Latest posts

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
10 Sept, 09:56
Фарғонада давлат гранти тарғиботига бағишланган семинар ўтказилдиФарғона шаҳридаги “ННТ уйи”да фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида давлат гранти танлови ва ngo.gov.uz платформасидан фойдаланишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.Семинарда иштирокчиларга “Жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” мавзусида эълон қилинган 2-давлат грантининг йўналишлари, танлов шартлари ва ариза топшириш тартиби тушунтирилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
10 Sept, 08:42
#ОАВ_биз_ҳақимиздаСамарқанд вилоятида "Биз биргамиз" шиори остида маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
10 Sept, 06:37
Сирдарёда давлат гранти танлови бўйича семинарСирдарёда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун давлат гранти танловига бағишланган семинар ўтказилди.Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловининг мақсад ва вазифалари, иштирок этиш шартлари юзасидан тушунтиришлар берилди.Иштирокчиларга ngo.gov.uz платформасида ишлаш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва аризаларни электрон тарзда топшириш тартиби амалий мисоллар асосида кўрсатиб берилди.Семинарда ННТларнинг тажрибаси, амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ва мавжуд муаммолар ҳам муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
10 Sept, 05:19
📍Қашқадарё вилоятиҚашқадарё вилоятида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиявий қўллаб-қувватланаётган жамоат бирлашмаларининг фаолияти мониторинг қилинди.Мониторинг давомида жамоат бирлашмалари аъзолари сони, фаолиятга оид ҳужжатларнинг юритилиши, иш режаларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ходимлар ўртасида хизмат вазифаларининг тақсимланиши ва ижроси, шунингдек, аъзолар ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати атрофлича ўрганилди.Мониторинг натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фаолият самарадорлигини янада ошириш, ички иш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда қонунчилик талаблари асосида ишларни ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
9 Sept, 12:31
Тошкентда грант танловларининг аҳамияти муҳокама қилиндиТошкент шаҳар ҳокимлигида “Ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда грант танловларининг аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди.Пойтахтда фаолият юритаётган ННТ, миллий маданий марказлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган семинарда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танлови мақсад ва йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.Шунингдек, иштирокчиларга грант лойиҳаларини тайёрлашда қўйиладиган талаблар, лойиҳанинг мақсади, кутилаётган натижалари ва самарадорлигини аниқ ифодалаш, шунингдек, ngo.gov.uz электрон платформасидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
9 Sept, 06:45
⚡️Қорақалпоғистонда гастрономик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиндиНукусда туризмни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси бошлиғи П.Турдимуротов иштирок этиб, Фонд томонидан фуқаролик жамияти институтларининг туризм соҳасидаги амалий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, хусусан, Давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилган “QR Gastronomic Quality” лойиҳаси натижаларига тўхталди.Лойиҳа доирасида 30 дан ортиқ умумий овқатланиш объектида “QR Gastronomic” электрон платформаси ва мобил иловаси жорий қилиниб, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилган.🇲🇾“QR Gastronomic Quality – 2026” фестивали ғолибларининг Малайзияга тажриба алмашиш сафари якунлари ҳам муҳокама қилинди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
8 Sept, 11:23
Грант лойиҳасини қандай сифатли тайёрлаш мумкин?Аҳоли муаммоларига ечим топишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш – Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди давлат грантлари орқали амалга ошираётган муҳим вазифалардан бири.Яқинда эълон қилинган давлат гранти танловларида ҳуқуқий онгни юксалтириш, экологик маданиятни ошириш, одам савдоси жабрдийдаларига кўмаклашиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш, китобхонлик ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш каби йўналишларга эътибор қаратилган.Қарши шаҳридаги "Дўстлик уйи"да эса мазкур танловларда иштирок этиш истагидаги ташкилотлар учун амалий семинар ташкил этилди.Унда иштирокчиларга лойиҳани сифатли ва талаб даражасида тайёрлаш, унинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда ngo.gov.uz платформаси орқали электрон тарзда тақдим этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
8 Sept, 10:09
Урганч туманида кўприк таъмириОлий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди грант маблағлари ҳисобидан Урганч тумани Шохидонлар маҳалласидаги кўприк таъмирланмоқда.Мазкур лойиҳа маҳалла аҳолиси учун катта аҳамиятга эга бўлиб, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар учун қулайлик яратиш ва ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
8 Sept, 08:56
🚰"Мустаҳкам" маҳалласида ичимлик суви таъминоти яхшиланадиОлий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётга "Ҳар бир хонадонда тоза ичимлик суви" лойиҳаси доирасида Хўжаобод туманидаги "Мустаҳкам" МФЙда ишлар давом этмоқда.Мазкур лойиҳа доирасида аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 750 метр масофага сув тармоғини тортиш режалаштирилган.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
7 Sept, 11:23
Андижонда “Маърифат карвони” илмий-маърифий семинарлари ўз ишини бошлади🇺🇿Мамлакатимизда “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий семинарларига старт берилди. Лойиҳа доирасидаги илк тадбирлар бугун Андижон вилоятида ўз ишини бошлади.Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган стратегик ғоя ва ташаббусларни кенг жамоатчиликка етказиш, келгуси тараққиётнинг устувор вазифаларини жойларда манзилли тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
7 Sept, 10:12
#ОАВ_биз_ҳақимизда🏃♂️“Шодлик”да болалар учун янги масканлар барпо этилдиДавлат гранти асосида молиялаштирилган лойиҳа доирасида Қарши шаҳри “Шодлик” маҳалласида болалар ўйин майдончаси ҳамда стритбол майдони фойдаланишга топширилди.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
7 Sept, 09:09
Давлат гранти танлови тарғиботиОлий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди, ЎзННТМА ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг Наманган вилояти бўлинмалари ҳамкорлигида эълон қилинган навбатдаги давлат гранти танлови бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбир иштирокчиларига танлов йўналишлари, уларни амалга ошириш механизмлари, ngo.gov.uz электрон платформасидан фойдаланиш тартиби, қонунда белгиланган молиявий имтиёзлар ва грант маблағларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.🗓Эслатиб ўтамиз, ариза топшириш 2026 йил 22 сентябрь соат 23:59 гача давом этади.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
7 Sept, 04:30edited
#Ҳафта_дайжестиҲафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи:1️⃣Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танлови тарғиботига бағишланган тадбирлар ташкил этилди.2️⃣🪕Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида қўллаб-қувватланган "Устахона – миллий мерос" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистонда Марказий Осиё халқларининг миллий мусиқа чолғу асбобларини ишлаб чиқариш устахонаси барпо этилди.3️⃣Андижонда “Ҳар томчи сув – фаровон томорқа”, "Ҳар бир хонадонда тоза ичимлик суви" лойиҳаси, Самарқандда "Болалар ўйингоҳини ташкил этиш", Навоийда “Инсон қадри учун бунёдкорлик”, Фарғонада "Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳалари амалга оширилмоқда.4️⃣🏥Фарғона вилоятида аёллар репродуктив саломатлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
5 Sept, 11:54
ngo.gov.uz платформасида "Мурожаатлар" бўлими ишга туширилдиФуқаролик жамияти институтларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ngo.gov.uz платформасида "Мурожаатлар" бўлими ишга туширилди.Эндиликда давлат гранти ва ижтимоий буюртма танловларида ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институтлари ўз лойиҳасига ўзгартириш киритиш учун мазкур платформа орқали мурожаат юбориши мумкин.Хусусан, лойиҳа муддатини узайтириш, харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳамда лойиҳага ўзгартириш киритиш билан боғлиқ бошқа турдаги мурожаатларни юбориш имконияти яратилди.Бунинг учун фуқаролик жамияти институти ўзининг шахсий кабинетига кириб, "Мурожаатлар" бўлими орқали белгиланган мурожаат шаклини тўлдиради. Шундан сўнг мурожаат ЭРИ (электрон рақамли имзо) билан имзоланиб, юборилади.Фуқаролик жамияти институти юборган мурожаатига берилган жавобни тезкор равишда ўзининг шахсий кабинети орқали олади.🇺
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
5 Sept, 10:43
📚Ёшларнинг билим олишига кенг имкониятлар яратилмоқдаОлий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси доирасида Уйчи тумани “Эзгулик” МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида замонавий электрон кутубхона ташкил этилди.2 сентябрь – “Билимлар куни” муносабати билан янги кутубхонанинг очилиш ва тақдимот маросими ўтказилиб, у фойдаланишга топширилди.Лойиҳанинг асосий мақсади ушбу мактаб ўқувчиларининг мутолаага бўлган қизиқишини ошириш ва билим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.🇺🇿 Oʻzbek (lotin)🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб борингВеб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
