gram news
Rost24 | Расмий канал channel avatar

Rost24 | Расмий канал

@rost_24uz

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

ProjectsENNews

41,787subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Rost24 | Расмий канал

    14 Nov, 15:20

    ⚡️Россияда мигрантлар ишламайдиган оила аъзолари учун ҳам қўшимча солиқ тўлайди2027 йил 1 январдан бошлаб Россияда меҳнат мигрантлари ўз қарамоғидаги ҳар бир вояга етмаган фарзанди учун патент тўловини 50 фоизга кўпроқ тўлайди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилди.Янги тартибга кўра, мигрантлар фарзандлари ва бошқа қарамоғидаги ишламайдиган оила аъзолари учун қўшимча тўлов амалга оширади. Бу алоҳида солиқ эмас, балки патент учун тўланадиган даромад солиғи бўйича аванс тўловининг оширилишидир.Масалан, 2026 йилда Москвада патент тўлови ойига 10 минг рублни ташкил этмоқда. Шу миқдор асос қилиб олинса, бир фарзанди бор мигрант ойига қўшимча 5 минг рубль, икки фарзанди бор мигрант эса 10 минг рубль тўлашига тўғри келади. 2027 йил учун аниқ суммалар кейинроқ белгиланади.Шунингдек, патенти бекор қилинган мигрант 15 кун ичида фарзандлари билан бирга Россия ҳудудини тарк этиши шарт бўлади.Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда мигрантлар патент тўловлари орқали Россия бюджетига 172 миллиард рубль тўлаган. Бу 2024 йилга нисбатан 39 фоизга кўп. Шунингдек, 2025 йилдан буён мигрантларнинг ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзолари сони 20 фоизга камайган.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    1,060811Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    14 Nov, 08:28

    ⚡️Уйни вақтида топширмаган қурувчилар ҳар бир кечиккан кун учун жарима тўлаши мумкинЎзбекистонда улушли қурилиш соҳасида қурувчиларнинг масъулиятини ошириш ва уй харидорларининг маблағларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси маълумотига кўра, тегишли ҳужжат Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган.Янги тартибга кўра, қурувчи уйни белгиланган муддатда топширмаса, ҳар бир кечиккан кун учун 0,01 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланмоқда.Бундан ташқари, қурувчи уйни топшириш муддатини ўз хоҳишига кўра узайтира олмайди. Бунинг учун харидорнинг розилиги талаб этилади. Муддатни ҳар сафар кўпи билан уч ойга, жами эса икки марта узайтириш мумкин бўлади.Қонун лойиҳасида янги қурилган кўп қаватли уйларга камида 10 йил, муҳандислик ускуналарига эса камида икки йиллик кафолат бериш назарда тутилган.Агар хонадоннинг ҳақиқий майдони шартномада кўрсатилганидан кам ёки кўп чиқса, уй нархи қайта ҳисобланади. Қурилишда нуқсонлар аниқланган тақдирда эса улар харидорнинг айби билан келиб чиққанини исботлаш мажбурияти қурувчининг зиммасида бўлади.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    3,15093222Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    14 Nov, 04:26

    ⚡️Марказий Осиёнинг тўрт давлати электр энергияси савдоси учун ягона платформа яратадиЎзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида электр энергиясини сотиш ва харид қилиш имконини берувчи ягона минтақавий савдо платформаси ташкил этилади. Лойиҳа орқали бир мамлакатдаги ортиқча электр энергиясини бошқа давлатдаги тақчилликни қоплаш учун етказиб бериш механизми йўлга қўйилади.Бу ташаббус Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё минтақавий электр энергияси бозорининг ўзаро боғлиқлиги ва савдосини ривожлантириш (REMIT) дастури доирасида амалга оширилади.Қозоғистоннинг KEGOC компанияси маълумотига кўра, платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун халқаро тендер эълон қилинган. Уни мувофиқлаштирувчи «Энергия» минтақавий диспетчерлик маркази амалга оширади.Дастлаб савдоларни бир кун олдиндан режалаштириш механизми жорий этилади. Бунда иштирокчилар ортиқча электр энергиясини сотувга қўйиши ёки эҳтиёжни қоплаш учун харидга буюртма бериши мумкин бўлади. Янги тизим амалдаги узоқ муддатли икки томонлама шартномаларни тўлдиради. Ҳисоб-китоблар АҚШ долларида амалга оширилиши режалаштирилган.Техник топшириққа кўра, платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун 18 ой ажратилган. Ишга туширилгандан кейин пилот бозор фаолияти яна 24 ой давомида қўллаб-қувватланади.Маълумот учун, Жаҳон банки 2026 йил январь ойида минтақада ягона электр энергияси бозорини шакллантиришга қаратилган, 10 йилга мўлжалланган REMIT дастурини маъқуллаган эди. Унинг умумий молиялаштириш ҳажми 1,018 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Дастур доирасида келгуси ўн йилда мамлакатлар ўртасидаги электр энергияси савдосини йилига камида 15 миллиард киловатт-соатга етказиш режалаштирилган.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    3,8909211Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    14 Nov, 02:24

    #Рост_ҳикматлар✅Дунё ўзича ўзгармайди, уни биз ўзгартиришимиз керак.✍️Жон Стюард Милль🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
    5,650722Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    13 Nov, 18:54edited

    Шоҳрух Ғиёсов ИИВ матбуот котиби лавозимидан олингани айтилмоқдаШ.Ғиёсов 2019 йилнинг октябридан буён вазирлик ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётганди.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    4,08039134333Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    13 Nov, 15:23

    2027 йилда таълим ва тиббиёт соҳаларига қарийб 176 трлн сўм ажратилади2027 йилда Ўзбекистон Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинади. Келгуси йилда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига жами қарийб 176 трлн сўм йўналтириш режалаштирилмоқда.Бу ҳақда 13 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2027 йилги Давлат бюджетининг мақсадли кўрсаткичлари ва бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Режага кўра, таълим соҳасига 114,3 трлн сўм ажратилади. Бу жорий йилга нисбатан 14 трлн сўм кўп. Соғлиқни сақлаш соҳаси учун эса 61,4 трлн сўм кўзда тутилган бўлиб, бу ўтган йилдагидан 12 трлн сўмга кўпдир.Шунингдек, ҳудудлар ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш учун 70 трлн сўм ажратиш белгиланмоқда.Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, 2027 йилда Давлат бюджети даромадлари 416 трлн сўм, харажатлари эса 464 трлн сўм этиб белгиланиши кутилмоқда. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишнинг 7 фоизлик прогнозидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда.Келгуси йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 232 млрд долларга етказиш, инфляцияни 6 фоиздан оширмаслик ва олтинсиз экспортни қарийб 40 млрд долларга етказиш мақсад қилинган. Шу билан бирга, 2027 йилда асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз қолдириш, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз доирасида сақлаш режалаштирилмоқда.Президент бюджет маблағларининг ҳар бир сўми аниқ натижа бериши кераклигини таъкидлаб, самарасиз харажатларни қисқартириш, давлат инвестициялари ва субсидияларининг натижадорлигини ошириш ҳамда бюджет интизомини кучайтириш бўйича вазифаларни белгилади.Шунингдек, 2027 йилда мамлакат иқтисодиётига 65 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича тармоқлар ва ҳудудлар кесимида аниқ режалар ишлаб чиқиш топширилди.Маълум қилинишича, жорий йил якунида Ўзбекистон иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиши, ялпи ички маҳсулот ҳажми 200 млрд доллардан ошиши кутилмоқда.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    4,79044111Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    13 Nov, 14:22edited

    ⚡️Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун «Она ва бола марказлари» очиладиЖазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларнинг ёш фарзандлари учун алоҳида шароит яратилади. Бу борада Президентнинг 2026 йил 12 ноябрдаги ПҚ–395-сонли қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 декабрдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда 3 ёшгача бўлган болалар учун «Она ва бола маркази» махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.Марказларда бир вақтнинг ўзида 5 нафаргача болани қамраб оладиган, кеча-ю кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади. Уларда болаларнинг яшаши, соғлиғини сақлаши ва ёшига мос равишда жисмоний ҳамда ақлий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади.Тарбияланувчилар озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан қонунчиликда Болалар уйлари учун белгиланган меъёрлар асосида таъминланади. Бу вазифа 21-сон колония ва 42-сон манзил-колония зиммасига юклатилган.Болаларнинг саломатлиги ҳам алоҳида назоратда бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни ўз вақтида эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эса ҳар чоракда марказларда она ва бола учун яратилган шароитларни ўрганиб, мониторинг олиб боради.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    4,17061Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    13 Nov, 12:40

    ⚡️Коррекцион синф очган хусусий мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия бериладиАлоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг сифатли таълим олиши учун нодавлат мактабларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 12 ноябрдаги 619-сонли қарори билан махсус низом тасдиқланди.Ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим хизматларини коррекцион синф ташкил этган ҳолда кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотларининг харажатлари субсидия орқали қоплаб берилади. Бунинг учун таълим ташкилоти тегишли ҳудуддаги ваколатли бошқармага «ЯМИҲ» ахборот тизими орқали ариза топшириб, битим тузиши лозим.Ариза кўриб чиқилганидан сўнг, битим тузишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ҳудудий бошқарма бир иш куни ичида ахборот модулида тегишли хулосани расмийлаштиради ва битим имзоланади.Коррекцион синфларда ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаслиги керак. Субсидия эса тўлиқ бир ой давомида таълим олган ҳар бир ўқувчи учун қуйидаги миқдорларда ажратилади:Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 баравари, вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида 9,5 баравари, бошқа туман ва шаҳарларда эса 8,5 баравари.Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2026 йил 4 августдаги ПҚ–292-сонли қарори билан ҳам 1 сентябрдан бошлаб коррекцион синф ташкил этган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар бир ўқувчи учун юқоридаги миқдорларда субсидия ажратиш белгиланган эди. Янги қарор эса ушбу молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш тартибини белгилайди.📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    4,390321Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 17:19

    ⚡️Ўрганган кўнгил: Пора олгани учун қамалган ЙПХ ходими яна пора билан ушландиСурхондарё вилоятида муқаддам пора олишда айбланиб, кейинчалик оқланган ва лавозимига тикланган ЙПХ ходими яна пора олиш билан боғлиқ жиноятда айбдор деб топилди.Суд материалларига кўра, ходим Бойсун туманидаги ЙПХ масканида пахта ортилган юк машиналарини тўхтатиб, уларни ўтказиб юбориш эвазига ҳар бир ҳайдовчидан 100 минг сўмдан пул талаб қилган.Тезкор тадбир давомида у 41 та юк машинаси учун сўралган жами 4,1 млн сўмнинг 4 млн сўмини олаётган вақтда ушланган.Маълум қилинишича, мазкур ходим 2014 йилда ҳам пора олишда айбланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ 2022 йилда Олий суд қарори билан оқланган ва ички ишлар органларидаги хизматига тикланган.Бу сафар суд уни айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 2 йил давомида ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан
    1,66071Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 16:22

    ⚡️Тошкентда наркожиноий гуруҳ аъзолари ушландиТошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларида қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситалари ноқонуний тарқатилишининг олди олинди. ИИВ тезкор қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «Қорадори–2026» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ эълон қилган видеолавҳада маълум қилинди.Айтилишича, 1961 ва 1965 йилларда туғилган ака-ука (уларнинг ҳар иккови муқаддам судланган) Бектемир тумани ҳудудида яширилган 500 гр мефедрон моддасини олаётганда ушланди.Сўнгра Юнусободда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро машинасидан 500 гр, яшаш хонадонидан 200 гр мефедрон ашёвий далил сифатида олинган. Гуруҳнинг яна бир закладчик бўлган аъзоси 50 ггр мефедрон билан, 2008 йилда туғилган қиз эса 280 гр алфа FVP, 300 гр мефедрон билан ушланди.Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 273-моддаси
    2,300video22Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 16:13

    ⚡️Абдураҳмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратурага қарши даъвоси қисман қаноатлантирилдиИнсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси, собиқ ҳарбий прокурор Отабек Холбоев ва терговчи Тимур Муҳитдиновга қарши даъвоси бўйича суд қарори қабул қилинди.Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Ташановнинг шаън, қадр-қиммат ва етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги талабларини қисман қаноатлантирган.Суд қарорига кўра, Ҳарбий прокуратурадан Абдураҳмон Ташанов фойдасига 5 миллион сўм маънавий зарар, 10 миллион сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган.Шу тариқа, жами 15 миллион сўм компенсация тайинланган.Мазкур даъво Ташановга нисбатан 2026 йил февраль ойида қўзғатилган маъмурий иш билан боғлиқ.Ҳарбий прокурор Отабек Холбоевнинг 28 февралдаги қарори билан Ташановга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
    2,380982Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 15:11

    ⚡️Бухоронинг тарихий қисмида электроскутер ва электросамокатларда юриш чекланадиБухоро шаҳрининг тарихий қисмида электроскутер, электросамокат ва бошқа айрим индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланиш чекланади. Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.Тегишли қарор Бухоро шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинган бўлиб, чеклов Арк қўрғонидан Пойи Калон ансамбли, Ҳақиқат кўчаси бўйлаб Лаби ҳовуз ансамблигача бўлган ҳудудда амал қилади. Мазкур ҳудудда электроскутер ва электросамокатлардан ташқари рикша, мопед, тўрт ғилдиракли велосипед, картинг, шунингдек, от ва туяда ҳаракатланишга ҳам чеклов жорий этилади.Қарорда мазкур ҳудудда йўловчи ташиш талабларига жавоб бермайдиган ва хавф туғдириши мумкин бўлган ҳаракатланиш воситалари сони кескин ошгани қайд этилган. Бу эса сайёҳлар ва экскурсантларнинг хавфсиз ҳаракатланишига хавф туғдираётгани, шунингдек, пиёдаларнинг
    2,910772Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 10:43

    ⚡️Манфаатлар тўқнашувига ўрин йўқ: Агар шикоят раҳбар устидан бўлса, у автоматик равишда юқори турувчи идорада кўриб чиқиладиКўпчилик ходимлар иш жойидаги босим, тазйиқ ёки мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларига дуч келганда бир савол олдида ожиз қоларди: "Шикоятни раҳбарнинг ўзи ёки унинг яқин одами кўриб чиқса, кимга арз қиламан?".Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 сентябрда қабул қилинган “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу каби тўсиқларга чек қўймоқда.Бунда,🔝 Автоматик юқори инстанцияга йўналтирилади; 🔝 Рақамли назорат ва шаффоф текшируви ўтказилади; 🔝 Мустақил мониторинг ва мажбурий кўрсатмалар амалга оширилади; 🔝 "112" хизмати орқали тезкор чоралар
    4,0595321Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 10:23

    ⚡️«Наврўз» боғининг марказдаги ерлари қарийб 660 миллиард сўмга сотувга чиқарилдиАйтиш лозимки, «Наврўз» боғи оддий нотурар ҳудуд сифатида пайдо бўлмаган. Боғни барпо этиш лойиҳаси 2017 йилда давлат даражасида тасдиқланган. Ўша қарорда уни ташкил этиш учун «Наврўз боғи» МЧЖ тузилиши, лойиҳани молиялаштиришда «Ўзбекистон темир йўллари» ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки иштирок этиши белгиланган. Ҳатто боғ ишга туширилганидан кейин ушбу компаниядаги улушларни бошқа инвесторларга бозор қийматида сотиш имконияти ҳам назарда тутилган.Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2616📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    3,9401111Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 06:09

    ⚡️Ўзбекистон Нахичеван темир йўли орқали Туркия портларига чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқдаЎзбекистон Туркиянинг Самсун ва Истанбул портларига чиқиш имконини берувчи Нахичеван темир йўли лойиҳасида иштирок этиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт-логистика соҳасидаги йирик лойиҳалар юзасидан ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.Президентнинг расмий сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон Оқтау, Туркманбоши ва Боку портларида, шунингдек Қора денгиздаги Поти ва Анаклия портларида логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни олиб бормоқда. Поти портида Ўзбекистон иштирокида логистика марказини ташкил этиш бўйича битим ҳам имзоланган.Нахичеван йўналиши Озарбайжоннинг асосий ҳудудини Нахичеван мухтор республикаси билан темир йўл орқали боғлаш ва у ердан Туркияга чиқишни таъминлашга қаратилган кенгроқ транспорт лойиҳасининг
    3,860976Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 05:25

    ⚡️Энди миллий сертификат учун рўйхатдан ўтишда ҳар бир ҳудуд учун ўрин ажратиладиБилим ва малакаларни баҳолаш агентлиги айрим ҳудудларда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш қисқа вақт ичида ёпилаётгани юзасидан изоҳ берди.Маълум қилинишича, эндиликда талабгорларни рўйхатга олиш ҳар бир ҳудуд учун белгиланган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.Қарорга мувофиқ, тест синови ўтказиладиган жой, сана ва муайян ҳудуд учун ажратилган ўринлар сони Агентлик томонидан белгиланади. Ушбу маълумотлар ташкилотнинг расмий веб-сайти ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали эълон қилинади.Талабгорлар ҳам ҳудуд учун ажратилган ўринлар доирасида ЯИДХП орқали рўйхатга олинади. Демак, муайян вилоят ёки шаҳардаги барча жойлар банд бўлса, ариза топширишнинг умумий
    4,38011411Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 02:44

    ⚡️Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашдиМулоқотда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2615📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube
    4,410664419171716Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    22 Sept, 00:09

    💎#Рост_ҳикматлар✅ Инсоннинг ичида бири яхши бири ёмон иккита ит доим уришиб яшайди. Қайси бирини кўпроқ боқсанг ўша ғалаба қилади.✍️Ҳиндулар мақоли🍁Кунингиз хайрли бўлсин!ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
    6,6609441Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    21 Sept, 16:26

    ⚡️Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ раҳбарига оид жиноят иши судда кўрилмоқдаТошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимджанов ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент шаҳар бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Алишер Ғаниевга оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилмоқда.Тергов маълумотларига кўра, Юнусжон Насимджанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 205-моддаси 2-қисми «а» бандида кўрсатилган ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. У 2021 йилдан 2026 йилгача Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.Жорий йил 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Юнусжон Насимджановни лавозимидан озод этиш, унинг фаолиятини ўрганиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш
    4,59093211Open in Telegram
  • Rost24 | Расмий канал

    21 Sept, 14:51

    ⚡️Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, пешқадамликни қўлга киритдиСамарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди. Олтин медаль учун асосий даъвогарлардан бири бўлган Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба терма жамоамизни турнир жадвалида якка пешқадамга айлантирди.6-тур доирасидаги Ўзбекистон — Ҳиндистон учрашуви 2,5:1,5 ҳисобида якунланди.Учрашувнинг дастлабки уч партиясида Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов рақиблари билан дуранг қайд этди.Шу тариқа учрашув тақдири Нодирбек Якуббоев — Ниҳол Сарин баҳсига боғланди.Ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳол Саринга қарши қора доналарда ўйнаган Якуббоев мураккаб вазиятда қолган эди. У партиянинг ҳал қилувчи қисмида рақибига тактик тузоқ қўйиб, вазиятдан унумли фойдаланди ва ғалабани ўз томонига оғдирди.Натижада айнан Якуббоевнинг ғалабаси Ўзбекистонга
    4,9802113113Open in Telegram
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot