Latest posts

Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 17:38
Акмал Рўзиқулович Жуманазаров — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мудофаа саноати қўмитаси раиси этиб тайинланди.У шу муносабат билан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк7,220Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 16:30
Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали тизим жорий этилади▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 14:09
Бугун кечқурун атмосферада инверсия ҳодисаси кузатилиши мумкин — Экология қўмитасиБугун 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь тонги соат 4:00 гача ер юзасидаги ҳаво совиб, юқорироқ қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши натижасида ҳарорат инверсияси шаклланиши кутилмоқда.Метеорологик прогнозга кўра, шамол тезлиги Тошкент шаҳрида айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасаяди, ҳавонинг вертикал аралашуви эса секинлашади.Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли ҳаводаги заррачаларнинг узоқроқ муддат ҳавода қолиб кетиш эҳтимоллиги мавжуд. Бу омиллар ПМ2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин қатламда тўпланишига қулай шароит яратади.Прогнозлар пойтахтнинг аксарият ҳудудларида сутканинг 22:00 ва 1:00 оралиғида ҳаво сифати АҚИ стандартига кўра "сезгир гуруҳлар учун носоғлом" даражагача ёмонлашиши мумкинлигини кўрсатмоқда.Эрталаб ер юзаси исиб, инверсия заифлашиши ва вертикал аралашув кучайиши билан ҳаво
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 13:09
Урбанизация миллий қўмитаси: Тошкентда шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт!Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда.Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларни камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас. Автотураргоҳларни ташкил этишда кўкаламзор майдонларнинг қисқаришига ҳамда пиёдалар учун яратилган шароитларнинг ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги керак.Шунингдек, сотувга чиқарилгани айтилаётган "Наврўз" боғига тегишли кўчмас мулк объектларидан бирининг ер майдонида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, (Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Матонат24,300Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 11:15edited
Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди:➖ Қаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди.➖ Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 10:33
Капиталбанк BNY да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очдиКапиталбанк АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири бўлган BNY (The Bank of New York Mellon) да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.Ҳисоб рақамнинг очилиши Капиталбанкнинг корреспондентлик тармоғини мустаҳкамлайди ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиради. BNY билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик халқаро тўловлар самарадорлигини ошириш ҳамда банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилишга хизмат қилади.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 09:45
Тошкентнинг асосий кучи — одамларТошкент Global Cities Index 2026 рейтингида 128 поғонага кўтарилиб, дунёнинг энг йирик 1000 та шаҳри орасида 343-ўринни эгаллади. Иқтисодий тоифада пойтахт янада сезиларли сакрашни амалга оширди: бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилди.Шунингдек, аҳолининг билими ва касбий салҳияти барқарор ўсиб бормоқда — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади (2024 йилда 136-ўрин, 2025 йилда 123-ўрин).Бундан ташқари, Boston Consulting Group тадқиқотига кўра, Тошкент ўзгаришлар суръати бўйича дунёда 3-ўринни (фақат Шэньчжэнь ва Ар-Риёддан кейин), иқтисодий фаоллик суръати бўйича эса 1-ўринни эгаллади. Халқаро таҳлилчилар пойтахтимизни "Cities to Watch" — ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритдилар.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 08:59
❗️Мижозни 5,7 минг доллари учун ўлдирган банк ходими 18 йилга қамалдиБанкка автокредит расмийлаштириш учун келган мижознинг ёнидаги 5,7 минг АҚШ долларига кўз тиккан банк ходими уни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.Суд материалларига кўра, ходим мижозни овлоқ жойга олиб бориб ўлдирган, жасадини автомобиль ичига жойлаштирган ва ҳеч нарса бўлмагандек иш жойига қайтиб, кечгача ишлаган. Кечки пайт эса жасадни Фарғона каналига ташлаб юборган. Мижознинг жасади орадан 6 кун ўтиб топилган.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 07:40
❗️ “Тошкент” РФБ технологик модернизация бўйича таклифлар сўровини эълон қилди“Тошкент” Республика фонд биржаси капитал бозори технологик инфратузилмасини янгилаш бўйича навбатдаги босқични бошлади.Лойиҳа доирасида савдо, клиринг ва ҳисоб-китоблар, брокерлик, бозор назорати ҳамда бирламчи бозор тизимларини комплекс модернизация қилиш режалаштирилган.Таклифлар сўрови (Request for Proposal — RFP) доирасида 36 та халқаро технологик вендорга мурожаат юборилди. Бу замонавий халқаро ечимларни ўрганиш ва Биржанинг технологик талабларига энг мос платформани танлаш имконини беради.📌 Техник ва тижорат таклифларини қабул қилиш муддати 2026 йил 10 октябрь, соат 17:00 гача.✔️Батафсил маълумот.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк24,200Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 07:04
Тошкент жамоат транспорти сифатини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказилмоқдаСўнгги йилларда пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш, янги автобус ва электробусларни олиб келиш ҳамда йўловчилар учун қулайликларни ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу ўзгаришларни баҳолаш ва хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида сўровнома ташкил этди.Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари жамоат транспорти хизматлари бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришлари мумкин.Сўровномада иштирок этишКаналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк24,900Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 06:07
Туркиялик санъат вакиллари Тошкентга келади: концерт ва кино кунлари ўтказиладиЎзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 24–29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон–Туркия маданият ва санъат учрашувлари” доирасида қатор маданий тадбирлар ташкил этилади.24 сентябрь куни соат 19:00 да “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўзбек ва турк санъат усталарининг қўшма концерти бўлиб ўтади. Концертга кириш бепул, жойларни iTicket.uz орқали олдиндан банд қилиш мумкин.25 сентябрдан “Турк кино кунлари” бошланади. Тантанали очилиш маросими 25 сентябрь куни соат 18:30 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўтказилади.Унда таниқли турк актёрлари Engin Altan Düzyatan, Özge Gürel, Serkan Çayoğlu, Deniz Barut ва Emre Karayel иштирок этиши режалаштирилган.Фильм намойишлари: – 25 сентябрь, 19:00 – “Аждодлар садоси”; – 26 сентябрь, 19:00 – “Кесилган дарахтдек”; – 27 сентя
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 05:40
Ҳудуддаги ўринлар тугаса, миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш муддатидан олдин ёпиладиМиллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда эндиликда фақат ариза топшириш муддати эмас, ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўринлар сони ҳам ҳисобга олинади.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарорига кўра, муайян ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, умумий рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, шу ҳудуд учун қабул тўхтатилиши мумкин.Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2026 йилнинг сентябрь–декабрь ойларига жами 496 303 та ўрин ажратган. Шундан сентябрга – 125 753 та, октябрга – 129 535 та, ноябрга – 112 335 та, декабрга – 128 680 та.Йилнинг иккинчи ярмида миллий сертификат бўйича 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида 11 та имтиҳонда 255 217 нафар талабгор қатнашган.Агентлик янги тартиб имтиҳонларни мавжуд бино,24,700Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 05:14
❗️Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга тушириладиПрезидентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–345-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.Дастур давлат органлари ва ташкилотлари, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот ва муассасаларда татбиқ этилиши назарда тутилган.2026 йил 1 декабргача давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади. Портал орқали иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн юбориш мумкин бўлади.Масъул ходим, унинг раҳбари ёки мансабдор шахс билан боғлиқ мурожаатлар автоматик равишда юқори турувчи инстанцияга юборилади. Мурожаатларни текшириш, далилларни тўплаш,
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 04:31
📅 22 сентябрь ҳолатига хорижий валюталар курслари1 АҚШ доллари – 11 809.82 сўм (−29.77) 1 евро – 13 569.48 сўм (+0.13) 1 фунт стерлинг – 15 820.43 сўм (+16.95) 1 Россия рубли – 140.68 сўм (+0.26) 1 юань – 1 763.87 сўм (−3.84) 1 Қозоғистон тенгеси – 26.34 сўм (−0.12) ———————Банкларда валюталар курслари 👉 реал вақт режимидаКаналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк24,800Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 04:10
Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказдиПрезидент Администрацияси раҳбари ва БМТ Бош котиби учрашувида биргаликда ривожлантириб келинаётган муҳим ҳамкорлик йўналишларига эътибор қаратилди.«Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман», — деди Саида Мирзиёева.Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасидаги муносабатлар бугун аниқ кўрсаткичлар билан мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозирда ташкилот тузилмалари иштирокида юртимизда умумий қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу дастурлар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби энг муҳим йўналишларни қамраб олган.Прези
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
22 Sept, 04:01
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУНЎзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шамсутдинов Хаёт Нематович 1980 йил 22 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.Х.Шамсутдинов 2004-2019 йилларда Фарғона, Сирдарё вилоятлари ҳамда Бош прокуратура органларида масъул лавозимларда фаолият юритган.Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Туляганова Севара Тулкуновна 1983 йил 22 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2026 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.С.Туляганова 2008-2026 йилларда Чилонзор, Миробод, Зангиота туман ҳокимлигида, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбеккино миллий агентлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ва
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
21 Sept, 16:25edited
✅“World cleanup day”: Республика бўйлаб бир кунда 38 тонна чиқинди тозаланди🗣19 cентябрь “World cleanup day” — “Бутун Жаҳон тозалик куни” муносабати билан Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан республика бўйлаб “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди.♻️ “Бутунжаҳон тозалик куни” тадбирларида республика бўйича 5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, улар томонидан жами 39 минг тоннага яқин чиқинди ҳудудлардан олиб чиқилди. Тўпланган чиқиндилар 45 та махсус чиқинди ташувчи техникалар орқали белгиланган тартибда бартараф этилди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
21 Sept, 14:58
Марказий банк ANORBANK фаолияти барқарор эканлигини тасдиқладиИжтимоий тармоқларда ANORBANK акциядорларидан бири билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.Банк ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат шахсий масала бўлиб, банкнинг капитали, бошқаруви ва операцион фаолиятига умуман алоқадор эмас. Шунингдек, ваколатли органлар томонидан банкка ҳеч қандай расмий сўров келиб тушмаган.Ўз навбатида, Марказий банк ҳам ҳолатни назоратга олган ҳолда ANORBANK фаолияти мутлақо барқарорлигини ва барча мажбуриятлар, мижозларга хизмат кўрсатиш одатий режимда давом этаётганини маълум қилди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк25,300Open in Telegram
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
21 Sept, 14:44
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан ғалаба қозонди ва Шахмат олимпиадасида яккапешқадам бўлиб олди.Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Шамсиддин Воҳидов дуранг ўз партияларида ўйнади.Барчаси Нодирбек Якуббаев ҳамда Ниҳол Сарин ўртасидаги жангда ҳал бўлди. Қийин вазиятда қолган Нодирбек рақибига тузоқ қўйди ва ғалабани илиб кетди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Rasmiy xabarlar I Официальные новости
21 Sept, 12:30edited
ИИВ “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида ўрнатилган видеокузатув камералари ҳудуддаги вазиятни таҳлил қилишга ёрдам бераётгани маълум қилинди.Каналга қўшилиш 👈Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
