Latest posts

Rahimjon Hakimov
22 Sept, 12:52
❗️МАЪМУРИЙ ОДИЛ СУДЛОВНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ТАҚДИМОТ ҚИЛИНДИ📜 Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш истиқболларига бағишланган тақдимот билан танишди.✅Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йил 1 июлдан маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Ушбу тизим давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назоратини кучайтириш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.💚Тақдимотда соҳани ривожлантиришнинг навбатдаги босқичида илғор хорижий тажриба ва замонавий талаблар асосида 15 га яқин янги ҳуқуқий институтни жорий этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.💚Янги ёндашувлар, энг аввало, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини




Rahimjon Hakimov
22 Sept, 05:27
❗️“Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишда дарахтлар парвариши ва яшовчанлиги устувор бўлади📜Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда аҳоли учун қулай экологик муҳит яратиш ва инновацион ечимларни жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди.✅ Мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, дарахтзор ва боғлар барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, экилган кўчатларни сақлаб қолиш, уларни суғориш ва парваришлашни тизимли ташкил этиш борасида камчиликлар мавжуд.💚Давлатимиз раҳбари ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.💚Тақдимотда “Яшил” маҳаллам” дастури доирасида маҳаллаларга




Rahimjon Hakimov
21 Sept, 12:27
❗️ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИКА СОҲАСИДАГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАРНИНГ БОРИШИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ📜 Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасидаги йирик лойиҳаларнинг бориши юзасидан тақдимот билан танишди.✅Мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ўсиши, саноат ишлаб чиқариши ва ташқи савдо ҳажмининг кенгайиши транспорт инфратузилмасини изчил ривожлантиришни тақозо этмоқда. Ўзбекистонни Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айлантириш, халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш бу борадаги устувор вазифалардандир.✅ 2030 йилга қадар транспорт хизматлари ҳажмини икки баробар ошириш, соҳага 9,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва хизматлар экспортини 5,7 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Тақдимотда ушбу мақсадларга эришиш учун амалга




Rahimjon Hakimov
21 Sept, 10:46
❗️Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизими такомиллаштирилади📜 “Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–319-сон, 10.09.2026 й.) қабул қилинди.✅ Қарорга кўра, 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи янгича узлуксиз касбий тиббий таълим (узлуксиз таълим) тизими жорий этилади:🔹 узлуксиз таълим бериш ўқув дастурлари тегишли аккредитациядан ўтган давлат ва нодавлат таълим ҳамда тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (узлуксиз таълим провайдерлари) томонидан амалга оширилади;🔹 узлуксиз таълим олишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки
Rahimjon Hakimov
20 Sept, 08:47
❗️Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи: бир эл, ягона халқ бўлиб, Қорақалпоғистоннинг улкан имкониятлари ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариб, ҳудуд тараққиёти ва одамларнинг фаровон ҳаёти йўлида янада юксак марраларга эришамиз.🌐Telegram || 👥Facebook
Rahimjon Hakimov
20 Sept, 04:23
❗️Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди📜Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.➡️Сўнгги йилларда ҳудудни ривожлантириш учун катта маблағлар ажратилиб, алоҳида имтиёз ва шароитлар яратилди. Фойда, ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра, саноат корхоналари учун электр тарифи 15 фоизга пасайтирилди, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланди. Ўтган йили 1 миллиард 700 миллион доллар инвестиция киритилди. Бу 2021 йилдагидан 22 карра кўп. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиёт 10,2 фоиз ўсиб, Қорақалпоғистон Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.➡️Транспорт ва ижтимоий инфратузилмада ҳам катта лойиҳалар




Rahimjon Hakimov
19 Sept, 04:41
❗️Президентимиз “Pearson” халқаро таълим дастури жорий этилган техникумда бўлди.🌐Telegram || 👥Facebook
Rahimjon Hakimov
18 Sept, 14:05
❗️ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН: ДУНЁ ЭЪТИРОФ ЭТАЁТГАН ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ✅ Варшава университетида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35-йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистон ислоҳотлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.🌐Telegram || 👥Facebook
Rahimjon Hakimov
18 Sept, 12:02
❗️Ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди🇺🇿🇵🇱Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Р. Ҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Куявия-Поморье воеводалигининг Торунь шаҳри маҳаллий бошқарув органи раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.✅Мулоқотда асосий эътибор маҳаллий бошқарув самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, Ўзбекистон ва Польша ҳудудлари ўртасидаги амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.💚Торунь шаҳри мисолида маҳаллий даражада ҳудудий ривожланиш устуворликларини белгилаш, бюджет имкониятларини иқтисодий ўсиш вазифалари билан уйғунлаштириш, инвестиция ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга оширишда маҳаллий бошқарув органларининг иштироки ўрганилди.




Rahimjon Hakimov
18 Sept, 12:02
❗️Маҳаллий бошқарувни такомиллаштиришда Польша тажрибаси ўрганилди🇺🇿Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Р. Ҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Польша Республикасига хизмат сафарининг иккинчи куни Куявия-Поморье воеводалиги (вилояти)да давом этди.🇵🇱Воеводаликнинг ҳудудий бошқарув органлари раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, Польшада маҳаллий даражада бошқарувни ташкил этиш, вакиллик ва ижро тузилмалари ўртасида ваколатларни тақсимлаш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш амалиёти ўрганилди.✅ Мазкур масала Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга. Янги таҳрирдаги Конституция асосида халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар ваколатларини ажратиш, маҳаллий вакиллик органларининг ҳудудларни




Rahimjon Hakimov
18 Sept, 12:00
❗️ЎЗБЕКИСТОН ВА ПОЛЬША ЎРТАСИДА ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ🇺🇿🇵🇱 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Р. Ҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Польша Республикасига хизмат сафари доирасида Польша Республикаси Сейми вице-маршали Кшиштоф Босак билан учрашув бўлиб ўтди.✅Учрашувда Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг бугунги ҳолати, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.▶️Мулоқот чоғида Польша томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, уларнинг амалий натижалари, шунингдек, «Ўзбекистон —




Rahimjon Hakimov
18 Sept, 11:48
❗️Кегейлидаги янги ташаббус эллик оилани доимий даромадга олиб чиқди📝 Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам аҳоли даромадларини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.✅Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ташаббуси билан Кегейли туманида ташкил этилган иссиқхона мажмуаси ҳам ўз лойиҳалари билан фаол иштирок этмоқда.✅Президент Шавкат Мирзиёев ушбу мажмуа фаолияти билан яқиндан танишди.✅Бу ерга 12,5 миллиард сўм имтиёзли маблағ ажратилиб, 5 гектарда замонавий енгил типдаги иссиқхона барпо этилди. Натижада дастлаб Ижтимоий реестрда турган 50 та оила қамраб олиниб, улар учун доимий иш ўринлари яратилди.✅Танлаб олинган ҳар бир эҳтиёжманд оилага 10




Rahimjon Hakimov
12 Sept, 09:33
❗️ELI LILLY: ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИДА ЯНГИ БИЗНЕС-МОДЕЛЬ ШАКЛЛАНИШИ🌎 Eli Lilly бугунги кунда фақат йирик дори ишлаб чиқарувчи компания сифатида эмас, балки фармацевтика саноатининг келажак моделини шакллантираётган глобал корпорация сифатида намоён бўлмоқда. Компания стратегиясининг асосий йўналиши касалликларни даволашдан уларнинг олдини олишга, анъанавий фармацевтикадан эса технологияларга асосланган экотизимга ўтишдан иборат.▶️Капиталлашув ва ўсиш суръатлари ✅ Eli Lilly бозор қиймати 1 трлн доллардан ошган биринчи фармацевтика компанияси бўлди. 2023 йил бошидан унинг акциялари қиймати уч баробардан зиёд ўсди. Таҳлилчилар компания даромади ўн йиллик якунига қадар ўртача йилига 15 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу фармацевтика тармоғидаги ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баробар юқори ҳисобланади.▶️GLP-1 препаратлари ✅ Компаниянинг семизликка қарши Zepbound препарати 2024 йилда 4,9 млрд доллар даромад келтирди. 2026 йилда бу кўрсаткич қарийб тўрт баробар ошиши кутилмоқда. Айни пайтда Eli Lilly АҚШдаги GLP-1 препаратлари бозорининг қарийб 60 фоизини эгаллаган. Прогнозларга кўра, 2030 йилга келиб глобал семизликка қарши дорилар бозори 120 млрд доллардан ортиқ ҳажмга етиши мумкин.▶️Инновация ва ишлаб чиқариш қуввати ✅ GLP-1 йўналишида 120 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда ва камида 190 та препарат номзоди клиник синов босқичида. Шу шароитда Eli Lilly рақобат устунлигини нафақат илмий ишланмалар, балки масштабли ишлаб чиқариш инфратузилмаси орқали ҳам мустаҳкамламоқда. 2020 йилдан бери компания ишлаб чиқариш қувватларини оширишга 50 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирган.▶️Профилактик тиббиётга ўтиш ✅ Компаниянинг энг муҳим стратегик мақсади касаллик юзага келгандан кейин уни даволаш эмас, балки касаллик ривожланишининг олдини олиш. Шу мақсадда Eli Lilly Centessa Pharmaceuticals компаниясини 7,8 млрд долларга сотиб олди. Шунингдек, Alzheimer касаллигига қарши donanemab препарати ҳали клиник симптомлари намоён бўлмаган беморларда ҳам ўрганилмоқда.🌐Telegram || 👥Facebook


Rahimjon Hakimov
12 Sept, 09:12
❗️Олмазор тажрибасидан пойтахт миқёсига: маҳалла ва кўчаларни комплекс ривожлантиришнинг янги босқичи.🌐Telegram || 👥Facebook
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
