Latest posts

Revgariy UZ
22 Sept, 11:35
forwarded from @naqshbanduz
🧠 ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИН — ЗАКОВАТ ВА ИЛМ БАЙРАМИ📍Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги отинойилар иштирокида «Билим — тафаккур, тафаккур — камолот!» шиори остида интеллектуал ўйин ўтказилди.Беллашув давомида иштирокчилар ўзларининг билим савияси, мантиқий фикрлаш қобилияти ва жамоавий ҳамкорлик борасидаги маҳоратини намоён этдилар.🎖 Беллашув якунларига кўра: 🥈 2-ўрин — Бухоро тумани отинойиларидан ташкил топган «Оқила аёллар» жамоаси; 🥉 3-ўрин — Ромитан тумани отинойиларидан ташкил топган «Волидаи Азизон» жамоаси. 🏆 Бош соврин — 1-ўрин эса билим ва қатъияти билан алоҳида ажралиб турган Бухоро шаҳар отинойиларидан иборат «Солиҳа аёллар» жамоасига насиб этди.🎁 «Вақф хайрия» жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан барча жамоаларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.Тадбирда сўзга чиққанлар ташаббускорлар ва иштирокчиларга




Revgariy UZ
22 Sept, 11:35
forwarded from @naqshbanduz
#Фото📚 ОТИНОЙИЛАР ЎРТАСИДА «ЗАКОВАТ» 🧠 «Билим — тафаккур, тафаккур — камолот!»📲 Бизни кузатиб боринг: 👉 @NaqshbandUZ ✍️ ЎМИ БВВ матбуот хизмати




Revgariy UZ
22 Sept, 11:35
forwarded from @naqshbanduz
📚 ОТИНОЙИЛАР ЎРТАСИДА «ЗАКОВАТ» 🧠 «Билим — тафаккур, тафаккур — камолот!»Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов иштирок этдилар.Меҳмонлар сўзга чиқиб, юртимизда инсон қадри, илм-маърифат ва маънавий тараққиётга қаратилаётган эътибор хусусида фикр билдирдилар ҳамда иштирокчиларга муваффақият тиладилар.Беллашувда отинойилар тарих, маърифат, миллий ва диний қадриятлар ҳамда юртимиз тараққиётига оид саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказдилар.Қизғин ва дўстона руҳда кечган «Заковат» беллашуви иштирокчилар учун билим ва тафаккурни чархлаш билан бирга, ўзаро




Revgariy UZ
22 Sept, 09:54
#siyrat #qalb #hayot #saboq 📿 «НАБАВИЙ СИЙРАТ — ҚАЛБ ВА ҲАЁТ САБОҚЛАРИ» туркум суҳбатларининг 2-сони.🕌Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларидан энг гўзал ибратлар.🎤Халилуллоҳ домла ЮСУПОВ Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси катта ўқитувчиси✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Revgariy UZ
22 Sept, 08:53
#вақф #устозлар1 ОКТЯБР — ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ УСТОЗЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ➡️ Юртимизда ҳар йили 1 октябр куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланади. Бу сана илм машъалини авлоддан авлодга узатаётган фидойи устозларга ҳурмат ва эътироф изҳор этиш кунидир.➡️ Байрам муносабати билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Мир Араб олий мадрасаси устозларига бағишлаб тадбир ташкиллаштирилди.➡️ Фонд томонидан билим юрти мударрис ва ходимларига жами қирқ миллион сўмлик моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси байрам ҳадяси сифатида топширилди.📝 Мир Араб олий мадрасаси жамоаси Вақф хайрия фондининг барча мутасадди раҳбарларига ўз миннатдорлигини билдиради!Манба🔗 @RevgariyUZ




Revgariy UZ
22 Sept, 06:06
📢 #ЭЪЛОН📚 ОТОНОЙИЛАР ЎРТАСИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВ 🧠 «Билим — тафаккур, тафаккур — камолот!»📌Бугун 22 сентябрь куни, Вакиллик тизимида фаолият юритаётган отинойилар ўртасида илм, тафаккур ва мантиқий салоҳиятни синовдан ўтказувчи интеллектуал танловга старт берилади.✍️ Мақсад: – Диний соҳа вакиллари ўртасида билим ва савияни ошириш, – Тафаккур ва мулоҳаза қилиш қобилиятини ривожлантириш, – Ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш.📖 Танлов турлари: – Интеллектуал савол-жавоблар – Мантиқий, тарихий ва илмий оммобоп мавзуларда👥 Иштирокчилар: Вилоятдаги расмий отинойилар ⏰ Соат: 10:10 да. 📍 Манзил: Мир Араб Олий мадрасаси




Revgariy UZ
22 Sept, 04:58edited
Ота — суянч, ота — дуо. Унинг қўлида барака, сўзларида ҳаёт тажрибаси, кўзида эса фарзандга бўлган севгиси бор.🔗 @RevgariyUZ


Revgariy UZ
22 Sept, 01:33edited
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР ☀️Аллоҳ таоло Сешанба кунининг файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор айласин.Аллоҳим Қалбингизни иймонга, ✨ Юзингизни нурларга, Уйингизни қувончга тўлдирсин✨Аллоҳим Қалбимизга кенлик Иймонимизга гўзаллик Охиратда саодатлик; Ўғил - қизларимизга салоҳиятлик; Ризқимизга барокат Юртимизга тинчлик, Ҳалқимизга фаровонлик ато этсин.http://t.me/RevgariyUZ


Revgariy UZ
21 Sept, 14:19edited
ОТАМ ҚИБЛАГОҲИМРаҳимберди домла Раҳмонов, "Хўжа Алламбардор" масжиди имом-хатиби🔗 @RevgariyUZ
Revgariy UZ
21 Sept, 08:38
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣Бухорода Нақшбандийлик меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди ...Анжуманда маҳаллий ва хорижий олимлар, исломшунос тадқиқотчилар ҳамда дин арбоблари иштирок этиб, Нақшбандия тариқатининг маънавий илдизлари, унинг жамиятда тинчликпарварлик, аҳиллик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида маърузалар қилдилар... ➡️ Батафсил🗣Имом ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллигига тайёргарлик ва янги нашр тақдимоти Тадбир доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан нашр этилган «Фатволар тўплами» китобининг 3-жилди тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, буюк муҳаддис Имом ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш масаласи муҳокама этилди... ➡️ Батафсил🗣Ҳақ розилиги халқ розилиги билан Дўстимиз, биродарадимиз, маҳалладошимиз, қўйингки, ҳар бир инсон юзига табассум ила боқиш садақа эканини Пайғамбаримиз алайҳиссалом: إنَّ تبسُّمَك




Revgariy UZ
12 Sept, 09:32
#долзарб #тарқатингМияни хароб қилувчи 7 одат:1. Нонушта қилмаслик. 2. Уйқусизлик. 3. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш. 4. Кундузлари кўп ухлаш. 5. Таомланаётганда телевизор кўриш. 6. Пайпоқ кийиб ёки бошни бутунлай ўраб ётиш. 7. Вақтида ҳожатхонага бормай, бавлни ушлаб туриш. Бунинг натижасида танада заҳар тўпланади.


Revgariy UZ
12 Sept, 01:24edited
#СаволНАМОЗНИ ВАҚТИДАН КЕЙИН ЎҚИГАНИ УЧУН ТАВБА ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?ЖАВОБ:Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта киши намозни ўз вақтида ўқимасдан, уни қазо қилиб ўқигани учун тавба қилади. Бу ҳақда “Дурарул ҳукком” китобида бундай дейилган:وَأَمَّا إثْمُ تَأْخِيرِهَا عَنْ الْوَقْتِ الَّذِي هُوَ كَبِيرَةٌ فَبَاقٍ لَا يَزُولُ بِالْقَضَاءِ الْمُجَرَّدِ عَنْ التَّوْبَةِ بَلْ لَا بُدَّ مِنْهَا هَذَاяъни: “Намозни вақтида ўқимаслик катта гуноҳ бўлиб, тавба қилмасдан қазо намозини ўзини ўқиш билан гуноҳ йўқ бўлмайди, балки қазони ўқиш билан бирга албатта тавба қилиш зарур бўлади”.Шундай экан, мусулмон киши аввало намозни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилиши керак. Мабодо ухлаб қолиб ўз вақтида ўқий олмаса, зудлик билан қазосини ўқишга сай-ҳаракат қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًاяъни: “Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” деган (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/RevgariyUZ
Revgariy UZ
11 Sept, 23:10
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️Шанба кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.Қалбингизни иймонга, ✨ Уйингизни қувончга, ✨ Юзингизни нурларга, ✨ Аллоҳим тўлдирсин Қалбимизни кенг; Охиратда саодатли; Ўғил - қизларимизни салоҳиятли; Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин. Телеграм http://t.me/RevgariyUZ


Revgariy UZ
11 Sept, 11:45edited
#ҚуръонЭй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар. (Таҳрим 6-ояти) ♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👉 https://t.me/RevgariyUZ


Revgariy UZ
11 Sept, 07:32
«Аллоҳнинг раҳматининг биринчи аломати шуки, инсонга ўз айби кўрина бошлайди».Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
