Latest posts

PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 18:51
❗️Пойтахт аҳолиси орасида қашқадарёликлар — 2-ўриндаҲозир Тошкент шаҳрида яшаётганлар орасида бошқа ҳудудларда туғилганлардан энг кўпи Тошкент вилоятидан, 118,9 минг нафар. Иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти, 81,2 минг нафар.Тошкент шаҳри ва вилоятини битта макон деб олсак, Қашқадарё 1-ўринга чиқади.📊 Кейинги ўринларда: ▪️ Самарқанд — 59 минг ▪️ Бухоро — 43,6 минг ▪️ Сурхондарё — 38,1 минг ▪️ Фарғона — 35,2 минг ▪️ Андижон — 29,2 минг ▪️ Хоразм — 27,2 минг ▪️ Жиззах — 26,3 минг.Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ37,300Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 18:30edited
#ТезкорШоҳрух Ғиёсов ИИВ матбуот котиби лавозимидан олингани ҳақида хабар беришмоқдаУ 2019 йил октябридан буён вазирлик ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётганди.Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ40,400Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 18:10
#ТЕЗКОР #АНА_ХОЛОС 😱‼️БЛОГЕР КОКОШ, БАРЧИН ҒОФУРОВА ҲАМДА НИҲОЛА РАЖАБОВА ҚАМАЛДИ😳Барчаси 2025-йил апрел ойида "Кокой" блогер ошқозонни кесдириб ахволи ёмонлашгандан кеин клиника ўртасида можаро билан бошланганОперация қилган жаррохдан 35 минг доллар талаб қилишганаканОбуна бўлинг 👉@PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 18:07
Олтинга тенг сўзлар➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!Ўткир Ҳошимов Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ44,800Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 17:19
⁉️Электр энергияси ва табиий газ учун компенсация: кимлар олиши мумкин?Президентнинг 2026 йил 28 октябрдаги ПФ–236-сон фармонига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ учун компенсация тайинлашда оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад мезони 1 072 500 сўмдан 1 430 000 сўмга оширилди.Аризани «Барака» иловаси, my.gov.uz портали, Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали топшириш мумкин.Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 16:31
#Тезкор⚡️Аҳолига яйловларда мол боқиш пулли бўлмайдиЯйловлар ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича кўп савол туғилди. Депутат буларга аниқлик киритди:Муаммо нимада? Бугун айрим ҳудудларда қишлоқ ёки овул атрофидаги яйлов ерлари бошқа ташкилот ё хўжаликларга бириктирилган. Натижада хонадонлар ўз молини ўтлатиш, пичан ўриш учун ҳам қийналяпти.Ечим - жамоат яйлови Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, яйлов ерлари маҳалла фуқаролар йиғинига жамоат яйлови сифатида бепул ажратилади. Маҳалла хонадонлардаги мол сонини инобатга олиб, аҳолига бу ерлардан текин фойдаланиш имконини яратади. Яъни, сиз молингизни ўтлатасиз, зарур бўлса пичан ўрасиз, пул тўламайсиз.“Яйлов чиптаси”чи? Бу тушунчани тўғри англаш керак. Чипта ўз ҳовлингиз ёки қишлоқ атрофида мол боқиш учун пул тўлаш шарт дегани эмас. У қўшимча яйловга эҳтиёж сезган фуқаро ва хўжаликлар учун мавсумий, вақтинчалик фойдаланиш имконияти. Ундан фойдаланиш мажбурий эмас, эҳтиёж бўлгандагина мурожаат қилинади.Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланяпти. Депутатлар бунгача округларга чиқиб, аҳолининг фикрини эшитмоқчи. Ҳар бир норма аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 16:03
#ШОК_ХАБАР🔞Тошкентда йил бошидан бери 15–16 ёшли қизларда 7 та ҳомиладорлик қайд этилдиБу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгармаган. Шу билан бирга, икки йилгача оралиқда туққан аёллар сони 133 нафарга ошган.2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида келтирилган.Қайд этилишича, 2025 йилнинг шу даврида ҳам ушбу ёш тоифасидаги қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган.Ҳисобот даврида икки йилгача оралиқда туққан аёллар сони 2054 нафарни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 1921 нафар кўрсаткичдан 133 нафарга кўп. Тўртинчи ва бешинчи фарзандини туққан аёллар сони эса 3149 нафар бўлиб, ўтган йилга нисбатан 22 нафарга камайган.Шунингдек, 35 ёшдан катта аёллар томонидан 2898 та туғруқ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида 2758 нафарни ташкил этган.Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида 41 993 нафар тирик чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 47 703 нафар кўрсаткичдан 5710 нафарга кам.Ҳисобот даврида оналар ўлими билан боғлиқ 5 та ҳолат қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 тани ташкил этган. Оналар ўлими коэффициенти ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,9 дан 11,9 ни ташкил этган.Қарорда 15–16 ёшли қизлар ўртасида ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича таълим муассасалари, маҳаллалар ва оилалар билан профилактик ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланган. Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ64,800Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
13 Nov, 15:55
❗️ Мобил рақам эгасини ўзгартириш учун энди офисга бориш шарт эмасМобил алоқа фойдаланувчилари my.gov.uz орқали рақамни бошқа шахс номига онлайн расмийлаштириши мумкин. Илгари рақамнинг амалдаги эгаси ҳам, янги эгаси ҳам алоқа оператори марказига бориб, навбат кутиб, ҳужжатларга имзо қўйиши керак эди.Бунинг учун:➖ my.gov.uz порталига ёки MyGov иловасига киринг;➖ «Мобил рақамни қайта расмийлаштириш» хизматини танланг;➖ керакли маълумотларни киритиб, аризани юборинг.Рақамни топширувчи ва қабул қилувчи шахс аризани MyID орқали тасдиқлайди. Хизмат ҳақини мобил алоқа операторлари ўз тарифига кўра белгилайди.Масалан, рақамни яқин қариндошингиз номига ўтказмоқчи бўлсангиз, иккалангиз ҳам уйдан чиқмай аризани MyID орқали тасдиқласангиз кифоя Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ64,900Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 19:05
#Тезкор 2-видео🔥😨Тошкент ш, Жуковискийдаги ресторанларни бирида ёнғин содир бўлаётгани айтилмоқдаОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 18:31edited
#Тезкор🔥😨Тошкент ш, Жуковискийдаги ресторанларни бирида ёнғин содир бўлаётгани айтилмоқдаОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 18:05
#Тезкор📸Чилонзор мостидан тушаётганда эҳтиёт бўламиз: 3 оёқ радар турибдиЯқинларга ташлаб огоҳлантириб қўямизОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 17:26
❗️«Қатлнома» муаллифи Набижон Боқийга уй берилдиЁзувчи ва таржимон Набижон Боқийга давлат томонидан уй ажратилди. Адиб уй калитини топшириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига чақирилган ва ҳоким Умрзоқов Президент совғасини унга топширган. Ёзувчининг шу пайтгача ўз уйи бўлмаган, сўнгги вақтларда саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келганди.Набижон Боқий, аввало, Абдулла Қодирийнинг қатағон қилинишига бағишланган «Қатлнома» асари билан танилган. Ҳужжатларга асосланган ушбу қиссада буюк адибнинг фожиали тақдири орқали 1930-йилларда ўзбек зиёлиларига қарши амалга оширилган қатағонлар ёритилади. Асар Қодирийнинг ҳибсга олиниши, унга қўйилган айбловлар ва қатл этилиши билан боғлиқ воқеаларни очиб беради.Адиб 1956 йил 7 ноябрда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Чуваланчи қишлоғида туғилган. 1984 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Унинг «Бир
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 17:22
Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.Шу муносабат билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилган.Маълумот учун, Акмал Жуманазаров 2024 йил февралида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланганди.Ундан олдин у 2023 йилнинг февралидан буён электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича энергетика вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи каби юқори лавозимларда фаолият юритган. Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ53,500Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 16:58
Ақлим ва соғлиғим етмаганида, бу лавозимда ишламайман дердим — Тошкент шаҳар ҳокимиПойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов лавозимига аскардек тайинланганини айтаркан, бу ишга уни бажара олишига кўзи етгани учун рози бўлганини айтдиОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 16:43edited
⚡️Нозимахон Эльдаровна Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинган маслаҳатчиси бўлиб, давлат органлари ва ташкилотларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш бўйича янги амалиётни мониторинг қилиш ҳамда унинг ижроси тўғри ташкил этилишини назорат қилишга масъул этиб белгиландиОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ58,200Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 16:19edited
❌🎣 Ўзбекистонда балиқ овлаш таъқиқланади — энди балиқ овлаш жойлари олдиндан банд қилиниши ва тўлови қилиниши керак бўлади!Ўзбекистон дам олиш учун балиқ овлаш учун рақамли “Балиқчи картаси“ тизимини яратади. Бу одамларга балиқ овлаш лицензиясига ариза бериш ва тўлаш, сув ҳавзасида жой танлаш ва банд қилиш имконини беради.⚠️ Тўловдан сўнг балиқчилар рақамли QR-кодини оладилар. Бу шуни англатадики, улар энди сув ҳавзасида бирон бир жойни ўзбошимчалик билан эгаллай олмайдилар; қоидабузарлар жаримага тортиладиларОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ64,300Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 16:12
#Тайинлов ⚡️Мусаев Бехзод Анварович «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди Яқинда Миграция агентлиги директорлигидан олинган Беҳзод Мусаев янги лавозимда иш бошлади Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ60,000Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 16:06edited
#Тайинлов⚡️Мусаев Бехзод Анварович «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинландиЯқинда Миграция агентлиги директорлигидан олинган Беҳзод Мусаев янги лавозимда иш бошладиОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ59,900Open in Telegram
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 15:55
😳🇱🇻Латвияда эркаклар танқислиги кучаймоқдаЛатвиялик аёллар мамлакатда аёллар эркаклардан 100 баробар кўп эканини тасдиқлашди. Латвия Европадаги энг катта гендер номутаносиблигига дуч келаётган давлатлардан бири. Эркаклар етишмаслиги туфайли Латвияда «бир соатлик эр» хизматлари ҳам оммалашган. Унда эркаклар уй таъмири, маиший ишлар ва бошқа юмушларни бажариш учун ёлланади.Кетдикми Латвияга 😁Обуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
PATRUL UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
22 Sept, 15:17
#Расман #Тарқатинг❗️Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилдиПрезидент Шавкат Мирзиёев меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган муҳим қарорни имзолади.Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланадиОбуна бўлинг 👉 @PATRUL_UZ
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
