gram news
platformauzb_live channel avatar

platformauzb_live

@platformauzb_live

Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda! Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

ProjectsKK

802subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • platformauzb_live

    21 Sept, 13:40

    Ижтимоий ҳимоя муассасаларида яхши ишлаган ходимлар маошига 300 фоизгача устама олиши мумкин.Бундан ташқари, уларга ҳар чоракда 5 та маошгача мукофот бериш ҳам мумкин.@platformauzb_live
  • platformauzb_live

    17 Sept, 15:08edited

    Барча «сиёсий қочқинлар» Ватанга қайтариладиҚудратилла Рафиқов: "Президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ҳеч бир ватандошга нисбатан шахсий хусумати ёки ғарази йўқ"Сарвар Усмон Қудратилла Рафиқов билан учрашди.Учрашувда йиллар давомида Ўзбекистонга киришга тўсиқ қўйилган фуқароларни Ватанга қайтишига кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилган“Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг собиқ ходими, журналист Сарвар Усмон Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов билан учрашган.Учрашувда бундан 20–30 йил аввал турли сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозир хорижда яшаётган ватандошлар масаласи ҳам муҳокама қилинган.Манбага кўра, Қудратилла Рафиқов бу масалани аввалги маъмурият давридан қолган “оғриқли сиёсий мерос” сифатида баҳолаган. У Президент Шавкат Мирзиёевни 40 йилдан ортиқ вақтдан бери билишини айтиб, давлат раҳбарининг хориждаги собиқ
  • platformauzb_live

    17 Sept, 14:41edited

    Fitch Anor Bank рейтингини “CCC+” даражасига туширдиFitch Ratings агентлиги Anor Bank’нинг узоқ муддатли кредит рейтингини “B-”дан “CCC+”га пасайтирди. Банкнинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи viability rating ҳам “b-”дан “ccc+”га туширилди.Fitch қарорига асосий сабаб сифатида банк капиталлашувининг сезиларли даражада ёмонлашганини кўрсатмоқда.Хусусан, Fitch Core Capital (FCC) коэффициенти 2024 йил охиридаги 4,3%дан 2025 йил якунида 0,9%гача тушган. Агентлик маълумотига кўра, бу Fitch рейтингига эга банклар орасидаги энг паст кўрсаткичлардан бири.Fitch, шунингдек, Anor Bank сўнгги тўрт йил давомида капитал захираси чекланган бўлишига қарамай, юқори ўсиш суръатларини сақлаб келганини риск омили сифатида қайд этган.@platformauzb_live
  • platformauzb_live

    17 Sept, 01:21edited

    - Нечигача ишлайсизлар? - Ўлгунча ишлаймиз, ўлгунчаКеча эълон қилинган пенсия ислоҳотларига муносабат.@platformauzb_live
  • platformauzb_live

    16 Sept, 08:28edited

    Давлат харидларини ўрганиш энди бепул: янги онлайн платформа ишга тушдиСаноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан давлат харидлари соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг базавий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида edu.icppa.uz платформаси орқали бепул онлайн ўқув курси ташкил этилди.Платформада давлат харидлари жараёнларини босқичма-босқич ўрганишга мўлжалланган 20 та модул жамланган. Видеодарслар, тестлар ва амалий кейслар орқали фойдаланувчилар харидларни режалаштиришдан тортиб, харид тартиб-таомиллари ва шартномаларни бошқаришгача бўлган жараёнлар бўйича зарур билимларни эгаллаши мумкин.Муҳими, таълим тўлиқ бепул ва онлайн. Фойдаланувчи ўзига қулай вақтда дарсларни ўзлаштириши, ҳар бир модул бўйича билимини синовдан ўтказиши мумкин. Курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга 2 йил муддатга амал қилувчи электрон сертификат берилади.Платформа
  • platformauzb_live

    16 Sept, 05:09

    Бухорода аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар давом этмоқдаДавлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли даромадларини ошириш, бандликни таъминлаш ҳамда оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Шофиркон туманининг “Дўрман” ва “Хорин” маҳаллаларида ўрганишлар ўтказилди. Унда туман ҳокими ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти томонидан ҳудудда аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва мавжуд тадбиркорлик субъектларини кенгайтириш имкониятлари атрофлича ўрганилди.Ташриф давомида ушбу маҳаллалардаги камбағаллик ва ишсизлик рейстрида турган оилаларни тадбиркорлик ҳамда чорвачиликка жалб этиш, уларга зарур шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Фуқароларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда, таъминотчи корхоналар томонидан маҳаллаларнинг ўзига наслли ва майда шохли чорва моллари, ихчам
  • platformauzb_live

    15 Sept, 10:31

    ЎзлиДеП кўмаги билан Урганчда аҳоли учун кўчма тиббий кўриклар ташкил этилдиЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган «Саломатлик сари» акцияси Урганч шаҳрида ҳам давом этмоқда.Бу гал акция шаҳарнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Бинокор маҳалласида ташкил этилди. Унда Жамбул ва Саховат маҳаллалари аҳолиси ҳам иштирок этди.Акция доирасида онколог, эндокринолог, кардиолог, гинеколог ва терапевтлар аҳолини қабул қилди. Кўриклар билан бирга УТТ ва бошқа диагностик текширувлар ҳам амалга оширилди.Тиббий хизматларнинг мобил форматда ташкил этилгани чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли, хусусан, кексалар учун қулайлик яратди. Шунингдек, барча кўрик ва диагностика хизматлари бепул амалга оширилди. Натижада аниқланган ҳолатлар бўйича 25 нафар фуқарога стационар ёки амбулатор даволаниш учун йўлланма берилди.Акциядаги бундай
    13,900videoOpen in Telegram
  • platformauzb_live

    15 Sept, 05:37

    Маҳаллаларда бандлик: аниқ лойиҳалар ва янги иш ўринлариПрезидент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг Ғовшун ва Қораҳони маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди.Туман ҳокими ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти иштирокида маҳаллалардаги ижтимоий реестрга киритилган, ишсиз ва даромад манбаига муҳтож фуқароларнинг масалалари ўрганилди.Аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Шу мақсадда 18 та савдо ва сервис шохобчасини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Лойиҳаларни амалга ошириш орқали 50 га яқин янги иш ўрни яратиш белгиланди.Шунингдек, маҳаллаларда “Онлайн маҳалла”
  • platformauzb_live

    15 Sept, 04:26

    📢 “Milliy sanoat zanjiri” ko‘rgazmasida ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi!Avtomobilsozlik sanoatining yirik korxonalari bilan kooperatsiya o‘rnatish, o‘z mahsulotingizni bevosita buyurtmachilarga taklif qilish yoki tarmoq ehtiyojidan kelib chiqib yangi mahsulot va butlovchi qismlar ishlab chiqarishni yo‘lga qo‘yishni rejalashtiryapsizmi?29–30-sentabr kunlari Jizzax shahrida “Milliy sanoat zanjiri” avtomobilsozlik sanoati ko‘rgazmasi bo‘lib o‘tadi.Ko‘rgazma mahalliy ishlab chiqaruvchilarga yirik sanoat korxonalari bilan bevosita muloqot qilish, ularning mavjud va istiqboldagi ehtiyojlarini o‘rganish, o‘z ishlab chiqarish imkoniyatlarini namoyish etish hamda yangi kooperatsiya loyihalarini shakllantirish imkonini beradi.✅ Ishtirok etish uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi. Buning uchun yuqoridagi
  • platformauzb_live

    13 Sept, 14:14edited

    “Бирорта ғўдайган бойвачча пайдо бўлса — кечирмайман! Давлат бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев.@platformauzb_live
  • platformauzb_live

    10 Sept, 15:14

    “Ташаббусли бюджет” доирасидаги энг катта муаммолардан бири aҳолиси кам бўлган чекка қишлоқларни бошқа жойга ютқазиб қўйиши эди.Натижада ичимлик суви, абгор йўл ё нураган боғча каби энг оғриқли ҳаётий муаммолар яна маблағсиз, қоғозда қолиши мумкин.Сўнгги кунларда “Депутат танлови” имкониятидан фойдаланиб, ҳудудлардаги айнан шундай етарли овоз ололмаган, аммо одамларнинг тақдирини ҳал қиладиган қатор лойиҳаларга имкон бериляпти.Депутат Дилмурод Артиқов ҳаракати билан Янгиқўрғонда овоз тўплашда бир неча бор “йиқилган” 46-боғчани таъмирлашга 1,6 млрд сўм йўналтирган бўлса, Шарофиддин Назаров Косондаги қишлоқ поликлиникасини тиклашга 824 млн сўм ажратилишига бош-қош бўлди.Депутатлар Равшан Мамутов (Элликқалъа) ва Отабек Мусурмонов (Фориш) ташаббуси билан ўнлаб йиллардан бери чанг ва лой бўлиб ётган ички йўлларни янгидан асфальтлаш учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.Депут
  • platformauzb_live

    10 Sept, 07:19

    Kia Sportage — 0% йиллик ставкали муддатли тўлов асосида.🚘Бошланғич тўлов — 40%, муддат — 36 ой. Батафсил маълумот олинг ва ўз Kia Sportage’ингизни Kia Yakkasaroyда танланг.📞 +998(55)500-86-68 Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.Реклама @platformauzb
  • platformauzb_live

    9 Sept, 13:09

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасида партиялараро ҳамкорлик кенгаймоқдаЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегация билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда икки партия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Ўзбекистон — Хитой стратегик шериклиги изчил ривожланмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш 18 миллиард долларга яқинлашди. Яқин йилларда бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Хитой иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард долларга яқин.Мулоқотда партия қурилиши, аҳоли билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, ҳудудий ташкилотлар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли трансформация ва сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.Самарқандда ўтказилган «Хитой —
    14,000video1Open in Telegram
  • platformauzb_live

    9 Sept, 12:00

    Бизнесни ривожлантириш банки масъуллари Бектемир туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганди.Давлат раҳбарининг 3 сентябрдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов туман ҳокими билан биргаликда маҳаллаларда амалий ўрганишлар ўтказди.Мулоқотлар давомида банк, ҳокимлик ва "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида штаб фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир оила учун барқарор даромад манбаини яратиш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масалалари кўриб чиқилди.Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатлари ўрганилиб, "Зилола" МФЙдаги "Elman baba" МЧЖ объектини расмийлаштириш ва ГАСН рухсатномасини олиш, "Абай" МФЙда 100 млн сўм имтиёзли кредит асосида новвойхона ва қандолатчилик фаолиятини йўлга қўйган "Инновацион чорва комплекси" ХКни ичимлик суви тармоғига улаш
  • platformauzb_live

    8 Sept, 17:19

    Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий обектларга ташриф буюрди.Дастурнинг илк манзили Сербия Миллий музейи бўлди. Биринчи хонимлар музей экспозицияси билан танишиб, унда мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарларини кўздан кечирдилар. Шу билан бирга, олий мартабали меҳмонлар "Этно-мрежа" анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан ҳам танишдилар.Мамлакатнинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намунаси ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. ХII асрга оид ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга бўлиб, унинг миниатюралари маҳорат билан
  • platformauzb_live

    8 Sept, 14:20

    Президент раҳбарлигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича мутлақо янги — манзилли ва инклюзив ёндашувлар белгилаб берилган эди.Мазкур стратегик вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар ва ташаббускорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни бошлади. Хусусан, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда туман ҳокими билан биргаликда маҳаллий тадбиркорлар, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида учрашувлар ўтказилди.Мулоқотлар давомида микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини натижадорлик тамойили асосида молиялаштириш орқали маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини фаоллаштириш, аҳолини барқарор ҳамда «яшил» иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
  • platformauzb_live

    8 Sept, 13:57

    🏦 АСАКАБАНК КЕТМА-КЕТ БЕШИНЧИ ЙИЛ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ БАНК СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИБир марта халқаро мукофот олишнинг ўзи катта натижа. Лекин бир эътирофни кетма-кет беш йил қўлга киритиш энди тасодиф эмас, бу барқарор натижа.8 сентябрь куни Сингапурда Осиё тараққиёт банкининг Савдо ва таъминот занжирларини молиялаштириш дастури доирасида ўтказилган TSCFP Awards маросимида Асакабанк яна бир бор “Ўзбекистондаги етакчи ҳамкор банк” деб эътироф этилди.Эътиборлиси, банк бу мукофотни кетма-кет бешинчи йил оляпти. Яъни гап бир йиллик муваффақият ҳақида эмас, беш йил давомида халқаро даражада тан олинаётган натижа ҳақида кетяпти.Бунинг ортида, албатта, савдони молиялаштириш бўйича тўпланган тажриба, халқаро операциялар, хорижий молия институтлари ва банк-корреспондентлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик бор. Энг муҳими, буларнинг барчаси
  • platformauzb_live

    5 Sept, 15:10

    forwarded from @platformauzb

    Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;Сардор Алишерович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.@platformauzb
  • platformauzb_live

    3 Sept, 11:25

    8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлари янгиланади — Президент.@platformauzb
  • platformauzb_live

    2 Sept, 12:31

    Байрам муборак@platformauzb_live
    321video4Open in Telegram