Latest posts

Revizor
18 Sept, 07:30
Яна Сирдарё, яна ёпиқ қарор…Сирдарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат муассасаси «ABDULLA SIFAT STROY» МЧЖ билан Ховос туманида янги мактабгача таълим ташкилоти ва янги шифохона қуриш учун умумий қиймати 35,2 млрд сўмлик иккита тўғридан-тўғри шартнома тузган.Шартномаларга асос сифатида (яна) ВМнинг 2026 йил 20 майдаги 263-сон қарори (ХДФУ) ва Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 12 августдаги VII-40-148-9-0-K/26-сонли қарори (ХДФУ) кўрсатилган. Иккала қарор ҳам жамоатчилик учун ёпиқ, яширилган.«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида «ABDULLA SIFAT STROY» МЧЖнинг рейтинги 4,5 балл — D, яъни энг қуйи даража. Базада унинг қуриб битказиб, фойдаланишга топширган объектлари сони ҳам, уларнинг умумий қиймати ҳам ноль.Рейтинг тизимида экскаватор, кран, бульдозер, каток, фронтал юклагич, бетонқоргич ва бошқа махсус техникалари — ноль.Қурилиш соҳаси2,950Open in Telegram
Revizor
16 Sept, 17:27
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат инжиниринг компанияси 16 сентябрь куни «BEK QURILISH LEADER» МЧЖ билан Гулистон шаҳридаги «Қувонч» мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш учун 16,6 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузди.Шартномага асос сифатида очиқ манбаларда матни топилмаган Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 майдаги 263-сон қарори ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 8 июндаги VII-37-103-9-0-K/26-сонли қарори кўрсатилган. Кенгаш қарори e-qaror тизимида ХДФУ грифи остида яширилган.Эътиборлиси, «BEK QURILISH LEADER» МЧЖ 2026 йил 16 февралда, яъни 16,6 млрд сўмлик шартнома тузилишидан бор-йўғи 7 ой олдин давлат рўйхатидан ўтган. Корхонанинг устав фонди эса атиги 1 млн сўм.«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида пудратчининг рейтинги 4,06 балл — D, яъни энг қуйи даража. Базада унинг қуриб битказиб,3,970Open in Telegram
Revizor
14 Sept, 10:19
62 бола заҳарланди, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди, суд цех фаолиятини тўхтатди. Аммо… Февраль ойида Фарғонадаги учта боғчанинг 62 нафар боласи ўткир диарея билан касалхонага тушгани кўпчиликнинг эсида бўлса керак. Ўшанда «GARDEN CATERING TRADE» МЧЖ қатнашган4,650Open in Telegram
Revizor
14 Sept, 08:26edited
62 бола заҳарланди, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди, суд цех фаолиятини тўхтатди. Аммо…Февраль ойида Фарғонадаги учта боғчанинг 62 нафар боласи ўткир диарея билан касалхонага тушгани кўпчиликнинг эсида бўлса керак.Ўшанда «GARDEN CATERING TRADE» МЧЖ қатнашган кейтеринг тажрибаси, санитариядаги даҳшатли камчиликларга қарамай, бу МЧЖ билан 100 млрд сўмдан ортиқ шартномалар тузилгани ҳақида ёзгандик.Болалар билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, лекин тергов натижаси ва тақдири ҳамон номаълум. Шунинг учун ўзимиз изланишда давом этдик.Судлар базасидаги 4-1501-2603/6831-сонли иқтисодий иш. Қарорда тарафлар яширилган бўлса-да, бошқа очиқ манбаларда жавобгар айнан «GARDEN CATERING TRADE» экани кўриниб турибди.Ҳужжатда даҳшатли фактлар бор. 23 февралда Гуллола кўчаси 374а-уйдаги цех текширилганда 215 ходимдан 44 нафари тиббий кўрикдан ўтмагани, 27 нафарида умуман тиббий5,030Open in Telegram
Revizor
11 Sept, 12:14
Ёпиқ қарор асосида 4 та объекти битмаган пудратчига йирик буюртма тўғридан-тўғри шартнома орқали берилдиКеча, 10 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» Юнусобод туманидаги ички ишлар органлари биносини қуриш учун «COMFORT CONSTRUCTION» МЧЖ билан 44,5 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузди.Шартнома томонлар ўртасида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 2025 йил 7 апрелдаги 241-14-0-Q/25-сон қарорига ва Харид комиссиясининг 8 сентябдаги 38-26-сонли баённомаси асосида тузилган.Бироқ шахар ҳокимлигининг мазкур қарори ХДФУ белгиси билан жамоатчиликдан яширилган, баённомани эса очиқ манбалардан топиш имконсиз.Шу сабабли, танловда нечта талабгор қатнашгани, ким қандай нарх таклиф қилгани ва ғолиб қайси мезонлар асосида танлангани ҳозирча қоронғи.Мазкур пудратчи 8 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» томонидан4,160Open in Telegram
Revizor
10 Sept, 11:55
Навоийда 14 шартнома — 1 мутахассисли, махсус техникасиз пудратчига тўғридан-тўғри берилдиПрезидентнинг 2026 йил 11 февралдаги PQ-58-сон қарори билан Навоийда 70 та қудуқ учун 33,8 млрд сўм ажратилган, маблағ ва объектлар сони тендер натижалари бўйича аниқлаштирилиши белгиланган.30 апрелда Қўмита пудратчиларни аниқлаш учун танлов эълон қилган. Унда тажриба, мутахассислар, бурғилаш техникалари ва молиявий имкониятлар баҳоланиши кўрсатилган. Ҳозир эса бу эълон gov.uz сайтида очилмайди.Танловда пудратчининг тажрибаси, малакали мутахассислари, ўз балансидаги бурғилаш техникалари ва молиявий имкониятлари баҳоланиши белгиланган.Лекин давлат харидлари порталида Навоий вилояти ҳудудий яйлов хўжалиги ва «NUROTA-BURG‘ULASH» ХК ўртасида «тўғридан-тўғри» 14 та шартнома тузилган.Шартномаларнинг умумий қиймати — 18,8 млрд сўм.Мазкур шартномаларга кўра, «NUROTA-BURG‘ULASH»га жами 54 та4,450Open in Telegram
Revizor
3 Sept, 18:22
Қоғозда «ишлаб чиқарувчи», амалда импортёр(ми?)2020 йил мартда «Ўзавтосаноат» ва Volkswagen Group Rus ўртасида Jizzakh Auto базасида Volkswagen Caddy ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишув имзолаган.Корхона қуввати йилига 20 мингта автомобиль бўлиши режалаштирилган.Бугунги кунда ҳам «Ўзавтосаноат» сайтида Alyans Auto (собиқ Jizzakh Auto) Volkswagen’нинг енгил автомобилларини «тўлиқ саноат циклида» ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона сифатида кўрсатилган.2023 йилда ҳам Caddy’лар маҳаллий маҳсулот сифатида кўрсатилган. «Ўзавтосаноат» ССВга Jizzakh Auto’да ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобилларининг навбатдаги партияси топширилганини маълум қилинган.Аммо 2024 йил январь–май ойлари бўйича «Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш» статистикасида қизиқ детал бор.Унда Jizzakh Auto ҳисобига 200 та Volkswagen Caddy кўрсатилган, изоҳда эса бу маълумот CBU — тўлиқ6,370Open in Telegram
Revizor
3 Sept, 07:56
Икки иштирокчи — битта телефон рақамиНорин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси «Янгиқўрғон-2» насосининг электродвигателини таъмирлаш бўйича 199,2 млн сўмлик танлов ўтказди.Танлаш натижаларга кўра, «ECOMOTORS» МЧЖ ғолиб, «VOLTMASTER MOTOR SERVIS» МЧЖ эса захира ғолиби сифатида қайд этилди.Бироқ, очиқ манбалардаги маълумотларга эътибор қаратсак, мазкур иккала корхонанинг алоқа рақами бир хил (+998972543050) эканини кўриш мумкин.@revizor_uzb
Revizor
30 Aug, 18:24
3,7 млрдлик тендер: ғолиб ва захира бир занжирдаҚорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг «Ягона буюртмачи хизмати» айрим туманлардаги мактабларни ўқув мебели билан жиҳозлаш учун бошланғич нархи 3 млрд 782 млн сўмлик тендер ўтказди.Ғолиб — «GRAND WOODWORKERS» МЧЖ, захира ғолиб — «BERUNI BEYS» МЧЖ. Учинчи иштирокчи «DEVELOPMENT FORWARD PACE» МЧЖ эса тендердан ўта олмаган.«GRAND WOODWORKERS» МЧЖнинг 100 фоиз таъсисчиси — Умидбек Йўлдошев. Шу билан бирга, у «ORDA BUILD» МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.«ORDA BUILD» МЧЖ раҳбари эса Бунёд Эгамов. Шунингдек, у захира ғолиб бўлган «BERUNI BEYS» МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қилади.Яъни, ғолиб ва захира ғолиб ўртасида «ORDA BUILD» орқали корпоратив боғлиқлик кўринади.Шунга қарамай, тендер комиссияси «манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги» талаби бўйича ҳар икки иштирокчини ҳам «мувофиқ» деб баҳолаган.6,550Open in Telegram
Revizor
28 Aug, 08:13edited
«Газ баллон иши»: «Ҳудудгаз»нинг бир миллион доллардан зиёд буюртмасини тажрибасиз ва соҳага алоқаси йўқлар бажарадими?«Ҳудудгазтаъминот» тизимида газ баллонларини таъмирлаш бўйича ўтказилган 13 млрд сўмлик шубҳали танловлари ҳақида аввалроқ ёзган эдик.4 та танловнинг барчасида «EKO AREA GAS» МЧЖ ва «NAVVAT BARAKA» МЧЖ (асосий фаолияти — ресторан ва озиқ-овқат етказиб бериш) қатнашиб, галма-галдан ғолибликни қўлга киритишган.«NAVVAT BARAKA» раҳбари муқаддам ўзининг асосий «рақобатчиси» — «EKO AREA GAS»нинг раҳбари ва ягона таъсисчиси бўлган.Комиссия аъзоларидан бири бу икки фирмада тажриба йўқлиги ва устав предмети мос келмаслигини айтиб, танловни бекор қилишни тавсия қилган.Бироқ бу эътирозларга қарамай, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёки Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича муносабат билдирмаган.Аксинча, танлов натижалари тасдиқланиб, 21 август куни ушбу компаниялар билан5,980Open in Telegram
Revizor
27 Aug, 17:13
20 МЛРДЛИК ХАРИДЛАР: БИР МАНЗИЛ, БИР ТЕЛЕФОН ВА БИР ШАХСГА ТЕГИШЛИ «РАҚОБАТЧИЛАР»2024 йил августда «Ўзйўлкўприк кластери» Самарқанд филиали ўзи фаолият юритадиган Самарқанд шаҳри Чўпонота массивидаги 486 кв.м майдонни «DARXON BETON» МЧЖга 36 ойга ижарага берган.Шундан кейин «DARXON BETON» мунтазам равишда «Ўзйўлкўприк кластери» Самарқанд филиали томонидан эълон қилинган харидларда ғолиб бўла бошлаган.Икки йил ичида «DARXON BETON» 36 та харид бўйича жами 20 млрд 288 млн сўмлик шартномаларни қўлга киритган.Айрим манбаларда «Ўзйўлкўприк кластери» Самарқанд филиали ва «DARXON BETON» учун бир хил — +998 91 522-08-53 рақами кўрсатилган.Бу шунчаки эски ёки адашиб киритилган маълумот бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо 2019 йилги аудиторлик ҳужжати ушбу рақамдан ҳақиқатан ҳам Самарқанд филиали фойдаланганини кўрсатади.Шунингдек, убшу телефон рақамдан айрим танловларда «DARXON BETON» билан6,450Open in Telegram
Revizor
14 Aug, 13:10
«Ҳудудгазтаъминот»нинг шубҳали тендерлари ҳақида«Ҳудудгазтаъминот» АЖга тегишли «Ҳудудгаз инжиниринг-таъминот сервис универсал корхонаси» МЧЖ газ баллонларини таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва оғир қолдиқдан тозалаш бўйича бошланғич қиймати жами 13 млрд 61 млн сўмлик 4 та танлов ўтказди.Лот: 26120012500753; 26120012500752; 26120012504044; 26120012504045.Тўртта танловда ҳам фақат «EKO AREA GAS» МЧЖ ва «NAVVAT BARAKA» МЧЖ иштирок этди.Икки лотда «EKO AREA GAS» ғолиб, «NAVVAT BARAKA» захирадаги ғолиб бўлган, қолган икки лотда эса аксинча — «NAVVAT BARAKA» ғолиб, «EKO AREA GAS» захира ғолиби деб топилган.«NAVVAT BARAKA» раҳбари Сулейманов Мақсад Иномович муқаддам ўзининг асосий «рақобатчиси» — «EKO AREA GAS» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси бўлган.Яна бир қизиқ ҳолат: «NAVVAT BARAKA»нинг асосий фаолият тури ресторанлар ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари ҳисобланади.Бу ҳолат6,890Open in Telegram
Revizor
13 Aug, 12:35
«Таъминот ва логистика хизмати»да яна таниш сценарийМактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Таъминот ва логистика хизмати» МЧЖ 140 та 3D-принтер хариди бўйича 2,1 млрд сўмлик танлов ўтказди.Танловда «EASTOCK» МЧЖ ғолиб, «MAINSTOCK TECHNOLOGY» МЧЖ захира ғолиби деб топилган. «PREMIUM EHO» МЧЖ эса ўта олмаган.«MAINSTOCK TECHNOLOGY»нинг ягона таъсисчиси Тимур Анисимов бўлиб, корхона Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 49А-уйда фаолият юритади.«EASTOCK» таъсисчиларидан бири Адил Гайнутдинов билан боғлиқ «SMART TECHNOLOGY SERVICE», «BRANDSTORE», «ORGSELL» ва «AVTECH SOFTWARE» каби МЧЖлар ҳам айнан шу манзилда қайд этилган.Шунингдек, ўзгаришлар тарихига кўра, Тимур Анисимов ва Адил Гайнутдинов аввал «FIRST ELEKTRONIKS DISTRIBUTION» МЧЖда бир вақтнинг ўзида таъсисчи бўлишган. Мазкур корхона 2024 йил 28 декабрда қўшиб юбориш орқали фаолиятини тугатган.P6,990Open in Telegram
Revizor
11 Aug, 08:24
Тендерда рақобатчи, савдода эса ҳамкорСоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази Республика нефрология хизмати учун бошланғич қиймати 4,9 млрд сўмлик гемодиализ буюмлари тендерини ўтказган.Тендер якунида «ALPHAMEDICA» МЧЖ ғолиб, Латвиянинг FINNERA CAPITAL SIA компанияси эса заҳира ғолиби деб топилган.Аммо очиқ ташқи савдо маълумотларини ўрганганда қизиқ ҳолат кўринади: тендерда рақобатчи бўлган ALPHAMEDICA ва FINNERA CAPITAL унга қадар ҳам ўзаро савдо муносабатида бўлган.NBD Trade Data базасида ALPHAMEDICAнинг савдо ҳамкорлари орасида FINNERA CAPITAL SIA ҳам кўрсатилган. Базада компания номи «FINNERA CAPITAL SIA» ва «SIA FINNERA CAPITAL» шаклларида учрайди.Firmas.lv маълумотларига кўра, компаниянинг рўйхатдан ўтган номи SIA «Finnera Capital», рўйхат рақами 40103855108. Бу рақам тендер баённомасидаги FINNERA CAPITAL SIA рақами билан бир хил.Volza маълумотлари эса6,790Open in Telegram
Revizor
7 Aug, 12:02
Бир манзил, умумий ўтмиш ва миллиардлик тендер Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сейсмик датчиклар хариди бўйича бошланғич қиймати 5 млрд 700 млн сўмлик тендер ўтказди. Тендерда DRILLTECHPRO МЧЖ ғолиб, EDULAB МЧЖ5,980Open in Telegram
Revizor
6 Aug, 16:54
Танлов бекор бўлди, бир ўтмишга эга «рақобатчилар» ўзгармадиХатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан йил давомида бажариладиган ишлар учун машина ва механизмлар хизматини кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 200 млн сўмлик энг яхши таклифларни танлаш эълон қилинган.Танлов якунига кўра, «SARMAZOR TRANS» МЧЖ ғолиб, «SHOXRUX ASADBEK TRANS» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.Ҳозирда «SARMAZOR TRANS» МЧЖнинг 50,5 фоиз улуши Тешаев Мирғолиб Шариповичга тегишли.myorg.uz’даги ўзгаришлар тарихига кўра, Тешаев Мирғолиб 2024 йил 5 февралга қадар «SHOXRUX ASADBEK TRANS» МЧЖнинг 100 фоизлик таъсисчиси бўлган. Таъсисчилик Намозов Элёрга ўтказилганидан кейин ҳам Тешаев бир муддат корхона директори сифатида фаолият юритган.Аввалроқ Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан айнан шу хизматлар бўйича ўтказилган 200 млн сўмлик танловда ҳам «SARMAZOR TRANS»6,540Open in Telegram
Revizor
4 Aug, 17:42
Бир манзил, умумий ўтмиш ва миллиардлик тендерФавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сейсмик датчиклар хариди бўйича бошланғич қиймати 5 млрд 700 млн сўмлик тендер ўтказди.Тендерда DRILLTECHPRO МЧЖ ғолиб, EDULAB МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг ТОО «Вулкан СА» компанияси ҳам иштирок этган.Ҳужжатлар таҳлили ғолиб ва заҳира ғолиби бир манзилда — Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиёкор МФЙ, Университет кўчаси, 2-уйда рўйхатдан ўтганини кўрсатмоқда.Бу ҳали ҳаммаси эмас.myorg.uz сервиси маълумотларига кўра, Тошниёзов Лазизжон Ғолиб ўғли 2026 йил январь ойига қадар DRILLTECHPRO МЧЖнинг 100 фоизлик таъсисчиси ва директори бўлган.Шу билан бирга, у ўша вақтда EDULAB МЧЖнинг 50,8 фоиз улушига ҳам эгалик қилган.Шунга қарамай, тендер комиссияси ҳар икки компанияни ҳам манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари6,640Open in Telegram
Revizor
3 Aug, 18:14
«Ревизия» натижалари: 11,6 млрд сўмдан зиёд тендерлар бекор қилинди«Ревизор» материалларидан кейин умумий бошланғич қиймати 11,6 млрд сўмдан зиёд бўлган 10 та лот буюртмачилар томонидан рад этилди.ИИВ Академияси — 253,7 млн сўм. Танловда бир шахсга тегишли иккита компания қатнашгани кўрсатилганди. Танлов постдан бир кун ўтиб бекор қилинди.Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги — 1,3 млрд сўм. Ғолиб ва захира ғолиби битта манзилда фаолият юритиши аниқланганди. Лот буюртмачи томонидан рад этилди.Хитойга хизмат сафари — 1,6 млрд сўм. Танловда фақат битта компания қатнашган, ғолиб эса сафар тугашига оз қолганда аниқланганди. Материалдан кейин лот бекор қилинди.«Ўзбекнефтгаз» — 4,4 млрд сўм. Тўртта лотда ғолиб ва захира ғолиби ўртасидаги аффилланганлик занжири очиб берилди. Барча лотлар бекор қилинди: 1; 2; 3; 4.ССВ Харидлар маркази — 3,5 млрд сўм. Учта лотда аффилланганлик ва сунъий рақобат6,430Open in Telegram
Revizor
28 Jul, 18:11
Қизилтепалик йўлсозлар ишлаб чиқариш зарурияти учун қимматбаҳо автомобил сотиб олдиҚизилтепа туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси жорий йилнинг 13 апрель куни 576 210 000 сўмга бир дона KIA Sorento PE Comfort автомобилини харид қилиш учун шартнома тузган.Ранги ҳам «ишлаб чиқариш» учун жуда мос — қора марварид (Aurora Black Pearl).Автомобиль йўллари қўмитаси эса ушбу қимматбаҳо автомобилни сотиб олишга эътирози йўқлигини билдирган.Навоий вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан эса бунга «ишлаб чиқариш зарурияти туфайли» деган важ билан рухсат олинган.Яъни, давлат муассасасининг «соф фойдаси» янги йўл қурилишига, ишчиларнинг шароитини яхшилашга ёки ҳақиқий махсус техникалар олишга эмас, раҳбариятнинг юмшоқ ва шинам ҳаракатланишига сарфланмоқда.Қачондан бери ярим млрд сўмдан ортиқ турадиган кроссовер йўлларни таъмирлаш, асфальт ётқизиш ёки муҳандисларнинг лой ва8,010Open in Telegram
Revizor
27 Jul, 11:12
6,600Open in Telegram
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
