Latest posts

OYNA
22 Sept, 19:03
«Ойна» афишаси: Ҳуқуқсизлик ва қонуннинг совуқ юзи (Leviathan) Режиссёр: Андрей Звягинцев — 2014Воқеалар Россиянинг олис, шимолий қирғоқбўйида жойлашган шаҳарчасида содир бўлади. Шаҳарнинг коррупционер ва тамагир ҳокими оддий автомеханик Николайнинг ота-мерос уйи ва ер майдонини арзон-гаровга тортиб олишга қарор қилади.Николай Москвадан келган адвокат дўстининг ёрдами билан тизимга қарши курашиб кўради, бироқ бу ҳаракат мансабдорлар, суд ва черков руҳонийлари билан чатишиб кетган баҳайбат бюрократик машина қаршисида ҳеч нарсага қодир эмаслигини кўрсатади.Андрей Звягинцевнинг мазкур ўткир ижтимоий драмаси кичик бир инсоннинг давлат ва коррупция гирдобида қандай қилиб тубдан йўқ қилинишини аёвсиз ҳақиқат билан кўрсатади.Сюжет марказида оддий одам ва давлат механизми ўртасидаги тенгсиз кураш ётади. Коррупционер ҳоким ўз мақсадига эришиш учун ҳеч қандай қонун ёки инсоний чегарани
OYNA
22 Sept, 17:00
БМТ: Россия ҳарбийлари Украинада жинсий зўравонликдан қийноқ воситаси сифатида фойдаланмоқдаКенг кўламли уруш бошлангандан бери БМТ Украинада жинсий зўравонлик билан боғлиқ 1004 та ҳолатни тасдиқлади.БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси маълумотларига кўра, Россия ҳарбий хизматчилари, қамоқхона ходимлари ва махсус хизмат вакилларидан жабрланганлар орасида 725 нафар эркак ва 16 нафар бола бор.Жинсий зўровонликнинг энг кичик қурбони тўрт яшар бола бўлган.БМТда жинсий зўравонлик ҳарбий асирлар ва тинч аҳолига қарши қийноқ сифатида қўлланилаётганини маълум қилишди.Ойна — хабарлар...👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Instagramда 👉 Ютуб каналида 👉 На русском#БМТ #Украина #Россия #ЖинсийЗўравонлик #Қийноқлар #Янгиликлар
OYNA
22 Sept, 15:03
ПДХХ ходимларидан келган мурожаат юзасидан«Ойна» телеграм каналида Президент Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбарияти ва айрим мансабдор шахслари томонидан содир этилгани айтилаётган тизимли қонунбузарликлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда инсон ҳуқуқларини оммавий равишда топташ ҳолатлари юзасидан мурожаат шарҳи эълон қилингач, бу юзадан таҳририятга мунозарали изоҳлар ва муносабатлар ҳам келишда давом этмоқда.Мурожаатда ҳусусан, собиқ раҳбарлар Алишер Усмонов ва Темур Алимуҳаммедов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тизим ичида ходимларга нисбатан қаттиқ босим ва ноқонуний чоралар қўлланилгани иддао этилган эди.22 сентябр куни келган навбатдаги изоҳда эса қуйидаги ҳолатлар баён этилган:«Тўғриси, ёзилган мурожаатни ўқиб, кўзимга ёш келди. Қалбдаги оғриқ, изтироб ва шу билан бирга пайдо бўлган умид учқунларини чуқур ҳис этдим. Энг яқин ва ишонган соҳангиздан, ўз
OYNA
22 Sept, 14:02
Ойна — мурожаатлар, шикоятлар, муносабат ва раддиялар...👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Instagramда 👉 Ютуб каналида 👉 На русском
OYNA
22 Sept, 13:05
Taftish.uz ишининг янги тафсилотлариРеспублика миқёсида кенг резонанс келтириб чиқарган Taftish.uz ахборот агентлиги атрофидаги тергов жараёнлари давом этмоқда.Айни пайтда мазкур иш доирасида бир неча шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум қилинган бўлса-да, жамоатчилик ва айрим манбаларда сайтнинг собиқ раҳбари Ўлмас Тоғаевнинг ўша даврдаги фаолияти юзасидан ҳам қатор иддаолар ўртага ташланмоқда.Мазкур иш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга келиб тушган маълумотлар ва кўрсатмаларга кўра, собиқ раҳбарнинг фаолиятига оид ҳолатлар ҳам ўрганилиши лозимлиги таъкидланмоқда. Хусусан, манбаларда қуйидаги иддаолар келтирилади:«Ҳарбий прокуратурада мавжуд ҳужжат ва далилларга кўра, Taftish.uz ахборот агентлигига айнан Ўлмас Тоғаев раҳбарлик қилган даврда Бухоро вилоятидаги Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг бир қатор туман бўлими раҳбарлари
OYNA
22 Sept, 12:03
Латвия Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишга тўсқинлик қилмоқдаЕвропа Иttифоқи давлатлари муҳим муросага келишган эди. Россиялик фуқаролар ва ташкилотларга қарши чекловларни нақ уч йилга узайтириш эвазига Алишер Усмонов доҳил икки нафар бизнесменга қўйилган санкцияларни бекор қилиш режалаштирилганди.Бироқ Латвия Бош вазири Андрис Кулбергс Рига санкцияларнинг узайтирилишини қўллаб-қувватлаши, аммо буни Михаил Фридман ва Алишер Усмоновларни рўйхатдан чиқариб юбориш эвазига амалга оширишга рози эмаслигини маълум қилди.Амалдаги санкцияларнинг амал қилиш муддати 22 сентябрь куни тугайди. Шу сабабли ЕИнинг якуний қарори яқин соатлар ичида қабул қилиниши кутилмоқда.Ойна — хабарлар...👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Instagramда 👉 Ютуб каналида 👉 На русском#Латвия #Евросоюз #Санкции #Фридман #Усмонов #ЕИ #СиловаяПолитика #Новости
OYNA
22 Sept, 11:02
👁 Дунёни "Ойна" орқали кузатинг!👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Ютуб каналида 👉 Расмий сайт 👉 На русском
OYNA
22 Sept, 10:02
Суд айбловни тасдиқлаб берувчи орган эмасСуд айбловни тасдиқлаб берувчи орган эмас Суд тизими фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинадиган, барча далиллар холис баҳоланадиган, жиноятларга жазо белгиланадиган ва энг асосийси, адолат қарор топадиган муҳим маскан бўлиши шарт.Бироқ Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш амалиёти юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган эътирозлар жиддий ўйлантирадиган масалаларни ўртага ташламоқда.«Ойна»га 22 сентябр куни етиб келган мурожаат ва кузатувларда қайд этилишича, айрим маъмурий ишларни кўриб чиқиш жараёнида фуқароларнинг важлари етарлича тингланмаётган, улар тақдим этган далилларга бир томонлама ёндашилаётгандек таассурот уйғотмоқда.Ҳар қандай ҳуқуқий давлатда Ички ишлар органлари ёки ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар ва ҳужжатлар судда текширилиши лозим
OYNA
22 Sept, 09:32edited
Сохта «страйк»ларингиз бизга ўтмайди! YouTube «DEVOR» суриштирувини қайтардиАйрим «қаҳрамонлар» ҳақиқатдан шу қадар ваҳимага тушишдики, суриштирувимизни жимгина ёпиб юбориш илинжида югуриб бориб сохта «страйк»лар ташлашди ва ёлғон шикоятлар ёзишди. Ҳақиқатан ҳам шу арзон ҳийлалар иш беради деб ўйловмидингиз? «DEVOR» жамоасида ўз ишининг ҳақиқий профессионаллари ишлайди — улар платформа қоидалари ва қонунларни ипидан-игнасигача билади. Улар фақат тугмачани босишни биладиган сизнинг «мамкин хакер»ларингиздек тажрибасиз эмас.YouTube вазиятни синчковлик билан ўрганиб чиқди, барча асоссиз даъволарингизни чиппакка чиқариб, видеони тўлиқ қайта тиклади. Бу келгусида ҳам шундай пасткаш усуллар билан ҳақиқатни ўчирмоқчи бўлганларга яхшигина дарс бўлсин: бизга бунақа найранглар асло ўтмайди! Сиз ҳақиқатни яширишга қанчалик типирчиласангиз, зарба айнан нишонга текканини шунчалик кўрсатиб қўясиз.YouTubeFOZILOV VA ROSATOM ORTIDAGI «AFERA»Bugun biz Fozilovning 40 milliard dollarlik loyihalarni qanday qo‘lga kiritgani, 19 trillion so‘mlik bojxona imtiyozlari, 131 million dollarlik ishchilar qarzi sababli «SANEG Aktiv» orqali mol-mulklari auktsionga chiqarilgani va xavfli «AES aferasi» tafsilotlarini…
OYNA
22 Sept, 07:01
Шофирконлик сайловчиларнинг мурожаати: Депутатлар ҳисоботидаги сохтакорлик ва халқ ишончи масаласиБухоро вилоятининг Шофиркон туманидан «Ойна»га келиб тушган фуқаролар мурожаати маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолияти, уларнинг аҳоли билан мулоқот қилиш масъулияти ҳамда берилаётган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигига жиддий саволлар туғдирмоқда.Мурожаатда маҳаллий депутатлар фаолиятидаги бир қатор кескин камчиликлар тилга олинган.Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, айрим туман депутатлари томонидан тақдим этилаётган ҳисоботлар ва амалдаги ҳолат ўртасида катта номувофиқлик мавжуд.Хусусан, депутатлар томонидан фуқаролар қабул қилингани ҳақида ҳашаматли ҳисоботлар берилаётгани, бироқ амалда бу қабулларда кўрсатилаётган фуқароларнинг ўзлари умуман бўлмагани кузатилмоқда.Туман ижтимоий соҳасига масъул бўлган айрим депутатларнинг лавозимига номуносиб тарзда оддий сўзларни ҳам хато
OYNA
22 Sept, 05:04
Навоий вилоятида марҳумнинг яқинлари уни суиқасдга мажбурлашганини иддао қилишмоқдаНавоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган фожиали ҳолат юзасидан марҳумнинг яқинлари томонидан «Ойна»га навбатдаги мурожаат келиб тушди. Мурожаатда маҳалла профилактика инспектори ва айрим шахсларнинг ҳаракатлари марҳумни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказгани иддао қилинмоқда.Мурожаат йўллаган шахсларнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 30 июль куни соат кечки 00:20 лар атрофида Хатирчи тумани «Янгирабод» маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Муҳаммад Али исмли фуқаро ўз яшаш манзилида вафот этган.Марҳумнинг яқинлари инспектор ва бошқа шахслар унга қарши ҳаракатлар содир этганини иддао қилишмоқда:«Маҳалла инспектори Нодир ва унинг танишлари марҳумнинг мулки ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, унга нисбатан босим ўтказишган.Ишончга кириш орқали магазин биносига олиб борилиб, сунъий разиллик
OYNA
21 Sept, 17:44
«Ойна» афишаси: Лабиринт ичидаги одам (The Trial) Режиссер: Орсон Уэллс - 1962Бугун афишага қўймоқчи бўлганим экранларга янги чиқарилган фильм эмас. Орсон Уэллснинг 1962 йилда катта экранларга олиб чиқилган, Франц Кафканинг машҳур «Жараён» романи асосида суратга олинган бу фильм, тизим ичида ўз ўрнини йўқотган ва нимада айбдорлигини ўзи ҳам билмайдиган инсоннинг аянчли қисмати ҳақида ҳикоя қилади.Биз ҳар куни маълумотлар оқими, эълонлар ва турли янгиликлар ичида яшаймиз, улар келади ва кетади. Аммо баъзан шундай асарлар учрайдики, улар вақт ўтиши билан эскирмайди, аксинча, бугунги кундаги бюрократик хаос ва ҳуқуқий тушунарсизликларни янада ёрқинроқ очиб беради.Фильмдаги Йозеф К.нинг саргузаштлари, унинг нима учун судланаётганини тушунмай, лабиринтсимон тизим ичида сарсон бўлиши, нафақат ўтмишнинг, балки бугунги кундаги бошқарув тизимларининг ҳам аччиқ кўзгуси ҳисобланади.Фильмдаг
OYNA
21 Sept, 15:02edited
Ватанни бой бериш тарихи(Хаёлий ҳикоя. Давоми)— Ошга бормайсанми? Келгиндилар бутун қишлоққа ош беряпти. Ҳамма боряпти.Кийимингни алмаштириб чиқ, бирга борамиз, — деди акам.Мен эса аччиқландим. Қанақиб энамдан қолган ватанни эгаллаб олган келгиндиларнинг ошига борай?Ошга эмас, ошга бораётганларни томоша қилиш учун келгиндилар қасрига бордим. Чамамда, қишлоқнинг ёшу қари ҳамма эркаги ошга келган эди. Ҳамма ош ейиш билан банд. Ош сергўшт эканлигига кўзим тушди.Ташқарига чиқдим. Мен учун заҳар ҳисобланган ошни емадим.Шу онда кутилмаганда қасрнинг улкан темир эшиклари беркилди. Ошга келганларнинг ҳаммаси ичкарида қолди. Нега ошга келганларнинг барини қамаб қўйишди экан, деб уйга жўнадим. Акам ҳам ичкарида қолиб кетган эди.Орадан бир кун ўтди: ичкаридагиларни қўйиб юборишмади. Темир дарвоза олдига қишлоқ аёллари йиғилиб, биров акаси, биров укаси, биров эрини суриштира
OYNA
21 Sept, 13:39edited
Стокгольмда Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги нишонландиЮтуб каналидаги ҳавола: https://youtu.be/CILxFPO7I9s?si=FAZ_DfXIes3najuI«Hallunda» маданият саройида бўлиб ўтган байрамни Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси Раҳматулла Нуримбетов очиб берди. «Ватандош» жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган бу қувончли кечага Скандинавиядаги маданий марказлар, афғонистонлик ўзбеклар жамоаси ҳамда Швециядаги «Бобур» маркази фаоллари йиғилдилар.Тадбирга Швециянинг юртимиздаги янги тайинланган элчиси Мартин Росен ва Стокгольм ҳокими ўринбосари Андерс Остерберг ҳам меҳмон сифатида ташриф буюрди.Қайд этиш жоизки, байрамдан бир кун олдин Скандинавиядаги ватандош жамоалари ўртасида «Мустақиллик кубоги» турнири ҳам ташкил этилди. Муросасиз кечган баҳсда ўзбек диаспорасининг «Динамо» жамоаси ғолибликни қўлга киритди.2022 йили Стокгольмда ўзбек элчихонаси очилганидан буён, ўтган қисқа фурсатда
OYNA
21 Sept, 13:02
👁 Дунёни "Ойна" орқали кузатинг!👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Ютуб каналида 👉 Расмий сайт 👉 На русском
OYNA
21 Sept, 09:01
Туркияда 5 миллиард кредитни ўзлаштирган ўзбекистонлик ҳибсга олиндиИстанбулда Ўзбекистонлик эркак С. А. ҳибсга олиниб, ватанга қайтарилди. У ўз юртида кредит маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган.Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар бермоқда.Маълумотларга кўра, ушбу шахс кредит маблағларини ўзлаштириш орқали давлат бюджетига 5 миллиард сўм миқдорида зарар етказганликда гумон қилинмоқда.Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (фирибгарлик ёки ўзлаштириш йирик миқдорда) билан айблов эълон қилинган бўлиб, бу жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.Гумонланувчи Тошкентга олиб келиниб, тегишли тергов органларига топширилди.Ойна — хабарлар...👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Instagramда 👉 Ютуб каналида 👉 На русском
OYNA
21 Sept, 08:02
👁 Дунёни "Ойна" орқали кузатинг!👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Ютуб каналида 👉 Расмий сайт 👉 На русском#Ойна #ҚудратБобожон #Журналистика #ЭркинСўз
OYNA
21 Sept, 07:03edited
Андижондан мурожаат: 14 йил олдин харид қилинган уй суд қарори билан хабарсиз тортиб олинмоқдами?Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Қиличмозор МФЙ Қоратегинчи кўчаси 67-уйда яшовчи аёл «Ойна» таҳририятига видеомурожаат йўллади. У мурожаатида суд тизимидаги адолатсизликлар ва мулкдор сифатида дуч келган оғир муаммосидан қаттиқ норозилик билдирди.Мурожаатчининг иддао қилишича, ундан 14 йил муқаддам тўлиқ пулини тўлаб сотиб олинган ва шу вақт мобайнида обод қилиб яшаб келинаётган турар жой бугунги кунга келиб собиқ эгасининг манфаатлари йўлида ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ва сиртдан қабул қилинган суд қарорлари билан тортиб олинаётгани айтилмоқда:«Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Қиличмозор МФЙ, Қоратегинчи кўчаси 67-уйдан Азимова Айтути Ҳайдаровна... Хўжаобод фуқаролик ишлари туманлараро суди судьяси Тўйчиева Барчиной ва адвокат Тожибоева Барчиной фуқаро Қоратегинчи кўчаси 30-уйда
OYNA
21 Sept, 05:21edited
⚫️ Москва йирик дрон ҳужумига учради: Капотнядаги нефтни қайта ишлаш заводи ёнмоқда, қурбонлар борМосква шаҳри ва вилояти сўнгги пайтлардаги энг йирик дронлар ҳужумига дуч келди.Ҳужум оқибатида Капотня туманидаги нефтни қайта ишлаш заводида (НПЗ) кучли ёнғин келиб чиққан.Шунингдек, дронлардан бирининг қолдиқлари ёки зарбаси турар жой биноларига ҳам зарар етказгани хабар қилинмоқда.Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.Айни пайтда воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда, зарар кўлами аниқлаштирилмоқда.Ойна — хабарлар...👉 Мурожаатлар учун бот 👉 Каналга обуна бўлиш 👉 Instagramда 👉 Ютуб каналида 👉 На русском
OYNA
21 Sept, 05:00
Ректорлик ва профессорлик: Халқаро минбарлардаги унвонлар қаердан пайдо бўлмоқда?Халқаро миқёсдаги форум ва тадбирларда ҳар бир иштирокчининг лавозими, илмий даражаси ҳамда академик унвони расмий ҳужжатлар асосида аниқ кўрсатилиши академик этиканинг муҳим шарти ҳисобланади. Бироқ Бухоро давлат техника университети ректорининг халқаро минбарларда ва расмий манбаларда турлича тақдим этилиши жамоатчилик ва илмий доираларда ҳақли саволларни келтириб чиқармоқда.21 сентябр куни «Ойна»га етиб келган мактубда келтирилган маълумотларга кўра, халқаро тадбирларнинг бирида катта экранда университет раҳбари “Prof. Dr.” ҳамда “Professor and Academic Leader” сифатида таништирилган.Шунингдек, олийгоҳнинг расмий веб-сайтида ҳам унинг исми профессор мақоми билан кўрсатилган.Бироқ Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг очиқ базаларидаги расмий маълумотларда унинг илмий даражаси
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
