Latest posts

ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
22 Sept, 13:29
⚡️⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
22 Sept, 10:50
#Халқ_депутатлариОҚҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 42-СЕССИЯСИХалқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгашининг 42-сессиясида кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.Сессияда Оққўрғон туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил II чорак якунлари бўйича ижроси, "Инфратузилма ва барқарорлик" жамғармаси маблағларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2026 йил 22 июндаги қарори ижросини таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги ахборотлари эшитилди.Депутатлар одоб-ахлоқ қоидаларига оид қарорга ўзгартириш киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Муҳокама якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
22 Sept, 08:03edited

ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
22 Sept, 02:51edited
22 СЕНТЯБРЬ, СЕШАНБАХайрли тонг, Оққўрғон! Бугун туманимизда ҳаво ҳарорати кундузи +32 даража, кечаси эса +17 даража бўлади.Бошланаётган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!TELEGRAM | INSTAGRAM
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
21 Sept, 17:16
#Оқшом_илҳомлари✍️Абдулла Орипов🎤Ҳожиакбар НурматовБИРИНЧИ МУҲАББАТИМКеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда, Зуҳра юлдуз милтираб, хира ханда отганда, Руҳимда бир маъюслик, сокинлик уйғотганда, Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим, Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим.Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан, Гоҳида яхши билан, гоҳида ёмон билан, Айро ҳам тушдим баъзан¸ қалб билан имон билан, Лекин сени йўқотдим, биринчи муҳаббатим, Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим.
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
21 Sept, 16:50
#Қулай_шароитОҚҚЎРҒОН ДЕҲҚОН БОЗОРИ ОЛДИ ЯНГИЛАНДИОққўрғон тумани деҳқон бозори олди ҳудуди ободонлаштирилиб, замонавий ва кўркам қиёфа касб этди.Ҳудудда тартибга келтириш ишлари амалга оширилиб, автотранспорт воситаларини тартибли жойлаштириш учун автотураргоҳ янгиланди. Бу эса бозорга келувчи харидорлар ва аҳоли учун янада қулай шароит яратди.Янгиланган ҳудуд бозор олдига файз бағишлаб, аҳоли учун қулайликни оширди.Оққўрғон туманида аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш, жамоат жойларини ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
21 Sept, 14:21
#Оққўрғонлик_устозларМАДРИЗАЕВА ДИЛБАР БЕКНАЗАРОВНА"Йил ўқитувчиси" танловида ғолиб бўлиб, 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритган бошланғич таълим ўқитувчисининг меҳнат йўли.TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
21 Sept, 13:17edited
#ТЕЗКОР ⚡️‼️ 1 СЕНТЯБРДАН МАҲАЛЛАДАГИ «ЕТТИЛИК» ХОДИМЛАРИНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ҚАНЧА БЎЛДИ?👤 МАҲАЛЛА РАИСИ• 500 тагача хонадон — 5 440 000 сўм • 501–1000 хонадон — 6 120 000 сўм • 1000 тадан ортиқ — 6 800 000 сўм👤 ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ• 500 тагача — 6 800 000 сўм • 501–1000 — 7 480 000 сўм • 1000 тадан ортиқ — 8 160 000 сўм💰 Чорак якунида фаоллик учун ойлик маошнинг 50% гача мукофот белгиланади.👤 ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
21 Sept, 04:38
#Оққўрғонликлар_орасидаФАЙЗУЛЛАЕВА ДИЛДОРА САЙФУЛЛАЕВНАОққўрғон тумани Ички ишлар бўлимида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали фаолият юритиб келаётган тажрибали ходим.TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
21 Sept, 02:43
21 СЕНТЯБРЬ, ДУШАНБАХайрли тонг, Оққўрғон! Бугун туманимизда ҳаво ҳарорати кундузи +31 даража, кечаси эса +15 даража бўлади.Бошланаётган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 17:00
#Оқшом_илҳомлариПОЛВОН ДАРАХТ ҚУЛАСА…Дейман бир дўстни ўйлаб, Хаёлларга чўмаркан – Полвон дарахт қуласа, Тупроқ қандай кўмаркан? Маҳзун ёдини ёдлаб, Кўз ёшлари томаркан. Жонон дарахт қуласа, Тупроқ қандай кўмаркан? Дилга тушган ёнғиндан Сувлар чак-чак томаркан. Юваверса ёмғирлар Тупроқ қандай кўмаркан? Тоғдай бошинг қайдаю Кўзин қай куч юмаркан. Тирик ёнган жондай у, Тупроқ қандай кўмаркан?
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 13:53
#Оққўрғонлик_раҳбарларИЛҒОР ТУРҒУНОВОққўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи сифатида самарали фаолият юритиб келаётган тажрибали раҳбар.TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 11:00edited
#ИбратОхирги пайтларда инстаграмда маиший, разбор видеолар кўпайиб кетди. Бачкана, савиясиз вайнерлар медиа оламда билганини қиляпти."Митти вайн" комик жамоаси шундай одамларга кўзгу тутибди.TELEGRAM | INSTAGRAM
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 06:25
#ТайинловЖАҒАЛБОЙЛИДА МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛАНДИБугун Жағалбойли маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раиси сайлови очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилди.Сайловда иштирок этган номзодлар маҳалла равнақи, аҳоли фаровонлиги ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича ўз режаларини баён этдилар.Якуний натижага кўра, кўпчилик овози билан Дамир Бегимқулов Жағалбойли маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.Янги сайланган раисга маҳалла аҳли ишончини оқлаш, халқ манфаати йўлида самарали меҳнат қилиш ва Жағалбойли равнақи йўлидаги ишларида муваффақият тилаймиз!TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 05:29edited
#Оққўрғонлик_устозларОҚҚЎРҒОНЛИК УСТОЗ — «ЙИЛ ЎҚИТУВЧИСИ» ҒОЛИБИОққўрғон туманидаги 31-мактаб ўқитувчиси Мадризаева Дилбар Бекназаровна Президент ташаббуси билан жорий этилган «Йил ўқитувчиси» кўрик-танловида ғолибликни қўлга киритди.Танлов якунига кўра, ғолиб устоз 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.Бу натижа Дилбар Мадризаеванинг касбий маҳорати, изланиши ва таълим соҳасидаги самарали меҳнатининг муносиб эътирофи бўлди.Оққўрғонлик устозимизни ғолиблик билан муборакбод этамиз!TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 04:59edited
#Оққўрғонликлар_орасидаНАСИБА ҚЎШМАТОВАУнинг учун боғча шунчаки иш эмас — у ҳар куни 75 нафар болага меҳр, тарбия ва билим беришни онага хос масъулият деб билади.TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
20 Sept, 02:17
20 СЕНТЯБРЬ, ЯКШАНБАХайрли тонг, Оққўрғон! Бугун туманимизда ҳаво ҳарорати кундузи +32 даража, кечаси эса +15 даража бўлади.Бошланаётган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!TELEGRAM | INSTAGRAM |
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
19 Sept, 16:54
#Оқшом_илҳомлариЖаҳонга сиғмасак, уйга сиғмасак, Қаёққа кетармиз, эй дил, қаёққа? На-да гул бўлолдик, на ўт, на кесак, Қаёққа кетармиз, эй дил, қаёққа?Карвонимиз ўтди, бўталар бўзлар, Қаёққа кетармиз, эй дил, қаёққа? Ҳеч нарса топмади дунёдан кузлар, Қаёққа кетармиз, эй дил, қаёққа?Сахтиён саҳрода ҳолимиз хароб, Қаёққа кетармиз, эй дил, қаёққа? Карвон хоки туроб — теварак сароб, Қаёққа кетармиз, эй дил, қаёққа?Эшқобил ШУКУРТунингиз осуда ўтсин.
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
19 Sept, 16:50edited
Оққўрғонлик ўқитувчи Мадризаева Дилбар Бекназаровнага 616 миллион сўм мукофот бериладиЎзбекистонда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танлови ғолиблари аниқланди. Мамлакат бўйлаб 46 мингдан ортиқ педагог қатнашган беллашувда 208 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди.Жумладан, Оққўрғонда биринчи ўринни эгаллаган педагог Дилбар Мадризаевага 616 миллион сўм пул мукофоти берилади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг.Дилбар муаллимни таниганлар борми? Домлани табриклаб қўйинг, у энди миллионер.TELEGRAM |INSTAGRAM
ОҚҚЎРҒОНЛИКЛАР
19 Sept, 14:17edited
#САЙЁР_ҚАБУЛИЧКИ ИШЛАР БОШЛИҒИ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ20 сентябрь куни соат 10:00 да Оққўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи И.Т. Турғунов Гулистон МФЙда фуқаролар учун сайёр қабул ўтказади.Қабулда ички ишлар тизимига оид масалалар, мурожаат ва таклифлар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.TELEGRAM | INSTAGRAM
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
