амалда манқуртларча сиёсати
Nurulloh Muhammad Raufxon
15 Jul, 14:17
1992 йили Маккаи мукарраманинг Мино водийсида кўзим билан кўрган эдим: ҳажга ўз йўли билан келган ва очиқ ҳавода қўлбола чодирчаларда яшайдиган африқолик оилалар қуёшда қизиб ётган харсанг тошларнинг силлиқ юзаларида юпқа-юпқа нон, гўшт ёпиштириб пиширишарди. Ўша йили ҳаж мавсуми апрел-мой ойларига тўғри келган, ҳарорат сояда 56 даражагача (ўзимиз ўлчаганмиз) чиққан.Шу кунларда Ўзбекистонда ҳам ҳарорат Арабистондагидан оз эмас. Тошларга нон ёпсак нон, эт ёпсак эт пишади! Ан-ниқ пишади!!! Бир синаб кўрайликмикан-а?
Nurulloh Muhammad Raufxon
14 Jul, 15:00
Чол ва денгиз


Nurulloh Muhammad Raufxon
4 Jul, 03:36
Каримдевона манзаралариЧеканкалаб силлиқланган бу харсанг тошлар мен туғилиб ўсган ҳовлида супа пойдевори эди. Камида 200 йиллик деса бўлади.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, СССР халқ депутати Одил Ёқубовнинг қўлда ёзган битта хати билан туманимиз бошлиқлари 1988 йили ҳозирги яшаб турган ҳовлимни менга "Ижод боғи" деб хатлаб берганида болалигимни эслатиб турсин деб уларни бу ерга кўчириб келтирдим. Уйга пойдевор қилмадим-у, лекин йўлакка тўсиқ қилиб ишлатдим.Ўтган йили йўлакка бетун ётқиздираётганимда усталар: "Нима қилайлик, ёпиб юборайликми?" деб сўрашди. "Йўқ, очиқ кўриниб турсин, менинг болалик хотираларим булар!" дедим.Мен негадир анъаналарга, болалик хотираларига ўзгача боғланган одамман. Тошларимнинг бошини силаб, эсдаликка расмини олиб қўйдим.



Nurulloh Muhammad Raufxon
30 Jun, 13:22edited
Ўзбекистонлик киши йилнинг уч фаслида дунёнинг қайси мамлакатида яшаса яшасин, аммо ёзни албатта Ўзбекистонда ўтказиши керак. Бизнинг мева-чевамиздақа мева-чева, қовун-тарвузимиздақа қовун-тарвуз ер юзининг ҳеч бир давлатида йўқ.Зинашада етиштирилган, ҳозиргина Яйпан бозоридан олиб келинган "Жўрақанд" қовунини еб ўтирган киши хаёлидан ўтган ўй.
Nurulloh Muhammad Raufxon
30 Jun, 05:52edited
https://share.google/EON4ikvuXokKlrPsB"Менинг ишим ҳақиқатни айтиш, унга ишонишга мажбурлаш эмас", деган экан Жан Жак Руссо.XVIII аср буюк фаранг ёзувчиси ва файласуфининг худосизлиги ўзига, лекин бу гапи диққатга арзийди.X (formerly Twitter)Писатели и Философы (@PisateliFilosof) on X«Моё дело сказать правду, а не заставлять верить в неё» Жан Жак Руссо (1712—1778), писатель и мыслитель.
Nurulloh Muhammad Raufxon
28 Jun, 03:30edited
Футбўл (Оёқтўпи)га мактаб ёшимда жуда қаттиқ қизиққанман. Бора-бора совиб, ҳозир умуман қизиқмайман. Лекин ватаним шаънига, обрўйига тегишли гап бўлса, ҳамма соҳани каби футбўлни ҳам орқаворатдан кўзимнинг қири билан кузатиб тураман.Саҳарлаб Қосимали баққолга тушсам, кўзи тилвизирда. "Бўмади, ака", дейди. "Бўмайдиям-да", дедим. "Жа умид қиворудим-да..." "Ҳечқиси йўқ, келаси сапар яхши бўлади... Ўнта тухум берворинг". Тухум санашда бир-икки адашган бўлса-да, Қосимали баққол ютқизиқни ҳартугул унутди. "Қаймоқ-чи, хонаки қаймоқ, олмайсизми?" деди. "Уйники бўлса, қўшинг униям", дедим.Демоқчиманки, хафа бўлманглар, ҳали ҳаммаси яхши бўпкетади.
Nurulloh Muhammad Raufxon
24 Jun, 05:49edited
Кеча Литва ҳукумати тўлиғича истеъфога чиқибди. Ўтган куни Англия Бош вазири ҳам истеъфосини эълон этган эди. Ғарб давлатларига тушунмайман: ҳокимиятга келишида қоп-қоп ваъда беради, сайлангач, ҳеч қанча ишламай истеъфога чиқади. Битта кичкина ишкал қилиб қўйса, шартта ишдан кетворади. Ажаб... Биринчидан-ку, катта кетиб ваъда қилма, катта кетиб ваъда қилдингми, уришиб-талашиб ҳокимиятга келдингми, энди ўлгунингча ишла-да! Нима бу майнавозчилик?! ... дейман-да миндай қараб.Қуриб қолган шафтолилар ўрнига писта кўчат экаётиб шуларни ўйлабман денг. Менга нима зарил...
Nurulloh Muhammad Raufxon
22 Jun, 06:32edited
Қишлоқдаман. Қачон қишлоғимга келсам, чанқоқ томирларимга сув югуриб, қурийман деб турган шохларим ҳам қайтадан яшнаб кетади.
Nurulloh Muhammad Raufxon
21 Jun, 10:17edited
Kaynak: UzDaily.uz https://share.google/qgtwCeZE3iAQruSYKНималар бўляпти ўзи? Энди бунақа йўлга ўтишдими? Худди бизни мажбурлашаётганга ўхшайди. Ё ичкарида бир гап борми?UzDaily.uzВ МИД РФ заявили о готовности ЕАЭС оперативно рассмотреть заявку Узбекистана на членствоЗамглавы МИД России Александр Панкин сообщил, что в случае подачи Узбекистаном заявки на полноправное членство в ЕАЭС, она будет удовлетворена в кратчайшие сроки.
Nurulloh Muhammad Raufxon
20 Jun, 14:01
Тарихчи олимимиз Нодиржон Абдулаҳатов Бувижоним Хонийнинг Истанбулда ва Тошкентда босилган Девонларини олишга Фарғонадан атай келиб бизни шарафлантирдилар.


Nurulloh Muhammad Raufxon
15 Jun, 03:37edited
Ўқ-ёй, қилич ва найза узоқ замонлар уруш қуроли эди, бугун улар спорт қуролига айланди. Лекин бунгача қанчадан-қанча одам қирилиб кетди! Қанийди бугунги ракеталар, ҳарбий учоқлар, дронлар одам ўлдиришни, юртларни бузишни бас қилиб, бугуннинг ўзида спорт қуролларига айлантирилса! Ўйлаб қарасам, одам боласидан ваҳший, шафқатсиз борлиқ йўқ экан.
Nurulloh Muhammad Raufxon
9 Jun, 16:34edited
Туркия йилдан йилга, ойдан ойга, кундан кунга дунёга майдон ўқийдиган ҳолга келяпти. Туркия Ички ишлар бошқони (вазири) Мустафо Чифтчи (Mustafa Çıftçı), давлатда учинчи ё тўртинчи мавқеда турадиган бир одам, боқинг, давлат минбаридан туриб нима деяпти: “ ‒ Шомнинг, Ҳалабнинг, Қорабоғнинг озодлигини кўрганимиз каби, иншаоллоҳ, бир куни Қудуснинг ҳам озодлигини кўрамиз! ‒ Мен волий бўлиб ишлаб юрганимда Жаноби Ҳақдан бир ниёзим бор эди. Биласизлар, бу ерда беш сана волийлик қилганимдан кейин Эрзурумга тайинландим, икки ярим йил у ерда ишладим. Ниёзим (дуойим) бу эди, жуда катта эди дуойим: “Раббим, менга бир кун, бир кунга бўлса ҳам, Қудус волийлигини насиб эт!” деган эдим. ‒ Ишонаман, Жаноби Ҳақ у кунларни бизга кўрсатади! Мутлақо кўрсатади! Бунга чин юракдан ишондим ва ишонишда давом этяпман! Ўтмишда бўлгани каби у ерлар яна бизники бўлади, яна бизнинг қўл остимизга, иншаоллоҳ, киради!
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
