gram news
Pinkod.uz channel avatar

Pinkod.uz

@pinkoduz

Банк-молия, финтех, иқтисодиёт, бизнес ва солиққа оид янгиликлар ҳамда таҳлиллар, шунингдек, молиявий саводхоликка доир маълумотлар манбаси Расмий сайт — https://pinkod.uz Сайт ҳақида — https://pinkod.uz/about Реклама — https://pinkod.uz/reklama

ProjectsKKBusiness

1,790subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Pinkod.uz

    22 Sept, 12:38

    Uzum Nasiya микроқарзларини берувчи Tezcoin микромолия бозорининг 36 фоизини эгалладиЎзбекистондаги микромолия ташкилотлари активлари бир йил ичида деярли икки баравар ошиб, 18,9 трлн сўмга етди. Шу фонда Tezcoin’нинг ўзи сектор активларининг қарийб 36 фоизини, кредит портфелининг эса 38 фоизга яқин қисмини жамлаган.👉 https://pinkod.uz/f797f8@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    22 Sept, 08:13

    Ўзбекистонда пропан нархига чеклов бекор қилингач, нархлар 65 фоизга ошдиЎзбекистон республика товар-хомашё биржасида пропан нархи икки савдо кунида қарийб 65 фоизга ошиб, бир тоннаси 7,4 млн сўмдан 12,2 млн сўмгача қимматлашди. Кескин ўсиш 17 сентябрдан суюлтирилган газнинг биржа савдоларидаги нархига қўйилган 10 фоизлик чеклов бекор қилинганидан кейин юз берди.👉 https://pinkod.uz/aaf9e5@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    22 Sept, 06:22

    Анҳор бўйидаги 3,2 гектарлик давлат мулки 660 млрд сўмга аукционга қўйилдиТошкент марказида, Анҳор бўйида жойлашган иккита йирик давлат кўчмас мулки аукционга чиқарилди. Минор масжиди ва Анҳор Парк яқинидаги жами 3,2 гектарлик объектларнинг бошланғич нархи 660,2 млрд сўмни ташкил этади. Савдолар 28-сентабр куни ўтказилиши режалаштирилган.👉 https://pinkod.uz/202ffa@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    21 Sept, 13:31

    Миллий кутубхона ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ қуриладиТошкент марказида, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ва хиёбон қуриш режалаштирилмоқда. Ҳозир ушбу ҳудудда дарахтлар, майсазор ва бошқа яшил майдонлар мавжуд. Лойиҳа учун камида 10 млрд сўм инвестиция киритилиши керак.👉 https://pinkod.uz/ef385a@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    21 Sept, 10:43

    Ўзбекистонда пуллар тобора камроқ долларда сақланмоқдаЎзбекистон банкларидаги депозитларнинг хорижий валютадаги улуши бир йил ичида 24%дан 19%гача тушди. Шу даврда сўмдаги депозитлар қарийб 43%га ошган бўлса, хорижий валютадаги маблағлар атиги 6,6%га кўпайган.👉 https://pinkod.uz/86e43b@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    21 Sept, 06:55

    Тошкентда банк ходимлари мижоз омонатидан 300 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқдаТошкент шаҳрида тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари мижознинг 500 минг долларлик омонатидан 300 минг долларни қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштиргани аниқланди. Ҳолат юзасидан ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.👉 https://pinkod.uz/922dc5@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    21 Sept, 04:40

    Тошкент фонд биржаси индекси бир ҳафтада қарийб 24%га тушди“Тошкент” Республика фонд биржасининг UCI индекси 14–18 сентябрь ҳафтасида 23,8%га пасайиб, 1 769,73 бандда ёпилди. Индекс кетма-кет тўрт савдо кунида тушганидан кейин 18 сентябрь куни 9,5%га тикланди, бироқ ҳафталик йўқотишни қоплай олмади.👉 https://pinkod.uz/0eaef2@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    20 Sept, 16:05edited

    Қидирувдаги банкирлар, ошган NPL ва пенсия ёшини ошириш таклифи — ҳафта дайжестиОртда қолган ҳафтада ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси Қаҳрамонжон Олимов ОАВ маълумотига кўра қидирувга берилди, Madad Invest Bank асосчиси Мўминжон Йўлдашевга нисбатан эса Интерпол Red Notice эълон қилди.Айни пайтда банк тизимидаги муаммоли кредитлар йил бошидан 32,5 фоизга ошиб, 23,9 трлн сўмга етди. Шунингдек, 2028 йилдан пенсия ёшини босқичма-босқич уч йилга ошириш таклиф қилинди.Pinkod ортда қолган ҳафтанинг асосий иқтисодий ва молиявий янгиликларини жамлади.👉 https://pinkod.uz/c6a7a8@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    20 Sept, 11:58edited

    Madad Invest Bank асосчиси Мўминжон Йўлдашев халқаро қидирувга берилдиИнтерпол Мўминжон Йўлдашевга нисбатан 2026 йил 15 сентябрда Red Notice эълон қилди. У Ўзбекистонда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.Йўлдашев 2024 йилда Madad Invest Bank кузатув кенгаши раислигидан кетган, аммо банк акцияларининг асосий қисми ҳали ҳам унинг оила аъзолари ва уларга боғлиқ компания қўлида қолмоқда.Pinkod тадбиркорнинг Madad Invest Bank билан боғлиқ собиқ ва ҳозирги алоқаларини ўрганиб чиқди.👉 https://pinkod.uz/47a7ca@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    19 Sept, 10:41edited

    ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси ва акциядори Қаҳрамонжон Олимов қидирувга берилди — ОАВThe Insider маълумотига кўра, Ўзбекистон суди Қаҳрамонжон Олимовни сиртдан ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган ва у халқаро қидирувга берилган.Олимов ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси бўлиб, банк акцияларининг 49,4 фоизига эгалик қилади. Иш бўйича Ўзбекистон ваколатли органлари ҳозирча расмий маълумот эълон қилмаган.👉 https://pinkod.uz/7758dd@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    18 Sept, 13:39

    Саёҳат чекидан мобил банкинггача: Ўзбекистон молия тизими 30 йилда қандай ўзгарди?Ижтимоий тармоқларда 1995 йилда Ўзбекистонда суратга олинган архив видео машҳур бўлди.Унда британиялик сайёҳ Иан Райтнинг банкда оддий саёҳат чекини нақдлаштириш учун анча вақт сарфлаётгани акс этган.Кейинги 30 йил ичида Ўзбекистон молия тизими нақд пул тақчиллиги, 15–20 фоизлик “обнал” ва қора валюта бозори каби даврларни ҳам бошдан кечирди.Pinkod мамлакатнинг пул, банк ва валюта тизими бир авлод ичида қандай ўзгарганини таҳлил қилди:👉 https://pinkod.uz/aa81e9@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    18 Sept, 11:58

    Педагоглар фарзандлари контрактига 30 фоиз чегирма берилади2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида таҳсил олаётган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади. Имтиёз бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар учун амал қилади. Бир оилада бир нечта фарзанд шартларга мос келса, чегирма уларнинг ҳар бирига алоҳида қўлланилади.👉 https://pinkod.uz/23a4c0@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    18 Sept, 09:00

    Ипотека-банк бошқарувини икки нафар раис ўринбосари тарк этмоқдаИпотека-банк OTP Group бошқарувида бир вақтнинг ўзида икки топ-менежер Иракли Элашвили ва Максим Биков ўз лавозимини тарк этмоқда. Улар банкнинг корпоратив бизнес ва операцион йўналишларига раҳбарлик қилиб келган. Энди Биковнинг вазифалари Дмитрий Волчекка ўтказилади, Элашвили ўрнига эса янги раҳбар танлов асосида изланади.👉 https://pinkod.uz/384b87@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    18 Sept, 06:44

    “Микрокредитбанк”да муаммоли кредитлар бир ойда 27 фоизга ошди“Микрокредитбанк”нинг муаммоли кредитлари бир ой ичида 486 млрд сўмга кўпайиб, 2,28 трлн сўмга етди. Натижада банк кредит портфелидаги NPL улуши 7,9 фоиздан 9,9 фоизга кўтарилди. Бу давлат улуши мавжуд банклар орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.👉 https://pinkod.uz/153656@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    17 Sept, 13:48

    Банклардаги муаммоли кредитлар йил бошидан бери 5,9 трлн сўмга кўпайдиЎзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 2026 йил бошидан 32,5 фоизга ошиб, 23,9 трлн сўмга етди. Шу даврда банкларнинг умумий кредит портфели 6,7 фоизга ўсган. Натижада муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 3 фоиздан 3,7 фоизгача кўтарилди.👉 https://pinkod.uz/e9be0c@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    17 Sept, 09:38

    Давактив UzAuto Motors’даги 99,7% улушни сотиш учун тендер эълон қиладиДавлат активларини бошқариш агентлиги UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain компанияларини хусусийлаштириш бўйича тендерни яқин вақт ичида эълон қилишни режалаштирмоқда. Савдога UzAuto Motors’даги 99,7% ҳамда UzAuto Motors Powertrain’даги 100% давлат улуши чиқарилиши белгиланган.👉 https://pinkod.uz/0cc454@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    17 Sept, 07:28

    Ўзбекистонда халқаро пул ўтказмалари учун миллий платформа яратиш таклиф этилдиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореядаги ватандошлар билан учрашувида Ўзбекистондаги барча банкларни ягона тизимга бирлаштирадиган миллий молиявий платформа яратиш таклиф қилинди.Платформа орқали халқаро пул ўтказмалари ва бошқа финтех хизматларини йўлга қўйиб, келажакда Марказий Осиёдаги молиявий оқимларнинг бир қисмини Ўзбекистон орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.Президент ғояни Марказий банк билан бирга ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.👉 https://pinkod.uz/646b80@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    17 Sept, 04:36

    АҚШда Fed уч йилдан бери илк марта асосий ставкани оширдиАҚШ Федерал резерв тизими базавий фоиз ставкасини 0,25 фоиз пунктга ошириб, 3,75–4 фоиз оралиғига кўтарди. Бу Fed’нинг 2023 йилдан бери ставкани ошириш бўйича биринчи қарори бўлди. Регулятор йил охиригача пул-кредит сиёсатини яна қатъийлаштириши мумкинлигини ҳам кўрсатди.👉 https://pinkod.uz/a6eeba@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    16 Sept, 13:10

    Жамшид Хайруллаев Tenge Bank бошқарув раиси биринчи ўринбосари этиб сайландиTenge Bank кузатув кенгаши Жамшид Хайруллаевни бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимига сайлади. Тайинлов унинг номзоди Марказий банк билан келишилгандан кейин кучга киради. Хайруллаев бунга қадар Халқ банкининг Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.👉 https://pinkod.uz/e08bf1@pinkoduz
  • Pinkod.uz

    16 Sept, 10:18

    Давлат 9 компаниядаги улушини 477 млрд сўмга сотувга қўйдиДавлат активларини бошқариш агентлиги бир вақтнинг ўзида тўққизта акциядорлик жамиятидаги давлат улушларини сотмоқда. Пакетларнинг жами бошланғич нархи 476,9 млрд сўмни ташкил этади, энг қиммат актив эса 197,5 млрд сўмга баҳоланган “Ўзагросуғурта”дир.👉 https://pinkod.uz/4c24e4@pinkoduz