gram news
Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали channel avatar

Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

@reviewuznews

"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали Таҳририят: @CERRUZB 998 78-150-02-02 (417) Реклама: +99 878-150-02-02 (432) Ўзбек тилида: @reviewuznews Рус тилида: @reviewuz Инглиз тилида: @review_en

ProjectsKKNews

3,150subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    22 Sept, 11:04

    (давоми) Беш йил давомида очиқ мулоқот давлат ва тадбиркорлик сектори ўртасидаги ҳамкорликнинг барқарор механизмига айланди. 2026 йилга келиб, мамлакатда тадбиркорлар сони 1,2 млн нафарга етди, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган масалаларни ҳал этиш
    180111Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    22 Sept, 11:01

    🇺🇿Очиқ мулоқот – тадбиркорлик ривожининг магистрал йўли сифатида Ўтган йилларда Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти янги мулоқот шаклидан иқтисодий сиёсатнинг барқарор механизмига айланди. Беш йил давомида Президентнинг тадбиркорлар
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    22 Sept, 10:51

    🇺🇿Очиқ мулоқот – тадбиркорлик ривожининг магистрал йўли сифатидаЎтган йилларда Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти янги мулоқот шаклидан иқтисодий сиёсатнинг барқарор механизмига айланди.Беш йил давомида Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бизнеснинг энг долзарб муаммоларини ҳал этишдан тадбиркорлик фаолияти учун шароитларни изчил яхшилашгача бўлган йўлни босиб ўтди. 2021 йилда асосий чоралар молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, солиқлар ва экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Банкларга 600 млн доллар йўналтирилди, 5 трлн сўмлик евробондларни жойлаштириш назарда тутилди, экспортчилар учун ҚҚСнинг 80 фоизини қайтариш муддати 7 кунгача қисқартирилди. 2022–2023 йилларда асосий эътибор бизнеснинг ўсиши учун шароитларни яхшилашга қаратилди. Корхоналарни тоифаларга ажратиш тизими жорий этилди, микробизнес учун
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    22 Sept, 07:29

    🏠 Ўзбекистон уй-жой бозорида юқори фаоллик сақланиб қолмоқда🔍Йил бошидаги кескин ўсишдан сўнг уй-жой савдоси барқарорлашди. Йил бошидан энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Андижон вилоятларида қайд этилди.📊Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 25,1 мингга яқин уй-жой олди-сотди битимлари расмийлаштирилди, бу ўтган йилнинг август ойи кўрсаткичига деярли мос келади (+0,2%).📈 Йил бошидан (январь–август) Ўзбекистонда уй-жой савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4%га ўсиб, 222,5 мингта битимни ташкил этди.📊 Август ойида ўтган йилга нисбатан фаоллик 14 та ҳудуддан 6 тасида ошди. Тошкент шаҳрида 7,4 мингта уй-жой олди-сотди шартномаси рўйхатдан ўтказилди, бу ўтган йилнинг мос даврига
    195211Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    22 Sept, 05:14edited

    📊 Инфографика: 2021-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлариИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёти, аҳоли фаровонлиги, инфратузилма, бандлик, инвестициялар ва экспортдаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.📈 2021–2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ЯҲМнинг реал ҳажми 26,4%га, саноат ишлаб чиқариши 19,3%га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариши 21,3%га, бозор хизматлари эса 61,2%га ўсди.📈 Аҳоли жон бошига ЯҲМ 15,9 млн сўмдан 26,5 млн сўмга етди. Ўтган беш йилда 4,55 млн кв. метр уй-жой фойдаланишга топширилиб, мактабгача таълим муассасаларида 41 минг, мактабларда 51 минг янги ўрин яратилди.💼 Ҳудудда 762 мингга яқин иш ўрни
    18911Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    21 Sept, 10:30

    📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги август ойида ижобий динамикани сақлаб қолди1️⃣Ижобий динамикага биржа фаоллигининг ошиши ва фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг кўпайиши ҳисса қўшди, шу билан бирга, мамлакатнинг олтита ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш қайд этилди.➡️ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:🔽хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 6,2% камайган🔼товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 2,7% ошган🔼фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,3% ортган🔽товар белгилари бўйича компонент 12,5% пасайган
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    21 Sept, 05:14

    🇰🇿Марказий Осиё мамлакатларининг 2026 йил 7 ойидаги ўзаро савдосиИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2026 йил январь–июль ойларида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади.2026 йил январь–июль ойлари якунларига кўра, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро савдоси юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Унинг ҳажми 25,4 фоизга ошиб, 8,1 млрд долларга етди. Минтақадаги энг йирик экспортчи Қозоғистон бўлиб, унинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 4,5 млрд долларни ёки жами ўзаро экспортнинг 55,9 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон ҳиссасига 2 млрд доллар (24,7 фоиз), Туркманистонга 844 млн доллар (10,4 фоиз), Қирғизистонга 523 млн доллар (6,4 фоиз), Тожикистонга 209 млн доллар (2,6 фоиз) тўғри келди. Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда минтақавий экспортнинг 80 фоиздан ортиғини таъминлади. Марказий
    259211Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    19 Sept, 04:02

    📚Дам олиш кунларида нима ўқиш мумкин⁉️❌ Нега ақлли одамлар нотўғри қарорлар қабул қиладиҲатто тажрибали раҳбарлар, инвесторлар ва сиёсатчилар ҳам баҳолашда мунтазам равишда хатога йўл қўяди. Ушбу китоблар инсонлар қандай қарор қабул қилиши ва нима учун прогнозлар кўпинча амалга ошмаслигини тушунишга ёрдам беради.Стивен Пинкер «Рационаллик» китобида мантиқ, маълумотлар ва танқидий фикрлашнинг аҳамиятини кўрсатиб беради. Даниэль Канеман «Шовқин» китобида нима учун одамлар бир хил вазиятларда турлича баҳо беришини таҳлил қилади. Ричард Талер ва Касс Санстейн «Туртки» китобида муҳит инсон танловига қандай таъсир қилишини тушунтиради. Нассим Талеб «Антимўртлик» китобида ноаниқлик шароитида қандай яшаш ва қарор қабул қилиш мумкинлигини кўрсатиб беради.Обуна бўлиш:
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    18 Sept, 13:02

    🫥Ҳудудларда солиқ, экспорт ва биржа фаоллиги ўсди📍Ўзбекистон ҳудудларида бизнес фаоллигининг асосий кўрсаткичлари бўйича комплекс мониторинг барча асосий кўрсаткичларда ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.📝 2026 йил август ойи учун мониторинг натижалари шуни кўрсатдики:🔼 Солиқ тушумлари ҳажми 39,9%га ошган 🔼 Божхона тўловлари бўйича тушумлар 17,6%га ошган 🔼 Товарлар экспорти ҳажми 30,9%га ошган 🔼 Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 5,5%га ошган 🔼 ЎзРТХБда тузилган битимлар ҳажми 31,6%га ошганЗарина Косимова, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиБатафсил: ўзб review.uz/oz/jbs рус review.uz/
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    18 Sept, 12:05

    🖋 Август ойида хизматлар соҳаси ва саноатда бизнес-муҳит яхшиланди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови натижаларига кўра, тадбиркорларнинг баҳолари ўтган йилга нисбатан яхшиланди. Энг юқори ижобий динамика хизматлар соҳаси ва саноатда қайд
    21111Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    18 Sept, 12:05

    🖋 Август ойида хизматлар соҳаси ва саноатда бизнес-муҳит яхшиландиИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови натижаларига кўра, тадбиркорларнинг баҳолари ўтган йилга нисбатан яхшиланди. Энг юқори ижобий динамика хизматлар соҳаси ва саноатда қайд этилди.📈 Август ойида бизнес-муҳит йиғма индекси 59 бандни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 бандга юқори бўлди. Баҳоларга кўра, бизнеснинг жорий ҳолати индекси ва кутилмалар индекси ўтган йилга нисбатан ҳар бири 4 бандга ошиб, мос равишда 53 ва 66 бандни ташкил этди.📈 Сўнгги уч ойда ҳар ўн нафар тадбиркордан тўрт нафарида (40%) бизнес ҳолати яхшиланган.Респондентларнинг ярми (50%) бизнеснинг жорий ҳолатини «яхши» деб баҳолаган, ҳар тўртта корхонадан бирида (25%) эса сўнгги уч ойда ходимлар сони кўпайган.
    18211Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    18 Sept, 04:51

    (давоми) СИнинг иқтисодий самараси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда турлича. Ривожланган иқтисодиётларда технологиялар иш ўринларининг 14,2 фоизигача бўлган қисмини автоматлаштириши мумкин бўлса, даромади паст ва ўрта мамлакатларда бу кўрсаткич
    275211Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    18 Sept, 04:42

    🖥 Сунъий интеллект ва ривожланиш: ривожланаётган мамлакатлар учун имкониятлар ва муаммолар Жаҳон банкининг «Жаҳон тараққиёти тўғрисидаги ҳисобот 2026. Сунъий интеллект имкониятлари» ҳисоботида сунъий интеллектнинг ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодий
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    18 Sept, 04:40

    🖥 Сунъий интеллект ва ривожланиш: ривожланаётган мамлакатлар учун имкониятлар ва муаммоларЖаҳон банкининг «Жаҳон тараққиёти тўғрисидаги ҳисобот 2026. Сунъий интеллект имкониятлари» ҳисоботида сунъий интеллектнинг ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий таъсири баҳоланиб, ундан амалда фойдаланиш учун зарур чоралар белгиланган.Сунъий интеллект жадал тарқалаётганига қарамай, ундан фойдаланиш даражаси мамлакатлар ўртасида сезиларли фарқ қилади. 2025 йилда етакчи генератив СИ-сервислари фойдаланувчиларининг 50 фоиздан ортиғи ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга, интернет фойдаланувчилари орасида СИдан фойдаланувчилар улуши юқори даромадли мамлакатларда 25 фоизни, Ўзбекистон ҳам кирувчи даромади ўртачадан паст мамлакатларда эса атиги 4,7 фоизни ташкил этган. 5,3 бараварлик тафовут, биринчи навбатда,
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    17 Sept, 10:08

    (давоми) Технологиялар муаммони ҳал этишнинг асосий воситаси ҳисобланади. СИ ҳозирнинг ўзида маъмурий юкламани 20–40 фоизга камайтириб, жараёнлар самарадорлигини оширмоқда. Робототехника логистика, жарроҳлик ва диагностикада фаол қўлланилиб, ходимлар меҳнатининг
    2492111Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    17 Sept, 10:05

    💊2040 йилгача соғлиқни сақлаш самарадорлигини ривожлантириш сценарийлари Oliver Wyman ҳисоботига кўра, сунъий интеллект, робототехника ва квант технологияларининг уйғунлашуви жаҳонда соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини тизимли равишда қайта кўриб чиқиш
    22811Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    17 Sept, 09:38

    💊2040 йилгача соғлиқни сақлаш самарадорлигини ривожлантириш сценарийлариOliver Wyman ҳисоботига кўра, сунъий интеллект, робототехника ва квант технологияларининг уйғунлашуви жаҳонда соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини тизимли равишда қайта кўриб чиқиш учун шароит яратмоқда.Соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириш стратегик аҳамиятга эга бўлиб, фақат техник чоралар билан чекланмайди. 2040 йилга қадар самарадорлик 37 фоизга (йилига 2,5 фоиз) ошмаса, глобал тизим прогноз қилинаётган харажатлар ўсишини тиббий хизматларнинг аҳоли учун очиқлиги, сифати ва молиявий барқарорлигига зарар етказмасдан қоплай олмайди. Мақсадли чоралар кўрилмаса, глобал харажатлар 2040 йилга бориб икки бараварга, яъни 11,8 трлн доллардан 23,1 трлн долларгача ошади. Харажатларнинг жами 11,3 трлн долларлик ўсишидан атиги 2,7 трлн доллари (24%) демографик омиллар ҳиссасига тўғри
    25311Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    17 Sept, 07:04

    🇺🇿🇰🇷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё – Корея Республикаси» биринчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар👀Марказий Осиё ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат асосида барпо этилмоқда. Ҳамкорликнинг мақсадлари мутлақо очиқ, прагматик ва бунёдкорлик хусусиятига эга;👀Асосий вазифа фақат ҳамкорлик бўйича эришилган суръатни сақлаб қолиш эмас, балки бу муваффақиятларни янада юқори сифат билан олдинга боришнинг пойдеворига айлантиришдан иборат;👀Марказий Осиё жаҳон бозорларидаги беқарорликка қарамасдан, 6 фоиздан зиёд ўсиш суръатини намойиш этмоқда. Умумий ялпи ички маҳсулот ҳажми 500 миллиард доллардан ошди;👀80 миллиондан ортиқ аҳолига
    277211Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    17 Sept, 05:28

    (давоми) Ўзбекистон учун ташқи савдонинг барқарорлиги тобора битта транспорт йўналишига эмас, балки бир-бирини тўлдирувчи бир нечта йўлаклар уйғунлигига боғлиқ бўлиб бормоқда. Каспий денгизи ва Кавказ орқали ўтувчи Ўрта йўлак, Шимол — Жануб йўналиши, Хитой
    24011Open in Telegram
  • Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали

    17 Sept, 05:21

    🔄Кўп векторли логистика – Ўзбекистон учун “иккинчи нефть” сифатида Материалда Ўзбекистон транспорт йўлаклари, логистика хаблари ва рақамли божхона тизимини ривожлантириш орқали экспорт тушумларининг янги манбасини яратиши ва рақобат устунлигига эришиши имкониятлари