gram news
Камолиддин Раббимов channel avatar

Камолиддин Раббимов

@rabbimov_rasmiy

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун: @Rabbimov_reklamabot Instagram: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/ Facebook: https://www.facebook.com/rabbimov.kamoliddin

ProjectsKKPolitics

24,000subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Камолиддин Раббимов

    26 Sept, 12:11edited

    БМТдаги баёнотлар ва Оқ уйда меҳмон бўлган Си | “ГеосиёсатАҚШда БМТнинг 81-сессияси давом этмоқда: Зеленский ташкилот минбаридан туриб Путинни тўхтатишга чақирди. Гренландия бўйича муддатсиз келишув имзолаган Трамп Си Жинпинг шарафига Оқ уйда дастурхон ёзди. Яқин Шарқда ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига қарши ҳужумлари Макка алянси имкониятларини яна кун тартибига олиб чиқди.Россияда сайловлар ўтаётган пайтда Украинанинг дрон ҳужумларини кучайтириши ҳам ҳафтанинг асосий воқеаларидан бўлди.Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
  • Камолиддин Раббимов

    25 Sept, 13:44edited

    Дунё сиёсатида энг катта ахлоқий масала, энг катта эҳтиросли муаммо: бу Фаластинга, Ғазодаги геноцидга муносабат бўлиб шаклланди. Замонавий дунёда бундан кўра каттароқ фожиа йўқ, Ғазодаги оммавий қирғиндан кўра каттароқ, очиқроқ, ашаддийроқ геноцид йўқ.Фақат бу геноцидни Исроил қилаётгани учун, уни техник оқлаш, юмшатиш жуда катта маҳорат билан амалга ошириляпти. Лекин, натижа ўша-ўша – ўн минглаб ўлдирилган болалар, аёллар, бегуноҳ инсонлар, теп текис қилинган аҳоли пунктлари.Дунё давлатлари айнан мана шу масалада, у ёки бу позицияни танлашмоқда. Икки сафга ажрамоқда, бўлинмоқда. Кимдир эса Исроил тарафда, бу тарафдорликнинг ҳам даражалари кўп. Кимдир эса тарихий Фаластин тарафда, бу тарафдорларинг ҳам даражалари бор.Ўзбекистон, виждонан тўлиқ Фаластин тарафида эканлигини бир неча бор исботлади. Шу пайтга қадар «икки давлат» концепциясини ҳар доим урғулайди, геноцидни доим қоралайди, ғазоликларга ҳамдард эканлигини билдиради.Мана, бу сафар ҳам БМТ Бош Ассамблеясида, мусулмон, араб дунёси ва виждонли дунёга қўшилиб, Исроил бош вазири нутқи вақтида, залдан чиқиб кетди. Бу «сен қотилсан!» деган позициядир.Ва бу билан Ўзбекистон ўзининг ўзлигини билдирди, тарихнинг тўғри тарафини танлади. Дўстларни, диндошларни қимматроқ сотиш мумкин бўлган вақтда, бу ишни қилмади. Манфаат учун яхши кўриниш йўлини танламади. Бу курсни, бундан кейин ҳам, ҳеч иккиланмай, баралла қилиш керак. Чунки, золим – бу золимдир, қотил – бу қотилдир, ҳақ бу – ҳақдир!Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    3,6109536232Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    25 Sept, 02:01

    Глобал сиёсатда мақоми ўзгараётган Исроил: буни кўрсатаётган уч воқеаСўнгги кунларда кетма-кет юз берган уч воқеа Исроилга нисбатан муносабат Ғарб жамоатчилиги ва айрим ҳукуматлар даражасида ўзгараётганини кўрсатмоқда. Венеция кинофестивалида намойиш этилган “NAZA” ҳужжатли фильми, АҚШдаги Эд Ширан–Маклемор можароси ва Ғарбий Соҳилдаги яҳудий манзилгоҳлари маҳсулотларига қарши киритилаётган савдо чекловлари.Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов фикрича, бир-биридан алоҳида воқеалар эмас.📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    3,800295Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    24 Sept, 16:48

    Ҳақиқатда, 2016 йилга қадар Ўзбекистондаги энг катта дефицитлардан, тақчилликлардан, етишмовчиликлардан бири – олий таълим олиш эди. Энг катта коррупцион схемалар, ўқишга кириш интригаси ҳам айнан олий таълим тизимида бўлар эди. Ҳозир эса, мутлақ аксарият ёшлар олий таълим олиш имкониятига эга. Қолаверса, олий таълим муассасасига ўқишга пулсиз, билим билан кириш – ечиб бўлмас муаммодек кўринар эди. Мана, кейинги йиллар ҳеч ким бу тест тизимидан деярли нолиётгани йўқ. Ҳар қалай, бу соҳада, олдингидек, давлат иштирокидаги коррупцион схемалар қолмади. Қилса бўлар экан-ку!!!Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    5,180video58442Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    22 Sept, 07:49edited

    🎙 Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбатМавзу:Чикаго сиёсатшунослик мактаби талқинида ижтимоий синфларСуҳбат бугун, соат 21:00да ёпиқ телеграм гуруҳида бўлиб ўтади. Фақат тўлов қилганлар қатнаша олади.📥 Мурожаат учун: @nurbekgofurovРасмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    3,100321Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    22 Sept, 05:21edited

    Агар эътибор берган бўлсангиз, ривожланган ҳуқуқий давлатлар бирин-кетин 16-18 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни ёпа бошлади. Биринчи бўлиб Австралия бу амалиётни жорий қилди. Энди эса, Европа Иттифоқи ҳам болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тўсиқ қўймоқчи. Бу, ўзларини ҳуқуқий деб биладиган давлатлар томонидан инсон ҳуқуқлари, жумладан, болалар ҳуқуқларининг бузилиши эмасми? Нега болалар учун ижтимоий тармоқлар ёпиқ бўлиши керак? Бу саволлар ҳозирда жуда кўпчиликни жиддий ўйлантиряпти. Масаланинг ҳуқуқий, ижтимоий-психологик, педагогик қирралари бор.Маълумки, айнан ўспиринларда инсон мияси жуда тез ва катта ҳажмда ўзгаради. 14-19 ёшларда инсон миясидаги нейронларнинг 60% янгиланар экан. Шунинг учун бу ёшдаги болалар жуда эмоционал бўлишади. Ижтимоий тармоқлар эса, ёши катталар томонидан энг эҳтиросли тўқнашувлар, ғоялар ва манфаатлар курашлари маконига айланган
    4,6704875Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    18 Sept, 15:59

    ❗️”Биз сизни яхши кўрамиз”Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги 24/7 ишлайдиган кўчага ташриф буюрди.@pressuzb
    6,110video2713Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    17 Sept, 14:22

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги муқаддас Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралайди.Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан тўлиқ бирдамлигимизни билдирамиз ҳамда муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаймиз.Барча томонларни максимал даражада вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирамиз.Кескинликни камайтириш, можаронинг янада тарқалишининг олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз»Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    6,39034951Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    16 Sept, 16:19

    Ҳурматли дўстлар, мен Икромжон Тўхтасунов – сиёсатшунослик бўйича АҚШдаги Иллинойс университети докторантиман. Мен сизларни ўзим томонимдан олиб борилаётган илмий тадқиқот доирасидаги сўровномада иштирок этишга таклиф қиламан.Тадқиқот Ўзбекистондаги маҳаллий ривожланиш дастурларига оид фуқаролар фикри ва тажрибасини ўрганишга қаратилган.Сўровномани тўлдириш атиги 15–20 дақиқа вақт олади. Иштирокингиз эвазига эсп сиз $4.50 миқдоридаги мукофот ютиб олиш имконини берувчи қуръада қатнашишингиз мумкин.Агар иштирок этишга розилик билдирсангиз, сўровномани қуйидаги ҳавола орқали бошлашингиз мумкин:🔗 https://illinois.qualtrics.com/jfe/form/SV_7W1RJf0oo4jY6UKОлдиндан раҳмат! Сизнинг иштирокингиз ушбу илмий тадқиқот учун жуда муҳим.Расмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    6,9002292Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    16 Sept, 04:00

    «Эркин миллат пойдевори» нега ёзилди?Фармон Тошев ва Камолиддин Раббимов суҳбати«Эркин миллат пойдевори» – миллатнинг ўзлиги, эркинлиги ва келажакдаги сиёсий-ижтимоий ривожланиш йўлини таҳлил қилувчи асар.Фармон Тошев ва Камолиддин Раббимов суҳбатида китобнинг мазмуни, ундаги фундаментал ғоялар ва асарни ёзишга ундаган муҳим ҳаётий ва сиёсий сабаблар очиб берилган.👉 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ КЎРИШРасмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    6,3503131Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    15 Sept, 05:34

    “Катта ўйин” давом этмоқда. У қандай бошланган эди?XIX асрда Марказий Осиё Россия ва Британия империялари ўртасидаги “Катта ўйин”нинг асосий майдонларидан бирига айланди. Хонликлар икки улкан кучнинг босими остида қолди, бироқ бу геосиёсий вазиятнинг илдизлари жаҳондаги кучлар нисбатининг ўзгаришидан бошланган эди.Ҳозир ҳам икки аср аввалгидек глобал кучлар нисбати ўзгаряпти, Марказий Осиёнинг стратегик аҳамияти эса янада ошган.📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
    6,600video34411Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    12 Sept, 10:09

    Натижасиз музокаралар ва Геран эволюцияси | “Геосиёсат”Моди БРИКС саммитида Путинни урушни тўхтатишга чақирди. Трампнинг вакиллари Москва ва Киевда ўтказган музокаралар урушни тўхтата олмади. Фронтда эса Украина Россияга энг узоқ масофали зарбалардан бирини берди, Москва Геран дронларини тезкор ва арзон реактив қуролга айлантирмоқда.Айни пайтда Европада ўнг партиялар кучайиб, сиёсий майдондаги таъсирини тобора кенгайтирмоқда.Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
  • Камолиддин Раббимов

    11 Sept, 13:39

    Трамп-Путин мулоқоти ва Саудияга ҳужумлар | ГеосиёсатАҚШ вакиллари Москва ва Киевда музокара ўтказиб қайтгач, Трамп Путин билан қарийб бир соат гаплашди. Яқин Шарқда эса ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига ҳужуми давом этмоқда, Макка алянси ҳозирча кескин жавоб беришга шошилмаяпти. Британия ва Франция дохил ўн икки давлат Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги ноқонуний ҳаракатлари сабаб санкциялар эълон қилди.📱 Telegram'да кўриш📱 YouTube'да кўриш
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    7,860145Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    11 Sept, 06:36

    Германияда сиёсий зилзила: ашаддий миллатчилар ғалабаси нимадан дарак?6 сентябр куни Германиянинг Саксония-Анхалт вилоятида бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижаси Германия ва Европани шокка туширди. Иккинчи жаҳон уруши тугаган 1945 йилдан бери биринчи марта ашаддий ўнг, миллатчи ва ксенофоб партия Германия вилоятларидан бирида маҳаллий ҳокимиятни шакллантирувчи асосий кучга айланди.Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    7,580245Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    10 Sept, 08:35

    Саида Мирзиёевага янги вазифа юклатилдиПрезидент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.Яъни Саида Мирзиёва Президент Администрацияси раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси вазифасини ҳам бажаради.Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.Тошкент халқаро молия марказини нолдан йўлга қўйиш — кўлами ва аҳамияти жиҳатидан жуда жиддий вазифа. Бунинг учун катта тажриба, кучли бошқарув ва доимий назорат керак.Саида Мирзиёеванинг иш услуби ва ёндашувини эса у шахсан эътибор қаратаётган
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    7,840261064Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    9 Sept, 09:01edited

    🎙 Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан суҳбатМавзу:Чикаго сиёсатшунослик мактабида малака ва маҳорат масаласиСуҳбат бугун, соат 21:00да ёпиқ телеграм гуруҳида бўлиб ўтади. Фақат тўлов қилганлар қатнаша олади.📥 Мурожаат учун: @nurbekgofurovРасмий саҳифалар: 🌐Тelegram |🌐Instagram |🌐Facebook
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    6,15092Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    8 Sept, 06:49

    Ҳуқуқий давлат – бу бутун бир давлат институтлари, бошқарув маъмурияти, мулозимларнинг ҳуқуқ доирасида фикрлаши ва ишлашига айтилади. Қонунчилик, яъни ҳуқуқни ўзи халқчил парламент томонидан ишлаб чиқилади ва халқ манфаатларини энг максимал кўринишда ифодалаш ҳаракатида бўлади. Бу билан, ҳуқуқий давлатчиликда халқнинг, жамиятнинг, ҳар бир инсоннинг манфаатлари икки даражада қондириш механизми йўлга қўйилган бўлади, бу – халқчил қонунчилик ва халқчил ижро.Шунинг учун, энг барқарор давлатлар, энг бой ва одамлари бахтли давлатлар – ҳуқуқий давлатлардир. Ҳуқуқий давлатларда, давлатнинг легитимлиги жуда юқори бўлади. Йиқилган ва йиқилмаган давлатлар феномени жуда яхши ўрганилган. Йиқилаётган давлатларда халқ қўллови етишмайди, легитимлик «анемияси» кузатилади.Ўзбекистон, Конституцияга кўра, ҳуқуқий давлат бўлиш миссиясини ва мажбуриятини олган. Лекин, ҳуқуқий давлат бўлиш учун, бутун бир
    7,590video171Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    5 Sept, 18:17

    Ҳар қандай давлат сиёсатининг ҳақиқий натижаси қабул қилинган қарорлар сони билан эмас, унинг жамият ҳаётини қанчалик ўзгартираётгани билан ўлчанади. Камбағаллик камайиши, одамларнинг иш жойига эга бўлиши, таълим ва ижтимоий хизматларнинг яхшиланиши — буларнинг барчаси давлат бошқаруви ва сиёсий институтлар қанчалик самарали ишлаётганининг амалий кўрсаткичидир.Самарқандда ўтказилаётган Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг иштироки” мавзусидаги очиқ сессияда айнан шу масалалар халқаро ҳамжамият томонидан муҳокама қилинди.Сенат Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш, ижтимоий ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.Сессияда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган
    7,730video206Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    4 Sept, 16:33

    Макка пакти – ташкилотга айланмоқда. Бу нимани англатади?31 август куни Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия уч ҳафта аввал имзоланган Макка пакти асосида янги халқаро ташкилот – Макка мудофаа алянсини тузди. Бу иттифоқ тўлақонли ишлаб кетишига ҳозирча ҳеч ким кафолат бермайди, чунки қудратли давлатлар, аввало АҚШ бу алянсдан манфаатдор эмас, шундай бўлса-да, катта ўзгаришларнинг биринчи қадами ташланди, дейиш мумкин.Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    7,55023124Open in Telegram
  • Камолиддин Раббимов

    4 Sept, 16:03

    Бугун дунё парламентлари олдида турган энг муҳим саволлардан бири қонунларнинг сони ёки парламент ваколатларининг кўлами билан боғлиқ эмас. Асосий масала — сиёсий тизим жамиятдаги янги ўзгаришларни қанчалик тез англай олиши ва янги авлоднинг қарашларини қарорлар қабул қилиш жараёнига қанчалик самарали олиб кира олишидадир.Чунки бугунги ёшлар ахборотни бошқа тезликда қабул қилади, давлат ва жамиятдан бошқа талабларни кутади, рақамли маконда шаклланган сиёсий ва ижтимоий қарашларга эга. Парламентлар олдида турган асосий вазифа — уларни қарорлар қабул қилиш жараёнининг реал иштирокчисига айлантиришдир.Самарқандда Парламентлараро Иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўтказилмоқда. Конференция иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев табрик йўллади. Президент ўз табригида ёшларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлардаги фаоллиги барқарор тараққиёт ва тинч
    Image from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин РаббимовImage from a post by Камолиддин Раббимов
    7,9203111Open in Telegram