gram news
RIVOYATLAR OLAMI channel avatar

RIVOYATLAR OLAMI

@rivoyatlarolami

"Қалбингизга роҳат, иймонингизга озуқа излаяпсизми? Ривоятлар оламига марҳамат!"

ProjectsKKOther

1,360subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 17:04

    #Ибрат_учун« Ҳовли »
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 14:26

    #иқрор« Баъзи одамларга ёқолмаяпман... »
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 12:47

    Аллоҳ рози бўлсин шу боладан.@rivoyatlarolami
    662video21Open in Telegram
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 09:53

    «Ҳалол» белгиси қўйилган, Елабуга гўшт-консерва комбинатида ишлаб чиқарилган «Говяжья» (мол гўштидан тайёрланган) пиширилган колбаса таркибидан чўчқа ДНКси аниқланди.Шунингдек, мутахассислар маҳсулот таркибида курка гўшти ва от гўшти изларини ҳам аниқлашган.Текширув давлат назорати доирасида ўтказилган. Натижада корхонага расмий огоҳлантириш берилган.Ушбу ҳолат маҳсулотга «Ҳалол» белгиси қўйилиши қанчалик асосли экани борасида саволлар туғдирган.
    29632Open in Telegram
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 08:51

    Бир кишининг кўзаси бор, лекин суви йўқ эди. Сув топгани замон кўзаси синди. Яъни, бу дунёда инсон ҳеч вақт мукаммал бахтга етиша олмайди. Ҳар қандай лаззат бир қийинчилик билан ҳамроҳдир.✍️Мавлоно Румий
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 02:07

    #хулосаҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.Ҳаргиз худбин бўла кўрма! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 02:01

    Мусулмоннинг ўз биродари олдидаги ҳаққиИмом ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Қуйидагилар мусулмоннинг мусулмон олдидаги ҳақларидандир: - Айби ва камчилигини яшириши; - Хато-камчилигини кечириши; - Кўз ёшига раҳм қилиши; - Қоқилишини афв этиши; - Узрини қабул қилиши; - Ғийбатини қайтариши (ҳимоя қилиши); - Доимий насиҳатда бўлиши; - Дўстлигини сақлаши; - Аҳди ва омонатига риоя қилиши».
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 01:57

    #Тафаккур_учун« Ким илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борувчи йўлни осон қилади! »
    420video3Open in Telegram
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 01:50

    Суймаганга суйкалиш - эркакларда ғурурсизлик, аёлларда қадрсизликни тан олишдир.©️Orifin
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 01:48

  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 01:45

    Аллоҳ ўз ҳикмати билан бир эшикни ёпса, раҳмати билан бошқа бир эшикни очади.©Шайх Саъдий Шерозий роҳматуллоҳ алайҳ
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 01:45

    #ҲикматУЛКАН ҲИКМАТ.Толҳа ибн Мусарриф айтади: "Ҳайсамадан: 🔸️Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади? 🔸️Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаяверади? 🔸️Қайси нарса асалдан ҳам ширин ва тугаб қолмайди?" деб сўрашди.🌱 Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семирадиган мўмин кишидир. 🌱Аллоҳ ризқ берса, шукр қилади, мусибат келса, сабр қилади. 🥀Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам озаяверадиган нарса кофирдир. У берганига шукр қилмайди, мусибатга учраса, сабр қилмайди. 🌱 Асалдан ҳам ширин ва тугамайдиган нарса — Аллоҳ таоло мўминлар орасига солиб қўйган дўстликдир", деди"."Солиҳлар гулшани" китобидан.
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 00:46

    Қалблар юмшаган вақтда дуо қилишни ғанимат билинг! Зеро, у (қалбларнинг юмшаши) Аллоҳнинг раҳматидир."Жавомиъул калим" китобидан.
  • RIVOYATLAR OLAMI

    22 Sept, 00:07

    Зикр қилиш Аллоҳ учун энг суюкли амалдир.Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган охирги сўзим шу бўлган:«Аллоҳга энг суюкли амал қайси?» деб сўрадим.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлган ҳолда вафот этмоғинг», дедилар»(Имом Ибн Абу Дунё ва Имом Табароний ривояти).
  • RIVOYATLAR OLAMI

    21 Sept, 22:03edited

    Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!@rivoyatlarolami
  • RIVOYATLAR OLAMI

    21 Sept, 15:23

    Сўраган эдингизЖАННАТНИНГ НОМЛАРИҚуръони карим ва ҳадиси шарифларда Жаннат турли гўзал ном ва сифатлар билан зикр қилинган. Уларнинг ҳар бири Жаннатнинг бир хусусиятини - абадийлигини, осойишталигини, неъматларга бойлигини ёки мўминлар учун тайёрланган улуғ мукофот эканини англатади.Жаннатга нисбатан келган машҳур ном ва сифатлар:– Дорул муқома — دار المقامة – Дорул муттақийн — دار المتقين – Дорул қарор — دار القرار – Дорус салом — دار السلام – Дорул охират — دار الآخرة – Жаннатун олия — جنة عالية – Жаннатул хулд — جنة الخلد – Жаннату адн — جنات عدن – Жаннатун наъийм — جنات النعيم – Фирдавс — الفردوس – Ғурфа — الغرفة – Ҳусна — الحسنى
  • RIVOYATLAR OLAMI

    21 Sept, 12:50

    ДУО ҚИЛИШ ШАКЛИ.Дуонинг қилинишида ҳам баъзи тавсиялар қайд этилган. Булар:⚜ Дуонинг бисмиллоҳ билан бошлаш, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, тилак исташ. ⚜ Дуони махфий қилиш, бақириб-чақирмасдан, ичдан ёки паст овоз билан қилиш. ⚜ Дуонинг бошида ва охирида Расулуллоҳга салоту салом келтириш. ⚜ Имкон бўлса қиблага қараб дуо қилиш. ⚜ Қўлларни дуода елкага яқин очиш. ⚜ Ҳовуч ичи осмонга қараган ҳолда бўлиши. ⚜ Кўзлар самога қарамаслиги. ⚜ Баъзи жумлалар керак бўлса 3 марта такрорланиши. ⚜ Дуо тугагач, қўллар юзга сурилиб “омин” дейиш. Пайғамбаримизга салоту салом айтиш, шубҳасиз, энг фойдали дуолардандир. Чунки ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир салавот айтганга Аллоҳ ўн салавот ва раҳмат эҳсон қилади, ўнта гуноҳини кечиради, уни ўн даражага юксалтиради. Юз салавот айтганга Аллоҳ юз ҳожатини раво қилади, етмишини охиратга, ўттизини бу дунёда раво қилади.“Аллоҳ севгиси”
  • RIVOYATLAR OLAMI

    21 Sept, 10:56

    🕋 БУГУН БАЙТУЛЛОҲДА ЙИЛЛАР ДАВОМИДА АЗОН АЙТГАН МУАЗЗИН ВАФОТ ЭТДИ…Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун…Масжидул Ҳаром муаззини Шайх Иброҳим бин Одил ал-Маданий бугун — 21 сентябрь куни 51 ёшида вафот этдилар.У зот узоқ йиллар давомида Каъбатуллоҳ ёнида азон айтиб, миллионлаб мусулмонларни ибодатга чорлаб келдилар.Айниқса, бомдод азони, такбирлари ва имом ортидан намозни етказиб туришлари билан кўпчиликка таниш эдилар.Бугун эса ўша таниш овоз сукутга чўмди…🤲 Аллоҳ таоло у зотни Ўз раҳматига олсин, қабрларини нурга тўлдириб, Жаннатул Фирдавсдан жой ато этсин.
    581video611Open in Telegram
  • RIVOYATLAR OLAMI

    21 Sept, 06:44edited

    Одамлардан фаришталикни талаб қилманг!Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз.Лекин кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати булади. Биз учун энг мукаммал бӯлган инсонни хам бир ёмон одати булади!Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!@rivoyatlarolami
  • RIVOYATLAR OLAMI

    21 Sept, 05:47

    МЕН УЧУН ҲАМ ЙИҒЛАНГЛАРБасрада бир обид бўларди. У кўп ибодат қилар, маҳзунлик ва кўп йиғи уни касал қилиб, оздириб юборган эди.Вафоти яқин қолганида аҳлу оиласи унинг атрофига тўпланиб йиғлашди. Обид уларга: -Мени ўтирғизиб қўйинглар,- деди. Сўнг уларга қараб, отасидан сўради: —Отажон, сиз нега йиғлаяпсиз? —Ўғлим, сени йўқотишни, сендан кейин ёлғиз қолишимни ўйлаб йиғладим. Обид онасидан сўради: —Онажон, сиз нега йиғлаяпсиз? —Фарзанд доғининг аччиғини тотишимни ўйлаб йиғлаяпман. Сўнг хотинидан сўради: —Сен нега йиғлаяпсан? Яхшиликларингизни йўқотишимни, сиздан бошқага муҳтож бўлишимни ўйлаб йиғлаяпман. Обид болаларидан сўради: —Сизлар нега йиғлаяпсизлар? —Сиздан кейин хор бўлишни, етим қолишни ўйлаб йиғлаяпмиз.Бу жавобларни эшитган обид уларга қараб туриб, йиғлаб юборди. Улар сўрашди: —Ўзингиз нега йиғлаяпсиз?
    31541Open in Telegram