gram news
Pressuzb channel avatar

Pressuzb

@pressuzb

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

ProjectsKKNews

25,300subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Pressuzb

    19 Oct, 19:30

    Ўзбекистон ва АҚШ 12 млрд долларлик 54 та келишув имзоладиПрезидент Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилиши очилишида иштирок этди.Тадбирда Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Марко Рубио, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор, Американинг етакчи компаниялари ва банклари вакиллари ҳам қатнашди.Бугунги кунда Ўзбекистон ва Америка ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, бу, энг аввало, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлови туфайли экани қайд этилди.АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида савдо, инвестиция ва технологик ҳамкорлик соҳаларида 54 та келишувдан иборат 12 млрд долларлик пакет имзоланди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    19 Oct, 16:45

    Марко Рубио: “Бу мукофотни Оқ уйга тақиб кираман!”Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.@pressuzb
  • Pressuzb

    19 Oct, 15:45

    Президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 300 нафарга яқин америкалик бизнес вакиллари билан суратга тушди.@pressuzb
  • Pressuzb

    19 Oct, 15:03

    ❗️“Биз тарихда янги саҳифа очяпмиз!” — Шавкат Мирзиёев Марко Рубио билан учрашди@pressuzb
  • Pressuzb

    19 Oct, 14:20

    “АҚШ Марказий Осиё билан алоқаларни кучайтирмоқда. Биргаликда биз хавфсизлик ва иқтисодий имкониятлар кенгаядиган янги даврни барпо этмоқдамиз” — АҚШ Давлат департаменти@pressuzb
  • Pressuzb

    19 Oct, 12:35

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    18 Oct, 16:50

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу Рубионинг Марказий Осиёга илк ташрифи ҳисобланади.Ташриф кун тартибидан “C5+1” форматидаги муҳим музокаралар, бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўрин олган.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    18 Oct, 15:10

    Тарихий ташриф: АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олиш жараёни@pressuzb
  • Pressuzb

    22 Sept, 15:15

    ❗️Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилдиПрезидент Шавкат Мирзиёев меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлашга қаратилган муҳим қарорни имзолади.Қарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.@pressuzb
  • Pressuzb

    22 Sept, 04:45

    Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлайдиПрезидент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида олий минбарда нутқ сўзлайди. Унинг нутқи АҚШ вақти билан 23 сентябрга тўғри келиши кутилмоқда.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    21 Sept, 20:26

    Саида Мирзиёева БМТ бош котиби билан учрашдиНью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлади. Сессия доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга самимий миннатдорлик билдирди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    21 Sept, 16:10

    Хавотирга ўрин йўқ, хотиржам бўлишингиз мумкинИнтернетда АNORBANK акциядорларидан бири ҳақида муҳокамалар кўпайганди, кўпчилик яна “банкка бир нарса бўлдимикан” деб хавотирга тушди.Расмий манбалар хавотирлар асоссиз эканлигини тасдиқлади.Биринчидан, банкнинг ўзи бу акциядорнинг шахсий масаласи эканини, банкнинг пулига ҳам, бошқарувига ҳам алоқаси йўқлигини айтди.Иккинчидан, энг асосийси, Марказий банк ҳам, молия муассасаси одатий тизимда ишлаётганини, ҳеч қандай муаммо йўқлигини тасдиқлади.Мобил иловалар, банк карталари ва пул ўтказмалари штат режимида, ҳеч қандай узилишларсиз ишламоқда.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    21 Sept, 14:50

    Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади. Учрашув тақдири Нодирбек Якуббаев ва Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди.Мураккаб вазиятда Якуббаев рақибига тузоқ қўйиб, ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистонга ҳал қилувчи очкони олиб келди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    21 Sept, 05:35

    Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ганиев Алишер Абдувалиевич судланмоқда.А.Ганиев Жиноят кодексининг 205-модда 2-қисми а-банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 223-модда 2-қисми в-банди, г-банди (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) моддалари бўйича айбланмоқда.У қўштирноқ остидаги “тадбиркор”ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани маълум қилинган эди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    20 Sept, 13:30

    Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи судланмоқдаТошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Насимджанов Юнусжон Зохидовичга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилмоқда.Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан айбланмоқда.У 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган. Жорий йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Юнусжон Насимджановни лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқ берилган эди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    20 Sept, 10:45

    ❗️2027 йил март ойидан Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади, натижада сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради — Президент@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    20 Sept, 08:20

    Madad Invest Bank асосчиси халқаро қидирувга берилдиФарғоналик тадбиркор, Madad Invest Bank’нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси Мўминжон Йўлдашев Ўзбекистон сўровига асосан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди.У Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.Мўминжон Йўлдашев қурилиш ва тўқимачилик соҳасидаги қатор бизнеслар эгаси ҳисобланади.Бундан ташқари, 2019 йилда Жаҳон банки уни тендер жараёнида рақобатчи компания вакилига босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолат сабаб ўз лойиҳаларида иштирок этишдан камида 4 йилга четлатган.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    20 Sept, 07:55

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи: бир эл, ягона халқ бўлиб, Қорақалпоғистоннинг улкан имкониятлари ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариб, ҳудуд тараққиёти ва одамларнинг фаровон ҳаёти йўлида янада юксак марраларга эришамиз.@prssuzb
  • Pressuzb

    19 Sept, 10:35

    Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаевга “генерал-майор” махсус унвонини топширди.Ушбу унвон ички ишлар органлари тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, хавфсизлиги ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари учун берилди.@pressuzb
    Image from a post by PressuzbImage from a post by Pressuzb
  • Pressuzb

    19 Sept, 10:01

    «Бу корхона бўлмаганда, балки Қозоғистон ёки Россияга кетиб қолишим мумкин эди»Агробанк Қорақалпоғистонда тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун молиявий кўмак бериб келмоқда.Тахтакўпирдаги корхонада ишлаётган Дилбар Дўсинбаева энди даромад топиш учун бошқа давлатга бориши, оиласидан узоқда яшашига ҳожат қолмаган.Тумандаги тадбиркор Аллаёр Мадирейимов банк билан ҳамкорликда 10 млн доллардан ошиқ лойиҳани бошлаган. 10 та иш ўрни билан бошланган кичик бизнес ҳозирда 150 га яқин аҳолини иш билан таъминлаган. Яқин келажакда бу кўрсаткични 1 000 нафарга етказишни режа қилган.Ҳудудларда яратилган битта иш ўрни ҳам кимнингдир хорижга кетиш ҳақидаги қарорини ўзгартириши мумкин.@pressuzb