gram news
QASHQADARYO AHLI — LIVE channel avatar

QASHQADARYO AHLI — LIVE

@qashqadaryo_ahli

• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали. • Админ: @Ziyobaxsh

ProjectsKKNews

3,240subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    5 Dec 2025, 17:36

    Талабалар учун қишки таътил 28 декабрда бошланадиТаътил 10 январгача (шу куни ҳам) давом этади. Талабалар учун 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.👉 @Qashqadaryo_ahli
    7,5001021Open in Telegram
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    5 Dec 2025, 10:12edited

    Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.👉 @Qashqadaryo_ahli
    8,090221Open in Telegram
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    2 Dec 2025, 12:41

    Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашдиСаида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашиб, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, таълим ва гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидлади.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    2 Dec 2025, 12:38

    "Узоқдан изланган бахт"Фильмда хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг аянчли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    2 Dec 2025, 12:37

    Президент бинолар ташқи деворида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлашни таклиф қилдиШавкат Мирзиёев ҳузурида 1 декабр куни ўтказилган йиғилишда экологик барқарорлик, шу жумладан чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги масалалари атрофлича кўриб чиқилди, шунингдек, мутасаддиларнинг қишга тайёрлик юзасидан ҳисоботлари тингланди.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    2 Dec 2025, 12:36

    Ўзбекистон 2021 йилдан бери биринчи марта Афғонистон билан чегарани очдиЭндиликда икки давлат фуқаролари Термиз - Ҳайратон кўприги орқали давлат чегарасини кесиб ўтишлари мумкин.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    2 Dec 2025, 12:35

    Мақтайдиган замон ўтиб бўлди – Шавкат Мирзиёев👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    27 Nov 2025, 10:01edited

    Афғонистон, Покистон ва Сурияда жанг қилган ўзбекистонлик қўлга олиндиЎзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ вақт давомида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси жорий йил ноябр ойида хорижда қўлга олиниб, юртга олиб келинди.👉 @Qashqadaryo_ahli
    5,14031Open in Telegram
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    27 Nov 2025, 10:01edited

    Дунёда ҳар 10 дақиқада бир аёл ёки қиз оила аъзосининг қўлидан ҳалок бўлмоқда – БМТХотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунида эълон қилинган «БМТ-Аёллар» тузилмасининг янги ҳисоботига кўра, халқаро мажбуриятларга қарамай, вазият кескинлигича қолмоқда.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    27 Nov 2025, 10:00edited

    Ёшлик 30 ёшгача давом этади: янги тадқиқотда инсон мияси ёшининг беш босқичи аниқландиТадқиқотда 90 ёшгача бўлган 4 мингга яқин одам иштирок этди, олимлар уларнинг мия ҳужайралари ўртасидаги алоқалар қандай ишлашини аниқлаш учун миясини сканерлади.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    26 Nov 2025, 11:31edited

    Жавоҳир Синдоров — Жаҳон кубоги ғолиби бўлди!У финалда Хитой вакили Вей Ини мағлуб этди.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    26 Nov 2025, 07:11edited

    Ўзбекистонда келгуси йилдан картошка чипсларига акциз солиғи жорий этиладиУшбу ташаббус Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ортиқча вазнга қарши курашиш ва соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    26 Nov 2025, 07:11edited

    2026 йилда алкоголь, тамаки ва нефть маҳсулотларига акциз солиғи ўзгарадиКелгуси йилда алкоголь ва тамакига акцизларни ЖСТ талаблари бўйича бирхиллаштириш, энергетикларни прогрессив солиққа тортишга ўтиш, нефть маҳсулотларини сотишда акциз солиғини ошириш кутилмоқда.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    24 Nov 2025, 18:48edited

    «Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқаздиЎзбекистон чемпиони турнирда ўта муваффақиятсиз иштирок этмоқда.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    24 Nov 2025, 18:48edited

    Ҳиндистонлик актёр Дҳармендра 89 ёшда вафот этдиУ ўзбекистонлик киноихлосмандларга «Зита ва Гита», «Қасос ва қонун», «Севимли Ража», «Битта умр кам бўлганда» каби филмлари орқали яхши таниш.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    24 Nov 2025, 17:45

    Зарафшонда 3 ёшли қизалоқнинг қўли гўшт майдалагичга кириб кетди — шифокорлар бармоқларни асраб қолдиВоқеа она болани эътиборсиз қолдириши оқибатида юз берган. Қизалоқ оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Дастлаб, қўлни сақлаб қолиш имконияти 50 фоиздан паст баҳоланган. Икки соатдан ортиқ давом этган операция натижасида бармоқлар қурилмадан чиқариб олинган. Ҳозирда бола жарроҳликдан кейинги кузатув палатасида.👉 @Qashqadaryo_ahli
    2,45011Open in Telegram
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    24 Nov 2025, 05:31edited

    Хитойда беш миллион кишини электр билан таъминловчи йирик АЭС қурилиши бошландиChina General Nuclear Power Group (CGN) корпорацияси Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Шандун провинциясида йирик энергетик объект қуришнинг тўлиқ босқичига расман киришди. Лойиҳа йилига 50 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаришни кўзда тутади.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    24 Nov 2025, 05:31edited

    Туркия суди эрнинг ўзга аёллар фотосуратига лайк босишини ажрашиш учун асос деб топдиСуд никоҳнинг барбод бўлишида эркакни «оғир айбдор» деб топди ҳамда хотин фойдасига компенсация ва алимент ундиришни буюрди.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    22 Nov 2025, 13:12edited

    Ўзбекистонда 2025–2026 йиллар қиши: дастлаб илиқ, кейин аномал совуқлар кутилмоқдаГидрометеорология хизматининг мавсумий прогнозига кўра, 2025–2026 йиллар қиш мавсуми Ўзбекистонда умумий ҳолатда кўп йиллик меъёрларга яқин кечади. Декабр ойи нисбатан илиқроқ бўлиши кутилса, январ ва феврал ойларининг айрим кунларида, хусусан мамлакатнинг шимоли-ғарбида аномал совуқлар қайд этилиши мумкин.👉 @Qashqadaryo_ahli
  • QASHQADARYO AHLI — LIVE

    22 Nov 2025, 13:10edited

    Жиззахда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 5 киши вафот этди“Тошкент-Термиз” автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган қисмида Lacetti йўлни кесиб ўтаётган Isuzu юк машинасига бориб урилган. Тўқнашувдан сўнг ёнғин чиққан ҳамда Lacetti ҳайдовчиси ва 4 йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Isuzu ҳайдовчиси бир йил давомида 44 марта қоидабузарликлар содир қилгани аниқланди.👉 @Qashqadaryo_ahli