Latest posts

OQ BOʻRI
22 Sept, 09:40
Тошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада пойтахт янада сезиларли сакрашни амалга оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.Шунингдек, аҳолининг билими ва касбий салҳияти барқарор ўсиб бормоқда — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади (2024 йилда 136-ўрин, 2025 йилда 123-ўрин).Бундан ташқари, Boston Consulting Group тадқиқотига кўра, Тошкент ўзгаришлар суръати бўйича дунёда 3-ўринни (фақат Шэньчжэнь ва Ар-Риёддан кейин), иқтисодий фаоллик суръати бўйича эса 1-ўринни эгаллади. Халқаро таҳлилчилар пойтахтимизни "Cities to Watch" — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
21 Sept, 14:46
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди ва Шахмат олимпиадасида яккапешқадам бўлиб олди.Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Шамсиддин Воҳидов дуранг ўз партияларида ўйнади.Барчаси Нодирбек Якуббаев ҳамда Ниҳол Сарин ўртасидаги жангда ҳал бўлди. Қийин вазиятда қолган Нодирбек рақибига тузоқ қўйди ва ғалабани илиб кетди.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
19 Sept, 03:55
🔔Оролбўйида тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги имкониятлари яратилмоқда⚡Сифатли тиббий хизмат, аввало, замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассисга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясининг ташкил этилиши Оролбўйи учун муҳим аҳамиятга эга.✅Академия Оролбўйининг экологик, демографик ва тиббий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тиббиёт ходимларини халқаро стандартлар асосида, рақамли ва амалиётга йўналтирилган усулда тайёрлашга ихтисослашади.🎓 Академиянинг қуввати:🔷йилига 3 минг нафар шифокор; 🔷6 минг 800 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими малакасини ошириш; 🔷Оролбўйидан 100 нафарга яқин
OQ BOʻRI
15 Sept, 04:48
🇺🇿🇰🇷Кореяда Ўзбекистон байроғи рангидаги дирижаблШавкат Мирзиёев кортежи Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси томон ҳаракатланаётганда, уни миллий байроқ рангларига бўялган дирижабл қарши олди.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
10 Sept, 14:55
Тошкентда автобус ва метро йўлкираси электрон тўловда 2 500 сўмгача ошиши мумкинТошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўловда йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача — 47 фоизга ошириш таклиф қилинди. Янги абонемент ва транспорт алмаштириш тарифлари ҳам режада бор.1 октябрдан жамоат транспортида бир марталик йўл ҳақини электрон тўловда 2 500 сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Нақд пулда тўлов тарифини эса 3 000 сўм миқдорида сақлаб қолиш режалаштирилган.Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси 19 сентябрга қадар муҳокама учун жойлаштирилган.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
8 Sept, 07:34
Йирик олий таълим муассасалари ва республика ихтисослашган тиббиёт марказлари фаолиятини босқичма-босқич тижоратлаштириш мақсадида улар хўжалик жамиятларига айлантирилади ҳамда уларнинг фаолиятига хусусий инвесторлар, жумладан, устав капиталидаги акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқариш орқали жалб этилади — президент фармони✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
7 Sept, 06:03
Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
5 Sept, 05:03
Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
3 Sept, 05:49
Президент фармони билан 2026 йил 1 сентябрдан Австралия, АҚШ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген келишуви иштирокчилари бўлган давлатлар, Янги Зеландия ва Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ва туризм тоифасидаги кириш визасига эга бўлган ҳамда ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун:➖ ушбу хорижий визалардан бирининг амал қилиш муддати мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим амалиёти жорий этилади.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
31 Aug, 16:16
Оксфорд талабалари Ўзбекистонда ўзбек тили ва маданиятини ўрганадиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўтган йили Оксфорд университетига ташрифи чоғида Ўзбекшунослик дастурининг очилишида иштирок этган эди.Энди дастурнинг навбатдаги босқичи Ўзбекистонда давом этади. Бугун Оксфорддан келган талабалар иштирокида бир ойлик ёзги мактабга старт берилди.Талабалар ўзбек тилини ўрганиш билан бирга, Тошкент, Самарқанд ва Бухорога сафар қилиб, Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан яқиндан танишади.“Талаба ёшларга ўқишларида муваффақиятлар, тилимизнинг бойлиги ва маъно жозибасини кашф этишларида янги таассуротлар тилайман”, — деди Саида Мирзиёева.Энг муҳими, бу ташаббус орқали Ўзбекистонни дунёга бевосита танитишнинг яна бир академик кўприги шаклланмоқда.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
28 Aug, 13:17
forwarded from @shmirziyoyev
O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 35 yilligiga bag‘ishlangan bayram tantanasini quyidagi havolalar orqali tomosha qiling: — Смотрите празднование 35-й годовщины государственной независимости Республики Узбекистан по следующим ссылкам:TelegramYoutubeFacebookPrezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
OQ BOʻRI
27 Aug, 11:07
АҚШ ва Канададаги 500 нафар ватандош Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўлладиVatan Global Alliance ташаббуси билан тайёрланган мактубда хориждаги ватандошлар Ўзбекистонга америкалик инвесторларни жалб этиш, янги технология, билим ва тажрибаларни олиб киришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.Ватандошлар мактубда Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан ҳам табриклагaн.Шунингдек, улар хорижда улғаяётган ёшларни Ватан билан яқинлаштириш ва Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ниятида эканини қайд этгaн.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
27 Aug, 06:56
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да бошланади.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
27 Aug, 04:52
Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашдиСаида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан самимий ва дўстона руҳда учрашув ўтказди.Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичи, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.Саида Мирзиёева ташриф доирасида Пекин шаҳридаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейида ҳам бўлди. У музей мамлакатнинг бир асрлик тараққиёт солномасини сақлаб келаётгани, унинг салобати ва улуғворлиги катта таассурот уйғотишини таъкидлади.«Музей залларида Хитой қанчалик мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтгани, шу давр ичида қандай
OQ BOʻRI
26 Aug, 12:08
Водийга қатнайдиган темир йўл участкаларида ҳам тезюрар поездлар ҳаракати синовдан ўтказиляпти экан.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
26 Aug, 11:24
CNN International Commercial ижрочи вице-президенти Фил Нелсон Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини мамлакатнинг бой тарихи ва маданий меросини жаҳон аудиториясига олиб чиқувчи муҳим глобал платформа сифатида эътироф этди.Халқаро медиафорум иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида у CNN’нинг Марказ билан ҳамкорлигини юқори баҳолаб, бу шериклик орқали Ўзбекистон ҳақидаги тарихлар телеканалнинг улкан халқаро аудиториясига етказилаётганини таъкидлади.Фил Нелсон, шунингдек, Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз халқини самимий муборакбод этди ва келгусида Марказга шахсан ташриф буюриш умидини билдирди.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
25 Aug, 12:22
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга табрик мактуби йўллаб, Украина Мустақиллигининг 35 йиллиги билан қутлади ва унга «масъулиятли давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар» тилади.Зеленский миннатдорлик билдириб, икки томонлама дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
24 Aug, 05:08
❗️“Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келгунига қадар икки мамлакат ўртасида бирорта ҳам қўшма лойиҳа бўлмаган” — Илҳом Алиев✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
24 Aug, 04:44
Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисида шартнома имзоладиШавкат Мирзиёев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши бугунги саммитнинг энг муҳим натижаси бўлганини қайд этди. Ўзбекистон етакчиси таъкидлаганидек, мазкур ҳужжат ҳамкорликни чуқурлаштириш, бу борада мавжуд имкониятларни кенгайтириш ҳамда муштарак келажакни барпо этишга бўлган биргаликдаги интилишнинг ифодасидир.Шунингдек, Низомий Ганжавий номидаги Педагогика университетининг янги биноси очилди, Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғини барпо этиш ишлари бошланди.Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев "Гейдар Алиев" ордени, Илҳом Алиев "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
OQ BOʻRI
20 Aug, 10:34
Мактабларда ҳам ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.Жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
