gram news
Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы channel avatar

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

@qrprokuratura

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи 👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz

ProjectsENLaw

28,012subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:20

    Давлатимиз раҳбарининг камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда манзилли ишлар олиб борилмоқда.Жумладан, Элликқалъа тумани прокурори А.Ибрагимов томонидан «Каватқалъа» МФЙда ижтимоий реестрга киритилган оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.Ўрганишлар давомида ишсиз фуқароларни доимий бандликка йўналтириш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш ва оилаларнинг қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.Белгиланган вазифаларнинг ижроси масъуллар зиммасига юклатилиб, жараён назоратга олинди.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:16

    Мўйноқ туманида аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, фуқароларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, ҳар бир масала юзасидан қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Қўшимча ўрганишни талаб этувчи масалалар назоратга олиниб, уларни қонуний ҳал этиш бўйича масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.Мазкур сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилди.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:10

    Тахтакўпир тумани прокурори Р.Жалелов томонидан аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва фуқаролар муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида туманнинг олис ҳудудларидан бири бўлган “Тахтакўпир” ШФЙда сайёр қабул ўтказилди.Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, ҳар бир масала юзасидан қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жойида ҳал этиш имкони бўлган масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилди, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олиниб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.Сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилди.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:✅Telegram |🌐Instagram|✅Facebook
  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:05

    Тўрткўл тумани прокурори С.Якубов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги «Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармони ижроси юзасидан «Ёшлик» маҳалласида ўрганиш ўтказилди.Ўрганиш давомида иқтисодий фаолликни ошириш, кичик бизнесни ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектлари ва барқарор иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолияти харажатларини камайтириш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳолати таҳлил қилинди.Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:✅Telegram |🌐Instagr
  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:04

  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:03

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги “Барқарор иш ўринларини яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-193-сон Фармони ижросига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 16 та туман ва Нукус шаҳар прокурорлари раҳбарлигида ҳам ўз ҳудудларида соҳавий идоралар ва туман штаби аъзолари иштирокида кенгайтирилган ўқув-семинарлари ташкил этилди.Тадбирларда ПФ-193-сон Фармони мазмун-моҳияти, хусусан иқтисодий фаолликни ошириш, кичик бизнесни ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектлари ва барқарор иш ўринларини яратиш, бизнес юритиш харажатларини камайтириш ҳамда ушбу чоралар натижасида аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича туман ва шаҳар штаблари олдида турган кундалик вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.Йиғилишлар якунида туман ва
  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 15:03

  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 09:35

    22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз куни.
  • Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

    22 Sept, 05:42

    Ҳудудий прокуратуралар томонидан электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳар куни эрталабки йиғинлар ўтказилиб, кунлик вазифаларни белгилаб олиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш тизимли йўлга қўйилган.Йиғинларда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳамкорликдаги рейд тадбирларини жадаллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Шунингдек, ҳудудларда энергия ресурсларини тежаш бўйича белгиланган режа ва топшириқларни тўлиқ бажариш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, энергия ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб беришни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилмоқда.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:✅Telegr
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot